scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

МАВЛОНО ЛУТФИЙНИНГ ЗАМОНДОШ ШОИРЛАР БИЛАН МУНОСАБАТИ

Алимухамедов Рихситилла

Abstract

Мазкур мақолада Мавлоно Лутфийнинг Алишер Навоий, Бобур ва Мавлоно Саккокий билан муносабати ёритиб берилган. Мазкур муносабатлар Навоий асарлари, Бобур асарларида келтирилган мисоллар орқали очиб берилган.

Full text

164 МАВЛОНО ЛУТФИЙНИНГ ЗАМОНДОШ ШОИРЛАР БИЛАН МУНОСАБАТИ Алимухамедов Рихситилла, Ориентал университети, Тиллар-1 кафедраси в.б. профессори филология фанлари доктори Аннотация Мазкур мақолада Мавлоно Лутфийнинг Алишер Навоий, Бобур ва Мавлоно Саккокий билан муносабати ѐритиб берилган. Мазкур муносабатлар Навоий асарлари, Бобур асарларида келтирилган мисоллар орқали очиб берилган. Калит сўзлар: Мавлоно Лутфий, Саккокий, Навоий, Бобур. Abstract This article examines the relationship between Mawlana Lutfi and Alisher Navoi, Babur, and Mawlana Sakkoki. These relationships are revealed through examples from Navoi’s works and Baburs works. Keywords: Mawlana Lutfi, Sakkoki, Navoi, Babur. XV аср ўзбек мумтоз адабиѐтининг гултожи, Навоий таърифича “Малик ул-калом” Мавлоно Лутфий ғазалларини севиб мутолаа қилмаган, унинг “Сенсан севарим...” билан бошланувчи ғазалини ѐд олмаган киши бўлмаса керак. Мавлоно Лутфий ҳаѐти ва ижоди тўғрисидаги илк маълумотни Алишер Навоий ўзининг “Мажолису-н-нафоис” ҳамда “Насойиму-л-муҳаббат” тазкираларида келтиради. Бизгача етиб келган асосли манба шулар ҳисобланади. Шундан сўнг Лутфий ижоди XIX асрдан қайтадан ўрганила бошланди. Булар жумласига Аҳмад Заки Валидий, Е.Э.Бертельс, Ҳоди Зариф, Н.М.Маллаев, С.Эркинов, Э.Аҳмадхўжаев, Х.Расулов, Х.Усмонов томонидан амалга оширилган тадқиқотларни мисол қилсак бўлади. Мавлоно Лутфий ва Мавлоно Саккокий муносабати Навоийнинг айтишича, Мавлоно Саккокийнинг ғазаллари Туркистонда машҳур бўлган бўлса, Мавлоно Лутфийнинг ижоди Ироқу Хуросонда машҳур бўлган 107 . Айрим тарихий манбаларда ўша замон кишилари Мавлоно Лутфийни Мавлоно Саккокийнинг ғазалларини олиб, ўзининг тахаллусини қўйиб чиқарган, яъни ўғриликда айблаб, туҳмат қилганларини ҳам ўқиб қоламиз. Аммо Навоий бундай гапларни қаттиқ қоралайди, бундай номақбул гапларни тарқатганларни қаттиқ танқид қилади 108 . “Мажолису-н-нафоис” асарида қуйидагиларни айтади: 107 Алишер Навоий. МАТ. I том. – Тошкент: 1987. – Б.14. 108 Ҳайитметов А. Мерос ва ихлос. – Тошкент: 1985. – Б.132. 165 “... Мавлоно Лутфийнинг барча яхши шеърлари анингдурким, ўғурлаб, ўз отиға қилибдур. Ул ерларда бу нав ўхшаши йўқ мазасиз мукобаралар (ўзига бино қўйиш, кибрланиш – А.Р.) гоҳи воқеъ бўлур” 109 . Мавлоно Лутфий ва Алишер Навоий муносабати Тарихда Мавлоно Лутфий ва Алишер Навоий учрашуви тўғрисида Ғиѐсиддин Хондамир ўзининг “Макорим ул-ахлоқ” асарида баѐн этган маълумотларгина сақланиб қолган. Ушбу учрашув қуйидагича бўлган: “Сўз санъатида ягона бўлган ҳамда унгача ҳеч ким туркий тилда ундан кўпроқ ва ундан яхшироқ шеър ѐзмаган Мавлоно Лутфий ул ҳазратнинг эндигина униб-ўсиб бораѐтган ва яхши-ѐмонни ажратиб бошлаѐтган [ўспиринлик] чоғларида кунлардан бир куни унинг ҳузурига бориб, ундан: - Бирор ғазал ўқиб бериш орқали ўз тафаккурингиз маҳсулларининг янги намуналаридан мени баҳраманд этинг, - деб илтимос қилди. Ул ҳазрат матлаъи қуйидагича бўлган бир ғазални ўқиб берди. Шеър: Оразин ѐпқоч кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ѐш, Буйлаким, пайдо бўлур юлдуз ниҳон бўлғоч қуѐш. Жаноби Мавлавий бу ажойиб ғазални эшитиб, ҳайрат денгизига ғарқ бўлди ва унинг тилига шундай сўзлар келди: - Худога қасам ичиб айтаманки, агар иложи бўлганида эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг байтдан иборат бўлган туркий ва форсий ғазалларимни биргина ушбу ғазалга алмаштирган ва ушбу айирбошлаш натижасини катта муваффақият, деб ҳисоблаган бўлардим” 110 . Юқоридаги асар парчасидан кўриниб турибдики, Мавлоно Лутфий ѐш Алишер Навоий ижодига юқори баҳо берган. Бу ердан Лутфий қаламига ўн-ўн икки минг туркий ва форсий байт шеъри мавжудлигини ҳам билиш мумкин. Алишер Навоий Мавлоно Лутфий бўйича ўз тазкираларида бу учрашув ҳақида бирор маълумот ѐзмаган. Шу кунга қадар Навоийнинг илмий мероси, унинг поэтик маҳорати бўйича ѐзилган тадқиқотларда Мавлоно Лутфий алоҳида мавқега эга. Лутфий Навоий учун туркий тилдаги идодига катта таъсир қилган, Устози сифатида талқин этилади 111 . Мавлоно Лутфий ва Бобур муносабати 109 Алишер Навоий. Мажолисун нафоис (илмий-танқидий текст). Тайѐрловчи Суйима Ғаниева. – Тошкент: Ўзбекистон ССР Фанлар академияси нашриѐти, 1961. – Б.76. 110 Ғиѐсиддин Хондамир. Макорим ул-ахлоқ. – Тошкент: “Ғафур Ғулом” нашриѐти, 2015. – Б.40. 111 Бу ҳақида қаранг: Зариф Ҳ. Лутфий ва Навоий/ Улуғ ўзбек шоири. – Тошкент: 1948. 166 Мавлоно Лутфий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур бир даврда яшамаган бўлсаларда, Бобур ўзининг “Рисолаи аруз” асарида Лутфийнинг ижодидан унумли фойдаланган 112 . Маълумки, темурийлар даврида арузга бағишланган асарлар кўплаб учрайди. Уларнинг орасида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг рисолалари туркийда битилгани билан ажралиб туради. Бобур ўта талабчан бўлганини, ҳаттоки ўзининг туғишган ака-ука, опа-сингиллари тўғрисидаги маълумотларни “Бобурнома”да рўй-рост гапирганини ўқишимиз мумкин. Шу сабабли унинг манбаларга жиддий ѐндашувига ҳеч кимнинг шубҳаси йўқ. Бобур ўзининг “Рисолаи аруз” асарини ѐзишда вазнларга ўеърлар танлашда синчковлик билан ѐндашган. Аҳамиятлиси шундаки, мазкур асарда Мавлоно Лутфий ижодидан рисоланинг “Ахраби макфуфи мақсур”, “Иккинчи вазн”, “Олтинчи вазн”, “Саккизинчи вазн”, “Аввалғи вазн”, “Тўртинчи”, “Бешинчи вазн” фаслларида тамсил қилиб келтирилган. Бу ҳақида адабиѐтшунос олима Буробия Ражабова ўзининг “Лутфий ва Бобур” рисоласида келтириб ўтган 113 . Бундан хулоса шуки, Бобур Мавлоно Лутфий ижоди билан жуда яхши таниш бўлган. Шу сабабли ҳам шеърларидан парчаларни ўзининг аруз тўғрисидаги рисолага киритган. Кўриниб турибдики, Мавлоно Лутфийнинг ўз замони шоирлари билан муносабати илиқ ва дўстона, устоз-шогирд анъаналари шаклида бўлган. Лутфийнинг ўз феъли бўлиб, унинг не қадар ички олами бой, ѐшларга ўрнак бўла оладиган, ўз ижоди билан уларга Устозлик қила оладиган даражадаги ижодкорлардан бўлган. 112 Бобурнинг Лутфий ижодидан хабардорлиги масаласида ўқинг: Лутфий// Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси. – Тошкент: Шарқ, 2017. – Б.288-289. 113 Lutfiy va Bobur. [Risola] / B.Rajabova. – Toshkent: “Fan” nashriyoti, 2025. – B.126-131.