ЎЗБЕКИСТОНДА ОИЛАЛАР МУСТАҲКАМЛИГИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Abstract
Мақолада Ўзбекистонда оилалар мустаҳкамлигининг ижтимоий-психологик хусусиятлари ва унга таъсир этувчи омилларни ўрганиш юзасидан амалга оширилган тадқиқот натижалари келтирилган. Тадқиқот объекти сифатида Тошкент шаҳридаги бир қанча маҳаллаларда “Маҳалла фуқаролар йиғини”га оилавий муаммолар билан мурожаат қилган ёш оилалар (30 ёшгача) хизмат қилган. Ушбу оилалар билан психологик сўровномада келтирилган саволлар бўйича суҳбат олиб борилган. Тадқиқотда аниқланишича, Тошкент шаҳридаги оилалар мустаҳкамлигининг беқарорлашишига 67 % ҳолатда иқтисодий омиллар, 18,5 % ҳолатда ижтимоий-маданий омиллар ва 14,5 % ҳолларда психологик омиллар сабаб бўлмоқда.
Full text
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 10, issue 1, Oktabr 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAK Index bazalari : research gate, research bib. Qo’shimcha index bazalari: zenodo, open aire. google scholar. Original article 91 ЎЎК: 38.092.33:373.30 ЎЗБЕКИСТОНДА ОИЛАЛАР МУСТАҲКАМЛИГИНИНГ ИЖТИМОИЙПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР Абдувохидова Нодирабегим Абдувасиқ қизи тадқиқотчи Аннотация. Мақолада Ўзбекистонда оилалар мустаҳкамлигининг ижтимоий-психологик хусусиятлари ва унга таъсир этувчи омилларни ўрганиш юзасидан амалга оширилган тадқиқот натижалари келтирилган. Тадқиқот объекти сифатида Тошкент шаҳридаги бир қанча маҳаллаларда “Маҳалла фуқаролар йиғини”га оилавий муаммолар билан мурожаат қилган ёш оилалар (30 ёшгача) хизмат қилган. Ушбу оилалар билан психологик сўровномада келтирилган саволлар бўйича суҳбат олиб борилган. Тадқиқотда аниқланишича, Тошкент шаҳридаги оилалар мустаҳкамлигининг беқарорлашишига 67 % ҳолатда иқтисодий омиллар, 18,5 % ҳолатда ижтимоий-маданий омиллар ва 14,5 % ҳолларда психологик омиллар сабаб бўлмоқда. Калит сўзлар: оила, мустаҳкамлик, психологик, ижтимоий, иқтисодий, маданий, ажрашиш, никоҳ. Аннотация.В статье представлены результаты исследования социально-психологических особенностей устойчивости семей в Узбекистане, а также факторов, влияющих на неё. Объектом исследования стали молодые семьи (в возрасте до 30 лет), обратившиеся в махаллинские сходы граждан с семейными проблемами в ряде махаллей города Ташкента. В рамках исследования был проведён социологический опрос с использованием психологических анкет. Согласно исследованию, в 67% случаев дестабилизация прочности семей в городе Ташкент обусловлена экономическими факторами, в 18,5% – социально-культурными факторами и в 14,5% – психологическими причинами. Ключевые слова: семья, прочность психологический, социальный экономический, культурный, развод, брак. Abstract. The article presents the results of a study on the socio-psychological aspects of family resilience in Uzbekistan, as well as the factors influencing it. The research focused on young families (under the age of 30) who had turned to neighborhood citizens' gatherings (mahalla meetings) with family-related issues in several districts of Tashkent. As part of the study, a sociological survey was conducted using psychological questionnaires. According to the findings, in 67% of cases, the destabilization of family resilience in Tashkent is caused by economic factors, 18.5% by socio-cultural factors, and 14.5% by psychological reasons. Keywords: family, resilience, psychological, social, economic, cultural, divorce, marriage.
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 10, issue 1, Oktabr 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAK Index bazalari : research gate, research bib. Qo’shimcha index bazalari: zenodo, open aire. google scholar. Original article 92 Кириш. Маълумки, оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, барқарор оила аҳоли турмуш фаровонлигининг ошиши, хусусан, иқтисодий тараққиёт учун муҳим аҳамият касб этади. Оилавий ажримлар эса, аксинча, фарзандлар тарбияси, оила аъзолари ҳаёти сифатига салбий таъсир кўрсатиб, кескин ижтимоий зиддиятлар ва хавф-хатарларга сабаб бўлади. Оилавий ажрашишларнинг ҳар қандай мамлакат иқтисодий ва ижтимоий барқарорлигига таҳдид солишини эътиборга олган ҳолда, кўплаб олимлар ажрашиш хавфини орттирувчи омилларни тадқиқ этишга киришган. Бу омиллар орасида иқтисодий етишмовчилик [6], психологик ҳар-хил фикрлилик[2; 4], хиёнат [3] ва бошқалар кенгроқ тарқалган. Оила трансформацияси жараёнидаги тарихий тенденцияларни кузатар эканмиз, жамият либераллашув ва саноатлашувининг дастлабки босқичларида оилавий ажримларнинг сони ортиб бораётганига гувоҳ бўламиз. Шу билан биргаликда, баъзи олимлар “тараққиёт маълум нуқтага етгач, никоҳ барқарорлиги тикланади”, деган ғояни илгари суришади [5]. Маълумки, оилавий ажрим сабаблари ҳар бир мамлакатнинг географик жойлашуви, маданияти, урф-одати, дини, ахлоқи ҳамда аҳолининг билим ва қашшоқлик даражаси, шунингдек, турли иқтисодий, ижтимоий, психологик, ички ва ташқи стресс каби омиллар таъсир қилади. Сўнгги ярим аср давомида оила тузилишининг трансформацияси, оила барқарорлигига турли ижтимоий-иқтисодий омилларнинг таъсирини тадқиқ этишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Баъзи тадқиқотчилар инфляция ва ишсизлик каби макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ажрашишга таъсирини ўрганган бўлса [7], бошқалари аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, таълим ва бошқа ижтимоий омилларнинг таъсирини баҳолаган [1]. Юқорида келтирилган илмий талқинлардан келиб чиққан ҳолда, биз ўз тажрибаларимизда Ўзбекистонда оилалар мустаҳкамлигининг ижтимоий-психологик хусусиятлари ва унга таъсир этувчи омилларни ўргандик. Тадқиқот предмети ва услуби. Тадқиқотда объекти сифатида Тошкент шаҳридаги бир қанча маҳаллаларда “Маҳалла фуқаролар йиғини”га оилавий муаммолар билан мурожаат қилган ёш оилалар (30 ёшгача) ўрганилди. Ушбу оилалар билан психологик сўровномада келтирилган саволлар бўйича суҳбат олиб борилди. Тадқиқотнинг методологик асоси сифатида оила психологияси илмида умумқабул қилинган диагностик усуллар (генограмма, оилавий социограмма), психотерапевтик ёндашувлар (тизимли, психодинамик, гештальт-терапия), техник усуллар (айланма интервью, ижобий қайта шакллантириш, психодрама), умумий тамойиллар (чегараларга ҳурмат, эмпатия, низоларни конструктив ҳал этиш), сўровнома-анкеталар, шунингдек В. И. Слепкова, Т. А. Заеко [8] каби олимлар тавсия этган услублардан фойдаланилди. Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси. Оила мустаҳкамлигининг ижтимоий-психологик хусусиятлари, ажралиш ва унинг сабабларини ўрганишга бағишланган кўплаб илмий тадқиқот ишлари амалга оширилган бўлса-да, уларда илгари сурилган ғояларнинг ҳаммасида ҳудуддаги вазиятлар ва хар-хил ўйлаб топилган
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 10, issue 1, Oktabr 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAK Index bazalari : research gate, research bib. Qo’shimcha index bazalari: zenodo, open aire. google scholar. Original article 93 “удум”лардан ташкил топган тўйларни, йилма-йил ўзгариб бораётган замонавий ҳайёт турмуш тарзини, ёшларнинг орзуларини ҳисобга олган ҳолда ёндашилган. Ушбу умумий тасвир, гарчи қайсидир жиҳатдан Ўзбекистон оилалари учун ҳам умумийлик касб этса-да, бироқ асрий урф-одат ва диний қадриятлар, ўзбек халқининг ўзига хос менталитети (хижолат бўлиш, тортиниш, уялиш, маҳалла ва таниш-билишларнинг қарашлари асосидаги психологик босим остида бўлиш, яъни “одамлар нима дейди”, “одамларнинг кўзига қандай қарайман энди” каби шахсий психологик босим таъсирида бўлиш ва ҳ.к.) ушбу тадқиқотларда тўлалилигича қамраб олинмаган. Юқорида билдирилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда, биз ўз тадқиқотимизда ажралишларнинг ижтимоий-психологик феномен сифатида ўрганиб чиқиш ҳамда уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва омилларни асосий гуруҳга бўлиб, тадқиқотни амалга оширишни белгилаб олдик. Бунда тадқиқотнинг обекти сифатида оилавий муаммолар билан мурожаат қилган 90 нафар ажрашган эркак ва аёллар ҳамда ажрашаётган эр-хотинлар (90 та оила) респондент сифатида ўрганилди. Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлиги [9] порталида берилган демографик кўрсаткичлар, йиллар кесимида ўрганиб чиқишдан бошланди ва қуйидагича натижалар олинди. Тошкент шаҳрида ажралишлар сони 2010 йилда 3537 та бўлса, 2024 йилда 5913 тага етди, бу 67% ўсишни англатади. Қуйидаги жадвалда Тошкент шаҳри бўйича йиллик ажралишлар сони келтирилган. Тошкент шаҳрида ажралишлар сони (2010-2024, бирликда) 2010 йил – 3537 та 2011 йил – 3540 та 2012 йил – 3622 та 2013 йил – 4631 та 2014 йил – 5100 та 2015 йил – 5089 та 2016 йил – 4378 та 2017 йил – 3571 та 2018 йил – 4292 та 2019 йил – 4529 та 2020 йил – 3899 та 2021 йил – 5571 та 2022 йил – 5934 та 2023 йил – 6169 та 2024 йил – 5913 та Тошкент шаҳрининг туманлари бўйича ажралишлар тақсимоти таҳлил қилинганда, Юнусобод (2024 йилда 841 та) ва Олмазор (2024 йилда 624 та) туманлари энг юқори кўрсаткичларга эга бўлди. Бектемир тумани энг кам ажралишлар сонига эга (2024 йилда 159 та). Бу аҳолининг зичлиги ва иқтисодий фаоллик билан боғлиқ. Бизнинг тадқиқотларимизда оилалардаги ажралишларнинг сабаб ва омилларини аниқловчи махсус сўровнома ишлаб чиқилди, у 10 саволдан иборат бўлди. Ушбу саволнома эр-хотинларнинг оила ичидаги ролларининг тақсимланиши, оилавий муносабатлар ва никоҳдаги психологик кутишларни баҳолашга мўлжалланди.
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 10, issue 1, Oktabr 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAK Index bazalari : research gate, research bib. Qo’shimcha index bazalari: zenodo, open aire. google scholar. Original article 94 Ажрашган оилалар учун сўровнома. Респондент қуйидаги саволларга аниқ ва тўғри жавоб бериб уларнинг шахсий ҳаёти чуқур тушуниш ва ажралиш сабаблари бўйича илмий таҳлил олиб бориш учун асос қилиб олинди: 1. Шахсий маълумотлар 2. Ажрашган вақтидаги ёши 3. Турмуш қурган пайтдаги ёши 4. Турмушда қанча яшаганлиги 5. Маълумоти 6. Никоҳдан олдинги танишув ҳолати 7. Оила қуришдаги асосий сабаблар 8. Турмуш қуришга қарор қилган муддати 9. Никоҳга ота-онасининг муносабати 10. Турмуш ўртоғини ота-онасининг никоҳга муносабати Сўровнома билан бир қаторда олиб борилган кузатув-таҳлилий тадқиқотлар натижаларида аниқланишича, Тошкент шаҳридаги ажралишларнинг ўсиши шаҳарлаштириш, иқтисодий босим ва шахсий муносабатлардаги стресс билан чамбарчас боғлиқ бўлди. Бу шаҳар ва қишлоқ ҳудудлари ўртасидаги ижтимоий-маданий фарқларни кўрсатади. Тадқиқотда ажралишларнинг ижтимоий-психологик омиллари ва унинг асосий кўрсаткичларини ўрганиш шуни кўрсатдики, ажрашиш учун мурожаат қилган оилаларнинг аксариятида эркак ва аёлларнинг ёши 30 га яқин бўлган. Бунда ажрашиш учун ташаббускорлик кўпроқ аёлларда қайд этилган (жадвал). Жадвал Тошкент шаҳрида оилалардаги ажралишларнинг ижтимоий-психологик омиллари ва асосий кўрсаткичлари, 2024 й. Ажрашиш омиллари Асосий кўрсаткичлар Эркак Аёл Ажрашаётганлар ёши 26–29 24-28 Ажрашишга ташаббускорлик, % 45% 55% Турмуш қурган ёши 26–29 ёш 18-21 ёш Оилавий стаж 2-3 йил 4-6 йил Маълумоти, %: 12,0 3,5
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 10, issue 1, Oktabr 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAK Index bazalari : research gate, research bib. Qo’shimcha index bazalari: zenodo, open aire. google scholar. Original article 95 олий бакалавр ўрта махсус умумий ўрта таълим 36,0 14,5 27,5 21,5 12,5 66,5 Никоҳдан аввал таниш бўлганлик даври 6 ойдан 1 йилгача 1 ойдан 3 ойгача Оила қуриш мотивлари Фарзандли бўлиш; Ота – она орзусини рўёбга чиқариш Ота-она розилиги ва рухсати билан; Севги туфайли фарзандли бўлиш Мустақил яшаш, севги жамият аъзоси сифатида Унинг муҳаббатини рад этолмаслик Турмуш қуриш фикрини ўйлаб кўрганлик муддати 1–3 ҳафтадан 1–3 ойгача 1–3 ҳафтагача, ўйлаб кўрмасдан олиб қўйди Турмуш қуришга ота-онанинг розилиги 78% – қўллаган 70% – қўллаган 11% – бепарво бўлган 10% – бепарво бўлган 11% – қарши бўлган 20% – қарши бўлган Турмуш қуришда турмуш ўртоғини ота-онасининг розилиги 56% – қўллаган 32% – қўллаган 11% – бепарво бўлган 26% – бепарво бўлган 33% – қарши бўлган 42% – қарши бўлган Жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, респондент эркакларнинг асосий қисми (36,0%) бакалавр ва умумий ўрта таълим маълумотига (27,5 %) эга бўлган. Ажрашаётган аёлларнинг асосий қисмини эса умумий ўрта таълим маълумотига (66,5 %) эга бўлганлар ташкил этган. Бундан кўринадики, ажрашаётган оилаларнинг аксарият қисмида олий маълумот мавжуд эмас ва бу ҳолат уларнинг турмуш қийинчиликларида ҳам асосий омил сифатида намоён бўлган. Оила қуришга бўлган интилишларни ўрганиш шуни кўрсатдики, эркакларда аксарият ҳолларда фарзандли бўлиш, яъни ўз наслини давом эттириш, ота-она ризоси ва жамият бўғини сифатидаги қарашлар асосий омил бўлса, аёлларда эса ота-онасининг қарорини рад эта олмаслик (ота-она орзусини рўёбга чиқариш) ва севиб қолиш ҳолатлари оила қуришга интилишларни келтириб чиқарган. Шу боис, аксарият ҳолларда эркакларнинг ота-онасидан кўра, аёлларнинг ота-онаси никоҳга қаршилик (42% ҳолларда) кўрсатган. Тадқиқот натижаларига кўра, Тошкент шаҳрида ажрашишларнинг асосий ижтимоий-психологик сабаблари сифатида қуйидагилар аниқланди: 1. Иқтисодий омиллар. Моддий қийинчиликлар, ишсизлик ва яшаш нархининг ошиши ажралишларнинг 67,0% ҳолларда асосий сабаб сифатида намоён бўлган. Тошкент шаҳридаги юқори иқтисодий босим, айниқса, Чилонзор каби зич ҳудудларда сезиларли бўлди.
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 10, issue 1, Oktabr 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAK Index bazalari : research gate, research bib. Qo’shimcha index bazalari: zenodo, open aire. google scholar. Original article 96 2. Психологик омиллар. Эр-хотинларнинг эмоционал номувофиқлиги, ўзаро ишончсизлик ва табиатининг мос келмаслиги 14,5 % ҳолларда ажралишга олиб келган. Никоҳолди психологик тайёргарликнинг етишмаслиги бу муаммоларни янада кучайтирган. 3. Ижтимоий-маданий омиллар. Шаҳар муҳитида анъанавий оила қадриятларининг заифлашиши ва катта оила аралашувининг камайиши ажралишларнинг 18,5% да сабаб бўлган (расм). Расм. Тошкент шаҳрида ажрашишларнинг асосий ижтимоий-психологик сабаблари, % Расм маълумотлари шуни кўрсатадики, Тошкент шаҳридаги оилаларни мустаҳкамлигининг беқарорлашишига 67% ҳолатда иқтисодий омиллар сабаб бўлмоқда. Демак, ёшларни оила қуришга тайёрлашда иқтисодий омилларга бардошлиликни сингдириш, уларнинг олий маълумотли ёки бирор касб эгаси бўлиб, ҳаётда оиласини мустақил тебрата олишга ўргатиш оилаларнинг мустаҳкамлигини сақлашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Хулоса. Ажрашаётган оилаларнинг аксарият қисмида олий маълумот мавжуд эмас (эркакларда 27,5% ва аёлларда 66,5%) ва бу ҳолат уларнинг турмуш тарзи қийинчиликларида ҳам асосий омил сифатида намоён бўлмоқда. Тошкент шаҳридаги оилаларнинг мустаҳкамлигининг беқарорлашишига 67% ҳолатда иқтисодий омиллар, 18,5% ҳолатда ижтимоий-маданий омиллар ва 14,5 ҳолларда психологик омиллар сабаб бўлмоқда.
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 10, issue 1, Oktabr 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAK Index bazalari : research gate, research bib. Qo’shimcha index bazalari: zenodo, open aire. google scholar. Original article 97 Фойдаланилган адабиётлар: 1. Аҳмедова Н. Ўзбекистонда оила ичидаги зўравонлик ва унинг ижтимоий оқибатлари. // Оила ва жамият тадқиқотлари, 2020. – № 2. – Б. 34-45. 2. Ильинский С. В., Кузнецова Е. А. Тревога как фактор удовлетворенности браком супругов с различным уровнем притязаний. // Вестник Самарской гуманитарной академии. Серия: Психология. – 2018. – № 1 (23). – С. 115-128. 3. Котлярова В. В., Григорчук К. В., Рештаненко И. Н. Проблемы прочности семейных отношений. // Молодой ученый. – 2016. – № 11 (115). – С. 1814-1816. 4. Мельникова Д. А., Ильинский С. В. Психологические факторы удовлетворенности браком супругов в молодой семье // Вестник Самарской гуманитарной академии. Серия: Психология. 2016. №2 (20). – С. 112-124. 5. Ниязметова Г.М., Сатторова Д.Э. Оила психодиогностикаси методлари. – Т. Ношир, 2013. – Б. 3-28. 6. Паршикова А. В., Ишханова Д. И. Влияние социально-экономических процессов современности на брачно-семейные отношения. // Уникальные исследования XXI века, 2015. – № 11 (11). – С. 221-224. 7. Саенко Л. А. Влияние статуса безработного на взаимоотношения в семье и обществе. // Гуманизация образования, 2010. – № 1. – С. 52-57. 8. Слепкова В. И., Заеко Т. А. Психологическая диагностика семейных отношений. – Мозырь: Содействие, 2006. – 196 с. 9. https://siat.stat.uz/reports-filed/233/line-data