ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР: ТАҲЛИЛ ВА ПРОФИЛАКТИКА МЕХАНИЗМЛАРИ
Abstract
Аннотация: Ушбу мақолада Ўзбекистонда ёшлар ҳуқуқбузарлигига таъсир этувчи асосий омиллар тизимли тарзда таҳлил қилинган. Хусусан, оила муҳити, таълим даражаси, иқтисодий қийинчиликлар, ишсизлик, интернет ва оммавий маданият таъсири каби ижтимоий-психологик омиллар ёритилган. Мақолада ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олишга қаратилган миллий қонунчилик, давлат дастурлари ва профилактика механизмларининг самарадорлиги таҳлил этилади. Шунингдек, халқаро тажрибаларга асосланган ҳолда ёшлар ҳуқуқбузарлигини камайтиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар баён этилган. Калит сўзлар: ёшлар, ҳуқуқбузарлик, сабаблар, ижтимоий омиллар, профилактика, оила, таълим, давлат сиёсати.
Full text
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 38 ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР: ТАҲЛИЛ ВА ПРОФИЛАКТИКА МЕХАНИЗМЛАРИ Арипов Акмал Хусниддинович, эркин тадқиқотчи. Аннотация: Ушбу мақолада Ўзбекистонда ёшлар ҳуқуқбузарлигига таъсир этувчи асосий омиллар тизимли тарзда таҳлил қилинган. Хусусан, оила муҳити, таълим даражаси, иқтисодий қийинчиликлар, ишсизлик, интернет ва оммавий маданият таъсири каби ижтимоий-психологик омиллар ёритилган. Мақолада ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олишга қаратилган миллий қонунчилик, давлат дастурлари ва профилактика механизмларининг самарадорлиги таҳлил этилади. Шунингдек, халқаро тажрибаларга асосланган ҳолда ёшлар ҳуқуқбузарлигини камайтиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар баён этилган. Калит сўзлар: ёшлар, ҳуқуқбузарлик, сабаблар, ижтимоий омиллар, профилактика, оила, таълим, давлат сиёсати. Аннотация: В статье представлен комплексный анализ основных факторов, влияющих на правонарушения среди молодежи в Узбекистане. Особое внимание уделяется социально-психологическим аспектам, включая семейную среду, уровень образования, экономические трудности, безработицу, влияние интернета и массовой культуры. Рассматриваются механизмы профилактики правонарушений в рамках национального законодательства, государственных программ и деятельности правоохранительных органов. Также даны рекомендации по снижению уровня молодежной преступности на основе зарубежного опыта.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 39 Ключевые слова: молодежь, правонарушения, причины, социальные факторы, профилактика, семья, образование, государственная политика. Abstract: This article presents a comprehensive analysis of the main factors influencing youth delinquency in Uzbekistan. It focuses on the socio-psychological determinants such as family environment, level of education, economic hardship, unemployment, the influence of the internet, and mass culture. The study evaluates the effectiveness of prevention mechanisms implemented through national legislation, state programs, and law enforcement practices. Additionally, it provides practical recommendations for reducing youth offenses based on international best practices. Keywords: youth, delinquency, causes, social factors, prevention, family, education, state policy. Бугунги глобаллашув, ахборот технологиялари ва ижтимоий ўзгаришлар даврида ёшлар ҳаётида юзага келаётган мураккаб жараёнлар нафақат ижобий, балки салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқармоқда. Айниқса, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг кўпайиши нафақат оила ва жамият учун, балки бутун давлатнинг барқарорлиги ва хавфсизлиги учун жиддий таҳдид ҳисобланади. Ёшлар жамиятнинг истиқболи бўлгани боис, уларнинг ҳуқуқий тарбияси, онгли фаоллиги ва ижтимоий масъулиятини юксалтириш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири сифатида эътироф этилади. Олиб борилган илмий ва амaliy таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ёшлар ҳуқуқбузарлигига олиб келувчи омиллар кўп қиррали ва ўзаро боғлиқ. Улар орасида оилавий муҳитдаги муаммолар, таълимга нисбатан бефарқлик, ишсизлик, ёшлар ўртасидаги ижтимоий тенгсизлик, интернет ва оммавий маданиятнинг назоратсиз таъсири муҳим ўрин тутади. Бундай шароитда фақат жазога қаратилган ёндашув эмас, балки профилактик ва тарбиявий механизмларга асосланган комплекс чора-тадбирлар самарали ҳисобланади.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 40 Ўзбекистон Республикасида ёшлар ҳуқуқбузарлигини камайтиришга қаратилган ҳуқуқий, институционал ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун, “Ёшларга оид давлат сиёсати” концепцияси ва “Ёшлар дафтари” каби ташаббуслар бу борада муҳим қадамлардир. Шу билан бирга, амалиётда бу чоралар самарадорлигини таъминлаш учун уларнинг илмий таҳлил қилиниши ва халқаро тажриба билан таққосланган ҳолда такомиллаштирилиши долзарб аҳамият касб этади. Президентимиз Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек, “Жиноятнинг олдини олишда маҳалла ва оила роли жуда муҳим. Агар фарзанднинг атрофи назоратсиз қолса, унинг ким билан ўртоқлашиб юрганидан, вақтини қайси муҳитда ўтказаётганидан ота-она бехабар бўлса, у ҳуқуқбузарликка мойил бўлиши муқаррар” 1 . Дарҳақиқат, бугунги кунда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг ортиб бораётгани инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Расмий маълумотларга кўра, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар жами жиноятларнинг 25 фоизини ташкил этиб, бу кўрсаткичнинг муттасил ошиб бораётгани жиддий хавотир уйғотади. Шу билан бирга, ёшлар орасида жиноят турларининг кенгайиб бориши ҳам ижтимоий барқарорликка таҳдид солувчи омиллардан биридир. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва ёшлар ҳуқуқбузарлигини барвақт профилактика қилиш мақсадида тегишли чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш зарур. Хусусан, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг сабабларини, уларга имкон яратувчи шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда ушбу жараёнларни озиқлантирадиган, уларнинг 1 Ш.М. Мирзиёев, Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига, 2023‑йил 27 июнь //https://uzmarkaz.uz/uploads/2021/06.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 41 тарқалишига замин яратадиган омилларни бартараф этиш юзасидан комплекс ёндашув талаб этилади. Шу йўл билангина ёшлар ҳуқуқбузарлигини минимал даражага тушириш ва унинг салбий оқибатларини камайтиришга эришиш мумкин. Ўзбекистон Республикасида аҳолининг салмоқли қисми 14–30 ёшли ёшлардан иборат бўлиб, бу ҳолат ёшлар сиёсатида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларини давлат даражасида ҳал этишни тақозо этади. Афсуски, сўнгги йилларда мазкур ёш тоифаси орасида содир этилган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони кескин ортиб бораётгани кузатилмоқда. Хусусан, ўғрилик, безорилик, фуқароларга қарши зўравонлик, маъмурий тартиббузарликлар, гиёҳвандлик каби ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлар ёшлар иштирокида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар тоифасида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Мазкур ҳолат нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, балки оила, таълим муассасалари, маҳалла ва жамоатчилик иштирокини талаб этувчи умуммиллий муаммога айланиб бораётганини кўрсатади. Шу боис, ушбу масалани илмий асосда таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва хусусиятларини аниқлаш, миллий ва халқаро тажрибалар асосида самарали профилактика механизмларини ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Ёшлар ҳуқуқбузарлиги муаммоси мураккаб ижтимоий-ҳуқуқий ҳодиса бўлиб, унинг келиб чиқиш омиллари ва ички тузилмаси қатор фанлар – ҳуқуқшунослик, социология, психология ва криминологиянинг долзарб тадқиқот объекти ҳисобланади. Ўзбекистон ва хорижий давлат олимлари ушбу муаммонинг назарий асосларини ишлаб чиқишда турлича ёндашувларни таклиф этиб, унинг сабаблари ва олдини олиш воситаларини илмий асослашга ҳаракат қилганлар.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 42 Ҳуқуқбузарликнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни ўрганиш ва таҳлил қилиш криминологиянинг ажралмас қисми бўлиб, у ўз-ўзидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ҳуқуқбузарликларни содир этилиш сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни у ёки бу тарзда кўриб чиқилади. Чунки у криминологиянинг муҳим муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланади. Уни илмий ўрганиш нафақат назарий, балки амалий аҳамиятга ҳам эгадир. Криминологик жиҳатдан айтганда, сабабнинг ўзи шартшароит билан ўзаро таъсир орқали намоён бўлади ва оқибатни келтириб чиқаради 2 . Жиноят сабаблари - жиноятнинг содир этилишини тақозо қиладиган, уни озиқлантирадиган, кўпайишини таъминлайдиган ҳодиса, воқеа ва жараёнларнинг йиғиндиси бўлса, жиноят шароитлари эса жиноятнинг бевосита келтириб чиқармайдиган, лекин унинг содир этилишига кўмаклашадиган ҳодиса, воқеа ва жараёнларнинг мажмуи ҳисобланади 3 . Айрим адабиётларда жиноятларнинг содир этилиш сабаблари мазмунига кўра, ижтимоий-психологик ҳолатларга, уларга имкон берувчи шароитларни эса, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан юзага келувчи ҳолатларга ажратилади 4 . Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар маълум бир сабаб ва шарт-шароитлар йиғиндиси билан чамбарчас боғлиқ. Хусусан, ёшлар ҳуқуқбузарлигининг 2 Исмоилов Н.Т. Вояга етмаганлар жиноятларини индивидуал олдини олиш муаммолари. Юрид. фан. номз. илмий даражасини олиш учун ёзилган дис. – Т., 2006. – Б. 44. 3 Фазилов И.Ю. Нормалар таҳлили: уларни қўллаш амалиётидаги муаммолар // Huquq va Burch. – Т., 2018. – № 3. – Б. 56-57. 4 Ismailov I., Abdurasulova Q.R. , Fazilov I.Y. Kriminologiya. Umumiy qism: IIV oliy ta’lim muassasalari uchun darslik. – T., 2015. – B. 83.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 43 содир этилиш сабаблари - бевосита жиноятга ундаувчи, уни юзага келтирадиган, ички ва ташқи омиллар мажмуасидан иборат бўлиб, улар ҳуқуқбузарликларнинг “озиқ манбаи” вазифасини ўтайди. Шу билан бирга, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликка замин яратаётган шарт-шароитлар - жиноятни тўғридан-тўғри келтириб чиқармайди, аммо унинг амалга ошишига кўмаклашувчи, қулай ижтимоий муҳитни таъминловчи омиллар йиғиндисидир. Умуман олганда, ёшлар ҳуқуқбузарлигининг ортида шахсий мотивлар, хоҳиш ва интилишлар яширинган бўлиб, улар турлича кўринишда намоён бўлади. Бу жараённинг асосий тузилмаси сабаб ва шарт-шароитлар ўртасидаги мураккаб боғланиш билан тавсифланади. Аниқроқ қилиб айтганда, ҳар қандай ҳуқуқбузарликни таҳлил қилишда - айнан қандай омил уни юзага келтиргани (сабаб бўлгани) ва қайси вазиятлар унинг рўй беришини енгиллаштиргани (шароит яратгани)ни ажратиш осон эмас. Чунки ҳаётий амалиётда айрим ҳолатлар муайян вазиятда сабаб сифатида ҳаракат қилса, бошқа бир шароитида айнан ўша омил шарт-шароит вазифасини бажариши мумкин. Шу боисдан, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш манбалари ва ривожланиш динамикасини тўғри баҳолаш учун уларни тизимли таҳлил этиш зарур. Маҳаллий тадқиқотчилар орасида профессор З.Абдураҳмонов ёшлар ҳуқуқбузарлигининг асосий сабабларидан бири сифатида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасининг пастлигини кўрсатади. Унинг таъкидлашича, “ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг кўпайиши ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг пастлиги, шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ишларининг тизимли эмаслиги билан боғлиқ” 5 . З.Абдураҳмоновга кўра, ёшлар ўртасида 5 Абдураҳмонов З. Жиноятчиликка қарши курашишнинг назарий-ҳуқуқий асослари. – Тошкент: Юридик нашр, 2020. – Б. 87.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 44 ҳуқуқбузарликларни камайтириш учун, энг аввало, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий иммунитетини шакллантириш зарур. Ушбу нуқтаи назарни профессор А.Ташпулатов ҳам қўллаб-қувватлайди. У ёшлар жиноятчилигини шахснинг ижтимоий муҳит билан носоғлом муносабати натижасида юзага келадиган девиант хулқнинг тури сифатида талқин этади. Унинг фикрича, “таълим ва тарбия тизимидаги етишмовчиликлар, оиладаги низолар, жамоадаги қаршиликлар ва ишсизлик каби омиллар ёшларни жиноий фаолиятга олиб келади. Ёш шахснинг ҳуқуққа қарши фаолияти, аввало, ижтимоий мувозанатнинг бузилиши билан изоҳланади” 6 . А.Ташпулатовнинг таърифидан келиб чиқса, ёшлар ҳуқуқбузарлиги – бу шахс ва жамият ўртасидаги мувозанатсизликдан келиб чиқадиган ижтимоий девиация шаклидир. Профессор Ш.Х.Салимов эса жиноятга мойил ёш шахслар шаклланишини жамиятдаги маънавий инқироз ва ижтимоий адолат принципларининг бузилиши билан изоҳлайди. У таъкидлайдики, “жамиятда ахлоқий мезонларнинг заифлашиши, ижтимоий адолат принципларининг бузилиши ва ёшлар орасида социал назоратнинг етишмаслиги ҳуқуқбузарликларга олиб келади” 7 . Бу назария ёшларнинг ичида юзага келаётган қаршилик ва ишончсизликни тушунтиришда муҳим аҳамият касб этади. Бошқа бир ҳуқуқшунос тадқиқотчи Б.Бурхонов эса ёшлар ҳуқуқбузарлигини фақат жазо орқали эмас, балки ижтимоий реабилитация ва қайта тарбиялаш чоралари орқали ҳал этиш зарурлигини таъкидлайди. У ёзади: “ёшлар орасидаги жиноятчиликни камайтириш учун фақат жазо эмас, 6 Ташпулатов А. Ёшлар жиноятчилиги: ижтимоий-ҳуқуқий таҳлил. – Тошкент: Академнашр, 2019. – Б. 63. 7 Салимов Ш.Х. Жиноят профилактикасида маънавий омиллар. – Тошкент: Меҳр, 2018. – Б. 29.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 45 балки тарбиявий ва ижтимоий реабилитация механизмларини қўллаш зарур” 8 . Унинг тадқиқотида жамиятнинг ҳар бир институти - оила, таълим муассасалари, маҳалла ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, З.А. Амиров таъкидлаганидек, ёшлар ҳуқуқбузарлигининг асосий сабаблари - бу ташқи муҳит, оиладаги салбий таъсир, кам билимли отаоналар, ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва тенгдошлар таъсирига боғлиқ ҳолатлардан иборат бўлиб, улар шахсда девиант хулқ-атворни шакллантиради 9 ¹²⁴. Ёшлар ўртасида иқтисодий жиноятлар кўпайишига таъсир этувчи криминоген детерминантлар ҳақида сўз юритар экан, Д.Ю. Алипханова улар қаторига иқтисодий инқироз, ҳудудларнинг депрессивлиги, инвестициявий жозибадорликнинг пастлиги, ижтимоий соҳага таъсир этувчи фавқулодда ҳолатлар, камбағаллик, ишсизлик, бюджет маблағларининг талон-торож қилиниши, шунингдек, коррупциянинг устуворлиги ва ёшлар касбий таълимидаги муаммоларни киритади 10 ¹²⁵. Ҳуқуқбузарликларга имкон бераётган ахборот муҳити ҳам жиддий таҳдид манбаидир. А.К. Расулев ўз тадқиқотида ахборот маконидаги глобал таҳдидлар, “ахборот уруши” тушунчаси ва дунёқарашга таъсир этувчи технологияларнинг салбий оқибатларини кўрсатиб ўтади 11 ¹²⁶. Бугунги кунда интернет, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали 8 Бурхонов Б. Ёшлар ҳуқуқбузарлигини олдини олиш: назария ва амалиёт. – Тошкент: Юрфан, 2021. – Б. 52. 9 Амиров З.А. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқий тарбиянинг роли: юрид. фан. бўйича PhD дисс. автореф. – Т.: 2018. – Б. 14. 10 Алипханова Д.Ю. Проблемы экономической преступности среди молодёжи: дис.... автореф. канд. юрид. наук. – Махачкала, 2011. – С. 228. 11 Расулев А.К. Ахборот технологиялари ва хавфсизлиги соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш: Юрид. фан. бўйича DSc дисс. автореф. – Т.: 2018. – Б. 18.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 46 тарқатилаётган ножўя ахборот ёшлар онгида бузғунчи хулқни шакллантиришда фаол омил сифатида намоён бўлмоқда. Шунингдек, ёшларнинг спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларга ружу қўйиши ҳам ҳуқуқбузарликларга олиб келувчи хавфли омиллардан саналади. Э.П. Абовян бу ҳақда шундай дейди: “Жиноятларнинг сабабшароитларини ўрганишда спиртли ичимлик истеъмолига мойил шахсларнинг психологик ва ижтимоий ҳолатини таҳлил қилиш муҳим” 12 ¹²⁸. Криминолог олимлар - З.С. Зарипов, Ю.С. Пулатов ва Г.А. Аванесов - ҳам алкоголизм ва гиёҳвандликни ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарадиган аномал ҳолатлардан бири сифатида баҳолайдилар 13 ¹²⁹. А.А. Отажонов эса ёшлар ҳуқуқбузарлигида давлат органлари ва жамоатчилик тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг етарлича таъминланмагани, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар билан профилактик ишларнинг сустлиги, жазодан сўнг ижтимоий мослашув имкониятларининг етарли эмаслиги каби омилларни таъкидлайди 14 ¹²². Миллий ва халқаро манбаларни таҳлил қилган ҳолда, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликка имкон яратувчи асосий омилларни қуйидаги тоифаларга гуруҳлаш мумкин: Ижтимоий омиллар: ишсизлик; оилавий низолар; муҳитдаги назоратсизлик; ёшларнинг девиант хулқ-атворли шахслар таъсирига тушиб қолиши; алкоголли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш. 12 Абовян Э.П. Предупреждение преступлений, совершаемых в состоянии алкогольного опьянения в семейно-бытовой сфере: автореф. дис. канд. юрид. наук. – Рязань, 2011. – С. 16. 13 Зарипов З.С., Пулатов Ю.С., Аванесов Г.А. ва бошқ. Криминология. – Т.: Юридик нашр, 2006. – Б. 78. 14 Отажонов А.А. Жиноятга дахлдорлик: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлар: автореф. дис. номз. юрид. фан. – Т.: 2009. – Б. 15.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 53 йиллар билан солиштирилганда, жиноятларнинг умумий миқдорида камайиш кузатилса-да, ёшлар иштирокидаги жиноятлар нисбатан кўпайганини англатади. Хусусан, 2024 йилда оғир жиноятлар сони 68,8 та, ўта оғир жиноятлар эса 27,5 тани ташкил қилган 26 . Ушбу рақамлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Тошкент ҳудудида ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар муайян камайиш ёки барқарорликка эга эмас. Айрим йилларда уларнинг салмоғи ошиб бораётгани ёки жиноятчиликнинг янги шакллари юзага келаётганини кўрсатади. Бу эса таълим муассасалари, маҳалла, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва оила институтининг профилактик фаолиятини янада кучайтиришни талаб қилади. Шунингдек, ҳар бир ҳолат алоҳида ўрганилиб, жиноятга мойилликка сабаб бўлувчи омиллар – ишсизлик, ҳуқуқий онгнинг пастлиги, оилавий муаммолар ва ижтимоий муҳит таъсири – аниқланиб, уларнинг олдини олишга қаратилган мақсадли чора-тадбирларни жорий этиш зарур. Бу доирада ички ишлар идораларида алоҳида профилактика инспекторлари, шу жумладан, ёшлар ва ўсмирлар билан ишлашга ихтисослашган инспекторлар лавозими жорий этилиб, маҳаллалардаги вазиятни кузатиб бориш ва ҳуқуқбузарликлар юзага келишининг олдини олиш вазифалари белгилаб берилди. Давлат даражасида ёшлар масалаларига комплекс ёндашув таъминлаш мақсадида 2017-йилда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилган эди, 2020-йилда эса бу вазифалар Ёшлар ишлари агентлигига ўтказилиб, у Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги махсус тузилма сифатида фаолият юритмоқда 27 . 26 ИИВнинг 2022, 2023, 2024 йиллардаги статистик маълумотномалари. 27 Vazirlar Mahkamasining 18.01.2021 yildagi «Oʻzbekistonda yoshlarga oid davlat siyosatini 2025 yilgacha rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida»gi 23-son qarori // https://www.norma.uz/oz/qonunchilikda_yangi/eshlarga_oid_davlat_siesati_koncepciyasi_tasdiq landi.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 54 Ушбу агентлик ва унинг жойлардаги бўлинмалари ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, шу жумладан ҳуқуқий маданиятини оширишга доир дастур ва лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Мисол учун, ҳар йили 30-июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан турли ташаббуслар қабул қилиниб, ёшлар томонидан кўтарилган муаммолар ечими юзасидан ҳукумат даражасида махсус дастурлар тасдиқланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 7-июнда қабул қилган 310-сон қарори 28 билан тасдиқланган “2022–2023-йилларда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастури” бу борадаги изчил чора-тадбирларни ўз ичига олди. Унга мувофиқ, республика ва маҳаллий даражада қуйидаги йўналишларда иш олиб борилди: -“Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан манзилли ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш. Бу ташаббус ёшлар орасида ишсизлик ва моддий етишмовчиликнинг жиноятчиликка туртки бўлиши олдини олишга қаратилган муҳим механизмдир. Масалан, 2021–2022 йилларда “Ёшлар дафтари” орқали минглаб ёшларга касб-ҳунар ўргатиш, кредит ёрдамида тадбиркорликка жалб этиш ёки ишга жойлашишга кўмаклашиш ишлари амалга оширилди. -“Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчилари томонидан турли маданий-маърифий, спортоммавий тадбирлар, танлов ва мусобақалар ташкил қилиш тизими йўлга қўйилди. -Республика бўйлаб ёшлар ўртасида китобхонликни рағбатлантирувчи танловлар, машҳур шахслар билан учрашувлар, спорт мусобақалари 28 Vazirlar Mahkamasining 07.06.2022-yildagi “2022-2023-yillarda Oʻzbekiston Respublikasida yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirish dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi 310-son qarori // https://www.norma.uz/
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 55 ўтказилди. Бу каби тадбирларнинг асосий мақсадларидан бири – ёшларнинг бўш вақтида назоратсиз қолиши ва турли негатив таъсирлар таъсирида ҳуқуқбузарликка йўл қўйишига чек қўйишдир. -дастур доирасида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган чоралар комплекси белгиланди. Бунда маҳалла институтининг имкониятларидан кенг фойдаланиш масаласи алоҳида қайд этилган. Маҳаллада профилактика инспекторлари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, тажрибали фуқаролардан иборат “маҳалла профилактика кенгашлари” ва “Маһалла посбони” жамоат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилди. Улар маҳаллада ҳуқуқбузарлик содир бўлса, уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш, огоҳлантириш тадбирларини ташкил этиш каби ваколатларга эга. Президент таъкидлаганидек, маҳаллада жиноятни яширмай, аксинча умум йиғилишларда кўриб чиқиш – профилактикада катта аҳамиятга эга, чунки бу бошқаларга сабоқ бўлади ҳамда жиноятга нисбатан муросасиз муҳит яратади. - мактаб ва коллежларда ўқувчиларга ҳуқуқий таълим бериш кучайтирилди, “Ўқувчи-ёшлар меҳнат отрядлари”, “Виртуал профилактика соати” каби лойиҳалар амалиётга жорий этилди. Олий ўқув юртлари ва касбҳунар мактабларида ҳуқуқ фанларини ўқитиш билан бирга, ҳудудий ички ишлар идоралари ходимлари ва юристлар иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказиш йўлга қўйилди. Шунингдек, телерадио ва интернет тармоғида ёшлар ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган кўрсатувлар, ижтимоий роликлар намойиш қилинмоқда. - ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг асосий омилларидан бири бўлган ишсизликни камайтириш мақсадида давлат томонидан “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси орқали имтиёзли кредитлар, “Ёшлар мебели”,
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 56 “Ёшлар гидроизоляцияси” каби махсус дастурлар орқали ёшлар тадбиркорлигини рағбатлантириш ишлари олиб борилмоқда 29 . Ёшлар учун квотали иш ўринлари, касбга ўқитиш марказлари ташкил этилди. 2022–2023 йилларда 50 мингдан ортиқ ишсиз ёш касб-ҳунар курсларига жалб қилиниб, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилгани ҳақида расмий маълумот берилган. Алоҳида хавфли гуруҳлар билан ишлаш: ҳуқуқбузарликка мойил ўқимайдиган ва ишламайдиган ёшларни аниқлаш ва уларга индивидуал ёндашиш тизими жорий этилди. 2023-йил июлида ўтказилган йиғилишида Президент томонидан ҳар бир вилоят ва туман миқёсида неорганизованный ёшлар бўйича махсус кенгашлар тузиш, уларнинг ягона электрон базасини шакллантириш ҳамда ҳар бир бундай ёшга бириктирилган ҳолда “ оила – маҳалла – мактаб – мустақил ҳаёт” тамойили асосида ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш кластери ташкил этиш топширилди. Юқоридаги миллий чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда, деб баҳолаш мумкин. Масалан, 2023-йил якуни бўйича хабар қилинганидек, республика бўйича 5,2 мингта маҳаллада ярим йил давомида бирорта ҳам жиноят содир этилмагани қайд этилгани профилактика самарадорлигига мисол бўла олади 30 . Албатта, бу каби ижобий кўрсаткичларга суяниб қолмасдан, келгусида ҳам тизимли ишларни давом эттириш лозим. Зеро, Ёшлар – келажагимиз, уларнинг оғдирилишини олдини олиш эса бутун жамият фаровонлигига инвестициядир. 29 pravacheloveka.uz 30 https://kun.uz/news/2021/03/04/2020-yilda-ozbekistonda-qayd-etilgan-jinoyatlarningchorak-qismini-yoshlar-sodir-etgan?q=%2Fnews%2F2021%2F03%2F04%2F2020-yildaozbekistonda-qayd-etilgan-jinoyatlarning-chorak-qismini-yoshlar-sodiretgan#!#:~:text=17%3A11%20%2F%2019,bo%E2%80%98lmadi%20%20%20%2050.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 57 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 31 да белгиланганидек, ҳар бир шахс қонун ва суд олдида тенгдир, давлат эса инсон ва фуқаро ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга кафолат беради (22модда). Шу асосда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти ҳам фақат жазога йўналтирилган эмас, балки уларни таълим, тарбия, қонуний хулқ-атворга йўналтириш орқали амалга оширилиши лозим. Бироқ амалиётда мазкур фаолиятнинг самарадорлигига таъсир этувчи қатор муаммоли ҳолатлар мавжуд. Жумладан, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги 2014 йил 14 майда қабул қилинган Қонун 32 да (амалдаги таҳрирда) профилактиканинг мақсад ва вазифалари аниқ кўрсатилган бўлса-да, субъектлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, айниқса, ёшлар билан ишловчи муассасалар фаолиятида мувофиқлик етишмайди. Қонуннинг 8-моддасига кўра, профилактика субъектлари биргаликда фаолият юритиши ва ҳар бир ёш шахс ҳақида тўлиқ ахборот базасига эга бўлиши зарур. Бироқ амалиётда бу базалар мавжуд эмас ёки тарқоқ ҳолда бўлиб, жиноят содир этиш хавфи юқори бўлган ёшларни аниқлашда қийинчиликлар туғилади. “Вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун 33 да (қабул қилинган) вояга етмаганларни назоратсиз қолдирмаслик, уларга таълим ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш давлат ва жамиятнинг вазифаси экани қайд этилган. Қонуннинг 7-моддасида таълим муассасаларининг ўрни алоҳида белгиланган, аммо айрим ҳолларда уларда 31 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси // https://lex.uz/docs/6445145. 32 Ўзбекистон Республикаси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги 2014 йил 14 майда қабул қилинган Қонун // https://lex.uz/docs. 33 Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 январдаги “Вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун // https://lex.uz/docs
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 58 психологик хизматлар фаолияти номигагина мавжуд. Масалан, мактаб психологлари таҳликали тоифага мансуб ўқувчилар билан индивидуал ишлашнинг илмий-услубий моделларига эга эмас. Бу эса назоратсизлик ҳолатларини олдини олиш имкониятларини чеклайди. Шу билан бирга, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун 34 нинг 4-моддасида ёшларга қонунларга риоя этиш ва ҳуқуқий билимларни ошириш имкониятларини яратиш давлат сиёсати деб белгиланган. Шунингдек, Қонуннинг 6-моддасида ёшлар ҳуқуқбузарлигининг профилактикасида давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик иштирокини таъминлаш вазифаси аниқ баён этилган. Бироқ бу нормаларни амалга оширишда ижтимоий шериклик механизмлари институционал жиҳатдан ривожланмаган. Ёшлар билан ишловчи ИИБ профилактика инспекторлари, маҳалла фаоллари ва таълим муассасалари ўртасида доимий алоқалар мунтазам равишда таъминланмаган. Шунингдек, Конституциянинг 50-моддасида ҳар бир фуқаронинг таълим олиш ҳуқуқи 35 мустаҳкамлаб қўйилган. Бу норма, айниқса, ҳуқуқий саводхонликни ошириш учун ҳуқуқий таълим дастурларини мажбурий тарзда жорий этиш зарурлигини кўрсатади. Ҳолбуки, ҳозирда умумтаълим ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқий билим бериш кўпроқ назарий жиҳатга эга бўлиб, ёшлар орасида қонун бузиш оқибатлари ва масъулият ҳақида амалий тасаввур шаклланмаяпти. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 36 нинг 13-моддасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини эътироф этиш, ҳурмат 34 Ўзбекистон Республикасининг Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида Қонуни // https://lex.uz/docs/3026246 35 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси // https://lex.uz/docs/6445145 36 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси // https://lex.uz/docs/6445145.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 59 қилиш ва муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилаб қўйилган. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унинг барвақт профилактикаси – инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим йўналишларидан биридир. Бироқ амалиётда мазкур соҳада қатор тизимли ва институционал муаммолар мавжуд бўлиб, улар самарали ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишга тўсиқ бўлмоқда. Жумладан, 2014 йил 14 майда қабул қилинган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун 37 (5, 6, 8-моддалар) профилактика субъектлари – ички ишлар органлари, таълим муассасалари, маҳалла, фуқаролик жамияти институтлари, ота-оналар ва жамоат ташкилотларининг ўз ўрни ва мажбуриятларини белгилаб берган бўлса-да, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги етарли даражада ташкил этилмаган. Ички ишлар органлари профилактика инспекторлари кўп ҳолларда ёлғиз ҳаракат қилмоқда, психологлар, ижтимоий хизматчилар ва таълим муассасалари билан мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмаяпти. “Вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги 2008 йил 8 январдаги Қонун 38 га мувофиқ (3, 6, 7-моддалар), вояга етмаганларнинг назоратсизлигига барҳам бериш, уларнинг таълим ва тарбиясини таъминлаш, оила, мактаб ва жамоат ташкилотлари зиммасига юклатилган. Бироқ амалиётда таълим муассасаларида ёшлар орасида жиноятчиликни барвақт аниқлашга қаратилган ички мониторинг тизимлари 37 Ўзбекистон Республикаси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги 2014 йил 14 майда қабул қилинган Қонун // https://lex.uz/docs. 38 Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 8 январдаги “Вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун // https://lex.uz/docs.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 60 мавжуд эмас, мактаб психологлари ва педагогик кенгашлар ҳуқуқбузарлик профилактикасини тизимли равишда амалга ошириш имкониятидан маҳрум. Шу билан бирга, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун 39 (2016 йил 14 сентябрь, 4, 6, 10-моддалар) да ёшларга ҳуқуқий маданиятни сингдириш, уларни ҳуқуқбузарликдан асраш, салбий муҳит таъсиридан ҳимоялаш вазифалари давлат ва жамият зиммасига юклатилган. Аниқроғи, ҳуқуқий тарғибот ишлари турли ташаббусларга боғлиқ бўлиб қолмоқда, тизимли ва давлат даражасида мажбурий ҳуқуқий тарбия стандартлари йўқ. Профилактик ишлардаги бошқа бир муаммо – ёшлар томонидан содир этилган жиноятларга оид ягона ахборот базаси мавжуд эмаслиги ёки турли идоралар маълумотлари ўзаро интеграция қилинмаганидир. Масалан, Ички ишлар органларида жиноят қайд этилади, таълим муассасаларида эса ўша ўқувчи ҳақидаги маълумотлар етказилмайди. Бу ҳолат профилактик ишларнинг индивидуаллаштирилган, аниқ ва мақсадли бўлишига тўсқинлик қилади. Ёшлар жиноятчилигини олдини олиш борасида ривожланган давлатлар тажрибаси кўп жиҳатдан Ўзбекистонда амалга оширилаётган чораларга ҳамоҳанг, бироқ айрим ўзига хос механизмлар ижобий натижа бергани билан ажралиб туради. Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, тараққий этган мамлакатларда вояга етмаган ва ёш ҳуқуқбузарларга нисбатан жазоловчи (репрессив) чоралар ўрнига уларни реабилитация қилиш ва қайта ижтимоийлаштириш (реинтеграция) сиёсати устувор аҳамият касб этган. Масалан, Скандинавия мамлакатларида ёш жиноятчиларни қамоққа ёпишга келишмаётган ҳолларда тарбиявий муассасаларга жойлаштириб, психологикпедагогик ёрдам бериш амалиёти йўлга қўйилган. 39 Ўзбекистон Республикасининг Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида Қонуни // https://lex.uz/docs/3026246.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 61 Ғарб давлатларининг деярли барчасида вояга етмаган ҳуқуқбузар жамият учун жазолаш объекти эмас, балки тарбия ва ёрдамга муҳтож субъект сифатида қаралади. Шу мақсадда, қонунчиликда ва амалиётда ёшларни тузалишга йўналтирувчи махсус механизмлар жорий қилинган. Жаҳон амалиётида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси уч босқичли модель сифатида талқин этилади: бирламчи профилактика – барча ёшларни қамраб олувчи, жиноятчиликка олиб келувчи умумий сабабларни бартараф этишга қаратилган чоралар (масалан, таълим ва бандликни таъминлаш, муҳитни соғломлаштириш); иккиламчи профилактика – оғрилиқ хавф гуруҳлар билан ишлаш (масалан, тарбияси қийин болалар, назоратсиз қолган ёшлар, маънавий-руҳий қийинчиликка дучор бўлганлар учун махсус дастурлар); учинчи профилактика – жиноят содир этган ёшларни қайта жиноятга йўл қўймасликка йўналтирилган чоралар (қайта тарбиялаш, колониядан чиқанларни реабилитация қилиш). Ҳар бир даражада мос дастур ва тадбирлар қўлланилмоқда. Масалан, Британияда ҳар бир ҳудудда Ёшлар билан ишлаш гуруҳлари (Youth Offending Team) ташкил этилган бўлиб, уларда полиция, психолог, ижтимоий хизмат ва таълим вакиллари ҳамкорликда жиноят содир этган ёш билан индивидуал иш олиб боради. Германия ва Франция каби Европа давлатларида эса ёш ҳуқуқбузарларни қамоқ жазосидан кўра жамоат ишлари, мажбурий таълимга жалб этиш, пробация хизматлари назоратига бериш амалиёти кенг тарқалган. Францияда, масалан, вояга етмаган жиноятчилар учун махсус тарбиявий марказлар (личей) фаолият кўрсатиб, у ерда улар таълим олишда давом этиб, психологлар назоратида тузалиш йўлига қаратилади. Яна бир самарали механизм – диверсия ва медиация дастурлари. АҚШ, Канада, Буюк Британия ва баъзи Европа мамлакатларида майда ёки биринчи марта жиноят содир этган ёшларни судга оширмасдан, махсус тарбиявий
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 62 дастурларга йўналтириш амалиёти қонунлаштирилган. Хусусан, Грузия мисолида, 21 ёшгача бўлган шахс биринчи марта унча оғир бўлмаган жиноят содир этса, прокурор унга нисбатан жиноий таъқибни тўхтатиб, диверсия механизмини қўллаши мумкин: ёш ҳуқуқбузар маълум шартлар (масалан, жабрланувчидан кечирим сўраш, муайян соат жамоат хизмати, психологик тренингларда қатнашиш) бажариши эвазига жазодан озод этилади ва расман судланмаган ҳисобланади 40 . Бу ёшга ўз хатосини тузатиб, шу билан бирга келажагини қора доғсиз давом эттириш учун имкон беради. Бундай “бир марталик имконият” кўплаб ёшларни ҳаётда қайта ўз ўрнини топишига, тузалишига ёрдам бергани халқаро тадқиқотлар билан исботланган. Шунингдек, яроштирув (mediation) институти ҳам муваффақиятли қўлланилмоқда – ёш жиноятчи билан жабрланувчини профессионал воситачи кузатувида учраштириб, конфликтни тинч йўсинда ҳал этиш, товон тўлатиш ва кечиримга эришиш орқали ишни судга етказмай якунлаш амалиёти мавжуд. Бу, бир томондан, ёш кишига ўз қилмиши оқибатини англаш ва тузатиш имконини берса, иккинчи томондан жабрланувчига маънавий қониқиш бағишлаб, адолат қарор топишига хизмат қилади. Ривожланган мамлакатларда ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг муҳим жиҳати – кенг жамоатчилик ва ижтимоий институтларнинг ҳамкорлиги. Масалан, Японияда маҳаллий полиция пункти – “Koban”лар ва кўнгилли дружиналар орқали ҳар бир маҳаллада ёшлар назорати амалга оширилади, профилактик суҳбатлар олиб борилади. АҚШ ва Канадада “Big Brothers Big Sisters” каби катталарнинг катта ҳаёт тажрибасига эга ёшлар билан норасмий дўст сифатида 40 Ivlita Gogua, Juvenile Delinquency – Causes, Prevention, and the Ways of Rehabilitation. 23rd June 2020 / https://www.penalreform.org/blog/juvenile-delinquency-causes-preventionand-the-waysof/#:~:text=If%20there%20is%20a%20probable,forward%20to%20a%20successful%20future.