scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРИДА ЯШИЛ ХИЗМАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ДАРАЖАСИ ТАҲЛИЛИ

Абдуганиева Юлдуз Тоштемировна, Рахмонов Акмалжон Алишер ўғли

Abstract

Ўзбекистонда яшил хизматларга бўлган талаб йил сайин ортмоқда. Бироқ қишлоқ жойларида аҳоли қайси яшил хизмат турларидан фойдаланаётгани, яшил хизматларнинг аҳамияти ҳамда соҳада мавжуд муаммолар мазкур мақолада аҳолидан ўтказилган сўровнома натижалари асосида таҳлил қилинди.

Full text

INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 471 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРИДА ЯШИЛ ХИЗМАТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ДАРАЖАСИ ТАҲЛИЛИ Абдуганиева Юлдуз Тоштемировна1, Рахмонов Акмалжон Алишер ўғли2 1Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти бош мутахассиси, 2Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти етакчи мутахассиси https://doi.org/10.5281/zenodo.17267010 Аннотация. Ўзбекистонда яшил хизматларга бўлган талаб йил сайин ортмоқда. Бироқ қишлоқ жойларида аҳоли қайси яшил хизмат турларидан фойдаланаётгани, яшил хизматларнинг аҳамияти ҳамда соҳада мавжуд муаммолар мазкур мақолада аҳолидан ўтказилган сўровнома натижалари асосида таҳлил қилинди. Калит сўзлар. Яшил хизматлар, яшил энергия, қишлоқ жойларида яшил хизматлар, Ўзбекистон. Яшил хизматлар атамаси экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган хизматлар мажмуасини ифодалайди. Уларга чиқиндиларни қайта ишлаш, қайта тикланувчи энергияга асосланган техник хизматлар, экологик туризм, энергия самарадорлигини оширувчи хизматлар, ҳамда яшил ахборот технологиялари киради. Масалан, соҳа ривожи учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПҚ-116-сонли “Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорига мувофиқ чиқиндиларни саралаш орқали уларни кенг миқёсда қайта ишлашга кўмаклашиш бўйича ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда маиший чиқиндиларнинг асосий турлари, жумладан, полиэтилен, қоғоз, шиша, тўқимачилик, техник мой чиқиндилари, металлар, автомобиль шиналари ва резина маҳсулотлари қайта ишланмоқда. 2024 йилда мамлакатимизда 14,8 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлган бўлса, шундан 900,5 минг тоннадан ортиғи 292 та ихтисослаштирилган корхонада қайта ишланган, бу эса умумий ҳажмнинг 6,1 фоизини ташкил этади [1]. Бир қанча халқаро тадқиқотлар яшил хизматлар иқтисодий ўсишни экологик барқарорлик билан уйғунлаштиришда муҳим восита эканини таъкидлайди. Масалан, Ш.Ж.Кҳан, П.Каур, Ф.Жабеэн, А.Дҳир (2011) томонидан Германияда ўтказилган тадқиқотда яшил инновациялар, айниқса хизмат кўрсатиш соҳасида, “яшил” иш ўринлари яратиш ва экологик салбий тенденцияни камайтиришга олиб келгани аниқланган [2]. Ривожланаётган мамлакатлар мисолида олиб борилган таҳлиллар, хусусан, Кисси эт ал, М. Сегбеня, Ж.О. Амоаҳ (2024) томонидан Ғарбий Африкада амалга оширилган ишлар, шуни кўрсатадики, яшил хизматлар кўп ҳолларда давлат сиёсати, молиялаштириш имкониятлари ва аҳолининг хабардорлиги билан чамбарчас боғлиқ [3]. Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларида яшил хизмат турларининг ривожланиш даражасини ўрганиш мақсадида Тошкент вилоятининг қишлоқ аҳолиси ўртасида юзма-юз суҳбат тарзида сўровнома ўтказилди. Сўровда туман марказларидан узоқда жойлашган чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли мақсадли танлов гуруҳи сифатида жалб этилди. Ушбу INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 472 тадқиқот доирасида Тошкент вилоятининг 6 та туманларидан жами 18 та маҳалладан 291 нафар респондент иштирок этди. Сўровнома Тошкент вилоятида яшил хизмат турларига бўлган талаб даражаси, ушбу хизматларнинг аҳамияти ҳамда уларни ривожлантиришдаги асосий тўсиқларни аниқлашга қаратилган саволлар асосида шакллантирилди. Сўров варақаси бир вариантли, бир нечта вариантли ва Ликерт шкаласига асосланган саволларни ўз ичига олди. Шу орқали тадқиқот учун зарур бўлган миқдорий ва сифатий маълумотларни тўплашга эришилди. Аҳолидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, яшил хизматлардан фойдаланиш даражаси кам эканлиги маълум бўлди (1-расм). 1-расм. Қишлоқ аҳолисининг яшил хизмат турларидан фойдаланиш даражаси Манба: Сўровнома натижалари асосидаги муаллифлар ишланмаси Яшил хизматлардан фойдаланиш бўйича сўровномада энг юқори 40,9 фоиз респондент ҳеч қайси яшил хизматлардан фойдаланмаслигини билдирган. Кўриниб турибдики, кўрсаткичнинг юқорилиги ҳали қишлоқ жойларида яшил хизматлардан фойдаланиш оммалашмаганини кўрсатади. Шу билан бирга мавжуд яшил хизматларидан нисбатан кўпроқ фойдаланилаётганлари қаторига яшил инфратузилма хизматлари (15,1%), сувни филтрлаш ва тежаш хизматлари (14,8%) ва электр транспорт хизматлари (11,3%) кабилар ўрин эгаллаган. Шунингдек, аҳоли орасида яшил хизматларни оммалаштиришдаги мавжуд камчиликлар ҳақида сўралганда, респондентларнинг 37,1 фоизи аҳолининг хабардор эмаслиги, 27,5 фоизи етарли инфратузилма йўқлиги, 26,5 фоизи соҳада мутахассислар етишмаслигида, деб ҳисоблашлари маълум бўлди (2-расм). Яшил хизматлардан фойдаланиш кенгайиб бораётганига қарамай, бир қанча муаммолар мавжудлиги иштирокчилар томонидан таъкидлаб ўтилганлигини кўриш мумкин. Шу ўринда юқоридаги муаммолар оқибатида 2024 йил Ҳаво Сифати Индексида (Air Quality Index) Ўзбекистон ҳаво ифлосланиши кўрсатгичи бўйича 138 та мамлакат орасидан 19-ўринни эгаллади. Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, дунё бўйлаб ҳаво ифлосланиши оқибатида йиллик ўлим даражаси юқори қон босимидан кейинги иккинчи ўринда туради. INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 473 2-расм. Қишлоқ жойларида яшил хизматларни ривожлантиришда мавжуд тўсиқлар Манба: Сўровнома натижалари асосидаги муаллифлар ишланмаси Сўровнома натижаларига кўра респондентларнинг учдан икки қисми яшил хизматларнинг аҳамиятини зарурийлигини кўрсатган. Бу эса яшил хизматларнинг келгусида янада ривожланишини билдиради. Яшил хизматларни ривожлантиришда асосий тўсиқ бу аҳолининг бир қисмини хабардор эмаслигида бўлса бошқа бир тўсиқ етарли инфратузилманинг йўқлигида. Бу муаммоларни бартараф қилиш учун оммавий ахборот воситалари орқали яшил хизматлар тўғрисида кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда уни кенг жамоатчиликка тақдим қилиш, шунингдек, яшил инфратузилмаларни ривожлантириш учун уч томонлама давлат-тадбиркор-аҳоли биргаликда иш олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, уларни ҳар тарафлама етук мутахассис қилиб тарбиялаш, глобал миқёсда рўй бераётган экологик муаммоларга ечим қидиришни ўргатувчи илмий методика ишлаб чиқиш зарур. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портал - http://gov.uz/oz/eco/news/view/38417 2. Khan, S. J., Kaur, P., Jabeen, F., Dhir, A. Green process innovation: Where we are and where we are going // Business Strategy and the Environment. – 2021. – T. 30. – № 7. – B. 3273–3296. https://doi.org/10.1002/bse.2802 3. Kissi, E. A., Segbenya, M., Amoah, J. O. Environmental sustainability among workers in Ghana: The role of green human resource management // Heliyon. – 2024. – T. 10. – № 13. https://www.cell.com/heliyon/fulltext/S2405-8440(24)09411-8 4. Ҳаво сифати индекси расмий веб-сайти - https://www.iqair.com/world-air-quality