ТУРКИСТОН ТОҒ ТИЗМАСИДА ЎСАЁТГАН ОДДИЙ ҚАРАҒАЙНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Full text
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 10, issue 1, Oktabr 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAK Index bazalari : research gate, research bib. Qo’shimcha index bazalari: zenodo, open aire. google scholar. Original article 275 ТУРКИСТОН ТОҒ ТИЗМАСИДА ЎСАЁТГАН ОДДИЙ ҚАРАҒАЙНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ Хамроев Х.Ф., Туратов М.Н. Марказий Осиёга, хусусан Ўзбекистонга нинабаргли дарахт турларини, шу жумладан қарағайдошлар оиласига мансуб турларни интродукция қилиш 1875 йилдан бошланган. Ўша даврдаги Туркистон генерал – губернаторлиги администрацияси чет эллардан, кўплаб дарахт ва буталарнинг, шу жумладан нинабаргли дарахт турларини уруғларини келтириш ҳақида махсус қарор чиқарган. Ўша даврдан бошлаб, биринчи ўрмон кўчатзорлари барпо этилган ва ўрмонлаштириш ишларига асос солинган. Қарағай турларидан оддий ва қрим қарағайи кўчатлари ўстирилган ва кўкаламзорлаштириш мақсадларида кенг экилган [3-4]. 1953-1956 йилларда Ф.Н. Русанов [1] раҳбарлигида Ўзбекистон шаҳарларидаги нинабаргли дарахт турларининг ҳолати текширилиб чиқилган. Нинабаргли дарахт турларига бойлиги билан Самарқанд шаҳри алоҳида ажралиб туради. Бунинг асосий сабабчиси ботаник ва дендролог олим И.Н. Корольков бўлиб, унинг ташаббуси билан 1882 йилда Каспий денгизи ва Қорақум орқали карвонларда махсус саватларга солинган қрим қарағайи, меван кедри, ботқоқ сарвиси, оддий қарағай, виргин арчаси ва бошқа кўплаб нинабаргли дарахтларнинг кўчатлари келтирилган ва шаҳар кўчатларига, дам олиш боғларига экилган, уларнинг кўпчилиги ҳозирги давргача сақланиб қолган ва ўсиб турибди [2]. Оддий қарағай (Pinus silvestris L.) бўйи 30-40 м, диаметри 1 м бўлган дарахт. Қулай шароитларда 600 йилгача яшайди. Танасининг пўстлоғи қалин ва вертикал ёриқли бўлиб остки томони қўнғир, юз томони тўқ сариқ ёки қизғиш рангда. Танасидан ва шохларидан юпқа пўстлоқ ажралиб туради. Дарахт доира шаклида сийрак шох-шабба ҳосил қилади. Қарағайзорларда пастки шохлари қуриб, тўкилиб кетади. Вояга етган қарағайнинг шохшаббаси тухумсимон бўлади. Новдалари туксиз, ғишт ёки сарғиш рангда. Куртаклари 6-12 мм узунликда, чўзинчоқ тухумсимон, қизғиш, ғишт рангда бўлади. Қишда смола билан қопланади. Қарағай баҳорда ўса бошлаб, икки хил новда чиқаради: улардан бири узун бўлиб, қўнғир ранг тангачалар билан қопланган, иккинчиси танга бўлиб, учидан бир жуфт нинабарг чиқаради, барглари 3-7 см, қаттиқ, чети тишли кул рангда, улар дарахтда 3-6 йил сақланади. Ўсишдан тўхташи биланоқ новданинг учки ва ён қисмларида куртаклар ҳосил бўлади. Нинабаргларида смола ва эфир мойлари бор. Улар дарахтнинг совуққа чидамлигини оширади. Ўсимликларнинг уруғ унувчанлиги – ўсимликларнинг генератив кўпайиши ва тикланишини, турнинг ўсишида ҳал қилувчи ҳамда уруғ сифатини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Ўсимликларда уруғ унувчанлиги ва унга таъсир қилувчи турли омиллар яхши ўрганилган. Оддий қарағай уруғлари бошқа вакилларининг уруғларига нисбатан йирик, қўнғир рангда бўлиб, узунлиги 0,5-0,6 мм, эни 0,2-0,3 мм ни ташкил этади. 1000 дона уруғнинг ўртача вазни 29,6 гр га тенг. Уруғларнинг хона шароитидаги унувчанлиги учун қулай ҳарорат +20 +22оС бўлиб, бунда уруғлар унувчанлиги 3 кун ичида 2%, 6 кунда 17%, 9 кунда 31% ва 12 кунда 51% га етди. Юқори ҳароратда +25+26оС унувчанлик 46% ни,+27+28оС да 7% ни ташкил этди. Тажрибаларда
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 10, issue 1, Oktabr 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAK Index bazalari : research gate, research bib. Qo’shimcha index bazalari: zenodo, open aire. google scholar. Original article 276 қўйилган энг юқори ҳарорат (+30+32оС) да эса унувчанлик 3% ни ташкил этди. Мазкур турнинг турли ҳароратлардаги уруғ унувчанлигининг кўрсаткичлари келтирилган. Оддий қарағайнинг лаборатория шароитидаги уруғлар унувчанлиги, % ҳисобида Ҳарорат ўсимлик уруғларининг униб чиқиши учун асосий омиллардан бири ҳисобланади. Кузатишларимиз натижаларига кўра, ўсимликнинг +30+32оС ҳароратда уруғларнинг унувчанлиги жуда паст эканлиги қайд этилди. +20+22оС ҳароратда уруғ унувчанлиги 78% қайд этилди. Демак, бу кўрсаткич Оддий қарағай учун мақбул ҳарорат эканлиги аниқланди. Бу ўсимликнинг уруғлари Петри ликопчасига қўйилганда, 3 кундан сўнг уруғ пўстини ёриб, 0,3-0,4 мм ли ўсимталар пайдо бўлганлиги кузатилди. Сув – уруғ унувчанлиги учун зарурий омиллардан биридир. Етти - ўн кундан сўнг иккита уруғпалла ҳосил бўлди, уларнинг узунлиги 0,5-0,6 мм, эни 0,2-0,3 мм бўлиб, ўсимтанинг (гипокотил) узунлиги 0,5-0,6 мм га етди. Ўн кундан кейин иккита ланцетсимон барглар пайдо бўлиб, узунлиги 1,5-2,3 см, эни 0,2-0,3 мм га тенг. Гипокотил узунлиги 3-4,1 см ни, илдизи эса 0,8-1,3 см ни ташкил этди. Ўн беш кундан кейин гипокотил узунлиги 6,2 см гача бўлиб, барг узунлиги 3,2 см га етганлиги қайд этилди (4.3 – расмга қаранг). Уруғларнинг тез ивиши ёки ивимаслиги уларнинг уруғ пўсти тузилишига ва уруғ таркибидаги моддаларнинг табиатига боғлиқдир. Виргинил даври. Ушбу шакл уруғидан ва вегетатив усулда кўпайтирилади. Уруғидан экиш учун 2022 йил 5 августда янги терилган уруғлар махсус тайёрланган ярим соядаги майдонга экилди. Экилгандан сўнг, уруғлар усти мулчаланди. Биринчи ниҳоллар 2023 йили март ойида (16.03.) униб чиқиши кузатилди. 1. Гипокотил узунлиги 0,8-1 см, жигарранг, туксиз, илдиз бўғзининг диаметри 1 мм гача.
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 10, issue 1, Oktabr 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAK Index bazalari : research gate, research bib. Qo’shimcha index bazalari: zenodo, open aire. google scholar. Original article 277 2. Уруғпалла барги. Иккита қарама-қарши ланцетсимон жойлашган, узунлиги 0,8-1,2 см, эни 0,2-0,3 см бўлиб, юмшоқ, тўқ яшил. Уруғпалла барги сентябрь ойининг (26.09) охирларида қурий бошлаган, лекин тўкилмаганлиги кузатилди. 3. Ювенил игнабарг. Юмшоқ, оч яшил рангда, узунлиги 1,6-2,2 см, эни 0,8-1 мм. Бир йилдан уч йилгача йилгача ювенил игнабарглари сақланди. Баъзан тўрт йиллик ўсимликларда ҳам ювенил игнабаргларнинг сақланиши кузатилди. Май ойининг охирларида (26.05) ювенил ўсимликларнинг баландлиги 7-9 см, кўп миқдорда майда ён илдизлари шакллана бошлади. Асосий илдиз 15-17 см га чуқурлашган, ён илдизлари ҳам уч тартибли бўлиб, Ι-тартиблиси асосий илдиз, ΙΙ-тартиблиси 7-9 тагача бўлиб, узунлиги 2-4 см ни ташкил этди. 4. Ҳақиқий игнабарг. Июль ойининг охирларида (30.07) ўсимлик баландлиги 10-15 см ни ташкил этиб, шу вақтдан бошлаб ҳақиқий игнабарглар ҳосил бўла бошлади. Бир турда 3-4 та хақиқий игнабарглар шаклланган (ён новдалар пайдо бўлган). Сентябрь ойининг охирида (26.09.18 й.) бу ҳолатдаги игнабарглари ям-яшил. Ҳақиқий игнабарглари шаклланаётган 1-тартибли ён новдалар сони 8-10 тага етганлиги кузатилди. Уларнинг узунлиги 4-8 см ни ташкил этди. 5. Новдаланишнинг бошланиши. Биринчи йили сентябрь ойи охирида III-тартибли новдаланиш қайд этилди. I-тартиблиси 4-8 см, II-тартиблиси эса 1-3 см ни, III-тартиблиси 0,3-0,5 см ни ташкил этди. 6. Куртак. Ўсимлик баландлиги 20-25 см, ўсиш давомийлигининг охирида куртак ҳосил бўлиши кузатилмади. Куртаклар баҳорда (19.04.2018) игнабаргларининг бўлиниши (ажралиши) билан бошланди. 7. Новда. Яшил, туксиз. Асосий поя узунлиги ўртача 28 см, ён новдалар узунлиги 3-7 см, ювенил игнабарглар ўсимликнинг пастки қисмида қолди ва тўрт йилгача сақланиши ёки кейинги йиллари тўкилиб кетиши ҳам кузатилди. Ҳақиқий игнабарглар новданинг ўрта ва юқори қисмида ўсишини давом эттирди. Пастки қисмида асосий тана ён новдаларидан иборат бўлиб қолди. 8. Илдиз системаси. Сентябрь ойининг охирларида (26.09.2023) асосий илдиз 20-22 см га чуқурлашди. Кўп миқдорда 2 чи ва 3 чи тартибли илдизлар ҳам аниқланди. 2 - тартибли илдизлар узунлиги 10-15 см, 3 - тартиблисиники 6-8 см га етганлиги кузатилди. Оддий қарағайнинг иккинчи йилги ўсиши апрел ойидан бошланди. Икки йиллик ўсимликларда ён новдалар сони 7-9 та, уларнинг узунлиги пастгиси 7-9 см, ўрта қисмларидаги новдалар 12-22 см, юқори новдаларининг узунлиги эса 7-9 см ни ташкил этди. Тўрт тартибли новдалари мавжуд. 1-2 тартиблисини асосий тана ва шох, 3-4 тартиблисини эса новдалар деб олинди. Илдиз бўғзининг диаметри 0,3-0,5 см га етди. Асосий илдиз 24-26 см чуқурлашган, иккинчи тартиблиси 20-22 см, учинчи тартиблиси 68 см, тўртинчи тартиблиси эса 2-3 см чуқурлашган. Асосий илдиз яхши ривожланган. Энг кўп шаклланган илдизлар 3-4тартибли илдизлардир. Ўсимликнинг ҳолати яхши, тўқ яшил рангда. Уч йиллик Оддий қарағай туни ўсиш охирида кузатилганда, унинг баландлиги 40-50 см га етганлиги қайд этилди. Илдиз бўғзи 0,5-0,8 см. Ён новдалар сони 8-10 та бўлиб, уларининг узунлиги пасткиси 10-12 см, ўрта қисмидаги 14-24 см, юқориги новдалар узунлиги эса 10-11 см га етган. Тўрт тартибли шохлари мавжуд. 1-2 тартиблиси
ISSN: 3030-3931, Impact factor: 7,241 Volume 10, issue 1, Oktabr 2025 https://worldlyjournals.com/index.php/Yangiizlanuvchi worldly knowledge OAK Index bazalari : research gate, research bib. Qo’shimcha index bazalari: zenodo, open aire. google scholar. Original article 278 асосий тана ва шохлари, 3-4 тартиблиси новда ҳисобланади. Илдиз қисми 26-30 см га чуқурлашган. Бунда ҳам илдиз қисми тўрт тартибли бўлиб, 3-4 тартибли илдизлар сони кўп миқдорда эканлиги аниқланди. Биринчи тартибли илдиз 26-30 см, иккинчи тартибли илдиз 22-25 см, учинчи тартибли илдиз 7-10 см, тўртинчи тартибли илдизлари эса 3-4 см га чуқурлашган. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Русанов Ф.Н. Дендрология Узбекистана-Голосеменные – Изд-во Фан. Ташкент 1968 й. 497 б 2. Талипов Х. М. Итоги интродукция хвойных растений в горные район Узбекистана. Тошкент, 1990. 47-90 3. Хамроев Х.Ф., Туратов М.Н. Нинабаргли ўрмонлар ва уларнинг аҳамияти. Science and innovation, 2024. C. 566-567 4. Хамроев Х., Убойдуллаев Р. Экотуризмни ривожлантириш учун дарахт турларини танлаш ва лойиҳалаштириш принциплари. Science and innovation, 2023. C. 507-511 5. https://en.wikipedia.org/wiki/Spruce