scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ ГИДРОЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ

Хайитов Ёзил Қосимович; Баёзова Зухро Сафоқул Қизи

Abstract

Мақолада Бухоро вилоятининг гидроэкологик хусусиятлари тўғрисида фикр-муоҳазалар берилган. Вужудга келган гидриекологик муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида гоялар илгари сурилган. Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофазаси масалалари ёритилган.

Full text

"ATROF-MUHITNI ASRASHNING ZAMONAVIY TA’LIMIY TALQINI, MINTAQAVIY XUSUSIYATLARI, MUAMMO VA AMALIY YECHIMLARI” RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI 15-16 – oktyabr, 2025 yil 198 БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ ГИДРОЭКОЛОГИК МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ Хайитов Ёзил Қосимович Бухоро Давлат Университети E-mail: [email protected] Баёзова Зухро Сафоқул Қизи Бухоро Давлат Университети магстранти Аннoтация: Мақолада Бухоро вилоятининг гидроэкологик хусусиятлари тўғрисида фикр-муоҳазалар берилган. Вужудга келган гидриекологик муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида гоялар илгари сурилган. Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофазаси масалалари ёритилган. Калит сўзлар: Сув ресурслари, сув сарфи, сув иншоотлари, гидроэкологик муаммолар, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув ҳажми, сув насослари, водапровод қувурлари, экомелиоратив ҳолат, сув сатҳи. Бухоро вилояти географик хусусиятига кўра, чўл зонасига хос бўлганлиги сабабли ҳудудда чўлланишни келтириб чиқарувчи бир қатор муммолар мавжуд. Кўплаб йиллар давомида олиб борилган кузатишлар ва тажрибалар натижасида экогеографик ва экомелиоратив ҳолатни кескини ўзгарганлиги аниқланди. Айниқса, шамол эрозияси тупроқларга ўзини салбий таъсирини ўтказиб келмоқда. Тупроқларнинг устки унумдор қатламлари 20см дан 50см гача қум кўчкилари остига қолмоқда. Бундан ташқари тупроқнинг устки қатламидаги биохилма–хилликни йўқолиб кетиши хавф остида турибди. Ерлардан эксентив фойдаланиш, пестицид ва химикатлардан кўп йиллар давомида фойдаланиб келинганлиги туфайли, ерларни экомелиоратив ҳолати ҳам бузилган. Тупроқларни унумдорлиги пасайган. Таҳлиллар кейинги ўн йиллар мобайнида тупроқ таркибидаги чириндининг миқдори 1,5-2 фоизни атиги 1,0-0,5 фоизни ташкил этиб ёки қарийб 40-50 фоизга камайган. Бу эса тупроқларнинг камбағаллашиб чўлланишга мойиллигини оширмоқда. Яйловларнинг ҳам мелиоратив ҳолати яхши эмас. Иқлим ўзгариши вилоят туманлари яйловларидаги кўп йиллик ўсимликлар ўсишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳол айниқса, Жондор, Шофиркон, Ғиждувон, Бухоро ва Пешку туманларида ҳамон давом этмоқда. Натижада яйловларда чўлланиш жараёни кучайиб, тупроқ эрозияси юқори даражада етмоқда. Вилоятда иҳота дарахтзорлари барпо этиш талаб даражасида эмас. Бу эса шамол эрозиясидан сақланишда экологик муамоларни келтириб чиқармоқда. Сув муаммоси ҳам ҳанузгача долзарб экологик муаммолигича қолмоқда. Чунки Бухоро вилояти ўзининг табиий сув манбаларига эга эмас. Қўшни Туркманистон чегарасидан Амударёдан олинади. АмуБухоро ҳамда АмуҚоракўл каналлари орқари келтирилган сув катта маблағ, машаққатли меҳнат эвазига Ҳамза – I, Ҳамза – II насос станциялари орқали 50-55 метр юқорига кўтариб берилади. Зарафшон дарёсидан деярли фойдаланилмайди. Бундан 3-8% Ғиждувон, Шофиркон туманида фойдаланилади холос. Чунки Зарафшон дарёси Бухоро ҳудудига кириши билан DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.15063892 "ATROF-MUHITNI ASRASHNING ZAMONAVIY TA’LIMIY TALQINI, MINTAQAVIY XUSUSIYATLARI, MUAMMO VA AMALIY YECHIMLARI” RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI 15-16 – oktyabr, 2025 yil 199 дарёлик хусусиятини йўқотиб, Марказий Бухоро Зовури номини олади. Тажрибалар шуни кўрсатдики, 1 га майдонни суғориш ва шўрини ювиш мақсадида ҳозирда вилоятда 10-11 минг м3 сув сарфланмоқда. Ҳолбуки, бу кўрсатгич Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида 5-6 м3 ни ташкил этади. Бугунги кунда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги Дамхўжадан водопровод қувурлари орқали келтирилган ичимлик суви муаммони маълум даражада енгиллаштиради. Бу эса тўлиқ ечим ҳисобланмайди. Барчамизга маълумки, давлатимиз томонидан жорий йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Йилллик иш режаларимиз, дастурларимиз, экологик тадбирларимиз айнан шу йўналишга қаратилган. Демографларнинг аниқлашича, ер юзасида дунё аҳолисини ўртача 56 фоизи, Ўзбекистонда 66 фоизи, Бухоро вилояатида 69 фоизи қишлоқ жойларида яшайди. Вилоятдаги қишлоқ аҳолисининг 30 фоизи ҳам водопровод суви билан таъминланмаган. Вилоят шаҳарларида бу кўрсатгич 90 фоиз бўлишига қарамасдан ўртача вилоят бўйича 52 фоиз аҳоли водопровод суви билан таъминланган, холос. Бироқ сувнинг қаттиқлик даражаси юқорилигича қолмоқда. Масалан, 1) қуруқ қолдиқ меъёр бўйича 1000 мг/л., амалда 1060 мг/л. 2) сулфатлар меъёри 500 мг/л., амалда эса 535 мг/л. 3) умумий қаттиқлик меъёри 7 мг/экв., амалда 10 мг/экв.ни ташкил этмоқда. Суғорма сув сифатида Амударёдан олинган 4,5 - 5 млрд. м3 сувдан ҳам фойдаланиш самарадорлигини яхши деб бўлмайди. Канал ва ариқларда сувдан фойдаланиш 60-61 фоизни ташкил этади. Вилоятнинг экологик - географик жойлашишини таҳлил этсак, нисбатан чуқурликда жойлашганлиги сабабли қўшни Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятларини зах сувлари вилоят ҳудудига оқиб келмоқда. Вилоят Экология ва табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси маълумотларига кўра, йилига ўртача 2,0-2,5 млрд. зах сувлари ўзи билан 7-8 млн. тоннагача ҳар хил зарали тузларни олиб келмоқда. Натижада ерларни иккинчи маротаба шўрланишига олиб келмоқда, ҳамда вилоятдаги экологик мувозанат бузилиб, барқарорликка путур етиб чўлланиш жараёни кучаймоқда. Афсус билан айтиш мумкинки, тиббиёт ходимларининг таҳлили шуни кўрсатдики, сувнинг таркибида зарарли ва заҳарли моддалар борлиги сабабли 70-80 фоиз турли юқумли касалликларнинг манбаига айланиб бормоқда. Вилоятда чиқиндилар муаммоси ҳам бугунги кунда ечимига муҳтож экологик муаммолардан бири саналади. СЭС маркази ходимларининг маълумотларига асосан, вилоятда бир кеча кундузда 480-500 тоннагача, Бухоро шахрида эса 200-250 тонна чиқиндилар тўпланади. Вилоятдаги мавжуд чиқиндихоналарда 7-8 млн.тонна суюқ, қаттиқ чиқиндилар тўпланган. Чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарининг етишмаслиги, бу муаммони янада қийинлаштирмоқда. Бухоро вилоятининг Когон туманида ташкил этилган чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси бу ҳали муаммонинг тўлиқ ечими деб ҳисобланмайди. Чиқинди газларининг, айниқса, аэрозолларнинг вилоят ҳудуди атмосферасида кўпайиши ва муаллақ туриб қолиши аллергик касалликларини вужудга келтирмоқда. Суюқ чиқинди сувларнинг таркибида ҳам зарали моддалар, рух, қўрғошин, бошқа оғир металлар нафақат табиатга, балки чўлланиш жарaёнига туртки бўлмоқда. Бу муаммолар вилоятдаги айрим муаммолар, холос. Мазкур муаммоларни ечими сифатида қуйидаги таклиф ва тавсияларни амалга оширишни давр ўзи тақозо этади: "ATROF-MUHITNI ASRASHNING ZAMONAVIY TA’LIMIY TALQINI, MINTAQAVIY XUSUSIYATLARI, MUAMMO VA AMALIY YECHIMLARI” RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI 15-16 – oktyabr, 2025 yil 200 1. Атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш мақсадида вилоят ҳудудидаги мавжуд корхоналарда захарли газларни маълум даражада ушлаб қолувчи экологик жиҳозлар ўрнатиш лозим ҳамда автотранспортларни экологик жиҳатидан нисбатан тоза бўлган ёқилғиларга ўтказиш 2. Шамол эрозияси ва ерларни экомелиоратив ҳолатини барқарорлигини таъминлашда “Яшил қалқон” дастурини изчиллик билан амалга ошириш 3. Суғорма сувлардан самарали фойдаланишда қаътий лимитга риоя этиш, сувни тежовчи замонавий усуллардан фойдаланиш 4. Оқава ва қайтарма сувларни биологик усулда тозалашни кенг йўлга қўйиш 5. Сув тозаловчи иншоотларни замонавий қурилмалар билан жиҳозлаш 6. Чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналар сонини ошириш ва чиқиндисиз технологияларни жорий этиш 7. Табиатни асрашга боғлиқ ҳар қандай чора-тадбирларни илмий асосда ташкил этиш