scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ТОКНИНГ АНТРАКНОЗ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ЗАМОНАВИЙ ФУНГИЦИДЛАРНИНГ БИОЛОГИК САМАРАДОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ

Акбаров Миржамол Миродилови; Рахматов Асрор Ахрорович; Учаров Артём Батиевич

Abstract

В статье проведены результаты испытания фунгицида PaladinSC к.с. против антракноза виноградной лозы. Применение фунгицида начиналисьпри появлении первых признаков заболевания. При норме расхода 0,3-0,45 л/гапротив антаракноза виноградной лозы биологическая эффективность фунгицидаPaladin к.с. составила 88,1% на листьях, 90,7% на побегах и 90,3% на гроздяхвинограда.

Full text

17 NEW INNOVATIONS IN NATIONAL EDUCATION 9-SON 1-JILD OKTABR – 2025 1-QISM УДК: 632.4:632.937. ТОКНИНГ АНТРАКНОЗ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ЗАМОНАВИЙ ФУНГИЦИДЛАРНИНГ БИОЛОГИК САМАРАДОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ Акбаров Миржамол Миродилович катта илмий ходим Рахматов Асрор Ахрорович лаборатория мудири, қ/х ф.н., Учаров Артём Батиевич етакчи илмий ходим, қ/х ф.н., Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институти Аннотaция. В статье проведены результаты испытания фунгицида Paladin SC к.с. против антракноза виноградной лозы. Применение фунгицида начинались при появлении первых признаков заболевания. При норме расхода 0,3-0,45 л/га против антаракноза виноградной лозы биологическая эффективность фунгицида Paladin к.с. составила 88,1% на листьях, 90,7% на побегах и 90,3% на гроздях винограда. Ключевые слова: Paladin к.с. препарат, антракноз, виноградная лоза, болезнь, развитие болезни, биологическая эффективность. Abstract. This article presents the results of testing the Paladin s.с. fungicide against grapevine anthracnose. Applications began at the first signs of the disease. At a rate of 0.3-0.45 l/ha, the biological efficacy of Paladin k.s. against grapevine anthracnose was 88.1% on leaves, 90.7% on shoots, and 90.3% on bunches. Key words: Paladin sc preparation, anthracnose, grapevine, disease, disease development, biological efficiency. Кириш. Ток  қимматбаҳо субтропик ўсимлик ҳисобланади. Унинг меваси ўзи-нинг пархезлик ва озиқалиги жиҳатидан инсон организми учун энг зарур маҳсулот ҳисобланади. Пишиб етилган узум таркибида, айниқса кишмиш навларида 28-30% гача организм томонидан тез ўзлаштириладиган қандларглюкоза, фруктоза ва сахароза бор. Шунингдек, янги узилган узум таркибида инсон саломатлиги учун зарур бўлган олма, вино, лимон, қаҳрабо, шавел, чумоли ва бошқа бир қанча органик кислоталар, калий, кальций, фосфор, натрий каби минерал тузлар, мева пўсти таркибида ранг берувчи моддалар (пигментлар), дубил моддалар бор. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 7-июл куни узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни ривожлантириш ҳамда ҳудудларда 18 NEW INNOVATIONS IN NATIONAL EDUCATION 9-SON 1-JILD OKTABR – 2025 1-QISM экотуризмни йўлга қўйиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда республикамизда узумчиликнинг жадал ривожлантириш, узум ҳосилдорлигини ошириш махсулот сифатини яхшилаш ҳамда улардан қайта ишлаш саноатида тайёрланадиган махсулотларни кўпайтириш халқимизнинг узумга бўлган талабини тўла қондиришга ҳамда сохага илм ва инновaцияларни кенг жорий этиш масаласига алохида эътибор қаратилди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон шароитида ток касалликлари кенг тарқалган бўлиб, улар нафақат ҳосилдорликни камайтиради, балки узум сифатини бузади, новдаларни кучли зарарлаб, баъзи холларда токзорларни бутунлай қуриб қолишига сабаб бўлади. Ток ўсимлигига оидиум ёки ун шудринг (Uncinula necator), антракноз (Gloeosporium ampelophagum), церкоспороз (Cercospora vitis), кулранг чириш (Botrytis cinerea), қора чириш (Phoma lenticularis), чипор некроз (Rhacodiella vitis), ток илдиз бўғзининг бактериал рак (Bacterium tumefaciens) касалликлари кенг тарқалган. Кейинги пайтларда об-ҳаво шароити серёғин келган йиллари милдью (Plasmopara viticola) касаллиги ҳам кенг тарқалиб, Республикамиз токзорларига жиддий зарар етказиши кузатилмоқда. Антракноз ва бошқа касалликларга қарши курашда махсус чора-тадбирлар сифатида барча ишончли усуллардан юқори самарадорлик, кенг фойдаланиш ва оммавий ишлаб чиқариш билан ажралиб турадиган кимёвий усул тавсия этилади. Т.С.Панфилов (1950) кузатувларига кўра, антракноз касаллигини қўзғатувчи споралар 11–400С хароратларда ривожланади. Спораларни интенсив ривожланиши учун ҳаво харорати 23–320С ни ташкил қилади. 20–250С ҳароратда конидиялар 24 соатда ўсиб, ўсимлик танасининг хужайрасига сингиб кетади. Муаллифнинг ўрганишича, Ўрта Осиё шароитида антракноз касаллигини қўзғатувчининг биологиясини ўрганиб, замбуруғнинг ривожланиши, интенсив инкубatsiя жараёни ва антракноз доғларини пайдо бўлиши ҳароратга боғлиқдир. 300С дан юқори хароратда кам миқдорда новда ва барглар зарарланиши кузатилган. 24–300С да замбуруғнинг инкубaция даври 3-4 кун давом этган, вақти вақти билан ёмғир ёққанда. Замбуруғнинг инкубaция даври ток барги, пояси катталиги ва навга боғлиқ. Ўсимлик аъзоси қанча кичик бўлса, инкубaция даври шунча қисқа бўлади. Мавсум мобайнида замбуруғ 30 тагача авлод бериши мумкин. Адабиёт маълумотларидан кўриниб турибдики, оидиум ва антракноз энг кенг тарқалган ва зарарли касалликлар бўлиб, узум етиштириладиган ҳудудларда катта зарар келтиради. Муайян касалликнинг тарқалиши ҳам хилма-хилликка, ҳам минтақанинг тупроқ ва иқлим шароитига боғлиқ. Юқорида тилга олинган ток касалликларининг катта иқтисодий зарарини ҳисобга олиб, оидиум, антракноз ва бошқа узум касалликларига қарши курашда самаралироқ дори воситаларидан фойдаланиш масаласига ойдинлик киритиш учун махсус тажрибалар ўтказишни бизнинг шароитимизда зарур ҳисобланади. 19 NEW INNOVATIONS IN NATIONAL EDUCATION 9-SON 1-JILD OKTABR – 2025 1-QISM Тадқиқот жойи ва услублари. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Мовий мараварид фермер хўжалигининг токзорида PALADIN, SC, sus.k. фунгициди синовдан ўтказилди. Биринчи кимёвий ишлов –30 апрел касалликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлган даврда, иккинчи ишлов – 14 май биринчи ишловдан 14 кундан сўнг амалга оширилди. Кимёвий ишловлар 1000 л/га ишчи суюқликнинг ҳисобида моторли қўл пуркагич ёрдамида амалга оширилди. Тажриба схемаси: 5. Назорат – ишлов ўтказилмаган 6. Azoxymet Ultra 45% SC sus.k. (андоза) – 0,35 л/га 7. Paladin Sc sus.k. - 0,3 л/га 8. Paladin Sc sus.k. - 0,45 л/га Тажрибаларни амалга ошириш, кейинги қайдлар ва биологик самарадорликни ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Давлат кимё комиссияси томонидан тасдиқланган “Услубий кўрсатмалар...” (2004 й.) асосида амалга оширилди [5]. Тадқиқот натижалари. Paladin Sc sus.k. фунгициди 0,3 л/га ва 0,45 л/га меъёрларда токнинг антракноз касаллигига қарши синовдан ўтказилди. Олиб борилган тадқиқот натижалари маълумотларига кўра, назорат вариантда антракноз касаллиги билан зарарланиш баргларда – 25,3% ни, новдаларда – 15,6% ни ва узум бошларида – 14,8% ни, касалликнинг ривожланиши мос равишда 6,5% дан 12,7% гачани ташкил этди. Paladin Sc, sus.k. фунгициди 0,3 л/га меъёрда антракноз касаллигига қарши синовдан ўтказилганда яхши натижа кўрсатди ва касалланиш токнинг баргларида – 3,6%, новдалари – 2,0% ва узум бошлари – 2,0% ни, биологик самарадорлиги баргларида – 86,6%, новдаларда -87,6% ва узум бошларида - 87,9%, касалликнинг ривожланиши мос равишда 0,8% дан 1,7% гачани ташкил этди. Ушбу препарат 0,45 л/га меъёрда синовдан ўтказилганда юқори самарага эришилди. Касалланиш токнинг баргларида – 3,0%, новдалари – 1,0% ва узум бошлари – 1,1% ни, биологик самарадорлиги баргларида – 88,1%, новдаларда - 90,7% ва узум бошларида - 90,3%, касалликнинг ривожланиши мос равишда 0,6% дан 1,5% гачани ташкил этди. 1-жадвал Токнинг антракноз касаллигига қарши Paladin, SC, sus.k. фунгицидининг биологик самарадорлиги (Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Мовий марварид фермер хўжалиги 2025 й.) 20 NEW INNOVATIONS IN NATIONAL EDUCATION 9-SON 1-JILD OKTABR – 2025 1-QISM № Препаратлар Сарф меъёри, л/га Зарарланган аъзолар касаллани ш,% Касаллик нинг ривожлан иши, % Биологик самарадор лик, % 1. Назорат – дори сепилмаган - баргларда 25,3 12,7 - новдаларда 15,6 6,5 - узум бошларида 14,8 8,3 - 2. Azoxymet Ultra 45% SC, sus.k. (андоза) 0,35 баргларда 4,6 1,9 85,0 новдаларда 2,0 1,0 84,6 узум бошларида 3,0 1,2 85,5 3. Paladin SC, sus.k. 0,3 баргларда 3,6 1,7 86,6 новдаларда 2,0 0,8 87,6 узум бошларида 2,0 1,0 87,9 4. Paladin SC sus.k. 0,45 баргларда 3,0 1,5 88,1 новдаларда 1,0 0,6 90,7 узум бошларида 1,1 0,8 90,3 Андоза сифатида Azoxymet Ultra, 45% SC sus.k. (0,35 л/га) меъёрда қўлланилганда биологик самарадорлик баргларда – 85,0% ни, новдаларда – 84,6% ва узум бошларида – 85,5% ни, касалликнинг ривожланиши мос равишда 1,0% дан 1,9% гачани ташкил этди (1-жадвал). 21 NEW INNOVATIONS IN NATIONAL EDUCATION 9-SON 1-JILD OKTABR – 2025 1-QISM 1-расм. Тадқиқот жараёнларидан лавҳалар Хулосалар. Токнинг антракноз касаллигига қарши Paladin SC sus.k. фунгициди 0,3 л/га меъёрда қўлланганда биологик самарадорлиги баргларида – 86,6%, новдаларда -87,6% ва узум бошларида - 87,9% ни ташкил этди. 0,45 л/га меъёрда қўлланганда эса биологик самарадорлиги баргларида – 88,1%, новдаларда - 90,7% ва узум бошларида - 90,3% ни ташкил этди. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 7. Агапова С.И., Бурдинская В.Ф., Толокова Р.П. Системы защиты виноградников // Защита и карантин растений. –Москва, 2003. – №3. –С.19–20. 8. Панфилова Т.С. Болезни виноградной лозы. Ташкент: 1953, - 42 9. Уинклер А. Дж. Виноградарство США. – Москва, 1966.–С.398–399. 10. Хасанов Б.О.,Очилов Р.О., Холмуродов Э.А., Гулмуродов Р.А. Мевали ва ёнғоқ мевали дарахтлар, цитрус, резавор мевали буталар ҳамда ток касалликлари ва уларга қарши кураш. –Тошкент: ООО “Offise Print”, 2010. - 316 б. 11. Хўжаев Ш.Т. ва б. Инсектицид, акарицид, биологик фаол моддалар ва фунгицидларни синаш бўйича услубий кўрсатмалар (II-нчи нашр). – Тошкент, 2004. – 104 б. 12. Якушкина Н.А. , Странишевская Е.П. Перспективные фунгициды для защиты винограда от грибных заболеваний //Второй всероссийский съезд по защите растений Санкт – Петербург, 5 – 10 декабря. Фитосанитарное оздоровление экосистем. Материалы съезда. Том II, 2005. - С.351–353.