ИНГЛИЗ ТИЛИ ДАРСЛАРИДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Abstract
The article discusses the role and place of pedagogical technologies in improving the effectiveness of teaching students in English classes in secondary special schools.
Full text
Vol.2 №10 (2025). October “NAZARIY VA AMALIY FANLARDAGI USTUVOR ISLOHOTLAR VA ZAMONAVIY TA’LIMNING INNOVATSION YO’NALISHLARI” www.innovativepublication.uz 147 ИНГЛИЗ ТИЛИ ДАРСЛАРИДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ Абдусаттаров М. Samarqand shahar 38-мактаб инглиз тили ўқитувчиси Abstract: The article discusses the role and place of pedagogical technologies in improving the effectiveness of teaching students in English classes in secondary special schools. Key words: ICT, pedagogical skills, lexical minimum, corrective exercises, systematic approach, scientific and technical process. Бугунги кунда мустақил Ўзбекистонимиз истиқлол йўлидан истиқбол сари дадил одимланмоқда. Кун сайин жаҳонда унинг обрўйи ва ҳурмати эътибори ортиб бормоқда. Мустақил юртимиз жаҳон цивилизациясига кириб бориш учун ўсиб келаётган ёш авлод барча дунёвий билимларни чуқур эгаллашлари билан бир вақтда хорижий тилларни ҳам чуқур ўрганиш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Албатта таьлим соҳасида анчагина ижобий ишлар амалга оширилгани қувонарли ҳолдир. Амалга жорий этилаётган инновацион технологиялар мустақил юртимизнинг жаҳонга юз тутиши учун ёшларимиз имкониятларини янада кенгайтирмоқда ва мустақиллигимизни, эртанги кунга ишончимизни мустаҳкамлайди. Ҳозирги кунда ўқув– тарбия жараёнида педагогик технологияларнинг тўғри жорий этилиши ўқитувчининг бу жараёнда асосий ташкилотчи ёки маслаҳатчи сифатида фаолият юритишига олиб келади. Бу эса, тил ўрганаётган ўрта махсус таьлим ўқувчиларидан қўпроқ мустақилликни, ижодни ва иродавий сифатларни талаб этади. Узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, унга илғор педагогик ва ахборот технологияларни жорий қилиш, миллий дастурда ўртага қўйилган улкан вазифаларни амалга оширишда ниҳоятда катта куч, катта маблағ ва имконият талаб қилмоқда. Фанлараро алоқа чет тилини ёки бошқа бирон бир фанни ўқитишда катта аҳамиятга эга. Турли соҳаларда бўлаётган шиддатли ўзгаришлар, тобора қалинлашиб келаётган бир даврда халқаро сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар бизни хорижий тилларни ҳар томонлама чуқур, кенг ва мукаммал эгаллашимиз кераклигини билдиради. Шунингдек, таълим соҳасидаги ҳар бир ўқитувчи ўз шароитидан келиб чиққан ҳолдла, ўз билими ва педагогик маҳоратидан фойдаланиб уларни амалий тажрибаларда фойдалансагина биз таълим самарадорлигини оширамиз. Чет тил ўқув предметининг тил олий ўқув юртларда ўқитилиши, таббийки янгича ёндашишни тақоза этмоқда. Зеро, ушбу ўқув муассасасининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, улардаги шароитни ҳисобга олган ҳолда хорижий тил ўқитиш методикасини
Vol.2 №10 (2025). October “NAZARIY VA AMALIY FANLARDAGI USTUVOR ISLOHOTLAR VA ZAMONAVIY TA’LIMNING INNOVATSION YO’NALISHLARI” www.innovativepublication.uz 148 яратиш шу куннинг кечиктириб бўлмас масалалари сирасига киради. Ўрта махсус мактабларда чет тил инглиз тилини ўргатиш ва уни ўзлаштирилиш мукаммаллигини таъминлайдиган, тезлигини оширадиган турли машқлар яратилиши, семинар машғулотларини таъминлайдиган ҳар хил ўйинлар, савол жавоблар тузилиши, тил ўқитиш жараёнига таъсир этадиган бевосита “Педагогик технология” ни қўлланиши ўқувчиларда инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқишларини янада ортиши имконини беради. Бизнинг фикримизча, “Педагогик технология” тушунчаси барча бошқарилувчи ташкилий қисмлар ва уларнинг боғликлигини таҳлил қилиш, танлаш, лойҳалаш ва назорат қилиш йўли билан педагогик самарадорликни юқори даражага кўтариш ҳамда бу борада чет тил инглиз тилини ўргатиш ўрганишга тизимли ёндашувни жорий этишни ифодалайди. Педагогик технолиянинг таълимдаги амалийлик ҳамда ташкилий услубий имкониятларини амалга оширишга йўналтирилганлиги, унинг аниқ воситалар ёрдамида инглиз тили дарсларида тадбиқ этиш барча педагогларнинг эътиборини кучайтирмоқда. Бунда асосий эътибор ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганишда техник воситалар орқали билим олиш имкониятларини оширишга таълим сифатини яхшилашга асосий эътибор берилади. Бугунги кунда чет тил ўқитишнинг фаол усулларини қўллаш педагогик технологиянинг асосини ташкил қилади. Зеро, педагогик технология ўз олдига таълим шаклларини муқобиллаштириш вазифасини қўйувчи, техник ҳамда шахс ресуслари ва уларнинг ўзаро фаолиятини ҳисобга олиб, таълим бериш ва таҳсил олиш жараёнини яратиш, қўллаш ва белгилашнинг тизимли методидир. Ўз -ўзидан кўриниб турибдики, бу вазифаларни илмий техник жараёнининг ўзгариши билан боғлиқ ҳолда таълим назариясини яратиш, яъни чет тил ўқитиш фанни тил ўрта умумтаьлим мактабларининг чет тил ўқитиш шароитини ҳисобга олган ҳолда улар даражасида ўқув қўлланма дарсликлар, машқлар тизими, лексик минимумларини яратиш ва уни амалиётга тадбиқ этиб, уни қўллаш борасида олиб борилаётган ишлар бугунги кун замон талабига жавоб беришини, чет тил ўқитишнинг техник воситаларини қўллаш таълимининг бутун жараёнини аниқ режа асосида ташкил қилиш техник воситалар мажмуини қўллаш ҳамда ўқув жараёнини мувофиқ ташкил этиш ҳисобига уни индувидуаллаштиришни кўзда тутади. Инглиз тили дарсларида турли хил педагогик технология усулларини қўллаб ўтиш,ўқувчиларда тилни ўрганишга бўлган қизиқишлари ва уларнинг фаоллигини оширади. Натижада ўзлаштириш даражаси ортади. Бунинг учун ўқитувчи моҳир бўлиши ва мавзуга ёки бобларга қараб дарсни қандай ташкиллаштиришни тўғри танлай билиши ва режалаштириши лозим. Масалан: фикрлашга мажбурлаш (ақлий ҳужум), гуруҳлар (жуфтларда ишлаш, баҳс, расмли кўргазмалар), ўйин воситасида таълим бериш, оғзаки ва ёзма машқлар бажариш, видеофилим намойишлар орқали, кассетакомпакт дисклар тинглаш ва компютер дастурларидан фойдаланиб дарсларни
Vol.2 №10 (2025). October “NAZARIY VA AMALIY FANLARDAGI USTUVOR ISLOHOTLAR VA ZAMONAVIY TA’LIMNING INNOVATSION YO’NALISHLARI” www.innovativepublication.uz 149 ташкил этиш жуда яхши самара беради ва бу ёндашув орқали ўқитувчи ўз олдига қўйган мақсадига эришади. Демак, дарснинг ютуғи ҳам бутун машғулот давомида ўқувчиларнинг инглиз тили дарсларида тил ўрганишда фаол иштирок этиши, уларнинг фикрлаши, қизғин баҳслари, бир-бирларига қарама - қарши мулоҳаза ва саволларнинг кўплиги билан белгиланади. Ўрта умумтаълим мактабини, академик лицей ёки коллежларни битириб олий ўқув юртларида ўқишни давом эттираётган талабаларнинг чет тил инглиз тили кўникмаларини такомиллаштириш мақсадида тегишли корректив машқлар ўтказиш талаб этилади. Ўрта умумтаьлим мактаб ўқувчиларига инглиз тилини ўргатишда тил ҳодисаларини дастурий талаблар доирасида билишлари, алгоритмик қоидаларни ўзлаштириб олишлари ва пухта грамматик кўникмаларга эга бўлишлари ўларнинг ўрганилаётган хорижий тилда эркин нутқий фаолият юритишларини таъминлашга хизмат қилади. Бу жараён албатта ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолияти, қўйган мақсад, танланган мазмун, услуб, шакл, восита, яъни педагогик технология асосида амалга оширилади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 1. Ёқубов И.Я. Амалий инглиз тили методикаси. – Т.,2009. 2. Азизходжаева А.К. Педагогическая технология. –Т.,2002. Часть 1, част 2. 2004. 3. Э. Эргашев Чет тилини ўқитиш жараёнида техника воситаларидан фойдаланиш. – Т., 1984. 4. У.Толипов, М.Усманбоева Педагогик технологияларнинг тадбиқий асослари. –Т.,2006.