scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ ТУШУНЧАСИ, МАЗМУНИ ВА МОҲИЯТИ

Рахматов Бахриддин Бахтиёр Ўғли

Abstract

Мақолада ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг халқаро молиявий ҳисоб стандартлари (IAS 2 «Inventories», IAS 16 «Property, Plant and Equipment», IFRS 15 «Revenue from Contracts with Customers») асосидаги назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. Халқаро тажриба билан миллий амалиёт қиёслаб ўрганилган ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Full text

JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 18, issue 01, 2025 ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431 www.wordlyknowledge.uz ILMIY METODIK JURNAL Рахматов Бахриддин Бахтиёр Ўғли Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси ORCID:0009-0008-1066-6857 E-mail: [email protected] ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ ТУШУНЧАСИ, МАЗМУНИ ВА МОҲИЯТИ Аннотация: Мақолада ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг халқаро молиявий ҳисоб стандартлари (IAS 2 «Inventories», IAS 16 «Property, Plant and Equipment», IFRS 15 «Revenue from Contracts with Customers») асосидаги назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. Халқаро тажриба билан миллий амалиёт қиёслаб ўрганилган ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Aмалий муаммолар ва уларнинг ечимлари таҳлил қилинган ҳамда назарий ва амалий таклифлар берилган. Kalit so‘zlar: ишлаб чиқариш харажатлари, бухгалтерия ҳисоби, халқаро молиявий ҳисоб стандартлари, халқаро молиявий ҳисоб стандартлари, IAS 2, IFRS. Abstract In the article, the theoretical and practical aspects of accounting for production costs based on the International Financial Reporting Standards (IAS 2 “Inventories”, IAS 16 “Property, Plant and Equipment”, IFRS 15 “Revenue from Contracts with Customers”) are analyzed. International experience has been compared with national practice, and proposals have been developed to improve production accounting in Uzbekistan. Practical problems and their solutions have been analyzed, and both theoretical and practical recommendations have been provided. Keywords: Production costs, accounting, International Financial Reporting Standards (IFRS), IAS 2, IFRS. JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 18, issue 01, 2025 ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431 www.wordlyknowledge.uz ILMIY METODIK JURNAL Аннотация В статье проанализированы теоретические и практические аспекты учета производственных затрат на основе Международных стандартов финансовой отчетности (IAS 2 «Запасы», IAS 16 «Основные средства», IFRS 15 «Выручка по договорам с покупателями»). Сравнены международный опыт и национальная практика, а также разработаны предложения по совершенствованию производственного учета в Узбекистане. Проанализированы практические проблемы и их решения, даны теоретические и практические рекомендации. Ключевые слова: Производственные затраты, бухгалтерский учет, Международные стандарты финансовой отчетности (МСФО), IAS 2, IFRS. Кириш. Эркин бозор иқтисодиёт шароитида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида харжатларниниг тўғри таснифланиши ва уларнинг ҳисобини юритиш янада муҳим аҳамият касб этади. Бозор механизмлари устувор бўлган шароитда ресурслардан самарали фойдаланиш ва уларни бошқариш молиявий барқарорликни таъминлайди. Ишлаб чиқариш харжатларни оптималлаштириш буxгалтерия ҳисoби ва аудитини амалга oшириш жараёни билан бoғлиқ мoлиявий мунoсабатлар мажмуидан ибoратдир. Корхоналарда даромад ва харажатларни ҳисоб объекти сифатида тан олиш ҳамда маҳсулот таннархига киритиладиган харажатларни таннархга ўтказиш тартиби ва уни корхона ҳисоб сиёсатида белгилаш асосланган. Шу нуқтаи назардан, молиявий ҳисоботнинг замонавий талаблари уларнинг функсионал вазифаси ва фойдаланилиш муддатига қараб тўғри таснифлашни талаб этади. Ушбу мақолада ишлаб чиқариш харжатларининг моҳияти, уларни ҳисобга олиш тамойиллари, халқаро молиявий ҳисобот стандартларидаги ёндашувлар ва амалий масалалар илмий нуқтаи назардан таҳлил қилинади. Ишлаб чиқариш харажатларини аниқ ҳисобга олиш ва уларни тўғри тақсимлаш молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва маҳсулот таннархининг реал баҳоланиши учун асос ҳисобланади. Жаҳон амалиётида халқаро молиявий ҳисоб стандартлари (IFRS) корхоналарнинг молиявий ахборотини шаффоф ва қиёслаш мумкин бўлган шаклда тақдим этиш имконини беради. Шу боисдан, Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш ҳисобини халқаро стандартлар асосида олиб боришга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Адабиётлар шарҳи. Миллий амалиётда ишлаб чиқариш харажатлари “МҲХСга мослаштирилган миллий стандартлар” асосида олиб борилади, аммо ҳали ҳам амалиётда устувор равишда Sotishga mo‘ljallangan aktivlar bo‘yicha ilmiy adabiyotlar tahlili ushbu mavzuning nazariy va amaliy jihatdan keng o‘rganilganini ko‘rsatadi. Қуйидаги жадвалда асосий манбалар, уларнинг мазмуни ва аҳамияти келтирилган: 1-жадвал. Халқаро стандартлар ва миллий ҳисоб тизими қиёсий таҳлили1 1Муаллиф томонидан тузилган JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 18, issue 01, 2025 ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431 www.wordlyknowledge.uz ILMIY METODIK JURNAL Йўналиш Миллий амалиёт IAS/IFRS талаблари Захираларни баҳолаш Таннарх ва айрим ҳолларда бозор нархи Таннарҳ ёки соф сотиш қиймати (қайси паст бўлса, шу) Асосий воситалар Қийматдан амортизация чиқарилади Амортизация ва қийматни қайта баҳолаш мумкин Харажатларни тақсимлаш Ички йўриқномалар асосида. Ҳақиқий харажатлар ва стандарт йўл билан тақсимланади Сўнгги йилларда корхоналар IFRS стандартларини жорий этишда муҳим қадамлар қўймоқда. Айниқса, йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш харажатларини халқаро стандартларга мувофиқ ҳисобга олиш жараёнлари кенг йўлга қўйилмоқда. Бироқ кўриш мумкинки, кичик ва ўрта корхоналарда мутахассислар малакаси ва ахборот технологиялари етарли даражада эмас Муҳокама. Халқаро стандартларни миллий амалиётга тўлиқ жорий этиш айрим муаммоларга дуч келиши мумкин: ҳисобчи-мутахассислар малакасини ошириш зарурати, ахборот тизимларини замонавийлаштириш эҳтиёжи ҳамда солиқ ҳисоботини миллий қонунчилик билан уйғунлаштириш масаласи. Бироқ узоқ муддатли истиқболда халқаро стандартларга ўтиш ишлаб чиқариш ҳисобининг аниқлиги ва корхоналарнинг халқаро бозорларда ишончини оширади. - корхоналарда даромад ва харажатларни ҳисоб объекти сифатида тан олиш ҳамда маҳсулот таннархига киритиладиган харажатларни таннархга ўтказиш тартиби ва уни корхона ҳисоб сиёсатида белгилаш асосланган; - корхоналарда даромадлар ва харажатлар тўғрисида тўлиқ ва аниқ бухгалтерия ахборотини шакллантириш борасида даромадлар ва харажатлар таркибини фаолиятларига қараб гуруҳлаштирилган ҳолда, фаолият билан боғлиқ бўлган ва фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар каби йирик гуруҳга бўлган ҳолда ҳисобини юритиш асосланган; - асосий воситаларни бошланғич қийматини шакллантириш, амортизация ҳисоблаш усулларини қўллаш, тугатиш қиймати меъёрлари, асосий воситаларни таъмирлаш ва модернизация харажатлари ҳисобини юритиш таклифи берилган; - корхоналарда тармоқ хусусиятини ҳисобга олган ҳолда харажатларни ҳисобга олишдаги ноаниқлик ва номувофиқларни бартараф этиш мақсадида харажатлар ҳисобини юритиш регистри ишлаб чиқилган; - нефт-газ корхоналарида харажатлар ҳисоб-ахборот таъминотини такомиллаштириш борасида харажатларни ҳисобга олувчи ишчи счётлар структураси таклиф этилган; JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 18, issue 01, 2025 ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431 www.wordlyknowledge.uz ILMIY METODIK JURNAL - молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот шакли ҳамда ушбу шакл маълумотлари асосида тармоқ хусусиятларини инобатга олган ҳолда рентабелликни аниқлаш тартиби таклиф этилган Таҳлил ва Натижа Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби тизимида халқаро стандартларга босқичма-босқич мослашиш жараёни амалга оширилмоқда. БҲМС (Бухгалтерия Ҳисоби Миллий Стандартлари) сотишга мўлжалланган ишлаб чиқариш харжатлари бўйича асосий тамойилларни белгилаб берса-да, талабларига нисбатан баъзи жиҳатларда соддалаштирилган. Хусусан: Ишлаб чиқариш харжатларни муддатига қўйиладиган талаблар IFRSга қараганда юмшоқроқ ифодаланган; Ҳисоботларда изоҳ бериш талаблари етарлича батафсил эмас; Тўхтатилган фаолиятларга оид алоҳида ҳисоботлар БҲМСда ҳали тўлиқ ривожланмаган. Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш масалалари халқаро стандартлар асосида ўрганилганда қатор амалий муаммолар аниқланди. Захираларни баҳолашдаги муаммо – миллий амалиётда таннарх асосида баҳоланади, лекин IAS 2 талабларига кўра, бозор қиймати ва таннархнинг пасти асос қилинади. Бу эса ҳисоботларда фарқ келтириб чиқаради.; Асосий воситалар ҳисобидаги муаммо – миллий тизимда амортизация одатда бир хил йўл билан ҳисобланса, IAS 16да турли усуллардан фойдаланиш мумкин (қолдиқ қиймат, қайта баҳолаш); Даромадларни эътироф этишдаги фарқ – миллий ҳисобда асосан нақд ёки ҳисоб-китоб жараёнида тан олинади, IFRS 15да эса мижоз билан тузилган шартнома асосида иш бажарилишига қараб тан олинади. Хулоса Ишлаб чиқариш харжатларни оптималлаштириш буxгалтерия ҳисoби ва аудитини амалга oшириш жараёни билан бoғлиқ мoлиявий мунoсабатлар мажмуидан ибoратдир. Бу инвесторлар, кредиторлар ва бошқа манфаатдор томонларга корхона молиявий аҳволи ҳақида аниқроқ маълумот беради. oИшлаб чиқариш харажатлари ҳисобини IAS 2 ва IAS 16 талаблари асосида такомиллаштириш зарур. oМиллий ҳисоб стандартларини IFRSга босқичма-босқич яқинлаштириш учун меъёрий-ҳуқуқий базани янада ривожлантириш лозим. oКорхоналарда бухгалтерия ходимлари учун халқаро стандартлар бўйича доимий малака ошириш курсларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. oИшлаб чиқариш корхоналарида автоматлаштирилган ҳисоб тизимларини жорий этиш орқали ҳисоб юритиш самарадорлигини ошириш мумкин. oХалқаро стандартларни миллий солиқ тизими билан уйғунлаштириш чораларини кўриш талаб этилади. Ўзбекистонда БҲМС ва IFRS ўртасида муайян тафовутлар мавжуд бўлса-да, миллий стандартларни халқаро ёндашувга яқинлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 18, issue 01, 2025 ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431 www.wordlyknowledge.uz ILMIY METODIK JURNAL оширилмоқда. Шу жараёнда баҳолаш бозорини ривожлантириш, аудиторлик амалиётларини кучайтириш ва ҳисоботларда шаффофликни ошириш муҳим аҳамият касб этади. Хулоса қилиб айтганда, ишлаб чиқариш харжатларни ҳисобга олиш ва уларни молиявий ҳисоботларда ёритиш корхона фаолиятининг самарадорлиги, ишончлилиги ва инвестицион жозибадорлигини таъминлашда ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади. Фойдаланилган адабиётлар 1. International Accounting Standards Board (IASB). IAS 2: Inventories. – London, 2018.4 (амалдаги таҳрирлар билан). 2. IASB. IAS 16: Property, Plant and Equipment. – London, 2020. 3. IFRS Foundation. IFRS 15: Revenue from Contracts with Customers. – London, 2017. 4. Жўраев А. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит. – Тошкент: Иқтисодiyot, 2021. 5. . Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилиш ва халқаро стандартларга ўтказиш концепцияси тўғрисида”ги қарори. – Тошкент, 2020. 6. Nobes C., Parker R. Comparative International Accounting. – Pearson Education, 2021. 7. Deloitte. IFRS in Practice. – London, 2022.