scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

РЕСПУБЛИКАМИЗ ЖАНУБИЙ ВОХАСИ ЎТЛОҚИ ТАҚИР ТУПРОҚЛАРИ СУВ ЎТКАЗУВЧАНЛИГИГА ТУРЛИ СУҒОРИШ ТАРТИБЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ

Абдуалимов Ш.Х; Қулмуротов Б.Э.

Abstract

Мақолада Республикамизнинг жанубий вохаси ўтлоқи тақир тупроқлари агрофизикавий хусуситларидан бири сув ўтказувчанлигига турли суғориш тартибларининг таъсири ўрганилади. Тадқиқот натижалари сувдан самарали фойдаланиш ва тупроқ агрофизикавий хусуситларининг яхшиланиш чора тадбирларига хизмат қилади.

Full text

"ATROF-MUHITNI ASRASHNING ZAMONAVIY TA’LIMIY TALQINI, MINTAQAVIY XUSUSIYATLARI, MUAMMO VA AMALIY YECHIMLARI” RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI 15-16 – oktyabr, 2025 yil 206 УЎК-631.6.633.5 РЕСПУБЛИКАМИЗ ЖАНУБИЙ ВОХАСИ ЎТЛОҚИ ТАҚИР ТУПРОҚЛАРИ СУВ ЎТКАЗУВЧАНЛИГИГА ТУРЛИ СУҒОРИШ ТАРТИБЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ Абдуалимов Ш.Х., Қулмуротов Б.Э. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Аннотатсия: Мақолада Республикамизнинг жанубий вохаси ўтлоқи тақир тупроқлари агрофизикавий хусуситларидан бири сув ўтказувчанлигига турли суғориш тартибларининг таъсири ўрганилади. Тадқиқот натижалари сувдан самарали фойдаланиш ва тупроқ агрофизикавий хусуситларининг яхшиланиш чора тадбирларига хизмат қилади. Калит сўзлар: Меъёр, муддат, сув, ингичка тола ғўза, тупроқ, тартиб, суғориш, хажм масса, ғоваклик, вариант, қатор орасига ишлов бериш, сув физик хусусият Маълумки, республикамизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда йилига ўртача 46 млрд. м3 сув талаб қилинади. Бу Марказий Осиё давлатларида истеъмол қилинадиган сувнинг қарийб ярмига тенгдир. Шунингдек, республикамизда фойдаланиладиган сув ресурсларининг аксарият қисми қўшни давлат ҳудудларида шаклланиб, оқиб келади. Бу муаммонинг бир томони бўлса, иккинчи томондан республикамизда фойдаланиладиган сув ресурсларининг 85 фоизидан кўпроғи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида сарфланади. Деҳқончиликка мўлжалланган экин ерларининг 98 фоизини суғорма майдонлар ташкил қилади. Мамлакатимиздаги демографик вазият, суғориладиган ерларнинг қарийб 50 фоизини мелиоратив ҳолатинининг қониқарсизлиги, саноатни ривожланиши суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалиги ерлари оборотидан чиқариш хавфини келтириб чиқаради. Сув ўтказувчанлик тупроқнинг муҳим сув-физик хусусиятларидан бири бўлиб, у тупроқнинг сувни сингдириш ва пастки қатламларга ўтказиш (фильтрация) қобилиятини тавсифлайди. Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги фильтрация тезлиги ва фильтрация коэффициентлари кўрсаткичлари билан тавсифланади. Тупроқнинг сув-физик ҳусусиятларидан унинг сув ўтказувчанлиги суғориш технологияси элементларини белгиловчи асосий кўрсаткичлардан биридир. Жумладан, сув ўтказувчанлик етарли бўлганда тупроқнинг намланиши керак бўлган қатлами тез намланади далани бир текис суғориш ва сувдан фойдаланиш коэффицентини ошириш имкони яратилади. Тупроқнинг сув ўтказувчанлик қобилияти тупроқнинг сув заҳираларини, суғориш меъёрлари ва ўзида сув тутиш қобилиятини белгилайди. Деҳқончиликда, умуман ишлаб чиқариш амалиётида қўлланилаётган ҳар бир агротехник тадбирлари тупроқнинг ушбу хоссасига турлича таъсир ўтказади. Республикамизнинг жанубида кенг тарқалган ўтлоқилашиб бораётган тақирсимон тупроқлардан йил давомида самарали фойдаланишда турли экин турлари кетма-кетликда парваришланганда тупроқнинг сув ўтказувчанлиги амал даври бошига нисбатан амал даври охирида суғориш тартибларига боғлиқ ҳолда бирмунча камайганлиги кузатилган бўлсада, DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.15063892 "ATROF-MUHITNI ASRASHNING ZAMONAVIY TA’LIMIY TALQINI, MINTAQAVIY XUSUSIYATLARI, MUAMMO VA AMALIY YECHIMLARI” RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI 15-16 – oktyabr, 2025 yil 207 экинлар изчилликда парваришланиши ҳисобига сув ўтказувчанлиги кўрсаткичлари ошиб борганлиги аниқланган. Бу эса тақирсимон тупроқларда йил давомида экинлар изчилликда экилганда анғиз, илдиз қолдиқлари қолиши ва доимий экин билан банд бўлганлиги туфайли мақбул ҳолат сақланганлиги билан изоҳланган [1]. Я.Бўриев Қарши чўлининг тақирсимон тупроқларида тажрибалар олиб борганда амал даври бошида тупроқнинг сув ўтказувчанлиги 6 соат давомида ўртача 1 соатда 330,9 м3/га, 2 соатда 217,5 м3/га, 3 соатда 115,3 м3/га, 4 соатда 104,8 м3/га, 5 соатда 94,6 м3/га, 6 соатда 81,5 м3/га, жами 6 соатда 944,6 м3/га сув ўтказганлиги аниқланган. [2;270-б.] С.И.Махсудовнинг ғўзанинг “Бухоро-102” навини суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-65% да, суғориш меъёрлари тупроқ-иқлим шароитларига қараб ер ости сувлари инобатга олинган ҳолда гектарига 800-1200 м3/га, мавсумий сув сарфи 40004800 м3/га бўлганда самарали натижага эришганлар. [4;359-361-б.] Тупроқнинг сув ўтказувчанлигига эгатлаб ва томчилатиб суғориш усули ўзига хос таъсир кўрсатган ҳолда, мавсум бошида 924,4 м3 /га бўлса, ЧДНСга нисбатан 60-65-60 фоизда эгатлаб суғорилганда мавсум охирида 820,2 м3 /га, томчилатиб суғорилганда 869,0 м3 /га ни ёки мавсум бошига нисбатан тегишлича 104,2 ва 55,4 м3 /га га камайган бўлса, ЧДНСга нисбатан 70-75-65 фоизда эгатлаб ва томчилатиб суғорилганда мос равишда 834,2 ва 891,0 м3 /га ёки мавсум бошига нисбатан 90,2 ва 33,4 м3 /га камайганлиги аниқланган. [5;45-51-б.] Тадқиқотнинг усуллари. Дала тажрибалари, лаборатория таҳлиллари ва фенологик кузатувлар «Дала тажрибаларини ўтказиш услублари» қўлланмаси асосида ўтказилган. Тадқиқот натижалари. Экилган ингичка толали ғўза навларини ҳар хил суғориш тартибларида 2023 йилги таъсирида тупроқнинг сув ўтказувчанлиги амал даври бошида кузатувнинг 6-соатида ўртача 867 м3 оралиғида бўлди ва бу кўрсаткич мавсум охирида суғориш тартибларига нисбатан 70-75-65% тартибда суғорилган вариантимизда ўртача 677 м3 ни ташкил этиб, мавсум бошидагига нисбатан 190 м3 кам сув ўтганлиги ҳамда 65-70-60% тартибда суғорилган вариантимизда ўртача 712 м3 сув ўтганлиги ва амал даври бошига нисбатан 155 м3 кам сув ўтгани, 70-75-65 тартибга нисбатан 35 м3 кўп сув ўтгани аниқланди. 1. Расм 0 200 400 600 800 1000 123456 Жами 6 соат Дастлабки амал даври боши 70-75-65% амал даври охирида м3/га "ATROF-MUHITNI ASRASHNING ZAMONAVIY TA’LIMIY TALQINI, MINTAQAVIY XUSUSIYATLARI, MUAMMO VA AMALIY YECHIMLARI” RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ANJUMANI 15-16 – oktyabr, 2025 yil 208 70-75-65% тартибда суғорганимизда умумий суғориш меёри 4517,3 м3/га сув сарфланган бўлиб, 65-70-60% тартибда суғорганимизда 3538,2 м3/га сув сарфланган бўлиб суғоришлар сони бир мартага кўп бўлганлиги ва суғориш тартибига нисбатан агротехник тадбирлардан қатор орасига ишлов беришда бир марта кўп ишлов берилган. 70-75-65% тартибда суғорганимизда тупроқ хажм массаси ортиб ғоваклиги камайганлиги сабабли 70-75-65% тартибда суғорган вариантимизга нисбатан 65-70-60% тартибда суғорган вариантимизда сув ўтказувчанлиги яхшиланиб 35 м3 га кўп сув ўтказган. Хулоса: Хулоса қилиб айтиш мумкинки тажрибада 70-75-65% тартибда суғорилиб ингичка толали ғўза етиштирилганда 65-70-60% тартибда суғорилиб етиштирилган ингичка толали ғўза вариантларида сув-физик хусусиятларидан сув ўтказувчанлиги 70-75-65% тартибда суғорилган вариантларга нисбатан ижобий бўлди. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Авлиёқулов М.А. Жанубий минтақа ўтлоқилашиб бораётган тақирсимон тупроқларидан йил давомида самарали фойдаланишда экинлардан юқори ҳосил етиштириш агротехнологияси. Монография – Тошкент: “Наврўз” нашриёти, 2018-йил. Б. 132-143. 2. Бўриев Я. Ғўзани парваришлаш агротадбирларининг дала тупроғининг сув ўтказувчанлик хоссасига таъсири. “Ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларни парваришлаш агротехнологияларини такомиллаштириш” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани маърузалари асосида мақолалар туплами.Т-2013. Б-270. 3. Дала тажрибаларини ўтказиш услублари. Тошкент. 2007. –141 б. 4. Махсудов С.И. “Бухоро-102” ғўза навидан юқори ҳосил етиштириш агротехникаси Тупроқ унумдорлигини оширишнинг илмий ва амалий асослари: Халқаро илмийамалий конференция маърузалари асосидаги мақолалар тўплами. 1.Т. –Тошкент, 2007. – Б. 359-361. 5. Хасанова О. А. Писта шаклларини танлаш, ўрганиш ва вегетатив кўпайтириш услублари //Science and Education. – 2023. – Т. 4. – №. 11. – С. 45-51.