МУНИЦИПАЛ МУЛКНИ БОШҚАРИШНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ ҲОЛАТИ ВА ТАҲЛИЛИ
Abstract
Мақолада муниципал мулкни бошқаришнинг бугунги кундаги ҳолати ва хусусиятлари таҳлил қилинган, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ундан фойдаланишнинг асосий муаммолари ва тенденциялари аниқланган. Бошқарувнинг мавжуд механизми, унинг ҳуқуқий ва институционал асослари, шунингдек, муниципал корхоналар ва ташкилотлар фаолиятининг амалий жиҳатлари ўрганилган. Муниципал активларни тасарруф этиш жараёнида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг самарадорлиги, шаффофлиги ва масъулияти масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Full text
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 335 МУНИЦИПАЛ МУЛКНИ БОШҚАРИШНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ ҲОЛАТИ ВА ТАҲЛИЛИ Усманов Беҳруз Шовкат ўғли Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази, кичик илмий ходим. Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиалининг 2-курс магистранти, рақамли бизнес/иқтисодиёт йўналиши. https://doi.org/10.5281/zenodo.17265952 Аннотация. Мақолада муниципал мулкни бошқаришнинг бугунги кундаги ҳолати ва хусусиятлари таҳлил қилинган, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ундан фойдаланишнинг асосий муаммолари ва тенденциялари аниқланган. Бошқарувнинг мавжуд механизми, унинг ҳуқуқий ва институционал асослари, шунингдек, муниципал корхоналар ва ташкилотлар фаолиятининг амалий жиҳатлари ўрганилган. Муниципал активларни тасарруф этиш жараёнида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг самарадорлиги, шаффофлиги ва масъулияти масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Калит сўзлар: муниципал мулк, бошқарув, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш, самарадорлик, шаффофлик, институционал асос, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт. Муниципал мулк жойларда иқтисодиёт соҳаларини самарали ривожлантириш ва маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни ҳал қилиш, шунингдек, жойлардаги аҳолининг турмуш тарзини янада яҳшилаш учун муҳим актив ҳисобланади. Ундан оқилона ва самарали фойдаланиш эса маҳаллий бюджет даромадларини оширишга, янги иш ўринларини яратишга, инфратузилмани ривожлантиришга ва аҳоли учун сифатли хизматлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилади. У муниципал хизматлар кўрсатиш ва ҳудуднинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари ва бошқа турли объектларни ўз ичига олади. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ислоҳотлари шароитида муниципал мулк унинг асосий иқтисодий қисми ҳисобланади. Бу объектлар бир мақсадга эга бўлса-да, кўп вазифани бажаради, чунки улар маҳаллий масалаларнинг турли йўналишларини ҳал этишда иштирок этади, масалан: маҳаллий бюджет даромадларини таъминлаш, ҳудуднинг ижтимоий инфратузилмасини мустаҳкамлаш, муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш учун фойдаланилади. Шу муносабат билан муниципал мулкни самарали бошқариш ва ҳар бир муниципал тузилманинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тегишли бошқарув тизимини шакллантириш маҳаллий жамиятни ривожлантиришнинг муҳим шартидир. Муниципал мулкни бошқариш – ташқи ва ички муҳит шароитлари ўзгаришида маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни тўлиқ ва тезкор ҳал этиш мақсадида муниципал мулк объектларидан фойдаланишнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигини
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 336 оширишга қаратилган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг мақсадли фаолиятидир [1]. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 мартдаги “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги ЎРҚ-821-сонли Қонунининг 17-моддасига мувофиқ [2]: Муниципал мулкка Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 215моддасида назарда тутилган давлат мулки киради. Муниципал мулк таркибига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ҳамда бошқа мулкий мажмуалар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулклар ҳам киради [3]. Муниципал мулк таркибига маҳаллий бюджет маблағлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқа маблағлари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган бошқа мол-мулк ҳам кириши мумкин. Буларга маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфидаги муниципал уй-жой фонди, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва мактабгача таълим тизимлари корхоналари ҳамда муассасалари, маданият ва маданий фаолият ташкилотлари, хўжалик жамиятининг устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши ҳамда интеллектуал мулк объектлари киради. Муниципал мулк таркибига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган давлат мулки ҳам киритилиши мумкин. Муниципал мулкни бошқариш ва сақлаш харажатларини молиялаштириш тегишли равишда маҳаллий бюджетлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади [2]. Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган масалаларни тўлиқ ҳал этиш учун муниципал бошқарувнинг бутун тизимини ривожлантириш зарур. Бу ҳудудий тузилмаларнинг молиявий-иқтисодий мустақиллигини оширишни назарда тутади ва зарур молиявийиқтисодий шароитларни яратиш бўйича бошқарув вазифаларининг устуворлигини белгилайди. Муниципал мулк тузилмасининг ажралмас қисми бўлган мулк ҳудудий тузилмаларнинг муомала лаёқатини белгиловчи энг муҳим элементлардан биридир. У бутун хўжалик фаолиятининг табиий-маконий асоси ҳамда иқтисодиёт фаолият кўрсатишининг моддий-ашёвий негизи сифатида намоён бўлади. Бошқа томондан, кўп қирралилиги ва стратегик йўналтирилганлиги (маҳаллий бюджетларга даромад тушишини назорат қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантириш, муҳандислик инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш) эътиборга олинади. Фаолиятнинг айрим турлари ва соҳаларида ундан фойдаланиш даромад олишга қаратилган бўлса, бошқаларида тижорат фойдаси йўқ ва зарур ҳажм ҳамда сифатдаги ижтимоий неъматларни ишлаб чиқариш ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Муниципал мулк ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, жамоат хизматларини кўрсатиш, инфратузилмани ривожлантириш ва маҳаллий бюджетларни тўлдириш учун пойдевор яратади. Ушбу мулкни самарали бошқариш минтақавий иқтисодиёт барқарорлигининг ҳал қилувчи омилидир.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 337 Республика ҳудудларида муниципал мулкни ривожлантириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Ўзбекистонда муниципал мулкни бошқаришнинг қонунчилик асослари қуйидагиларни ўз ичига олади: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (53-модда); Фуқаролик кодекси (204-209-моддалар); “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонун (2023 йил таҳрири); “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонун. Белгиланган вазифалар: мулкий объектларни ҳисобга олиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, уларни ижарага бериш ҳамда ишончли бошқарувга топшириш, кимошди савдолари орқали хусусийлаштириш жараёнларини амалга ошириш, концессия ва давлат-хусусий шериклик шартномаларини тузиш, мулкдан фойдаланиш самарадорлигини мониторинг қилиш ва тегишли ҳисоботларни тайёрлаш. Ташкил қилинган воситалар: мол-мулкнинг электрон реестри, E-auksion.uz ва Eijro платформалари, очиқ тендерлар, ижара шартлари билан инвестиция келишувлари. Ўзбекистон Республикасидаги муниципал мулклар сони ҳам изчил ўсишни кўрсатмоқда. Бу ҳам жойларда инфратузилма объектларининг кенгайиши, ҳам илгари давлат мулки бўлган мулкнинг бир қисмини маҳаллий ҳокимият органлари ихтиёрига ўтказилиши билан боғлиқ. Муниципалитетлар балансидаги таълим, маданият ва соғлиқни сақлаш муассасалари сонининг кўпайиши уларни бошқариш тизими самарадорлигини оширишни талаб этмоқда. Муниципал мулк ҳажмининг ўсиши бундай активларни комплекс инвентаризация қилиш, ҳисобга олиш ва шаффоф тарзда тасарруф этиш заруратини кучайтирмоқда. Тегишли бошқарув ва назорат бўлмаса, объектлардан самарасиз фойдаланиш, уларнинг эскириши ёки маҳаллий бюджетлар учун потенциал даромадлиликни йўқотиш хавфи туғилади. Хусусан, ҳисобни рақамлаштириш, мол-мулкни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳисоботларни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасидаги муниципал мулкларнинг сони 1жадвалда акс эттирилган бўлиб, маҳаллий ҳокимият органлари тасарруфида бўлган таълим, маданият, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларидаги объектлар сонининг ўсишини аниқ кўрсатиб беради. Бизнинг фикримизча, муниципал мулкларнинг умумий сони ортиб бораётганини кўрсатувчи барқарор тенденцияни таъкидлаш жоиз. Хусусан, 2020 йилда умумтаълим муассасалари сони сони 10 181 тани ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 10 750 тага етди. Бу ҳолат мактаб инфратузилмасини давлат томонидан доимий қўллабқувватланаётгани, айниқса қишлоқ жойларда янги мактаблар қурилаётгани, шунингдек, аҳолининг барча қатламлари учун таълимдан фойдаланиш имкониятини таъминлашга эътибор кучайтирилаётганидан далолат беради. Умумтаълим ташкилотлари сонининг ўсиши мактабларнинг умумий сони динамикасини деярли тўлиқ такрорлайди. Бу муниципал мулкни бошқариш механизмининг такомиллашганини, мактаб таълими моделининг барқарорлашганини ва анъанавий таълим шаклининг устунлигини тасдиқлайди. 1-жадвал Ўзбекистон Республикасидаги муниципал мулклар сони тўғрисида маълумот [5]
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 338 № Ташкилот номи 2020 й. 2021 й. 2022 й. 2023 й. 1 Умумтаълим муассасалари сони 10181 10289 10522 10750 2 Мактабгача таълим ташкилотлари сони 7753 7868 8412 35973 3 Болалар уйлари сони 13 13 10 10 4 Шифохона муассасалари 1232,0 1281,0 1328,0 1432,0 5 Амбулаторполиклиникалар сони 6032,0 6676,0 7010,0 8011,0 6 Коллежлар сони 206 184 183 159 7 Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мактаблар ва мактабинтернатларнинг сони 89 89 91 87 8 Санитар-курорт ташкилотлари сони 494 328 405 591 Жадвалда келтирилган кўрсаткичлар ижобий тенденцияларни, давлат органлари ва сиёсатчиларнинг қўшимча эътиборини талаб қиладиган айрим жиҳатларни ҳамда жойларда бошқарилиши лозим бўлган муниципал мулкнинг потенциал ҳажмлари мавжудлигини аниқлаш имконини беради. Фикримизча, энг эътиборни тортадиган ва ҳатто кутилмаган ҳолат мактабгача таълим муассасалари сонининг кескин ўсиши бўлди. 2022 йилда уларнинг сони 8 412 та бўлган бўлса, 2023 йилга келиб 35 973 тага етди. Бу тўрт баравардан ортиқ ўсишни англатади. Бундай ўсиш мактабгача таълим муассасаларини ҳисобга олиш соҳасидаги маъмурий ислоҳотлар билан ҳам, болаларни эрта ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган миллий дастурлар доирасида болалар боғчалари, шу жумладан хусусий боғчалар тармоғини кенгайтириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Шу билан бирга, бундай кескин ўсиш қўшимча таҳлилни талаб қилади: эҳтимол, мактабгача таълим муассасаларини таснифлаш ёндашуви ўзгарган ёки оилавий боғчалар, кичик мактабгача гуруҳлар каби янги шакллар киритилган бўлиши мумкин. Ижтимоий соҳада болалар уйлари сони 13 тадан 10 тагача бироз камайганини кузатиш мумкин. Бу етим болаларни оилаларга жойлаштириш дастурлари кўпайиши, ҳомийлик тарбияси амалиёти кенгайиши ва биологик оилаларни қўллаб-қувватлаш натижаси бўлиши эҳтимол. Бундай ўзгариш ижтимоий сиёсатни инсонпарварлаштириш нуқтаи назаридан ижобий натижа сифатида баҳоланиши мумкин. Шифохона муассасалари 2020 йилда – 1 232 та, 2023 йилда – 1 432 та. 200 тага кўпайган, яъни соғлиқни сақлаш инфратузилмаси босқичма-босқич кенгаяпти. Амбулатор-поликлиникалар 2020 йилда – 6 032 та, 2023 йилда – 8 011 та. Сони 1 979 тага ошган. Бу аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатишни кучайтиришга қаратилган чораларнинг ифодаси.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 339 Санитар-курорт муассасалари сонининг ўзгариши алоҳида эътиборга лойиқ. 2021 йилда бироз пасайишга қарамай, 2023 йилга келиб бундай ташкилотлар сони сезиларли даражада кўпайиб, 591 тага етди. Бу COVID-19 пандемиясидан сўнг туризм ва соғломлаштириш соҳасининг тикланишини, шунингдек, ички туризмни ривожлантириш ҳамда аҳолининг саломатлигини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни акс эттиради. Умуман олганда, келтирилган статистик маълумотлар Ўзбекистоннинг ижтимоий инфратузилмаси ривожланишида асосан ижобий йўналишларни кўрсатмоқда. Айниқса, давлатнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, маданият муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва мамлакатнинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари яққол намоён бўлмоқда. Шу билан бирга, айрим йўналишлар – жумладан, коллежлар ва ихтисослаштирилган ижтимоий муассасаларни қисқартириш масаласи жорий ислоҳотлар доирасида чуқурроқ таҳлил ва тизимли ёндашувни талаб этади. Шу билан бирга, ушбу маълумотлар таҳлили ҳудудларда муниципал мулкни бошқариш сиёсатини янада такомиллаштириш ва ривожлантиришни тақоза этади. Хулоса қилиб айтганда, муниципал мулкни бошқаришнинг замонавий амалиёти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон Республикаси мазкур муниципал тузилмаларни ва уларнинг иқтисодий асоси бўлган муниципал мулкчиликни ривожлантириш борасида керакли ҳуқуқий асосларга эга. Бироқ, мамлакатимизда муниципал мулкни самарали бошқариш механизмлари ҳали шаклланиш босқичида бўлиб, уларни янада такомиллаштириш ва чуқурроқ ишлаб чиқиш талаб этилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Ямщикова И.В., Боброва Е.Ю. Теоретические основы управления муниципальной собственностью // Известия вузов. Инвестиции. Строительство. Недвижимость. 2016. № 2 (17). С. 112–119. 2. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 мартдаги “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги 821-сонли Қонуни. [Электрон манба] URL: https://lex.uz/ru/docs/6401701 3. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 1997 йил 1 март [Электрон манба] URL: https://lex.uz/ru/docs/111181#160654 4. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти [Электрон манба] // - URL: https://www.stat.uz/ru/ofitsialnaya-statistika/social-protection