Full text
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 67 ЁШЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРИ: НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТУШУНЧА, ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИНИНГ АНИҚЛАНИШИ ВА КЛАССИФИКАЦИЯ МУАММОЛАРИ Арипов Акмал Хусниддинович, мустақил тадқиқотчи Аннотация: Мазкур мақолада ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар сонининг ортиши, бу жараёнга таъсир этувчи ҳуқуқий, ижтимоий ва психологик омиллар илмий-ҳуқуқий нуқтаи назардан таҳлил қилинган. Маҳаллий ва хорижий олимлар қарашлари асосида ёшлар ҳуқуқбузарликларининг тушунчаси, ҳуқуқий мақоми ва турлари изоҳланган. Мақолада муаллиф томонидан ёшлар ҳуқуқбузарлигига доир муаллифлик таърифи ишлаб чиқилиб, қонунчиликка таклиф этиладиган қўшимчалар асослаб берилган. Таҳлил натижалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва қайта ижтимоийлашув стратегияларини такомиллаштиришга қаратилган. Калит сўзлар: Ёшлар ҳуқуқбузарлиги, ҳуқуқий мақом, ҳуқуқий онг, профилактика, жиноятчилик, ижтимоий адаптация, криминология, қонунчилик, қайта ижтимоийлашув. ПРАВОНАРУШЕНИЯ СРЕДИ МОЛОДЕЖИ: ТЕОРЕТИКОПРАВОВАЯ КОНЦЕПЦИЯ, ОПРЕДЕЛЕНИЕ ПРАВОВОГО СТАТУСА И ПРОБЛЕМЫ КЛАССИФИКАЦИИ Аннотация: В статье исследуются причины и особенности правонарушений среди молодежи с учетом правовых, социальных и психологических факторов. Рассмотрены научные подходы к определению молодежных правонарушений, их правового статуса и классификации на основе анализа мнений узбекских и зарубежных ученых. Автор предлагает
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 68 собственное определение понятия «молодежное правонарушение» и вносит нормативно-правовые предложения по его законодательному закреплению. Результаты статьи способствуют совершенствованию профилактических мер, повышению правовой культуры и разработке механизмов ресоциализации молодежи. Ключевые слова: Молодежное правонарушение, правовой статус, правосознание, профилактика, преступность, социальная адаптация, криминология, законодательство, ресоциализация. YOUTH OFFENSES: THEORETICAL-LEGAL CONCEPT, DEFINITION OF LEGAL STATUS, AND CLASSIFICATION CHALLENGES Abstract: This article explores the growing incidence of youth offenses from a legal and theoretical perspective, identifying the social, psychological, and legal factors behind this trend. It examines definitions, classifications, and legal status of youth offenses based on the views of both national and international scholars. The author proposes an original legal definition of youth offenses and offers legislative recommendations for its formal inclusion. The findings aim to improve crime prevention strategies, foster legal awareness among youth, and enhance mechanisms for their reintegration into society. Keywords: Youth offense, legal status, legal awareness, prevention, juvenile delinquency, social adaptation, criminology, legislation, resocialization. Ҳозирги замонавий даврда ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, шунингдек, уларни ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш масаласи нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон ҳамжамияти учун ҳам стратегик аҳамиятга эга мураккаб ижтимоийҳуқуқий муаммолардан бирига айланмоқда. Хусусан, глобаллашув жараёнлари, ахборот-коммуникация технологияларининг кескин
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 69 ривожланиши ва оммавий маданиятнинг агрессив таъсири натижасида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар сони ортиб бораётгани жиддий хавотир уйғотмоқда. Шу боис, ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг ҳуқуқий табиати, уларнинг моҳияти, ҳуқуқий мақоми ҳамда турларини аниқлаш, тизимлаштириш ва илмий-амалий асосда таҳлил қилиш долзарб илмий вазифалардан бири сифатида юзага чиқмоқда. Айни масаланинг ўта муҳимлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек 1 , бугунги кунда ёшларнинг онги ва дунёқараши учун кечаётган ғоявий кураш шароитида уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юксак маънавиятли, ташаббускор ва ватанпарвар қилиб тарбиялаш, шунингдек, уларни жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик каби таҳдидлардан самарали ҳимоя қилиш давлат сиёсатида устувор аҳамият касб этмоқда. Президентнинг бу сўзлари ёшлар ҳуқуқбузарликлари масаласига давлат сиёсати даражасида ёндашиш зарурлигини кўрсатади. Зеро, ёшлар жамиятнинг истиқболидир, ва уларни жиноятчиликдан асраш, уларни ижобий ислоҳотлар жараёнига жалб қилиш орқали мамлакатнинг келажагини таъминлаш мумкин. Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда 18–30 ёшли фуқаролар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар сони йил сайин кўпаймоқда. Жумладан, ИИВ маълумотига 2 кўра, 2024 йилда Республика юўйича жами 45 545 та олдини олиш лозим бўлган жиноятлар содир этилган бўлиб, жиноятларнинг асосий салмоғи ёки 41,3 фоизини ўғрилик (10 607 та) ва фирибгарлик (8 216 та) ташкил 1 Мирзиёев Ш.М. “Янги Ўзбекистон – инсон қадри учун” Президент нутқлари тўплами. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2022. 65 – бет. 2 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳолати тўғрисидаги ахбороти
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 70 этган. Шунингдек, ўғрилик жиноятларини асосан 30 ёшгача муайян касбга эга бўлмаган 3 651 нафар (34,4 %) шахслар содир этган ҳамда фирибгарлик жиноятига эса асосан 2 652 нафар (32,2 %) ёшлар жиноятга қўл урган. Юқоридаги статистик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, Янги Ўзбекистон шароитида ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирларни янада кучайтириш, ҳуқуқбузарликка мойил бўлган ёшлар тоифасини эрта босқичда аниқлаш ҳамда улар билан тизимли ва мақсадли профилактик ишларни ташкил этиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан, ушбу параграфда ёшлар ҳуқуқбузарликлари тушунчаси, унинг ҳуқуқий мақоми ва турлари илмийамалий асосда таҳлил қилинади. Мавзунинг долзарблиги шундаки, ушбу таҳлил ҳуқуқбузарликларни бартараф этишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга, ёшлар ҳуқуқий онгини оширишга, шунингдек, жамиятда барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Шу ўринда, ёшлар ҳуқуқбузарликлари тушунчаси ҳуқуқшунослик ва криминология фанларида турлича талқин қилинади ва бу борада бир қатор назарий мактаблар ва илмий ёндашувлар шаклланган. Айниқса, сўнгги йилларда ёш авлод ўртасида ҳуқуқбузарликлар кўлами кенгаяётгани сабабли, мазкур тушунчани аниқ ҳуқуқий ва ижтимоий асослар орқали шарҳлаш зарурати ортиб бормоқда. Маҳаллий ва халқаро олимлар фикрлари таҳлили шуни кўрсатадики, ёшлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар нафақат ҳуқуқ нормаларига зид ҳаракат сифатида, балки кенг қамровли ижтимоий, психологик ва маънавий жараёнларнинг ифодаси сифатида қаралади. Маҳаллий олимлардан профессор А.Ташпулатов ёшлар ҳуқуқбузарлигини шахснинг ижтимоий муҳитдаги носоғлом таъсирлар
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 71 натижасидаги ҳуқуққа қарши фаолияти сифатида таърифлайди. Унинг таъкидлашича, “таълим ва тарбия тизимидаги етишмовчиликлар, оиладаги низолар ва назоратсизлик, оммавий ахборот воситаларининг салбий таъсири ёшларни ҳуқуқбузарлик сари етакловчи асосий омиллардир” 3 . М.К. Нажимов эса ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришда ҳуқуқий таълимнинг ўрни ва аҳамияти беқиёт дейди 4 . З. Абдураҳмоновнинг ёшлар ҳуқуқбузарлигига доир назарий ёндашувида асосий омил сифатида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини кўрсатишини англатади. Унингча, ушбу омилларга таъсир этувчи муҳит (оила, таълим, тарбия, ахборот манбалари)даги камчиликлар жиноятчиликка мойилликни оширади. Шу боисдан, ҳуқуқий профилактик фаолият самарадорлигини ошириш, мақсадли ҳуқуқий тарғибот дастурларини амалга ошириш муҳим вазифа этиб белгиланади 5 . Бундан ташқари, ҳалқимиз орасида, айниқса, ёш авлоднинг ҳуқуқбузарликка мойиллиги аксар ҳолларда ҳуқуқий онгнинг етарлича шаклланмаганлиги, ҳуқуқий ғоялар ва руҳий сезги механизмларининг заифлиги билан боғлиқ дейдиган ҳуқуқшунос олимларни ҳам кузатиш мумкин. Хусусан, Э.Ҳ. Халиловнинг фикрига кўра, “ҳуқуқий онг – бу ҳуқуқни англаш бўлиб, у инсоннинг ҳуқуққа, амалдаги қонунчиликка, ҳуқуқий муносабатларга нисбатан ҳис-туйғулари ва қарашларининг мажмуасидир. У доимий ўзгарувчи ижтимоий шароитлар таъсирида ривожланиб боради” 6 . 3 Ташпулатов А. Ёшлар ҳуқуқбузарлиги ва унинг олдини олиш. – Тошкент: ИИВ Академияси, 2019 й. 43-бет. 4 Нажимов М. Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш масалалари. Монография. – Т.: ТДЮУ, 2019. – 70 б. 5 Абдураҳмонов З. Жиноятчиликка қарши курашишнинг назарий-ҳуқуқий асослари. – Т.: 2020. – Б. 36–37 . 6 Халилов Э.Ҳ. Ижтимоий турмушда ҳуқуқий онгнинг ўрни. – Т.: Ўзбекистон, 1997. – Б.12.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 72 Демак, ёшларнинг ҳуқуқий онгини ривожлантиришда мустаҳкам маънавий муҳитни таъминлаш ва ҳуқуқий ижтимоийлашувни кучайтириш зарур. Шу билан бирга, З.М. Исломов ҳуқуқий онгни инсоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларга, ҳуқуқий амалиётга бўлган муносабатларини шакллантирувчи ҳуқуқий бағолар, ғоялар ва фикрлар тизими сифатида таърифлайди. Унингча, “ҳуқуқий онг – бу инсоннинг ҳуқуқий воқеликни ҳис этиш, уни баҳолаш ва муносабат билдириш қобилияти” 7 . Дарҳақиқат, ёшлар ўртасида ҳуқуқий тасаввурнинг заифлиги, уларда ҳуқуқий муҳитга нисбатан беэътиборлик ва ҳатто қарши кайфиятлар шаклланиши, кўпинча жиноятга сабаб бўлувчи шахсий муносабатларни англаш имкониятини сусайтиради. Бошқа таниқли ҳуқуқшунослар А.Х. Саидов ва У. Тожихоновлар ҳуқуқий онгни инсоннинг ҳуқуқий амалиётга, ҳуқуқбузарликка ва давлатга муносабатини белгилаб берувчи ҳиссиёт, ғоя ва қарашлар тизими сифатида таърифлайди. Улар таъкидлайдилар: “Ҳуқуқий онг – фуқароларнинг қонунчилик, ҳуқуқий амалиёт ва ҳуқуқий муносабатларга муносабатини шакллантирувчи ҳиссиётлар, қарашлар ва орзу қилинган ҳуқуқларга интилувчи тасаввурлар тизимидир” 8 . Ушбу илмий ёндашувдан келиб чиқиб, ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш – уларда ҳуқуқий идрокни, тушунишни ва фаол муносабатни шакллантириш орқали жиноятчиликни камайтиришнинг самарали воситаси сифатида хизмат қилади. Шунингдек, Н. Сабуров ва Ш. Сайдуллаевлар томонидан ҳуқуқий онг ижтимоий онгнинг шакли сифатида белгиланиб, унинг таркибига “қонунчиликка ва ҳуқуқий ҳодисаларга нисбатан бўлган ҳиссиётлар, ғоялар ва муносабатлар йиғиндиси” сифатида ёндашилади 9 . Ушбу ёндашувга асосан, ёшларда ҳуқуқий ҳаяжон, 7 Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. – Т.: Адолат, 2007. – Б.537. 8 Саидов А.Х., Тожихонов У. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. – Т.: Адолат, 2001. – Б.324. 9 Сабуров Н., Сайдуллаев Ш. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. – Т.: ТДЮИ, 2011. – Б.74
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 73 масъулият ҳисси ва қонунга ҳурмат туйғулари етарлича шаклланмаса, уларнинг ҳуқуқбузарликка мойиллик даражаси ошиб бораверади. И.Абдуллаев ёшлар ҳуқуқбузарлигини “ижтимоий хатарли ҳаракатлар мажмуаси” сифатида баҳолаб, бундай ҳаракатларнинг асосий сабабларини оила муҳити, таълим тарбияси ва ташқи таъсирларда деб кўрсатади 10 . Ҳ. Арипов эса бу тушунчани “субъектив-объектив омиллар таъсирида юзага келадиган жамиятга хатарли ҳаракатлар” сифатида таърифлаб, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий ижтимоийлашувига алоҳида эътибор қаратади 11 . Ушбу ёндашувларда ҳуқуқбузарликларга кўпроқ социоген ва тарбиявий сабаблар асосида ёндашиш устувор аҳамият касб этади. Марказий Осиё мактабининг кўзга кўринган вакилларидан Қозоғистонлик А.Абдуллаев ёшлар ҳуқуқбузарлигини шахснинг ижтимоий адаптациясидан четлашиш ҳолати деб изоҳлайди ва бу жараённи жамиятдаги институтлар – оила, мактаб ва жамоа фаолияти билан бевосита боғлайди 12 . Ж.Кабдуалиев эса ёшлар ҳуқуқбузарлигини “инсоннинг иқтисодий ва маданий адолатсизликларга жавоб сифатида ҳуқуқий меъёрларга нисбатан танқидий муносабати” деб таърифлайди 13 . Қирғизистонлик С.Маматқулов эса ёшлар ҳуқуқбузарликларини шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашувидаги узилиш деб баҳолайди 14 . Мазкур мамлакат вакиласи Э.Сатибалдиева эса буни мактаб таълими ва маҳаллий профилактика институцияларининг етарлича 10 Абдуллаев И. Жиноят ҳуқуқи. Махсус қисм. – Тошкент: Академия, 2017. – Б. 43. 11 Арипов Ҳ. Ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси. – Тошкент: Юрист нашриёти, 2020. – Б. 98. 12 Абдуллаев А. Ювеналь делинквентность: природа, причины, предупреждение. – Алматы: Жеті жарғы, 2015. – С. 56. 13 Kabdualiev J. Youth crime and its causes in Kazakhstan. – Almaty Legal Studies Journal, 2020. pp. 73-74. 14 Маматқулов С. Социально-правовые аспекты девиантного поведения молодежи. – Бишкек: Илим, 2019. – С. 33
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 74 самарасизлиги билан боғлайди 15 . Ушбу ёндашувлар кўп жиҳатдан Ўзбекистондаги вазиятга ҳам мос келади ва умумий профилактика механизмларини минтақавий ҳамкорлик асосида ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатади. Россиялик ҳуқуқшунос ва криминологлар эса ёшлар ҳуқуқбузарликларини жамиятдаги институтлар – оила, таълим, иш ва ҳуқуқий тартиб механизмларининг самарадорлик даражаси билан боғлаб кўрадилар. Масалан, профессор А.И.Долгова ёшлар ҳуқуқбузарлигини ижтимоий назорат тизимининг заифлашуви билан изоҳлайди ва бу жараённи криминоген муҳит таъсири сифатида баҳолайди 16 . Унга кўра, бу категориядаги шахслар асосан муҳтожлик ва эътиборсизлик натижасида қонунбузарлик йўлига киришади. Шунингдек, мазкур давлат вакили А.Я. Жалинскийнинг таърифига кўра, ёшлар ҳуқуқбузарликлари – 14–18 ёшли шахслар томонидан содир этиладиган, жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортиладиган ҳаракатлар ҳисобланади 17 . Бошқа тарафдан, А.Г. Волкова эса ёшлар ҳуқуқбузарлигини девиант шахс ривожланиши билан боғлайди ва уни ўсмирлик босқичидаги психологик ўзгаришлар, муҳит таъсири ва шахсий ижтимоий тажрибанинг етишмаслиги натижаси сифатида кўради 18 . Бундан ташқари, Россия Жиноят кодексида 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахслар учун махсус жавобгарлик чегаралари белгилаб қўйилган бўлиб, жиноий таълим муассасалари орқали реабилитацияга катта эътибор қаратилган 19 . 15 Satibaldieva E. Молодёжная преступность в Кыргызской Республике. – Бишкек, 2021. - С. 24-25. 16 Долгова А.И. Курс криминологии. – Москва: Юристъ, 2018 // https://znanium.ru/ catalog/document?id=460820 17 Жалинский А.Я. Курс уголовного права. Том 1. – Москва: Зерцало, 2016. – С. 222. 18 Волкова А.Г. Социология молодежи. – М.: Академический проект, 2018. – С. 133. 19 Жиноят кодекси РФ. Модда 87–88.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 75 Европа давлатларида эса бу масалага янада либерал ва қайта ижтимоийлаштириш тамойиллари асосида ёндашилади. Хусусан, Германияда ёшлар жиноятчиликка оид ҳуқуқбузарликларни тарбия орқали бартараф этишга алоҳида урғу берилган. Германия Федератив Республикасида қабул қилинган “Ёшлар судлари тўғрисида”ги қонун (Jugendgerichtsgesetz – JGG)га кўра, 14 ёшгача бўлган болалар жиноий жавобгарликдан озод этилади, 14-17 ёшда шартли жазо ва суднинг тарбиявий таъсири устувор ҳисобланади 20 . Профессор K.Boers бу жараённи шахс ривожининг нормалар билан қарамақаршилигида вужудга келадиган “жамиятда ўз ўрнини топиш ҳаракати” деб баҳолайди 21 . Франциядаги “Ordonnance de 1945” (ноболиғлар ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги декрет) эса жиноий жазодан кўра, ёшларни тарбиялаш ва жамиятга мослаштиришни устувор вазифа қилиб белгилайди. Бу ҳужжатда махсус ёшлар судлари, ёшлар учун мос жазо турлари (масалан, ижтимоий фойдали меҳнат) ва суд-психолог хизматлари назарда тутилган 22 . Шу билан бирга, АҚШ ва бошқа ривожланган мамлакатларда ёшлар ҳуқуқбузарлигига криминологик назариялар асосида ёндашилади. Хусусан, T. Hirschi томонидан илгари сурилган "ижтимоий боғлиқлик назарияси" (Social Bond Theory)га кўра, шахснинг оила, мактаб, жамоа ва ҳуқуқий тизим билан боғлиқлик даражаси пасайган сари унинг ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли ортиб боради 23 . J. Hagan эса “Power-control theory” (назорат ва куч муносабатлари назарияси) орқали оиладаги жинсий тенгсизлик ва назоратнинг 20 Jugendgerichtsgesetz (JGG). Германия: https://www.gesetze-im-internet.de/jgg/ 21 Boers K. Youth and Crime in Germany. – German Criminology Journal, 2017. 22 Ordonnance du 2 février 1945 relative à l’enfance délinquante. – https://www.legifrance. gouv.fr 23 Hirschi T. Causes of Delinquency. – University of California Press, 1969.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 82 б) қилмишнинг ҳуқуқий характери ва ижтимоий хавфлилик даражаси – ёшлар ҳуқуқбузарлигига нисбатан қонуний баҳо беришда қилмишнинг ҳуқуқий табиати (яъни жиноий, маъмурий ёки ахлоқий бузилишлар), унинг жамиятга хавфлилиги, такрорийлиги, шахс ва жамоат манфаатларига таъсир даражаси ҳисобга олинади. Масалан: жиноий ҳуқуқбузарликлар – жиноят кодексида назарда тутилган оғир ва ўта оғир қилмишлар (моддалар 97, 164, 277 ва ҳ.к.); маъмурий ҳуқуқбузарликлар – тартиббузарлик, ҳужжатсиз юриш, майда безорилик (МЖтК моддалар 183, 194моддалари); ахлоқий бузилишлар – мактабдан қочиш, наркомания, спиртли ичимлик истеъмоли каби ҳолатлар (қонунбузарлик бўлмаса ҳам, ҳуқуқий назоратни талаб этади). Шу ўринда, профессор А.И.Долгова тўғри таъкидлаганидек, ёшлар ҳуқуқбузарлигининг ҳуқуқий мақомини белгилашда шахснинг “ижтимоий адаптация даражаси, тарбия муҳити, жасорат ва ривожланиш босқичи” инобатга олиниши зарур, акс ҳолда ҳуқуқ нормалари формал тарзда қўлланиши мумкин 39 . в) жавобгарлик шакллари ва махсус тартиблар – Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида (87–88-моддалар) ноболиғларга нисбатан жавобгарликнинг махсус шакллари белгиланган. Жумладан: тарбиявий таъсир чоралари (оила назорати, таълим муассасасига юбориш); озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари; қайта ижтимоийлаштириш мақсадида реперсонализация механизми. Шу ўринда, Германиянинг “Jugendgerichtsgesetz” (JGG) қонунида ҳам ёшлар учун суд-тарбиявий чоралар, мулоқот ва қайта тарбиялаш дастурлари 39 Долгова А.И. Курс криминологии. – Москва: Юристъ, 2018. – С. 92–95.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 83 асосий роль ўйнайди 40 . АҚШдаги “Juvenile Justice and Delinquency Prevention Act” (JJDPA, 1974) эса ҳар бир ёш ҳуқуқбузар шахснинг шахсий ривожланишини, ижтимоий муҳитини ва қонунбузарликнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, жазодан кўра, профилактика ва таълим-тарбияни устувор деб билади 41 ; г) ижтимоий адолат ва қайта ижтимоийлашув тамойиллари – ёшлар ҳуқуқбузарликларининг ҳуқуқий мақоми фақат жазо назариясига эмас, балки шахсни жамиятга қайтаришга қаратилган реабилитация ва ресоциализация (қайта ижтимоийлашув) мақсадларига асосланади. Халқаро стандартларга кўра, бу тамойиллар: шахсни жазодан кўра, тарбия йўли билан тузатишни мақсад қилади; таълим, касбий малака, психо-ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби шаклларда амалга оширилади; ёшларнинг келгуси ҳуқуқий маданиятини шакллантиради. БМТнинг 1990 йилдаги “Пекин Қоидалари”да (United Nations Standard Minimum Rules for the Administration of Juvenile Justice) бу жиҳатлар кенг ёритилган бўлиб, бунга кўра “Ҳар бир давлат ёш ҳуқуқбузарларга нисбатан суд ва жазо органлари эмас, балки таълим, тарбия, психологик ёрдам асосида қайта йўналтириш сиёсатини юритиши лозим" деб таъкидланган 42 . Юқорида илгари сурилган илмий таърифлар асосида бир қатор амалдаги қонун ҳужжатларига қуйидаги илмий асослантирилган таклифлар киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Хусусан: 40 Jugendgerichtsgesetz (JGG), Германия. – https://www.gesetze-im-internet.de/jgg/ 41 Juvenile Justice and Delinquency Prevention Act, USA. – https://ojjdp.ojp.gov 42 United Nations Standard Minimum Rules for the Administration of Juvenile Justice (The Beijing Rules), 1990. – https://www.ohchr.org/en/instruments-mechanisms/instruments/beijingrules
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 84 биринчидан, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 3-модда (“Асосий тушунчалар”)га қўшимча сифатида: “Ёшлар ҳуқуқбузарлиги” атамаси 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар томонидан содир этиладиган, ижтимоий-маънавий ва ҳуқуқий сабабларга таянадиган, жамият учун хатарли бўлган ноқонуний хатти-ҳаракатлар сифатида белгиланиши лозим. Мазкур таклифнинг ижобий жиҳати қуйидагиларни ўзида мужассам этиш. Буларга: биринчидан, профилактика субъектларига — масалан, ички ишлар органлари, маҳалла, таълим муассасаларига аниқ таргетланган ёш тоифаси билан ишлаш ҳуқуқий асоси яратилади; иккинчидан, ёшлар билан ишлаш бўйича махсус дастурларни ишлаб чиқишда таянч категория сифатида хизмат қилади. иккинчидан, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси (“Ёшларни ҳуқуқбузарликлардан асраш”)га илова сифатида: Қонун доирасида “ёшлар ҳуқуқбузарлиги”ни аниқ тушунча сифатида киритиш орқали давлат органларининг профилактика фаолиятини мақсадли йўналтириш ҳуқуқий асосга эга бўлади. Мазкур таклифнинг ижобий таъсири қуйидагиларни ўзида мужассам этиш. Буларга: биринчидан, ёшларни ҳуқуқий онг ва маданият асосида ҳимоя қилиш сиёсати қонунан аниқ йўналтирилади; иккинчидан, тарбия, таълим, оммавий ахборот воситалари орқали мақсадли профилактика ишларини тўғри ташкил этишга хизмат қилади. учинчидан, “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси – 2022– 2026” ПФ–60-сон Фармоннинг 6-йўналиш (Қонунийлик ва хавфсизликни таъминлаш)га илова сифатида: Давлат ислоҳотларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид қисмида “ёшлар ҳуқуқбузарлиги” тушунчаси орқали статистик таҳлил ва
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 10–to’plam 2025 y. Sahifa: 85 жиноятларга мойил тоифани аниқлаш механизмлари жорий этиш. Мазкур таклифнинг ижобий таъсири қуйидагиларни ўзида мужассам этиш. Буларга: биринчидан, профилактик ишлар “генерал” эмас, балки “индивидуал” асосда йўналтирилади; иккинчидан, жиноятлар профилактикасига оид маҳаллабай, мактаббай таҳлил қилиш имконияти яратилади. тўртинчидан, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси (“Асосий вазифалар”)га қўшимча сифатида: ИИОнинг жамоат хавфсизлиги соҳасидаги вазифалари доирасида “ёшлар ҳуқуқбузарлиги” тушунчасини аниқлаш, таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш чоралари махсус вазифа сифатида белгиланиши таклиф этилади. Мазкур таклифнинг ижобий таъсири қуйидагиларни ўзида мужассам этиш. Буларга: биринчидан, профилактика инспекторлари, патрул-пост хизматлари фаолиятида ёшлар билан ишлаш тартиблари ишлаб чиқилади; иккинчидан, маҳаллада ёшлар тоифасидаги хатарли гуруҳларни тезкор аниқлаш ва назорат қилиш тизими шаклланади. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мазкур таклиф этилаётган таъриф ва унинг қонунчиликка интеграция қилиниши орқали ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ҳуқуқий жиҳатдан аниқлашга, ижтимоий-психологик асосда тушунишга, давлат ва жамоат тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиришга ҳамда индивидуал, манзилли ёндашувни жорий этиш хизмат қилади. Бу эса “Янги Ўзбекистон”нинг инсон ҳуқуқлари устуворлигига асосланган профилактика сиёсатида муҳим назарий-амалий янгилик ҳисобланади.