ЎРТА ОСИЁЛИК УЛАМОЛАРНИНГ УСУЛУЛ ФИҚҲ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Abstract
Мазкур мақолада “Усулул фиқҳ” илмининг ислом ҳуқуқшунослигида тутган ўрни ва унинг шаклланиш жараёнида Ўрта Осиёлик уламоларнинг қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида сўз боради. Муаллиф Имом Абу Мансур Мотуридий, Имом Абу Зайд Дабусий, Имом Баздавий, Имом Абдуллоҳ ан-Насафий, Имом Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий ва Саъдуддин Тафтазоний каби буюк уламоларнинг “Усулул фиқҳ” соҳасидаги асарлари ва илмий меросини таҳлил қилади. Шу билан бирга, мазкур олимлар асарларининг кейинги авлод фуқаҳоларига таъсири ва бу илмнинг ривожига қилган хизматлари ёритилган. Мақолада манбалар асосида таҳлил қилинган маълумотлар орқали Ўрта Осиёдаги ислом илмий муҳитида “Усулул фиқҳ” илмининг юксак даражада шакллангани илмий асослар билан исботланади.
Full text
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-2.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-10 410 ЎРТА ОСИЁЛИК УЛАМОЛАРНИНГ УСУЛУЛ ФИҚҲ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ Мухторов Исроилжон- “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқтувчиси. Email: isroilmuxtor[email protected] Аннотация: Мазкур мақолада “Усулул фиқҳ” илмининг ислом ҳуқуқшунослигида тутган ўрни ва унинг шаклланиш жараёнида Ўрта Осиёлик уламоларнинг қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида сўз боради. Муаллиф Имом Абу Мансур Мотуридий, Имом Абу Зайд Дабусий, Имом Баздавий, Имом Абдуллоҳ ан-Насафий, Имом Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий ва Саъдуддин Тафтазоний каби буюк уламоларнинг “Усулул фиқҳ” соҳасидаги асарлари ва илмий меросини таҳлил қилади. Шу билан бирга, мазкур олимлар асарларининг кейинги авлод фуқаҳоларига таъсири ва бу илмнинг ривожига қилган хизматлари ёритилган. Мақолада манбалар асосида таҳлил қилинган маълумотлар орқали Ўрта Осиёдаги ислом илмий муҳитида “Усулул фиқҳ” илмининг юксак даражада шакллангани илмий асослар билан исботланади. Калит сўзлар: Усулул фиқҳ, фиқҳ, мужтаҳид, Мотуридий, Дабусий, Баздавий, Насафий, Тафтазоний, Ҳанафий мазҳаби, ислом ҳуқуқшунослиги. Фиқҳ илмининг асоси «Усулул фиқҳ» муҳим илмлардан биридир. Зероки у фиқҳ масалаларининг манбаидир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тариқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар. «Усулул фиқҳ» илми уламоларининг диққат эътиборини доимо ўзига жалб қилиб келди. Улар бу соҳада ҳанузгача ўз қийматини йўқотмаган кўплаб асарлар таълиф этдилар. Сўнг «Усулул фиқҳ» икки йўналишда бўлади. Биринчи: Мутакаллимлар йўналишида. Иккинчи: Ҳанафий мазҳаби уламоларининг йўналишидир. Усулул фиқҳ илмини ривожланишида Ўрта осиёлик уламоларнинг ҳам ҳиссалари катта. Ўрта осиёлик уламолар асосан иккинчи йўналишда қалам тебратганлар. Уларнинг баъзилари мутакаллимлар йўналишида ва ўзида икки йўналишни ҳам бирлаштирган асарлар ҳам таълиф этганлар. Қуйида улардан энг машҳурларининг номларини зикр этамиз. 1. Имом Абу Мансур ал-Мотуридий (333-ҳижрий санада вафот этганлар). Имом Мотуридий «Усулул фиқҳ» соҳасида биринчи қалам тебратган уламолардан ҳисобланади. У киши «Усулул фиқҳ» соҳасида икки китоб; «Китобул жадал», «Китобу маъохизуш шарийъа» асарларини таълиф этганлар. 2. Абу Зайд Убайдуллоҳ ибн Умар ибн Ийсо ал-Қозий ад-Дабусий. Бу аллома Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари орасида жойлашган Дабус қишлоғида таваллуд топдилар. Имом Дабусий «Илмул хилоф» илмининг асосчисидирлар. 3. Имом Абу Зайд ад-Дабусий ислом шариатига тааллуқли кўпгина асарлар ёздилар. Улар орасида «Китобул асрор», «Китобул амадул ақсо», «ан-Нузум фил фатво» китоблар машҳурдир. Имом Дабусийнинг «Тақвиймул адилла» китоблари усулул фиқҳга доир бўлиб Ҳанафий уламоларининг йўналишида ёзилган асарлар орасида машҳурдир. Уламолар бу асарларни зўр
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-2.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-10 411 қизиқиш билан ўрганиб, кундалик фаолиятларида ундан истифода этганлар ва унга шарҳлар ёзганлар. Имом Дабусийнинг ватандоши имом Фахрул Ислом Али ибн Муҳаммад ал-Баздавий мазкур асарга шарҳ ёзган уламолардан биридирлар. 4. Имом Али ибн Муҳаммад ибн Абдулкарим Фахрул Ислом Баздавий. Самарқандда таълим олдилар ва шуҳрат қозондилар. Имом Баздавий Ҳанафий мазҳаби уламоларининг сардори ҳисобланадилар. Икки жилдли «ал-Мабсут», «ал-Жомеъ ал-Кабир» ва «ал-Жомеъ ас-Сағийр»нинг шарҳлари имом Баздавийнинг муаллифотларидандир. Шунингдек имом Баздавий тафсир ҳам ёзганлар. Фахрул ислом имом Баздавий 482-ҳижрий санасининг Ражаб ойида Кеш (Шаҳрисабз) шаҳрида фоний дунёдан боқий оламга риҳлат қилдилар. Имом Баздавий Самарқандда дафн қилинганлар. Имом Баздавий ўзларининг «Усулул фиқҳ» соҳасидаги китобларини «Усулул Баздавий» деб атаганлар. «Кашфуз зунун» китоби муаллифининг ёзишича «Усулул Баздавий» ўзида нодир масалаларни тўплаган аҳамиятли китоблардан биридир. «Усулул Баздавий»га кўплаб шарҳлар битилган. Мулло котиб Чалапий ўзларининг китобларида «Усулул Баздавий»нинг ўндан ортиқ шарҳини зикр қилдилар. Имом Алоуддин Абдулазиз ибн Аҳмад Бухорийнинг «Кашфул асрор» китоблари «Усулул Баздавий» нинг шарҳлари орасида энг мўътабаридир. 5. Имом Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Ҳофизиддин ан-Насафий. У киши Насаф (Қарши) шаҳрида туғилдилар. Имом Абдуллоҳ ан-Насафий Шамсул аимма Муҳаммад ибн Абдусаттор ал-Курдий Ҳамудиддин аз-Зарир Бадриддин Хавоҳарзода каби алломалардан фиқҳ илмини таълим олдилар. Имом Насафийга «Усулул фиқҳ» борасидаги китоблари катта шуҳрат келтирди. Улар орасида «ал-Манор» ёки «Манорул анвор» деб аталган китоблари «Усулул фиқҳ» соҳасидаги таълифотлар орасида муътабар бўлиб унга 25 та шарҳ ёзилган. Бу шарҳлар ичида шайх Шужоиддин Ҳиббатуллоҳ ибн Аҳмад Туркистоний қаламига мансуб «Табсийротул асрор фий шарҳил манор» китоби алоҳида ажралиб туради. 6. Имом Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий Бухоро шаҳрида туғилиб вояга етдилар. Боболари имом Тожушшарийъа Маҳмуд ибн Садруш шарийъани тарбиялари натижасида машҳур аллома бўлиб етишдилар. Имом Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий «Мухтасарул Виқоя», «ал-Вишоҳ», «Таъдиятул улум», каби қимматбаҳо асарларни мерос қолдирдилар. Имом Убайдуллоҳ ибн Масъуд Ҳанафий мазҳабидаги машҳур «Усулул фиқҳ» олимларидан биридирлар. Бу имомнинг «ат-Танқийҳ» деб аталган китоблари «Усулул фиқҳ» соҳасида мўътабар китоблардан ҳисобланади. Имом Садруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий 747ҳижрий йили Бухоро шаҳрида вафот этдилар. Имомнинг мақбаралари Бухоро шаҳридадир. 7. Аллома Саъдуддийн Масъуд ибн Умар ат-Тафтазоний. Аллома Тафтазонийнинг «ат-Талвийҳ фий кашфи ҳақоиқ ат-Танқийҳ» китоблари имом Садруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг асарларига шарҳ бўлиб, бу турдаги муътамад китоблардан бири ҳисобланади. «Усулул фиқҳ» илми билан шуғулланишни ирода этган ҳар бир шахс албатта мазкур асарга мурожаат этди.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 2022-2.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-10 412 Ҳанафий имомларининг машҳур муфассир ва муҳаддислари орасида имом Қуртуар-Розий, имом ас-Сарахсий, имом Ахсикатий, имом Хуқандий каби «Усулул фиқҳ» илми билан ҳам шуғулланиб, унинг баъзи қоидаларини ишлаб чиқишга салмоқли ҳисса қўшган муфассир ва муҳаддислар ҳам бор. Бу келтирилган барча далиллар «Усулул фиқҳ» илмини пайдо бўлиши ва муҳим диний илмлардан бири сифатида шаклланишда Ўрта Осиёлик уламоларнинг хизматлари улканлигига гувоҳлик беради. Хулоса Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, “Усулул фиқҳ” илмининг шаклланиши ва ривожида Ўрта Осиёлик уламоларнинг ўрни беқиёсдир. Улар фақат ҳанафий мазҳаби доирасида эмас, балки ислом ҳуқуқшунослиги умумий тизимининг такомилига ҳам улкан ҳисса қўшганлар. Имом Мотуридийнинг “Китобул жадал”, Имом Дабусийнинг “Тақвиймул адилла”, Имом Баздавийнинг “Усулул Баздавий”, Имом Насафийнинг “Манорул анвор” ва Имом Убайдуллоҳ Бухорийнинг “ат-Танқийҳ” асарлари бу соҳадаги энг муҳим манбалардан ҳисобланади. Бу олимлар асарлари на фақат ислом ҳуқуқшунослиги ривожига, балки шариат қоидаларини илмий асосда тушуниш ва қўллаш маданиятининг ривожига ҳам замин яратди. Шу боис, “Усулул фиқҳ” илмининг илмий асосларини ўрганишда ва бу илмни замонавий тадқиқотларга татбиқ этишда Ўрта Осиё уламоларининг меросини чуқур ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Фойдаланилган адабиётлар 1. ميركلا نآرقلا. 2. Аз-Заркаши, Бадр ад-Дин. Ал-Баҳр ал-Мухит фий усул ал-фиқҳ. Қоҳира: Дорул-Кутуб, 1994. 3. Имом Абу Мансур ал-Мотуридий. Китобул жадал ва Китобу маъохизуш шарийъа. 4. Абу Зайд ад-Дабусий. Тақвиймул адилла. Қоҳира: Дарул-Фикр, 1982. 5. Имом Баздавий, Али ибн Муҳаммад. Усулул Баздавий. Байрут: Дарул-Кутуб ал-Илмия, 1999. 6. Имом Абдуллоҳ ан-Насафий. Манорул анвор. Қоҳира, 2000. 7. Имом Садруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий. ат-Танқийҳ фий усул ал-фиқҳ. 8. Тафтазоний, Масъуд ибн Умар. ат-Талвийҳ фий кашфи ҳақоиқ ат-Танқийҳ. Қоҳира: ДорулМаъориф, 1998.