БОШ САЛАТНИ ЭРТАГИ МАВСУМДА ЭКИШ МУДДАЛАРИДА КАРАМ БОШ ВАЗНИ ВА ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ
Abstract
Ушбу мақолада бош салат ўсимлигининг ертаги баҳорги мавсумда экиш муддатларини 2020–2022 йилларда олиб борилган тадқиқот, карам бош базни ва ҳосилдорликги бўйича маьлумотлар келтирилган.
Full text
Vol 1 No 9 October, 2025 82 БОШ САЛАТНИ ЭРТАГИ МАВСУМДА ЭКИШ МУДДАЛАРИДА КАРАМ БОШ ВАЗНИ ВА ҲОСИЛДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ Шералиев Жамшид Шуҳрат ўғли қ.х.ф.ф.д., Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Аннотация. Ушбу мақолада бош салат ўсимлигининг ертаги баҳорги мавсумда экиш муддатларини 2020–2022 йилларда олиб борилган тадқиқот, карам бош базни ва ҳосилдорликги бўйича маьлумотлар келтирилган. Калит сўзлар: бош салат, айсберг, нав, экиш муддатлари, карамбош вазни, ҳосилдорлик. Кириш. Салатнинг (Lactuca sativa L.) ботаник тури Астрадошлар (Asteraceae) (Мураккабгулдошлар) оиласига мансубдир. Унинг Lactuca sativa L. тури қуйидаги тур ичидиги турларга бўлинади: Lactuca sativa var. acephala — яхлит барги навлар; Lactuca sativa var. Capitata— турли кўринишдаги (барглари ёғли қатламга эга) бош салат навлар, Lactuca sativa var. сapitata— қарсилдоқ барги, турли кўринишдаги бош салат навлари (айс-салат); Lactuca sativa var. romana (Ромэн салати – рим салати) — бош салат, чўзинчоқ-юмалоқ баргли бош салат, яримбошли шакллари хам учрайди; Lactuca sativa var. Angustana (спаржа салати - уйсун) [1, 2, 3]. Сабзавот ўсимликларига яшил екинлар гуруҳи, хусусан, етиштириладиган салат ўсимлиги киради. Яшил сабзавотлар асосан янги ҳолича истимол қилинадиган екинлардир. Ушбу салатлари ичида бош салат - Lactuca sativa var. сapitata инсон саломатлигида ва қишлоқ хўжалиги соҳасида катта ахамиятга эга экин ҳисобланади. [5, 6, 7, 8]. Ўзбекистон Республикси шароитида бош салат етиштириш ишлари бошланганига кўп бўлгани йўқ. Бугунги кунда республикада бош салат етиштирилаётган қўлланилаётган агротехнологиялар тўлиқ илмий асосланманган бўлиб, бу борада тадқиқотлар олиб бориш долзарб масала ҳисобланади ва тадқиқотлар ўтказиш мақсадга мувофиқ. Жахонда сўнгги йилларда аҳоли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш ва сабзавот маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар ва ташкил ишлар амага оширилмоқди. Бунинг натижасида сўнгги йилларда ноанъанавий янги сабзавот экинлари интродукция қилишга эришилди ҳамда уларни етиштириш агротехнологиялари такомиллаштирилиб борилмоқда. Биз томонимиздан Ўзбекистон Республикси шароитида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Тошкент тажриба участкаси 2020
Vol 1 No 9 October, 2025 83 йилдан бошлаб бош салатнинг (Lactuca sativa var. capitata L.) нав ва Ғ1 дурагайларини танлаш ҳамда етиштириш технологиясининг элементларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот ишларини олиб борилмоқда. Тажрибаларда бош салат нав Ўзбекистон Республикаси худудида экишга рухсат этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган Крупнокочанний ва Россия давлатидан келтирилган Русский размер, нави эртаги экиш муддатларида хизмат қилади. Олиб борилган тадиқотлар таҳлили ва дастлабки натижалар аниқлаш бўйича бош салатнинг экиш муддатларида нав намуналарининг ўрганиш жараёнида уларнинг энг муҳим морфобиологик белгилари баҳоланди ва гуруҳларга ажратилди. Ўсимликнинг баландлиги, барг узунлиги барг эни, барглар сони, бош карам вазнини аниқлаш бўйича ўлчаш ишлар амалга оширилди. 2020-2022 йиллар давомида бош салатнинг баҳор муддатдаги кузатувлар натижасида карам бош вазни ва ўртача 3 йиллик ҳосилдорлиги бўйича қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди. Бош салат ўсимлигининг маҳсулдорлигига экиш муддатлари ўз таъсирини кўрсатди. Бош салатнинг “Крупнокочанний” навини экиш муддатларида (10,03); (20,03); экиш муддатида карамбош вазни (586,5–581,7 г) назоратга нисбатан 19,9-18,9 фоизга, юқори бўлди. Назорат вариантида карамбош вазни 489,3 г, унга нисбатан 1– 5–6–7–8 муддатларида экилган вариантларда вазни 45,5–24,3–8,5 фоизгача камайган. “Русский размер” нави назорат вариантида карамбош вазни 589,3 г. га тенг бўлди. Назорат варинатга нисбатан фақат (10,03); (20,03); экиш муддатида 17,0–16,2 фоизга юқори бўлган. Назоратга нисбатан 30 кун кеч экилган (01.04); вариантда вазни 7,4 фоизга, 40 кун (10.04); экилганда –7,1 ва 50 кун кеч (20.04); экилганда –29,6 60 кун кеч (01.05); экилган 34,8 фоизга кам бўлган. 2020 йилда “Крупнокочанний” навида назорат вариантида ҳосилдорлик гектарига 21,5 т бўлди. Назоратга нисбатан (10.03); (20.03); экиш муддатларида 19,5–19,0 фоизга юқори бўлган. Экиш муддатлари кечиккан сари ҳосилдорлик пасайиб борди. Назорат вариантига нисбатан кейинги вариантларда ҳосилдорлик 48,9–9,4 фоизгача кам бўлди. Барча вариантларнинг ўртача кўрсаткичи 18,2 т/га ёки назоратга нисбатан 84,6 фоизни ташкил қилди. Энг кеч (20.04); (01.05); экилган вариантлар ҳосилдорлиги ўртача кўрсаткичга нисбатан 41–48,9% кам бўлган. Экиш муддатлари бўйича 2020 йил ҳосилдорлигида “Русский размер” навида ҳам “Крупнокочанний” навидаги каби, қонуният сақланиб қолди. 1-жадвал Бош салатни эртаги экиш муддатларида карам бош вазни ва ҳосилдорлиги Экиш мудддатлари Карамбош вазни Йиллар т/га х Назоратга нисбатан, % г ст га нисбатан 2020 2021 2022
Vol 1 No 9 October, 2025 84 % Крупнокочанний – st 20.02 447,6 91,5 19,5 18,6 19,5 19,6 92,0 01.03 назорат 489,3 100,0 21,5 20 ,8 21,7 21,3 100,0 10.03 586,5 119,9 25,7 25,5 25,7 25,6 120,2 20.03 581,7 118,9 25,6 24,8 25,5 25,3 118,8 01.04 438,5 89,6 19,0 18,3 19,1 16,5 77,5 10.04 370,6 75,7 14,4 16,3 16,4 15,4 72,3 20.04 298,3 61,0 12,7 12,5 12,2 12,4 58,2 01.05 266,6 54,5 11,0 10,6 11,0 11,5 49,3 Русский размер 20.02 563,0 95,5 24,4 23,7 24,4 24,1 94,1 01.03 назорат 589,3 100,0 26,0 25,2 25,8 25,6 100,0 10.03 689,6 117,0 30,4 29,2 30,3 29,9 116,8 20.03 684,6 116,2 29,9 29,1 30,1 29,7 116,0 01.04 626,0 106,2 27,2 26,3 27,1 26,8 104,7 10.04 547,3 92,9 23,2 23,3 23,2 23,2 90,6 20.04 414,6 70,4 17,5 17,1 17,3 17,3 67,6 01.05 384,0 65,2 15,9 15,4 15,5 16,3 60,9 Барча вариантларда ҳосилдорлик қуйидагича бўлган: экиш муддати 30 кунга кеч бўлганда ҳосилдорлик (01.03 назорат) 6,0 фоизга, 40 кун кечикканда 10,8 фоизга, 50 кун кечикканда 32,7 фоизга ва 60 кунга кечикканда 38,9 фоизга кам бўлган. Бунинг асосий сабаби, ўсиб-ривожланиш даврининг қисқариши ҳисобига карамбошлари етилмай қолганлигидир ва сифат, гуллаш фазасига кириб кетишидир. 2021 йилда “Крупнокочанний” нави назорат вариантида ҳосилдорлик гектаридан 20,8 т бўлган ва унга нисбатан кейинги экиш муддатларидан (10.03); (20.03); ҳосилдорлик 122,5–119,2 фоизгача юқори бўлди ва қолган экиш муддатларида ҳосилдорлик назоратга нисбатан паст курсатгичга ега бўлди. Бош салатнинг “Русский размер” навида биринчи экиш муддатида ҳосилдорлик 2021 йил 25,2 т/га бўлган ва қолган экиш муддатлари кўрсаткичлари қуйидагича кам бўлган, (20,02); вариантники 6,0 фоизга, 5–6–7–8 вариантларнки 9,6–7,6–32,2–38,9 фоизга ва (10,03); (20,03); вариантники 15,8–15,4 фоизга назоратга нисбатан юқори бўлди. 2022 йилда “Крупнокочанний” навида назорат варианти ҳосилдорлиги гектаридан 21,7 т бўлган ва унга нисбатан (10,03); (20,03); экиш муддатлари кўрсаткичи 18,4–17,5 фоизга кўп бўлган, экиш муддати кечиккани сари ҳосилдорлик 12,0–24,5–43,8–49,3 фоизга камайиб борган.
Vol 1 No 9 October, 2025 85 3 йиллик ўртача ҳосилдорлик “Крупнокочанний” нави назорат вариантида 21,3 т/га бўлган. (10,03); (20,03); мартда экилган вариантларда назоратга нисбатан 20,2–18,7 фоизга юқори; қолган экиш муддатларида эса ҳосилдорлик 92,0–49,3 фоизгача камайган. 3. йиллик ўртача ҳосилдорик “Русский размер” навида (10,03); (20,03); экиш муддатларида гектардан 29,9–29,7 т. ни ташкил қилиб, назорат вариантдан 16,8– 16,0% юқори бўлган. Назорат вариантнига нисбатан 1–5–6–7–8-вариантлар маълмуотлари 94,1–104,7–90,6– 67,6 – 60,9 фоиз эга бўлди. Ҳулоса, 2020-2022 йилларда олиб борилган тадиқотлар таҳлили ва натижалар кўра бўйича бош салатнинг эртаги экиш муддатларида бош карам вазнини ва ҳосилдорлик кўрсткичи бўйича энги юқори натижа “Русский размер” навида 10 март, (689,6 г), 20 март (684,6 г), грам вазн, ҳосилдорлик (29,9-29,7 тоннага), ташкил этди. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Антипова О.В. Немного о культуре салата [Электронный ресурс]. URL: http://rusteplica.ru/публикации/Салатный-клуб/салатный-клуб.html. Дата обращения: 25.04.2017. 2. Культурная флора СССР. М. – Л. 1988. Т. 12. С. 244–295. 3. Пантиелев Я.Х. Кочанный салат. М.: Агропроиздат, 1991. С. 95. 4. Иванова, М.И. Салатные культуры в России [Текст] / М.И. Иванова // Сборник научных трудов по овощеводству и бахчеводству. – Т.1. Селекция и семеноводство. – М., 2006. – С.171-173. 5. Бунин, М.С. Новые овощные культуры России [Текст] / М.С. Бунин. – М.: ФГНУ «Росинформагротех», 2002. – С. 21-48. 6. Гиренко, М.М. Культурная флора СССР [Текст] / М.М. Гиренко, К.В. Иванова и др. – Т.XII. Листовые овощные растения. – Л., 1988. – С. 247-291. 7. Зеленные овощные культуры [Текст] / ред. Д.Д. Брежнев. – Л. : Лениздат, 1967. – 113 с. 8. Муханова, Ю.И. Зеленные овощи [Текст] / Ю.И. Муханова. – М. : Московский рабочий, 1975. – 112 с.