scieee Science in your language
[en] (orig)

ПОЛИМОНОДИЯ ИЖОДКОРИ

Author: Турсунбоев Беҳзодбек Асқарали ўғли
Publisher: Zenodo
DOI: 10.5281/zenodo.17351745
Source: https://zenodo.org/records/17351745/files/324-328.pdf
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – olume 18, issue 01, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
www.wo dlyknowledge.uz ILMIY METODIK JURNAL
Турсунбоев Беҳзодбек Асқарали ўғли
Ўзбекистон давлат консерваторияси
“Композиторлик ва чолғулаштириш” кафедраси жўрнавози
Тел: +99891 6717936
ПОЛИМОНОДИЯ ИЖОДКОРИ
Аннотация: Ушбу мақолада атоқли созанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист,
устоз-санъаткор Салоҳиддин Тўхтасиновнинг фаолияти атрофлича кўриб чиқилади.
Шунингдек, унинг ижрочилик услуби хусусида сўз юритилади.
Калит сўзлар: бастакор, созанда, ғижжак, мусиқа, ижодий услуб.
Аннотация: В данной статье подробно рассматривается творческая деятельность
выдающегося музыканта, заслуженного артиста Узбекистана, мастера искусства
Салохиддина Тухтасинова. Также анализируются особенности его исполнительского
стиля.
Ключевые слова: бастакор, музыкант, гиджак, музыка, творческий стиль.
Abs ac : This a icle p o ides a de ailed o e iew o he ca ee o he dis inguished musician,
Hono ed A is o Uzbekis an, and mas e pe o me Salohiddin Tukh asino . I also discusses
he cha ac e is ics o his pe o ming s yle.
Keywo ds: compose , musician, gijjak, music, c ea i e s yle.
Ўзбек мусиқа санъатида ўзига хос ижрочилик
йўлига эга бўлган, мусиқа санъатимиз тарғиботи йўлида
тинимсиз фаолият олиб борган, миллий куй-ашулалари
билан халқимиз қалбидан ўрин эгаллаган ижодкорлар
ҳамиша барҳаётдир. Улар томонидан яратилган
мусиқий асарлар ўзбек мусиқа санъанинг беқиёс
аҳамиятга эга бўлган дурдона асарларига айланган. Шу
ўринда, ўзининг кўп йиллик ижодий фаолиятини ўзбек
мусиқа санъати тараққиёти, бастакорлик ижодиётининг
равнақ топишида ўзига хос улуш қўшган, Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган артист, атоқли созанда (ғижжак),
бастакор, устозода-санъаткор, бастакорлик санъатида
полимонодия асосчиси Салоҳиддин Тўхтасиновдир.
Дарҳақиқат, полимонодия атамаси илк бор ўзбек мусиқашунослигида Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган санъат арбоби, санъатшунослик фанлари доктори, профессор,
мусиқашунос-олим Тўхтасинбек Ғофурбеков томонидан мусиқий амалиётга киритилди.
Мусиқашунос таъбирича “полимонодия” атамасига қуйидагича таъриф берган.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – olume 18, issue 01, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
www.wo dlyknowledge.uz ILMIY METODIK JURNAL
“Полимонодия”-мусиқий-ижодий тамойил, монодик баённинг полифония унсурлари
ёрдамида бойитишга асосланади. Ўзбек анъанавий мусиқасида ХХ аср ўрталаридан
бастакорликнинг тараққиёти, хусусан, услубий қамровлари кенгаши жараёнида
шаклланган.
Ўзбек мусиқа санъатида ўзига хос ижрочилик йўлига эга бўлган, мусиқа санъатимиз
тарғиботи йўлида тинимсиз фаолият олиб борган, миллий куй-ашулалари билан халқимиз
қалбидан ўрин эгаллаган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, атоқли созанда (ғижжак),
бастакор, устозода-санъаткор, ўзбек бастакорлик ижодиётида полимонодия1асосчиси
Салоҳиддин Тўхтасиновдир.
Бастакор Салоҳиддин Тўхтасинов 1926 йилнинг 24 октябр санасида Андижон
шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Тўхтасин Жалилов ва Малоҳатхон ая
хонадонларида дунёга келди. Болаликдан мусиқий оҳанглар оғушида чўмган Салоҳиддин
мусиқа санъатига ўзгача меҳр қўйди. Ёшлик йилларидан мусиқий ижод жараёнида
таълим-тарбия олган ижодкор отаси ташкил қилган ижодий жамоага акаси Холхўжа
Тўхтасинов ва опаси Эътиборхон Жалиловалар билан театрларга боришни тақозо этган.
Театр- тарбия ўчоғи. Мусиқий оҳанглар образларда теран ифода этилади. Актёрларнинг
ижро этаётган қўшиқларида инсоннинг кундалик ташвишлари, фикр-ўйлари, орзу-
умидлари, ҳаётнинг аччиқ-чучук дамларидан нишона. Тарбия маскани сифатида
улуғланадиган ушбу гўша не-не устоз-санъаткорларни халқимиз эътиборига тақдим
этмаган дейсиз. Шу ўринда, Салоҳиддин Тўхтасинов мусиқа санъатга бўлган қизиқиши
театрдан бошланган десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. У даставвал, ғижжак чолғуси
сирларини отасидан кейинчалик, бастакор, созанда Ғанижон Тошматовдан ўрганди.
1937 йилда Москвада бўлиб ўткан Ўзбекистон адабиёти ва санъати ўн кунлиги
декадасида созанда сифатида қатнашиб, ўзбек мусиқа санъати намуналаридан
тингловчиларга тақдим этди. 1940 йилда эса бир қатор санъаткорлар қаторида Москвада
ўтказилган Олий ўқув юртлари олимпиадасида қатнашди. 1951 йилда Тошкент давлат
консерваториясида “Композиторлик ва чолғулаштириш” кафедрасида ўқишга кирди ва
композиторлик сирларини қунт билан ўзлаштирди. Ўқиш йилларида Муқимий номидаги
мусиқали драма театрида созанда сифатида ишлади. Ўша даврда мазкур даргоҳда
бастакорлардан: Дони Зокиров, Ғанижон Тошматов, Комилжон Жабборов, Муҳаммаджон
Мирзаев, Фаҳриддин Содиқов, Саиджон Калонов, Набижон Хасанов, Холхўжа Тўхтасинов,
Деҳқонбой Жалиловлар фаолият олиб борган эди.
1954 йилнинг январ ойида ўрталарида Мукаррама Турғунбоеванинг таклифига
биноан бастакор “Баҳор” Давлат ансамблида мусиқа раҳбарида бўлиб ишлай бошлади.
Салоҳиддин Тўхтасиновнинг “Баҳор” ансамблидаги иш фаолияти ўн йилдан кўпроқ
даврини ўз ичига олади. Ижодкор ансамбл билан фаолияти давомида баракали ижод
қилади ҳамда кўплаб куй ва қўшиқлари билан ансамблининг дунёга танилишида катта
ҳисса қўшди. Жумладан, “Баҳор” ансамбли Америка, Англия, Франция, Ҳиндистон,
Покистон, Малазия, Эрон, Афғонистон, Польша, Чехословакия шунингдек, мустақил
давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларнинг барчасида бўлиб ўзбек мусиқа санъатининг
довруғини ва унинг маданиятини тарғиб қилишда фаол иштирок этди.
1Полимонодия- мусиқий-ижодий тамойил, монодик баённинг полифония унсурлари ёрдамида
бойитишга асосланади. Ўзбек анъанавий мусиқасида ХХ аср ўрталаридан бастакорликнинг
тараққиёти, хусусан, услубий қамровлари кенгаши жараёнида шаклланган. (Т.Ғофурбеков).
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – olume 18, issue 01, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
www.wo dlyknowledge.uz ILMIY METODIK JURNAL
1957 йилнинг май ойида Ўзбекистон ССР Маданият вазирининг Радиоэшиттириш
Бош бошқармаси қошида Ўзбек халқ чолғулари оркестрини ташкил этиш тўғрисидаги 179-
сонли буйруғи эълон қилинди.2Шунга асосан Радиоэшиттириш бош бошқармаси ўзининг
47-сонли буйруғи билан 1957 йил 1 майдан қуйидагиларни оркестрга ишга қабул қилди:3
Оркестр таркиби
№
Исм, фамилия
лавозими
1.
Д.Зокиров
бош дирижёр
2.
Ю.Ражабов
бадиий раҳбар
3.
Н.Ғайбуллаев
дутор контрабас
4.
Р.Муродов
дирижёр
5.
С.Тўхтасинов
ғижжак
6.
А.Акромов
ғижжак бас
7.
Т.Алиматов
сато
8.
С.Бақоев
бухоро рубоби
9.
А.Бобохонов
қашқар рубоби
10.
А.Лутфуллаев
танбур
11.
И.Маллаев
қашқар рубоби
12.
З.Обидов
дутор
13.
Ж.Саидалиев
танбур
14.
З.Содиқов
ғижжак
15.
Ў.Худойберганов
урма чолғулар
16.
Р.Ибрахимов
доира
17.
Ш.Ҳамдамов
ноғора
18.
Р.Шарафутдинов
бухоро ғижжаги
2Ўз.РМДА (ЦГА) ҳужжатлари. Ўзбекистон ССР Маданият Вазирлиги буйруқлари. №2487.Опись
№1.
3Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, опись №1л. Ех.хр.31. Қаралсин! А.Ташматова.
Дони Зокиров номидаги давлат халқ чолғулари оркестри. Монография. Тошкент:. 2015 й, 30б.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – olume 18, issue 01, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
www.wo dlyknowledge.uz ILMIY METODIK JURNAL
19.
Ш.Шожалилов
танбур прима
20.
М.Юнусов
дутор
У ерда кўп йиллар давомида бастакор ва биринчи ғижжакчи-созанда бўлиб ишлаган.
1964 йилда “Баҳор” ансамбли ташкил топганининг 10 йиллиги муносабати билан
Салоҳиддин Тўхтасиновга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилди. У
ўзининг алоҳида ижро услуби билан бошқа ижрочилардан ажралиб туради. Жумладан,
“Тановор”, “Наргистоним”, “Хумор”, “Гиря”, “Галдир” каби куйларни моҳиронаижроэтган.
Ижодкор нафақага чиққанидан сўнг ҳам тиниб тинчимади. 2000 йилда Маннон Уйғур
номидаги театр ва рассомчилик институтида “Анъанавий ашулачилик” кафедрасида
шогирдларга сабоқ берди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, С.Тўхтасинов фотограф сифатида бир неча
тарихий аҳамиятга молик фото тасвирларни тарихга муҳрлади. Деҳқонбой Жалиловнинг
қизлари Зулфия Назарова (Жалилова) хотиралари шундан далолат берадики, бастакор
мусиқий асар басталаш, ижро этиш билан бир қаторда фото суръатлар билан фаолият олиб
борган. Анашундай фототасвирлардан намуна сифатида ушбу фотосуръатни ҳавола
этамиз. Унинг ушбу жиҳат қизиқиш сифатида эмас балки, ўз ўрнида касб нуқтайи
назаридан кўришимиз мумкин.
Салоҳиддин Тўхтасиновнинг бастакорлик ва ижрочилик фаолияти ўзбек мусиқа
санъатида алоҳида аҳамият касб этади. У Андижон ғижжак ижрочилик мактаби, Водий
бастакорлик мактаби давомчиси сифатида бир-биридан бадиий мукаммал бўлган мусиқий
асарларни ижод этиб, ўзининг ижросида Радио олтин фондига муҳрлаб қўйди. Унинг
ғижжак чолғу ижрочилиги бўйича эришган ютуқлари қадимий сурнай йўллари (Андижон
ғижжак ижрочилик мактабига хос), ўзбек миллий чолғу услублари яққол кўзга ташланади.
Бастакорликда яратган асарлари миллий мусиқамизнинг нодир намуналари сифатида
эътироф этилади.
Жумладан, ижодий қаламига мансуб Ёрқин Мирзо шеърига “Меҳмон бўлиб
келдим”, “Мунис она”, Ҳабибий шеърига “Фарғона рубойиси”, Барот Исроил шеърига
“Афсона эмасман”, Ҳ.Муҳаммад шеърига “Меҳнатимдан”, “Дала манзаралари”, “Меҳринг
Ватан” каби қўшиқ- ашулалар, “Ҳаёл”, “Бир гулим” каби чолғу асарлари муаллифидир.
Бастакор Салоҳиддин Тўхтасиновнинг турмуш ўртоғи Ўзбекистон халқ артисти Райхон
Тўраевадир. У 60 йилга яқин “Муқимий” номидаги мусиқали драма ва комедия театрида
фаолият олиб борди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, моҳир ғижжак ижрочиси,
беназир бастакор Салоҳиддин Тўхтасинов 2003 йилнинг 14 декабрида вафот этди. Унинг
ижрочилик анъаналарини бугунги кунда ҳам шогирдлари давом эттирмоқдалар. Хусусан,
Комунар ва Қаҳрамон Комиловлар, Салоҳиддин Азизбоев, Темур Маҳмудов, Тоҳир
Ражабий, Шукурулло Лутфуллаев, Шуҳрат Йўлдашев, Шуҳрат Қаюмов, Аҳмаджон Дадаев,
Хуррият Исроилова, Гулбаҳор Эрқулова, Мавлуда Бойматовалар устоз-санъаткорга
шогирд бўлганликларидан фаҳрланадилар.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. G’.Xudoye . G’ijjak cholg’usi ij ochilik an’anala i.Toshken :.2014-y.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – olume 18, issue 01, 2025
ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431
www.wo dlyknowledge.uz ILMIY METODIK JURNAL
2. Ўз.РМДА (ЦГА) ҳужжатлари. Ўзбекистон ССР Маданият Вазирлиги буйруқлари.
№2487.Опись №1.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, опись №1л. Ех.хр.31.
4. А.Ташматова. Дони Зокиров номидаги давлат халқ чолғулари оркестри. Монография.
Тошкент:. 2015 й, 30б.