scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИДА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ УЧУН ЯНГИ "ЎСИШ НУҚТАЛАРИ"НИ АНИҚЛАШ

Рабимқулов Шерзод Муртозаевич

Abstract

Тезисда Ўзбекистонда электротехника саноатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган қарорлар, янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижадорлиги тадқиқ этилган. Электротехника саноатига жалб қилинадиган инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Full text

INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 307 ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИДА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ УЧУН ЯНГИ “ЎСИШ НУҚТАЛАРИ”НИ АНИҚЛАШ Рабимқулов Шерзод Муртозаевич Тошкент давлат иқтисодиёт университети, PhD, к.ўқ. https://doi.org/10.5281/zenodo.17265789 Аннотация. Тезисда Ўзбекистонда электротехника саноатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган қарорлар, янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижадорлиги тадқиқ этилган. Электротехника саноатига жалб қилинадиган инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: электротехника саноати, экспорт, инвестиция, лойиҳа, ўсиш нуқтаси, инновацион лойиҳа. Охирги йилларда мамлакатимизда аҳоли даромадларининг барқарор ўсиб боришини, хусусий бизнеснинг ривожланиши, жумладан реал сектордаги ижобий ўзгаришлар, шу билан бирга яратилган шароитлар ўз навбатида электротехника соҳасининг сўнгги етти йилда республиканинг йирик маҳаллий саноат тармоғига айланишига туртки бўлди. Жумладан, 2024 йилда тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 баробарга ошиб, 31 триллион сўмга етди, экспорт ҳажми 7 баробарга ўсиб, 1,3 миллиард долларни ташкил этди ва экспорт қилинадиган мамлакатлар географияси 63 тага етди, соҳанинг саноатдаги улуши 3,5 фоиз, товарлар экспортида 10 фоизни ташкил этди, 85 та янги корхона ишга туширилди ва бу соҳада 27 мингдан зиёд аҳоли ишламоқда. 2025 йилда ҳудудларда 4 миллиард долларлик 290 та янги лойиҳага старт берилади ва 600 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилиши ҳисобига мисни қайта ишлаш даражасини 75 фоизга етказиш режаларилган. Электротехника кластерини кенгайтириш учун Оҳангаронда қўшимча 200 гектар, Фарғонада 10 гектар, Урганчда 4 гектар ер ажратилди. 181 миллиард сўм эвазига инфратузилма қурилди. Шунга қарамасдан, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда мамлакатимизга 4,2 млн. дона қиймати 374,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган телефонлар импорт қилинган. Шу жумладан, Хитойдан 3,4 млн. дона, Вьетнамдан 589,4 минг дона, Ҳиндистондан 113,6 минг дона, Гонконгдан 46,1 минг дона ва бошқа давлатлардан 5,4 минг дона телефонлар харид қилинган 1 . Электротехника саноати ва унга ёндош соҳаларни ривожлантириш, юқори технологияли ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни 1 @statistika_rasmiy телеграм канал. INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 308 рағбатлантириш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини соҳага кенг жорий этиш мақсадида 2 : 1. Электротехника саноатини 2025 — 2027 йилларда ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди: тармоқда қўшилган қиймат улушини ўртача 21 фоиздан 30 фоизга ва ишлаб чиқариш ҳажмини 58 триллион сўмга етказиш; қайта ишлаш жараёнларига илғор технологияларни жорий этиш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва диверсификация қилиш ҳисобига экспорт ҳажмини 3,0 миллиард АҚШ долларига етказиш; юқори технологияларга асосланган электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда инновацион ғояларни жорий этишни қўшимча рағбатлантириш орқали умумий қиймати 4,0 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш; ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, рақамли бошқарув тизимини жорий этиш орқали маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш. Т/р Кўрсаткич номи Ўлчов бирлиги 2024 йил (жорий кўрсаткич) 2025 йил 2026 йил 2027 йил 1. Ишлаб чиқариш ҳажми трлн сўм 31 43 50 58 2. Мис хомашёсини биржа савдоларига чиқариш ҳажми минг тн 92 110 125 145 3. Экспорт млрд долл. 1,2 1,7 2,5 3,0 1-жадвал. Электротехника саноатини ривожлантиришнинг 2025 - 2027 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари (ПҚ-20 сонли қарорга 1-илова) 1-жадвалдан кўриш мумкинки, 2027 йилга бориб электротехника саноатида 2024 йилга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмини 87 фоизга, экспорт ҳажмини 2,5 баробарга ошириш мақсад қилинган. Соҳанинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган, асосий хом ашё ҳисобланган мис хомашёсини биржа савдолари орқали соҳадаги ишлаб чиқариш корхоналарига етказиб бериш ҳажмини ҳам 1,6 баробарга ошириш режалаштирилган. Электротехника соҳасида фаолият юритаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллабқувватлаш мақсадида электротехника маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий диллерлари ҳамда дистрибьюторларидан харид қилишнинг 2025-2027 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди 3 . Мазкур кўрсаткичлар вазирлик ва идоралар кесимида тақсимланган бўлиб, жами қиймати 28,4 трлн сўмни, шундан 2025 йилда 8,1 трлн. сўмни, 2026 йилда 10,0 трлн. сўмни, 2027 йилда 10,2 трлн. сўмни ташкил этади. 2 Ўзбеистон Республикаси Президентининг қарори “Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Тошкент ш., 2025 йил 22 январь, ПҚ-20-сон. 3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-20-сон қарорига 3-илова INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 309 Шу билан бирга 2035 йилга қадар Электротехника саноатини, жумладан ускунасозликни ривожлантириш стратегиясини 2024 йил 1 сентябрга қадар етакчи хорижий консалтинг компанияларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш ва ушбу тадбирлар учун давлат бюджетидан 15 млрд. сўмгача маблағ ажратиш белгилаб берилди 4 . Т/ р Ҳудуд номи Лойиҳала р сони (дона) шу жумладан ишга тушадиган: Лойиҳалар қиймати (минг доллар) Иш ўрини (нафар) 2025 йилд а 2026 йилд а 2027 йилд а Истиқболли лойиҳалар Жами: 192 71 63 23 35 3 927 581 16 167 1. Қорақалпоғисто н 8 2 3 1 2 142 700 455 2. Андижон 8 4 1 1 2 112 750 250 3. Бухоро 8 2 2 2 2 196 130 553 4. Жиззах 7 2 2 2 1 451 300 5 780 5. Қашқадарё 7 4 1 1 1 52 000 310 6. Навоий 13 2 4 1 6 812 200 785 7. Наманган 16 6 6 1 3 150 280 638 8. Самарқанд 13 5 4 1 3 208 637 783 9. Сурхондарё 6 2 1 1 2 92 000 190 10. Сирдарё 6 1 3 1 1 64 200 282 11. Тошкент 54 15 30 2 7 915 260 3 795 12. Фарғона 16 11 1 2 2 237 895 585 13. Хоразм 12 6 1 4 1 154 400 512 14. Тошкент шаҳри 18 9 4 3 2 337 830 1 249 2-жадвал. 2025 — 2027 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳа-ларини ишга туширишнинг йиғма параметри (ПҚ-20-сон қарорига 2-илова). 2025-2027 йилларда Электротехника саноатида умумий қиймати 3,9 млр. АҚШ долларига тенг бўлган 192 та лойиҳани амалга ошириш орқали 16 мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Бундан ташқари электротехника тармоғида изланишлар ва ривожлантириш (R&D) бўйича алоҳида дастур амалга оширилмоқда ва унга кўра «Электроаппарат» (муқобил энергетика ва кучланиш ускуналари бўйича изланишлар), «Технопарк» (мураккаб қолиплар), Artel (маиший техника янги моделлари), «Узкабел» (янги изоляция материаллари ва кабел) негизида 4 та R&D марказини ташкил этилади ва марказлар учун 10 млрд.. сўм грантлар ажратилади, мол-мулк ва ер солиғи ҳамда ижтимоий солиқлардан имтиёзлар берилади 5 . 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-20-сон қарори. 5 https://daryo.uz/uz/2022/05/06/ozbekistonda-elektrotexnika-tarmogiga-oid-4-ta-dasturamalga-oshiriladi. INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 310 Электротехника саноатида инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш учун янги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш юзасидан қуйидаги таклифларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ: 1. Саноат электротехника маҳсулотлари бўйича давлат харидларида монополист ишлаб чиқарувчилар иштирокига лимит белгилаш ва уларга устунликлар бериш бўйича барча қоидаларни бекор қилиш; 2. “Элтехсаноат” уюшмаси ташаббускорлиги банклар ҳамкорлигида кичик ва ўрта бизнесга тегишли бўлган хусусий корхоналарнинг саноат электротехника маҳсулотлари экспорт шартномаларини молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиш орқали уларни қўллаб-қувватлаш орқали кичик корхоналарни ўрта корхоналарга ва ўрта корхоналарни рақобатбардош йирик корхоналарга айналтириш; 3. Соҳада фаолият юритаётган давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарни хусусийлаштириш, бунда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга асосий эътиборни қаратиш орқали: - таниқли брендларни жалб қилиш; - импортни қисқартириш ва экспортнининг географиясини кенгайтириш; - маҳаллийлаштириш даражасини босқичма-босқич ошириб бориш; - замонавий бошқарув тизими, маркетинг стратегияларини жалб қилиш ва малакали кадрлар тайёрлаш. 4. Соҳани ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилаётган дастурлар, маҳсулотни сотиш ва хом ашё материалларни харид қилиш бўйича преференция ва имтиёзлар, квоталардан воз кечиш натижасида: - ички бозорда соғлом рақобат муҳитини яратиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини ошириш; - импорт товарлар контрабандаси, ноқонуний товар айланмани қисқартириш; - соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш. 5. “Элтехсаноат” уюшмаси, жамғарма маблағларидан фойдаланган ҳолда инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ишлаб чиқаривчиларнинг брендини яратиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш орқали: - таниқли бренд менежмент компаниялари, бренд менежер мутахассисларини жалб қилиш, маҳаллий брендларни ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли стратегиялар ишлаб чиқиш, суббренларни йўлга қўйиш; - инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ёшлар орасида инноваторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш. Адабиётлар рўйхати 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-20-сон қарори “Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”; https://lex.uz; 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон қарори “Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” https://lex.uz; 3. Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2024 йил 5 сентябрь куни электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестиция ҳажмини INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 311 кўпайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши материаллари; https://president.uz; 4. Vilaplana, J.A.L. (2025). From investment to net benefits: A review of guidelines and CBA across the electricity value chain. https://www.sciencedirect.com/science/article.