ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗAЦИЯСИ МАРКАЗИ БИНОСИ БЕЗАКЛАРИНИНГ РАМЗИЙ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ
Abstract
Ушбу мақолада, Ўзбекистондаги ислом цивилизaцияси маркази биноси безакларининг рамзий концептуал асослари тизими ва унинг мантиқий асослари ҳамда ислом цивилизациясининг, ислом таълимотининг замини баён этилган
Full text
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 870 ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗAЦИЯСИ МАРКАЗИ БИНОСИ БЕЗАКЛАРИНИНГ РАМЗИЙ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ Булатов Саидахбор Собитович Низомий номидаги ЎМПУнинг профессори https://doi.org/10.5281/zenodo.17441011 Аннотатсия. Ушбу мақолада, Ўзбекистондаги ислом цивилизaцияси маркази биноси безакларининг рамзий концептуал асослари тизими ва унинг мантиқий асослари ҳамда ислом цивилизациясининг, ислом таълимотининг замини баён этилган Аннотация. В данной статье рассматривается система символических концептуальных основ декора здания Центра исламской цивилизации в Узбекистане, ее логические основы, а также основы исламской цивилизации и исламского учения. Abstract. This article describes the system of symbolic conceptual foundations of the decoration of the building of the Center of Islamic Civilization in Uzbekistan, its logical foundations, as well as the foundation of Islamic civilization and Islamic teachings. Таянч сўзлар: Ўзбекистондаги Ислом цвилизация маркази мажмуаси, Қуръон зали, алламолар, пойдевори, порталлар, эпиграфика, муқарнас, гумбаз, безаклар, минороа, шарафа, равоқлар. Ключевые слова: Комплекс Центра исламской цивилизации в Узбекистане, Зал Корана, колонны, фундамент, порталы, эпиграфика, мукарны, купол, украшения, минарет, шпиль, портики. Keywords: The complex of the Center of Islamic Civilization in Uzbekistan, the Quran Hall, the pillars, the foundation, the portals, the epigraphy, the muqarnas, the dome, the decorations, the minaret, the spire, the porches. Ислом цивилизациясининг, ислом таълимотининг замини – аслида илм-фан, маданият, таълим ва тарбиядир. Биз барпо этаётган марказнинг бош ғояси, асоси ҳам шу. Энг муҳим томони – юртимиздаги ислом маданияти билан боғлиқ бир неча минг йиллик қадимий ўтмиш бир жойда – мана шу мажмуада мужассам бўлади. Марказ билан танишган одам ана шу тарихни яққол кўриб, ислом дини, бу аввало, тинчлик, тараққиёт ва бағрикенглик дини эканини, ўзбек халқининг дунё тамаддунига қўшган буюк ҳиссасини англайди. Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Дунё шиддат билан ривожланаётган бир вақтда Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси Марказининг президентимиз ташаббуси билан барпо этилиши халқимиз учун тарихий воқеа, дунё афкор оммаси учун эса қувонарли бир ҳол бўлди. Ҳар бир халқ учун тарихи, қадриятлари, илм-фан, маданият дурдоналарини ҳар томонлама илмий ўрганиш ва таҳлил этиш ғоят муҳим. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 871 Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти Марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги маърузасида “Улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда бутун маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий мерос фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки бўлиб, бу бебаҳо бойлик янги ва янги авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, энг муҳими, янги кашфиётлар учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир” 1 деган фикрларини билдирди. 1-расм. Ўзбекистондаги Ислом маданияти Марказининг умумий кўриниши. Мазкур қарор асосида Ислом цивилизацияси Марказининг маънавий ва моддий асосларини барпо этиш масаласида чуқур ва атрофлича тадқиқотлар бажарилиб, жумладан бу Марказ биноси қандай бўлиши кераклиги ва уни қандай безашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу безаклар одатдагидек бўлмай, рамзийликка ва мантиқий ечимга эга, ўзида тарихимиз, давлатчилигимиз, илм-фанимизга хос фалсафий маъноларни мужассам этган бўлиши лозимлиги талаби қўйилди. Президентимиз Марказга бир ташриф чоғида: “Ушбу Марказ миллий тарихимиз ва маданиятимизни тиклаш ва янада равноқ топтириш йўлида янги даврни бошлаб беради. Бу Марказ Учинчи Ренессанснинг илмий пойдевори бўлиши керак” 2 деган эди. Бу мажмуа тарихимизда илгари бўлмаган улкан ва ноёб лойиҳадир. 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори. 2017 йил 23 июнь // Маърифат. – Т., 2017. – 24-июнь. – 50 (9011)-сон. 2 https://www.gazeta.uz/uz/2021/08/17/renaissance/
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 872 Ушбу Марказ қурилиши Президентимизнинг 2017 йил 23 июндаги қарорига биноан бошланиб, 2018 йилги Рамазон ҳайити куни давлатимиз раҳбари унинг пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Бағоят улуғвор марказ биноси уч қаватни ташкил этиб, қадимги меъморий обидаларимиз шаклида бунёд этилди. Миллий гумбаз ва пештоқлар, нақшларнинг ажойиб уйғунлиги унга алоҳида кўрк ва салобат бағишлаб турибди. Мажмуанинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада 65 метрли гумбаз қурилган. 2-расм.Жанубий порталдаги Қўқон порталини умумий кўриниши. Марказнинг энг асосий қисмида Қуръони карим зали бунёд этилди. Бу ерда мусулмон дунёсининг маънавий дурдонаси – қадимий Усмон Мусҳафи жойлаштирилди. Шунингдек, сомонийлар, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, Ўзбекхон, темурийлар ва бошқа тарихий сулолалар даврида битилган муқаддас китобимиз нусхалари ва уларнинг эски ўзбек тилидаги таржималари қўйилди. Бу ердан жаҳондаги энг нодир қўлёзма Қуръонлардан намуналар ҳам ўрин олди. Биринчи қаватда музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни сақлаш ҳамда реставрация қилиш хоналари, нашриёт ва китоб дўконлари жойлашган. Иккинчи қават мажмуанинг асосий кўргазма майдони бўлган. Бу ердаги Ислом тарихи музейи 9 та бўлимдан ташкил топган. Бинонинг марказида 65 метр баландликдаги гумбаз остида Ислом оламининг дурдонаси ҳисобланган Усмон мусҳафи қўйилган. Бу зал атрофида яна 8 та — «Исломдан аввалги даврда Марказий Осиё», «Исломнинг Марказий Осиёга ёйилиши», «Таълим», «Илм-фан», «Меъморчилик ва шаҳарсозлик», «Санъат ва бадиий ҳунармандчилик», «Анъаналар» ҳамда «Учинчи Ренессанс — Янги Ўзбекистон» бўлимлари жойлашган. Шунингдек, бу қаватда 550 кишига мўлжалланган конференция зали ҳам мавжуд. Мажмуада “Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс даври”, “Иккинчи Ренессанс даври”, “Ўзбекистон XX асрда”, “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс” каби бўлимлар ташкил этилган.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 873 Мазкур даврлар тарихи турли ашёлар, қўлёзма манбалар, суратлар ва мультимедиа воситалари орқали намойиш этилади. Хоразмий, Фарғоний, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Бурҳониддин Марғиноний, Маҳмуд Замаҳшарий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо, Али Қушчи каби аллома ва мутафаккирларнинг серқирра фаолияти ҳақида маълумот берилади. Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий каби уламоларнинг ислом маърифатига қўшган ҳиссалари атрофлича ёритилган. Шунингдек, мажмуада Бибихоним, Хонзодабегим, Гавҳаршодбегим, Гулбадан, Нодирабегим, Увайсий, Анбар Отин каби тарихимизда чуқур из қолдирган машҳур аёлларнинг илм-маърифат ҳомийси сифатидаги фаолияти ҳам ўз ифодасини топган. Бу экспозициялар бугунги хотин-қизларимиз учун ибрат намунаси бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси Маркази мажмуаси безакларининг рамзий ва мантиқий концептуал асосларини очиқлаб изоҳлаб бериш фақат Ўзбекистон халқи учун эмас, балки бутун дунё халқи учун бу бино қурилиши ва ундаги безакларда яширин сирлар хазинасини ошкор этади. Халқимиз эришган маънавий хазиналарнинг биргина шу бинодаги инъикоси ўлароқ акс этган парчаларини жаҳон ва Ўзбекистон халқларига миллий тимсоллар ва рамзлар орқали тўғри мантиқий тушунтириш, уни тарғиб этиш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, Ислом цивилизацияси Маркази мажмуаси безакларининг рамзий ва мантиқий концептуал асосларини илмий асослаб бериш ва уни дунё халқларига илмий ва асосли етказиш Учинчи Ренессанс остоносида турган Янги Ўзбекистонни қуриш ишидаги муҳим қадамлардан биридир. Ислом дини кириб келганидан сўнг Ўзбекистон ҳудудида шаклланган ва ривожланган маданият янги поғонага кўтарилиб, жаҳон цивилизацияси маданиятининг бир қисми сифатида янада ривожланди. Марказий Осиё цивилизацияси (жумладан, мусулмон цивилизацияси) деб ном олган бу тамаддуннинг юраги бўлган Мовороуннаҳр жаҳон илм-фан ва маданиятига ниҳоятда катта ҳисса қўшди. Бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломалар ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани, ислом дини ва маданиятини ривожлантиришдаги роли дунё ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилган. Уларнинг ичидан буюк олимлар, меъморлар, ҳунармандлар, амалий ва тасвирий санъат усталари етишиб чиқдиларки, улар яратган асарлар, маҳобатли бинолар, нафис санъат буюмлари, миниатюра ва хаттотлик намуналари жаҳон маданият меросида алоҳида ўрин эгаллайди. Ўтмишдаги буюк юртдошларимизнинг халқимиз ва башарият олдидаги хизматлари мустақиллик йилларида муносиб қадрланиб, ҳурмат ва эътибор топмоқда. Ватан тарихи ва маданиятига, илмий-маърифий ва маънавий меросга ҳурмат билан ёндашиш, уни ўрганиш ва бойитиш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳар бир давлат ва жамият 3 4 5 тараққиёти ҳамда барқарорлигининг муҳим шартларидан ҳисобланади. 3 Нозилов Д..А. Ўрта Осиё меъморчилигида одатлар, қойдалар ва рамзий ифодалар.Т.:”Санъат” журнали. Нашрёти 2011 йил, 60-61 -бетлар.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 874 Ўзбекистонликлар ва хориждан келганлар Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси Марказига унинг бир эшигидан кириб, иккинчи эшигидан чиқиб кетгунларига қадар ҳақиқий исломнинг нималигини англатиб, дунёқарашини шакллантириб, дунёга ва ислом динига тийрак кўз билан қарайдиган инсон бўлиб чиқиб кетишлари учун лозим бўлган барча шарт-шароитларни яратувчи бош ғоя ва тизим ишлаб чиқилган. Aйтиб ўтиш лозимки, Марказ биноси учун қўлланилган барча безаклар ва айниқса нақшлар бетакрор, шунинг билан бирга ўзида кўп маънолар ва ҳикматларни мужассам этган. Бу безакларда халқимизнинг миллий тимсоллари ва рамзлари воситасида ҳикматлар олами ифодаланган. Мазкур бино Марказий Осиёда, балки бутун дунёда мана шу жиҳатлари билан ҳам якка ва бетакрордир. Бу Марказга қадам ранжида қилган ҳар бир инсон буткул янгича таассуротлар ва билимларга эга бўлади. Ислом цивилизaцияси Маркази дарвозаларининг номланиши ва уларнинг безакларидаги мантиқий асослар бу масканга келувчи барча меҳмонлару туристларда ҳайрат уйғотиши табиий. Зотан, мазкур саккиз дарвоза оламнинг саккиз томонини, оламнинг саккизлик моделини ва жаннатнинг саккиз дарвозасини билдиради. Катта порталларда учтадан эшиклар бўлиб, мазкур уч эшик юртимизда кечган ва кечаётган уч уйғониш даври, яъни биринчи, иккинчи ва учинчи Ренессанслар тимсолидир. Марказ биносидаги тўртта минора эса давлатимиз қудрати, салоҳияти ва унинг буюклигининг рамзий ифодасидир. 3-расм. Улуғбек портали безаклари. Ташқи безакларнинг ҳар бир порталидаги нақшлар тили орқали уларнинг рамзий ва мантиқий концептуал моҳиятини кўрсатиб бериш нафақат Ўзбекистон халқи, балки бутун жаҳон жамоатчилиги учун катта қизиқиш уйғотиши табиийдир. 4 Ремпель Л.И. Цеп Времен: Вековые образы и бродячие сюжеты в традиционном искусстве Средней Азии. – Т.: Изд-во лит. 190 с. 5 Булатов С. С., Саипова М.С. Бадиий таҳлил тамойиллари. (Тасвирий, амалий ва меъморчилик санъат асарлари мисолида). (монография)-Т.: “Фан ва технология”, 2016, 260 бет.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 875 Безаклардаги гўзаллик оламини англаш ва уни идрок этиш орқали унда яширинган ҳикматлар оламига кириш ҳар бир инсонга руҳий покланиш имконини яратади. Натижада инсон илоҳий гўзаллик ва муҳаббат сари илҳомланади ҳамда юксак маънавий озуқа олади. Нақшлар оламига саёхат қилган инсон майин ва сокин қадимий мусиқаларни қалбан эшитгандек бўлади ва бу ҳол инсоннинг “учинчи кўзи” деб аталадиган қалб кўзи очилишига рухан ёрдам беради. Ўзбекистоннинг турли чеккаларидан ва хориждан келган меҳмонлар Ислом цивилизацияси Маркази биноси безаклари гўзаллигини кўриш билан чегараланиб қолмасдан, бу гўзалликлар ортида яширинган маънолар ва ҳикматлар билан ҳам танишишга мушарраф бўладилар. Мазкур маънолар, рамзлар, тимсоллар ва ҳикматлар Марказга келган 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча меҳмонларга тушунарли бўлиши учун уларни замонавий воситалар орқали, яъни ақлий интелектуаллар орқали ҳамда замонавий кўргазма қуроллар воситалари орқали етказиш масаланинг эътиборли жиҳатларидан биридир. Марказга ташриф буюрган инсон зиё, ҳикмат, тарбия ва маънавият хазиналаридан баҳрамад бўлиб чиқиб кетиши керак. Бинобарин, Ислом цивилизaцияси Маркази халқимизнинг маданият ва маърифат маркази бўлиб, миллий тарихимиз ва маданиятимизни, миллий ўзлигимизни тиклаш ва янада равнақ топтириш йўлида янги даврни бошлаб беради. Ўзбек миллатининг юксак маърифати ва маънавиятини кўрсатиш, муқаддас тарихимизни ўрганиш, аждодларимиз илмий меросини тадқиқ этиб, халқимиз ҳамда дунё аҳлига тақдим этишда Ислом цивилизацияси Маркази муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз таъкидлаганидек, бу Марказ халқимизнинг маънавий ва маърифий қудрати тимсоли бўлиб қолади. ФОЙДАЛИНГАН АДАБИЁТЛАР. 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори. 2017 йил 23 июнь // Маърифат. – Т., 2017. – 24-июнь. – 50 (9011)-сон. 2. https://www.gazeta.uz/uz/2021/08/17/renaissance/ 3. Нозилов Д..А. Ўрта Осиё меъморчилигида одатлар, қойдалар ва рамзий ифодалар.Т.:”Санъат” журнали. Нашрёти 2011 йил, 60-61 -бетлар. 4. Ремпель Л.И. Цеп Времен: Вековые образы и бродячие сюжеты в традиционном искусстве Средней Азии. – Т.: Изд-во лит. 190 с. 5. Булатов С. С., Саипова М.С. Бадиий таҳлил тамойиллари. (Тасвирий, амалий ва меъморчилик санъат асарлари мисолида). (монография)-Т.: “Фан ва технология”, 2016, 260 бет.