ЁШ МИНИ-ФУТБОЛЧИЛАРНИ МАХСУС ЧИДАМКОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Abstract
: ёш мини-футболчиларнинг махсус чидамкорлигини аниқлаш орқали кимчиликларни бартараф этишга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Full text
Oktabr, 2025-Yil 257 ЁШ МИНИ-ФУТБОЛЧИЛАРНИ МАХСУС ЧИДАМКОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ Каримов Жамил Зулхонович Самарқанд давлат университети. Каттақўрғон филиали e-mail:[email protected] https://doi.org/10.5281/zenodo.17404146 Долзарблиги. Бугунги кунда мини-футбол спорт турининг тобора ривожланиб бораётганлиги ушбу спорт билан шуғулланувчилар сонини ошиб бораётганлиги билан белгиланади. Ишлаб чиқариш корхоналари, таълим муасасаларда ва бошқа ташкилотларда мини футбол энг севимли спорт тури хисобланади. Мамлакатимизда мини футбол энг оммавий сапорт тури хисобланади. Ушбу спорт тури бўйича миллий терма жамоамиз бир неча бор Осиё чемпионатида совринли ўринларни қўлга киритишиб 2 маротаба Жахон чемпионатига йўлланма олишган ва гурухдан чиқиш имкониятини қўлга киритишган. Ишнинг мақсади: ёш мини-футболчиларнинг махсус чидамкорлигини аниқлаш орқали кимчиликларни бартараф этишга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Тадқиқотнинг вазифалари: - Ёш мини-футболчиларнинг махсус чидамкорлигини ошириш бўйича илмий манбаларни умумлаштириш. - Ёш мини-футболчиларнинг махсус чидамкорлигини инновацион технологиялар орқали аниқлаш. Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси. Мини-футболчилар билан машғулотларни ташкил этишда аввало уларнинг тайёргарлик даражасини баҳолаш ва устунлик ҳамда камчиликларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Айниқса тайёргарлик даврининг дастлабки босқичларида назорат турлари бўйича жараёнларни ташкил этиш долзарб масала хисобланади. Зеро ўқув машғулотларининг ташкил этишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш юқори натижаларга эришишнинг асоси саналади. Шу сабабли мураббийлар мавсум бошида тайёргарликнинг барча турлари асосан жисмоний тайёргарлик бўйича назорат меъёрларини қабул қилишлари шартдир. Шу сабабли ёш мини футболчиларнинг махсус чидамкорлигини аниқлашга оид тест номативларини қабул қилдик. Олинган натижалар тахлилига кўра ўриниб турибдики, тезлик-чидамлилиги даражасини тестлашда ёшлар таркибининг 95 нафар футболчиси иштирок этди. 7х50 м га моксимон югуришда ўртача кўрсаткич 63,0 ±1,2 с ни ташкил этди. Демак Насаф жамоаси 62,9 с ни ташкил этган бўлса Муталлургда 62,3 с, Окмк да 64,4 Локомотив жамоасида 62,2 сония эканлиги аниқланди. Мазкур натижалардан шундай хулосага келиш мумкинки натижалар модел кўрсаткичдан анча паст ва тажриба гурухи сифатида танлаб олинган Насаф ва Динамо жамоаларида натижалар умуман қониқарсиз эканлиги мазкур жамоаларнинг ўқув-машғулот жараёнини янада яхшилаш ва зарурий чораларни кўриш лозимлигини англатмоқда. Жумладан хафталик микроцикллар мазмунига ўзгартириш киритиш орқали воситаларни хажм ва меъёрлари аниқ тақсимланиб турли усуллар ёрдамида жорий этилди (2жадвал). Масалан хафта бошида махсус чидамилилик ва техник-тактик тайёргарликка йўналтирилган воситалар тадбиқ қилинди.
Oktabr, 2025-Yil 258 Мазкур режалаштирилган воситалар мазсунида техник ва тактик харакатларни такомиллаштиришга қаратилган воситаларни мавжудлиги айнан специфик харакатерга эга воситаларни махсус чидамкорлик асосида тадбиқ қилиш юқори самра беради.Мазкур масаланинг асл мохияти шундакаи мини футбол бўйича жамоаларда илмий-услубий манбалар етарли эмас. Бундан ташқари тестлаш жараёнини ташкил этишда қўлланилаётган инструментал методларнинг эскилиги бу тайёргарлик даражасини аниқлаш ва маълум машғулот воситаларини қўллашда муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу эса мини-футболчиларнинг машғулотларда умумий ва махсус жисмоний сифатларни ривожлантирувчи воситаларни мунтазам такомиллаштириш ва жисмоний тайёргарликни оширшда инновасион технолгиялардан фойдаланиш самрадорлигини оширишни тақазо этмоқда. Мини-футболчилар организмнинг жисмоний юкламага нисбатан асосий физиологик кўрсаткичи сифатида юрак қисқариш суръатидан (ЮҚС) фойдаланилади. ЮҚС бўйича объектив маълумотларни олиш учун “Polar Team Pro” тизими қўлланилади. Онлайн режимда кузатувчи 5 та шиддат зонасидаги ЮҚС кўрсаткичларини (ҳам машғулот, ҳам ўйин вақтида) кузатиб боради. "Polar Team Pro" тизими қуйидагиларни кузатишга ёрдам беради: GPS ёрдамида ўйинчиларнинг жойлашуви, тезликни ўлчаш (2 м/с гача; 2 ва 4 м/с орасида; 4 ва 5,5 м/с орасида; 5,5 ва 7 м/с орасида ва 7 м/с 0000 кўпроқ вақт орасида); масофани ўлчаш (машғулот ёки ўйин давомида югуриш иши сони); ЮҚС бўйича машғулот ва мусобақа юкламалари шиддати; тезланишлар (5 та тезлик зонасида); максимал спринтлар сони; қадамлар суръати; 5 та тезлик зонасидаги масофа; энергия сарфи миқдори (калориялар сарфини ҳисоблайди ва футболчининг овқатланишини мувозанатлаштиришга имкон беради). Хулоса. Айтиш мумкинки, олинган натижалар ҳар бир гуруҳда ҳам меъёрий кўрсаткичлардан паст эканлиги маълум бўлди. Айниқса тажриба гуруҳнининг натижалари қолган гуруҳларга нисбатан пастроқ бўлиб мазкур гуруҳнинг ўқув машғулот жараёнига жисмоний сифатларни комплекс ривожлантиришга йўналтирилган воситаларни турли усулларда қўллаш жараёнини қаттъий белгиланган тартибда тадбиқ қилиш зарур эканлиги аниқланди. Бундан ташқари мини футболчиларни тайёрлаш жараёнинида инновацион технолгияларни қўллаган холда чидамкорлик сифатини ривожлантиришга қаратилган олиб бориш ушбу жараённи самарали ташкил этишда мухим омил бўлиб хизмат қилади. Адабиётлар рўйхати: 1. Портнов Ю.М. Теоретические и научно-методические основыподготовки квалифицированных спортсменов в игровых видах спорта:Автореф. дисс.... докт. пед. наук. - М., 1989. -51с. 2. Шустин Б.Н. Моделирование в спорте (теоретические основы ипрактическая реализация): Дисс. ... док. пед. наук в виде науч. докл.ВНИИФК. - М.,1995. - 82 с. 3. Эрдонов О.Л. Экспериментальное обоснование методики подготовки юных спортсменов 13-14 лет по мини - футболу.: дис. ... канд. пед. наук.- Ташкент.: 2008.- 107с.