АГРОБИЗНЕСНИНГ ТУЛОВГА КОБИЛИЯТЛИЛИГИ – ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ОМИЛИ
Abstract
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг, жумладан агробизнеснинг тўловга қобилиятсизликнинг келиб чиқиши, молиявий жиҳатдан тикланиши ва қишлоқ жойларда аҳоли даромадини оширишга ва камбағалликни қисқартиришга таъсири кўриб чиқилади. Ўзбекистондаги мавжуд амалиёт ва унга оид қонунчилик таҳлил қилинади. Соғломлаштиришнинг муваффақиятли амалга оширилган мисоллари ва уларнинг натижалари кўрсатилган. Шу билан бирга, тўловга қобилиятсизликнинг олдини олиш ва соғломлаштиришнинг самарали усуллари юзасидан таклифлар берилган.
Full text
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 657 АГРОБИЗНЕСНИНГ ТУЛОВГА КОБИЛИЯТЛИЛИГИ – ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ОМИЛИ Маматов Одилжон Абдугапарович1, Адилов Шерзот Шамильевич2 1Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тўловга қобилиятсизлик жараёнини юритиш бошқармаси бошлиғи, 2Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг катта илмий ходими https://doi.org/10.5281/zenodo.17288622 Аннотация. Қишлоқ хўжалик корхоналарининг, жумладан агробизнеснинг тўловга қобилиятсизликнинг келиб чиқиши, молиявий жиҳатдан тикланиши ва қишлоқ жойларда аҳоли даромадини оширишга ва камбағалликни қисқартиришга таъсири кўриб чиқилади. Ўзбекистондаги мавжуд амалиёт ва унга оид қонунчилик таҳлил қилинади. Соғломлаштиришнинг муваффақиятли амалга оширилган мисоллари ва уларнинг натижалари кўрсатилган. Шу билан бирга, тўловга қобилиятсизликнинг олдини олиш ва соғломлаштиришнинг самарали усуллари юзасидан таклифлар берилган. Калит сўзлар: Тўловга қобилиятсизлик, соғломлаштириш, санация, ижтимоий ҳимоя, камбағалликни қисқартириш, даромадни ошириш. Abstract. The origin of insolvency, financial recovery of agricultural enterprises, including agribusiness, and their impact on rural incomes and poverty reduction are examined. The current practice in Uzbekistan and the relevant legislation are analyzed. Examples of successful rehabilitation and their results are shown. At the same time, proposals were made on effective methods of insolvency prevention and rehabilitation. Key words: Insolvency, rehabilitation, rehabilitation, social protection, poverty reduction, income enhancement. Аннотация. Рассмотрены причины неплатежеспособности, финансовое оздоровление сельскохозяйственных предприятий, в том числе агробизнеса, и их влияние на доходы сельского населения и сокращения уровня бедности. Анализируется сложившаяся в Узбекистане практика и соответствующее законодательство. Показаны примеры успешной реабилитации и их результаты. В то же время были внесены предложения по эффективным методам предотвращения и финансовое оздоровления неплатежеспособности. Ключевые слова: Неплатежеспособность, санация, сельское население, социальная защита, сокращение бедности. Агробизнес субъектлари республикада қишлоқ ҳудудларининг ижтимоийиқтисодий ривожланишида, аҳолини даромадини ва турмуш даражасини оширишда, озиқовқат хавфсизлигини мустаҳкамлашда ва иш билан таъминлашда муҳим ўрин тутади, шунингдек, хомашё етказиб бериш, ички талабни рағбатлантириш, маҳсулотларни
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 658 экспорт қилиш, валюта тушумини кўпайтиришда иқтисодиётнинг энг муҳим бўғини ҳисобланади ҳамда бошқа тармоқларнинг ривожланишига ижобий таъсирини кўрсатади. Республикада ҳозирги кунда тўловга қобилиятсиз ҳолатига келиб қолган агробизнес субъектларини молиявий жиҳатдан соғломлаштириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Тўловга қобилиятсизлик - бу суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги, юридик ёки жисмоний шахснинг ўз молиявий мажбуриятларини тўлаш имкониятининг йўқотилиши билан тавсифланадиган иқтисодий ҳолат. Агробизнес субъектларида тўловга қобилиятсизлик ҳолати қуйидаги сабабларга биноан келиб чиқади: -молиявий ресурсларини, маблағларини мақсадсиз йўналтириш, харажатларни режасиз ошириб юбориш ёки кредит маблағларини юқори фоизли қарзлар орқали қоплашга уриниш, дебиторлик қарзларининг кечиктирилиши мазкур субъектларда пул оқимини издан чиқаради ва бунинг натижасида кредиторларнинг қарзларини ўз вақтида қайтара олмаслиги, солиқ тўловларини ўз вақтида тўлай олмаслиги; -молиявий-натижаларда рентабелликнинг пасайиши ва қарз миқдорининг ошиши, моддий-техника базаси эскириши, табиий-иқлимий сабаблар, молиявий ва маркетинг бошқарувнинг сустлиги, янги технологияларни жорий этмаслик, ижтимоий сабаблар, қишлоқ аҳолисида малака етишмаслиги, ишчи кучи камайиши, етиштирилган маҳсулотларни бозорга олиб чиқиш муаммолари, етиштирилган маҳсулотларни белгиланган истеъмол муддатларда сотилмаслиги натижасида тез эскирувчанлиги ва истеъмолга яроқсиз бўлиб қолиши, экспорт имкониятларнинг чекланганлиги, аграр соҳасидаги корхоналар билан рақобатга чидамли эмаслиги, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун хом ашё ва бошқа харажатларнинг таннархининг юқорилиги. Масалан, агробизнес субъектлари томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларни етиштиришда жами харажатлар, жумладан, дастлабки маҳсулотлар хариди, шунингдек олинадиган хом ашё (маҳсулот таннархи), уруғчилик,минерал ўғитлар, ёнилғи, энергетика, техника хизматлари ва бошқа харид харажатларини юқорилиги (давр харажатлари ва бошқа харажатлар), харажатлари даромаддан ошиб кетиши натижасида молиявий йилни зарар билан якунлайди. Агробизнес субъектларининг тўловга қобилиятсизлиги мазкур субъектлар фаолият кўрсатадиган ҳудудларидаги қишлоқ аҳолиси даромадларига ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатади. Бунинг натижасида ижтимоий-иқтисодий барқарорлик, инвестиция салоҳияти пасаяди, ишсизлик ва камбағаллик даражаси ўсади, субъектлар ўзларининг ишчихизматчиларига ҳисобланган иш ҳақидан қарздорлиги кўпаяди. Тўловга қобилиятсиз субъектларнинг тўлов қобилиятини тиклаш ва молиявий соғломлаштириш, уларга қўлланиладиган суд санацияси, судгача санация ва ташқи бошқарув жараёнлари Ўзбекистон Республикасида тўловга қобилиятсизлик ва соғломлаштириш “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги (12.04.2022 йилдаги ЎРҚ-763сон) [1] ва “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари (25.12.1997 йилдаги ЎРҚ-535-I-сон) [2] билан тартибга солинади.
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 659 Юқорида кўрсатилган Қонунлар аввало, юридик шахслар, яъни корхона ва ташкилотлар учун аниқ ва амалий механизмларни назарда тутади. Унда тўловга қобилиятсизликка олиб келувчи ҳолатлар, қарздорни соғломлаштириш тартиблари, кредиторлар билан музокара олиб бориш, қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш (реструктуризация) қилиш ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёнлари муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади. Қонуннинг амалий самарадорлиги тўғридан-тўғри суд тизимининг очиқлигига, суд бошқарувчиларининг малакалилиги ва холислигига боғлиқ. Суд органлари томонидан суд ишлари адолатли ва тезкор кўриб чиқилса, молиявий жиҳатдан соғломлаштириш тартибтаомиллари муваффақиятли амалга оширилади, шунингдек суд бошқарувчиларнинг етарли билим ва тажрибага эга бўлиши, уларнинг манфаатлар тўқнашувидан холилиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Акс ҳолда, юридик шахсларни тўловга қобилиятсизликдан чиқаришнинг ўзи кутилган самарали натижани, коррупциявий ҳолатларга олиб келиши мумкин. Шу боис, ушбу юқоридаги мазкур Қонунларнинг самараси унинг амалиётга қандай татбиқ этилишига ва тизимнинг институционал салоҳиятига боғлиқ. Ўзбекистонда суд назоратини, молиявий маслаҳат, қарзни таркибий жиҳатдан ўзгартириш (реструктуризация) ва соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, уларни юқори даражада ривожлантириш ва шакллантириш, шунингдек замонавий автоматлаштирилган воситаларни жорий этиш ва профессионал хизматлар соҳасидаги салоҳиятни янада ошириш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса муаммоли масалаларни барвақт аниқлаш, корхоналарни тўловга қобилиятсизликкача етиб бормасдан қайта тузиш имкониятларини янада кенгайтиради. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда тўлов қобилиятсизлиги ва соғломлаштириш тизими янада ривожланмоқда. Юридик ва жисмоний шахсларда, жумладан, агробизнесда соғломлаштириш нафақат корхонани қутқариш, балки аҳолининг ижтимоий-иқтисодий турмуш даражасига ҳам тўғридан-тўғри ижобий таъсир этмоқда. Мазкур Қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда Судлар томонидан 2024-2025 йиллар давомида тўловга қобилиятсизлик ва банкротликка оид кўрилган ишлар сони 2024 йилда 9987 та, 2025 йил 1-ярим йилликда сони 6920 тани ташкил этган [4]. Қарздор субъектларнинг тўлов қобилиятини тиклашга қаратилган чоратадбирларни амалга оширишда эса ижобий натижаларга эришилиб борилмоқда, жумладан, ҳозирги кунда қарздор субъектларни соғломлаштириш мақсадида суд санацияси 10 та субъектга, ташқи бошқарув 3 та субъектга жорий қилинган. Шундан, суд санацияси жорий қилинган қишлоқ хўжалик корхоналари сони 2 тани ташкил этади. Шунингдек, банкротлик деб топилган 244 та қишлоқ хўжалик корхоналарининг фаолияти тикланган (МЧЖ ва фермер хўжаликлари). Қишлоқ жойларда аҳолига асосий иш берувчилар ҳисобланган агрофирмалар, фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи, экспорт қилувчи, кооператив ва тайёрлов-савдо корхоналари ва қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган бошқа субъектларнинг тўлов қобилиятсизлигини тикланиши ва соғломлаштирилиши оқибатида уларнинг фаолиятини давом эттиришга хизмат қилади. Бу эса мазкур субъектларда молиявий барқарорликни таъминлайди, кейинчалик тўлов қобилияти ва рентабеллик даражаси ошади, уларда ишчи ўринлар сақланади ва янги иш
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 660 ўринлари яратилади ва бунинг натижасида қишлоқ жойларда ижтимоий инфратузилмани ривожланишига, ижтимоий барқарорликни таъминлашга ва камбағалликни қисқартиришга олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5975-сон Фармони, шунингдек, иқтисодий барқарорликни таъминлаш заминида бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш натижасида камбағалликни қисқартириш бўйича мақбул давлат сиёсатини ҳаётга жорий этиш тизими ишлаб чиқилди ва шу асосда Ўзбекистонда камбағаллик ва қашшоқликни тугатиш учун чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.[3] Яна бир муҳим масала шуки, мазкур субъектларнинг молиявий жиҳатдан соғломлаштиришни амалга ошириш амалиётида суд ишлари жараёнларининг самарали олиб борилиши учун молиявий бошқарувчилар ва қарзларни реструктуризация соҳасидаги малакали мутахассислар сонини кўпайтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўзбекистонда қуйидаги чоралар долзарб ҳисобланади: -юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда агробизнес субъектлари учун молиявий жиҳатдан соғломлаштириш дастурларини кенг жорий этиш ва автоматлаштириш; -аҳоли учун молиявий саводхонлигини ошириш дастурларини амалга ошириш, молиявий маслаҳат хизматларини кенгайтириш ва жисмоний шахслар учун қонунчилик базасини мустаҳкамлаш; -соғломлаштириш жараёнларига давлат-хусусий шериклик механизмларини киритиш; -камбағалликни қисқартириш мақсадида қишлоқдаги иқтисодий ночор субъектларни қайта тиклаб, аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш ва ўз навбатида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ошириш. Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистонда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда агробизнеснинг тўловга қобилиятсизлик ва молиявий жиҳатдан соғломлаштириш жараёнлари нафақат иқтисодий, балки ижтимоий аҳамиятга ҳам эга, шунингдек, қарздор томонидан кредиторларга қарзни босқичма-босқич тўлаш, ишчи ва хизматчи ходимларга эса – иш ҳақи бўйича қарзларни бериш имкониятлари шаклланади. Қишлоқ хужалиги корхоналарини санациясининг муҳимлиги ва долзарблиги, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳамда агробизнес субъектларини молиявий барқарорлаштириш орқали аҳоли даромадлари ошади, қишлоқ жойларда иш ўринлари сақланиб қолади ва мазкур субъектларининг рентабеллик даражаси ошган сари уларнинг даромадлик даражаси кўтарилади ва ўз навбатида камбағаллик даражаси камаяди. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (12.04.2022 йилдаги ЎРҚ-763-сон) //https://lex.uz/ru/docs/5957616. 2. “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (25.12.1997 йилдаги ЎРҚ-535-I-сон) //https://lex.uz/ru/docs/5957612. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги “Иқтисодиётни ривожлантириш ва
INTERNATIONAL SYMPOSIUM “ADVANCED RESEARCH IN ECONOMICS AND BUSINESS MANAGEMENT”, SEPTEMBER 19, 2025 661 камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чоратадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5975-сон Фармони// https://lex.uz/docs/4776669 4. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тўловга қобилиятсизлик бўйича статистик маълумотлари, 2020-2025 йиллар //https://old.sud.uz/ccr_slider/.1.Altman, E. I. (1968).