АРАБ ДАВЛАТЛАРИДА ТАРЖИМОНЛИК МИССИЯЛАРИНИ БАЖАРГАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ФАОЛИЯТИ (1950-1980-ЙИЛЛАР)
Full text
465 АРАБ ДАВЛАТЛАРИДА ТАРЖИМОНЛИК МИССИЯЛАРИНИ БАЖАРГАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ФАОЛИЯТИ (1950-1980-ЙИЛЛАР) Бобур Темурович Ғиёсов Тарих фанлари номзоди, доцент Alfraganus universiteti Toшкент, Ўзбекистон DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17272286 Аннотация: Мазкур илмий мақолада ўзбекистонлик моҳир таржимонларнинг 19501980-йилларда араб мамлакатларида амалга оширган самарали фаолияти ёритилган. Шунингдек мазкур мақолада муайян араб мамлакатларида амалга оширилган изчил ислоҳотларда фаол хизмат қилган ўзбекистонлик таржимонларимизнинг исм-шарифлари ҳам кўрсатиб ўтилган. Таянч сўзлар ва иборалар: ҳамкорлик, шартномалар, битимлар, қўшма контрактлар, мустамлакачилар, ўзбекистонлик таржимонлар, самарали фаолият, миссиялар, имидж, устозлар, давр. Аннотация: В данной научной статье раскрыты плодотворная деятеятельность высококвалифицированных узбекистанских переводчиков, работавших 1950-1980-годах в определенных арабских странах.Также в данной статье указаны конкретные имена тех узбекистанских перевочиков, которые принимали активное участие в осуществляемых последовательных реформах. Опорные слова и фразы:сотрудничество, договоры, соглашения, совместные контракты, колонизаторы, узбекистанские перводчики, плодотвоная деятельность, миссии, имидж, учителя,этап. Annotation: This scholarly article highlights the effective work carried out by Uzbek translators in Arab countries during the period from 1950 to 1980. It also provides the names of those Uzbek translators who actively participated in consistent reforms implemented in certain Arab states. Keywords and Phrases: cooperation, agreements, treaties, joint contracts, colonizers, Uzbek translators, effective activity, missions, image, mentors, era. Ўнлаб йиллар мобайнида Мағрибу Машриқда давом этган миллий – озодлик кураши натижасида, 1950 йиллардан бошлаб араб мамлакатлари бирин-кетин ўз мустақилликларини қўлга кирита бошладилар. Шу тариқа собиқ ССРИ ва суверен араб давлатлари ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик юзасидан шартномалар, битимлар ва меморандумлар имзолана бошланди. Чунончи, Миср, Ливия Жамоҳирияси, Сурия, ЯХДР, ЙАР, Жазоир, Марокаш, Ироқ, Тунис ва Судан давлатлари билан сиёсий, ҳарбий-техникавий, савдоиқтисодий, иқтисодий-техникавий, илмий-техникавий, маданий ва маърифий соҳаларда юзлаб узоқ муддатли қўшма контрактлар имзоланди.
466 Мустақилликнинг илк даврларида араб давлатлари олдида иқтисодийижтимоий инфратузилмаларни бунёд этиш, халқ хўжалигини ривожлантириш, завод ва фабрикалар ҳамда таълим муассасаларини қуриш, мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, халқларнинг саводхонлигини кўтариш, соғлиқни сақлаш тизимини замонавий талаблар асосида шакллантириш, ирригация ва мелиорация, қўриқ ерларни ўзлаштириш, мустамлакачилар жойлаштириб кетган мина майдонларини портловчи моддалардан тозалаш ва бошқа ўта муҳим вазифалар турган эди. Араб оламида мазкур муаммоларни ҳал этиш борасида собиқ совет мутахассислари билан биргаликда минглаб ўзбекистонлик таржимонлар ҳам яратувчилик фаолияти билан машғул бўлдилар. 1950-1980 йилларда ССРИ ва араб мамлакатлари ўртасида савдоиқтисодий ҳамда иқтисодий-техникавий ҳамкорликнинг кенг миқёсда ривожланиши баробарида араб мамлакатларида катта-катта иқтисодий лойиҳалар амалга оширила бошланди. Хусусан, катта тажрибага эга бўлган ўзбекистонлик таржимонлар самарали фаолият кўрсатиш жараёнида маҳаллий халқлар ишончини қозондилар, улар билан елкама-елка меҳнат қилдилар. Устозлар ёзма ва оғзаки таржималарни амалга ошириш билан бирга ёш таржимонлар учун ўта зарур ҳисобланган йўриқномалар, ўқув қўлланмалари, терминологик луғатлар, маълумотномалар, маҳаллий шевалар бўйича қўлланмалар тайёрлаб чоп этдилар. Таржимонларимиз сафларида мамлакатларимиз раҳбарлари, лойиҳалар раҳбарлари, ҳукуматларимиз вакиллари ўртасида музокараларни таржима қилиб бориш сингари жараёнларда юксак таржимонлик маҳоратини намойиш этдилар. Юзлаб таржимонларимиз самарали фаолият кўрсатиб, араб давлатлари раҳбариятининг самимий эътирофларига сазовор бўлдилар. Таржимонларимиз сафида икки ва ундан ортиқ араб давлатларида ўз мисссияларини муваффақиятли бажарган ҳамюртларимиз ҳам оз эмас эканлигини тан олиш жоиздир. Ўша даврда собиқ Совет Иттифоқи даврида фаолият кўрсатган “Бош муҳандислик бошқармаси”, Иқтисодий алоқалар давлат қўмитаси, “Техноэкспорт”, “Технопромэкспот”, СССР Мудофаа Вазирлиги, “СССР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги”, “Главсредазирсовхозстрой” (Тошкент), “Цветметпромэкспорт”, “Сельхозпромэкспорт”, “Оборонэкспорт”, “Зарубежтехнотранс”, “Здравэкспорт” ва бошқа муассасалар малакали мутахассислар ҳамда таржимонларни Осиё ва Африка мамлакатларига хизмат
467 сафарларига юборган эди”[4]. Табиийки, таржимонларимизнинг аксарият қисми араб мамлакатларида самарали фаолият кўрсатдилар. Таржимонларимиз Миср Араб Республикасидаги жиддий лойиҳаларда ҳам хизмат қилдилар. Жумладан, “Абдулхай Абдуллаев, Булат Кумеков (академик), Бахтиёр Иброҳимов, Абдужаббор Абдувоҳидов, Алишер Шайхов, Музаффар Зоҳидов, Наримон Баратов, Шуҳрат Маҳмудбеков, Аширбек Мўминов ва бошқа юзлаб арабшунос олимларимиз номларини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз жоиз, албатта. “Эҳромлар мамлакати”да “Сувайш канали“, “Асувон тўғони” ва “Асувон” сув омбори, “Наг-Хаммади” алюмин заводи, “Хелуан” металлургия заводи ва ўнлаб яна бошқа иншоотларнинг бунёд этилиши ва фаолиятини юритиш, чўл ва қўриқ ерларни ўзлаштиришда ва яна бошқа ўнлаб лойиҳаларда шарқшуносларимизнинг хизматлари катта бўлди”[3]. Миср халқи совет, хусусан, ўзбекистонлик мутахассислари ва таржимонларидан умрбод миннатдор бўлиб қолгани асло сир эмас. Хусусан, Ливияда Аҳаджон Ҳасанов, Шукур Жонбоев, Убайдулла Уватов, Латиф Ғуломов, Эминжон Талабов, Ҳамидулла Кароматов, Раҳимжон Қодиров, Камолиддин Шамсиддинов, Равшан Саримсоқов, Нозим Ҳабибуллаев, Бобур Ғиёсов, Акмал Шокиров, Бахтиёр Собитов, Акром Ҳабибуллаев, Саур Якупов ва Шуҳрат Ёвқочев сингари таржимонларимиз Ливия Жамоҳирияси халқ хўжалигининг турли соҳаларида таржимон сифатида она юртимизнинг ижобий имиджини яратишда юқори салоҳият намуналарини намойиш этдилар. “1985 йилда Ливияда ҳарбий ва ноҳарбий соҳаларда 8000дан зиёд совет мутахассислари ва ва таржимонлари ишлаган”[2:6]бўлса, шуларнинг маълум қисмини ўзбекистонлик арабшунос таржимонлар ва малакали мутахассислар ташкил этган. Уларнинг бир қисми Ливия Қуролли Кучларида ливиялик зобитлар ва аскарларга таълим бериш жараёнида самарали фаолият юритиб, мамлакатнипг мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ишига салмоқли ҳисса қўшдилар. Таржимонларимиз бу юртда хизмат қилар эканлар, юқори салоҳият, юксак маданият, камтарлик, масъулият ва теран тафаккур соҳиблари эканликларини амалда намойиш этдилар. Таржимонларимизнинг муайян қисми нафақат таржимон, балки, мазкур мамлакатни комплекс ўрганиш баробарида илмий тадқиқот ишларини ҳам муваффақиятли амалга оширдилар. Устозлар ва ҳамкасблар мазкур мамлакатларнинг сиёсати, иқтисодиёти, маданияти, санъати, тарихий анъаналари ҳақида ажойиб илмий асарлар нашр этдилар. Яман Халқ Демократик Республикасида эса Азиз Худойбердиев, Акбар Умаров, Абдусаттор Дадабоев, Диёр Раҳмонов, Қобилжон Носиров, Бахтиёр
468 Мирзааҳмедов, Аҳмаджон Луқмонов, Одилжон Қориев, Абдуқаюм Азимов, Рамил Шокиров, Бахтиёр Ирматов, Шорустам Шомусаров, Аширбек Мўминов, Ойбек Аҳмедов, Равшан Абдуллаев, Баҳром Абдуҳалимов, Карим Солиев, Акром Ҳабибуллаев, Ортиқбек Юсупов, Муртазо Саидумаров ва бошқа кўплаб салоҳиятли таржимон арабшуносларимиз номларини таъкидлаб ўтишимиз муҳим аҳамият касб этади. ЯХДР ва ЙАР да фаолият кўрсатган таржимонларимиз бу мамлакатлар иқтисодиёти учун катта эҳтиёжни келтириб чиқарган портлар қурилишида қардош республикалар мутахассислари ва таржимонлари билан ҳамжиҳатликда, елкама-елка меҳнат қилдилар.. Сурия Араб Республикасида эса Евфрат гидроэнергетика комплекси ва бошқа кўплаб иншоотларни бунёд этишда Москва, Боку, Душанба университетларидан келган таржимонлар билан бирга ТошДУнинг арабшунос таржимонлари – “Комилжон Азимов, Равшан Саримсоқов, Юрий Понамарев, Муҳмудхўжа Нуриддинов, Козимжон Турдалиев, Аъзамжон Раҳмонов, Зоҳидулла Мунавваров[1:343], Омонулла Мусаев, Бахтиёр Ирматов, Низомиддин Қосимов, Қаххор Муталибов ва бошқа юзлаб арабшунослар хизматлари ҳам моҳир таржимонлар, ҳам олимлар сифатида Ўзбекистон шарқшунослигида муносиб равишда эътироф этилганлар”. Жумладан, арабшунос таржимонларимиздан Абдусодиқ Ирисов, Дилшод Икромов, Улуғбек Исроилов, Рихсивой Иброҳимов, Умаржон Маннонов номларини ҳам доимо фахр билан тилга оламиз. Таржимонларимиз темир йўллар, ирригацион тизимлар ва сув омборларини бунёд этиш, Қуролли Кучларда эса мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳқамлаш йўлида зобитлар ва аскарларга таълим бердилар. Ироқда ҳам таржимонларимиз талайгина иқтисодий, ҳарбий-техникавий ва илмий-маданий ҳамкорлигимизни акс эттирган қўшма лойиҳаларда самарали фаолият кўрсатганлар. Юзлаб таржимонларимиз бу мамлакатда «Наджибад» «Дукан», «Насирия» иссиқлик электр станцияларини қуриш ва фаолиятини юритишда сидқидилдан меҳнат қилдилар. Жумладан, Телман Сатторов, Роиқ Баҳодиров, Жамил Зайнуллин, Зоҳиджон Исломов, Рустам Қосимов, Раҳимжон Қодиров, Зоҳидилла Мунавваров, Козимжон Турдалиев, Саидакбар Аъзамхўжаев, Абдусаттор Дадабоев, Эминжон Талабов, Абдужаббор Қаҳҳоров, Аъзам Раҳмонов ва бошқа таниқли устозларимиз номларини ҳам олимлар, ҳам моҳир таржимонлар сифатида юксак эҳтиром ила тилга оламиз. Улар қайси соҳада ишламасинлар, доимо ўзларини профессионал таржимон сифатида
469 намоён этганлар, қолаверса, кўплаб соҳа вакилларига инсон маданияти, камтарлик, юксак онг ва тафаккурлари ҳар жиҳатдан ибрат бўлдилар. Арабшунос устозлар сафида дипломатик миссияларни ҳам шараф билан бажарган Шодмон Ниёзматовни ҳам эътироф этиш жоиздир. Бу инсон ССРИнинг Кувайтдаги элчихонасида Элчи маслаҳатчиси дипломатик рангида хизмат қилган. Албатта, дипломатик хизматда фаолият ўз вазифаларини муваффақиятли бажарган дипломатларимиздан яна бири Тўлқин Айхўжаев собиқ ССРИнинг Суриядаги Бош консулхонасида вице консул, кейинроқ эса ССРИнинг Мавританиядаги элчихонанинг 1-котиби лавозимларида маъулиятли вазифани бажарган. Шарқшунос арабшунос Аъзамжон Раҳмонов эса Ўзбекистон Республикасининг Жидда (Саудия Арабистони) шаҳридаги бош консули лавозимида самрали фаолият кўрсатди. Жумладан, моҳир таржимон Камол Шониёзов собиқ ССРИнинг Ямандаги дипломатик ваколатхонасида иқтисодчи лавозимида самарали меҳнат қилди. Хулоса ўрнида, алоҳида таъкидлаш жоизки, жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашиб бораётган давлатимиз учун замонавий талабларга тўла жавоб берувчи таржимонларимиз малакали, билимли, юксак онг ва тафаккур соҳиби бўлишлари – давр талаби. Демак, бугун шаклланаётган ёш таржимонлар авлоди илгари бой тажриба ва кўникмаларга эга бўлган таржимонларимизнинг босиб ўтган шонли йўли, бой тажрибалари ҳамда буюк хизматларини астойдил ўрганишлари ва ўзлари учун фойдали хулосалар чиқаришлари муҳим ҳаётий аҳамият касб этади. Зеро, етишиб чиқаётган таржимонларимиз жаҳон ҳамжамиятида Ватанимизнинг юксак халқаро нуфузи ва ижобий имиджини яратадилар, дея умид қиламиз. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Востоковеды Узбекистана. (Библиографический справочник). ТашГИВ, 2005. -343с. 2. Гиёсов Б.Т. Советско-ливийские политические, экономические и научно-культурные связи (1969-1987-годы). // Автореферат диссертации на соискание учёной степени кандидата исторических наук. Т., 1990. С.6. 3. Мақола муаллифининг моҳир таржимон, арабшунос -шарқшунос Бахтиёр Иброҳимов билан суҳбатидан. 2022 йил 20 июл. 4. Мақола муаллифининг тарих фанлари доктори, профессор Аҳаджон Ҳасанов билан суҳбатидан. 2022 йил 12 июл.