scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

БИРЛАМЧИ ГРАФИК МАТЕРИАЛЛАР БЎЛАЖАК МУТАХАССИСНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНЦИЯСИНИНГ МУҲИМ КОМПОНЕНТИ СИФАТИДА

Асқарали Сулаймонов, Фазлиддин Бердиев

Abstract

Мақолада тасвирий санъат соҳасида асар яратиш жараёнларида бирламчи график материал тўплашнинг аҳамияти ва моҳияти, асарнинг композицион ечимида тасвирий санъат қонуниятлари, хусусан, тасвирий санъатнинг ифодавий воситаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Мақолада, шунингдек, тасвирий санъатда композиция яратишнинг таркибий компонентлари, муҳим элементларини айнан бирламчи график материаллар асосида шакллантириш босқичлари тавсифланган, берилган тарихий мазмундаги материаллар таниқли рассомлар ижоди билан боғланган ҳолда матнга монанд иллюстратив материаллар билан тўлдирилган. Келтирилган мисоллар воситасида бирламчи график материалларни якуний композицияда қўлланишининг назарий асослари ҳамда амалий-татбиқий омиллари, композициянинг функционаллик, уйғунлик, эстетик кўрсаткичлар каби турли параметрлари, бирламчи график материал тушунчасининг мазмуни ҳамда қўлланишига кўра моҳияти тавсифланган.

Full text

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 899 БИРЛАМЧИ ГРАФИК МАТЕРИАЛЛАР БЎЛАЖАК МУТАХАССИСНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНЦИЯСИНИНГ МУҲИМ КОМПОНЕНТИ СИФАТИДА 1Асқарали Сулаймонов, 2Фазлиддин Бердиев 1Тошкент архитектура-қурилиш университетининг “Муҳандислик графикаси” кафедраси профессори, 2Тошкент архитектура-қурилиш университетининг “Муҳандислик графикаси” кафедраси катта ўқитувчиси https://doi.org/10.5281/zenodo.17441909 Аннотация. Мақолада тасвирий санъат соҳасида асар яратиш жараёнларида бирламчи график материал тўплашнинг аҳамияти ва моҳияти, асарнинг композицион ечимида тасвирий санъат қонуниятлари, хусусан, тасвирий санъатнинг ифодавий воситаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Мақолада, шунингдек, тасвирий санъатда композиция яратишнинг таркибий компонентлари, муҳим элементларини айнан бирламчи график материаллар асосида шакллантириш босқичлари тавсифланган, берилган тарихий мазмундаги материаллар таниқли рассомлар ижоди билан боғланган ҳолда матнга монанд иллюстратив материаллар билан тўлдирилган. Келтирилган мисоллар воситасида бирламчи график материалларни якуний композицияда қўлланишининг назарий асослари ҳамда амалий-татбиқий омиллари, композициянинг функционаллик, уйғунлик, эстетик кўрсаткичлар каби турли параметрлари, бирламчи график материал тушунчасининг мазмуни ҳамда қўлланишига кўра моҳияти тавсифланган. Калит сўзлар: тасвирий санъат, композиция, бирламчи график материал, ифодавий воситалар, компонент, компетенция, шакллантириш, фойдаланиш, татбиқ этиш, эстетик параметрлар, рамзий белгилар, ранг, фактура, гармония, яхлитлик, функционаллик. Аннотация. В статье раскрываются значение и сущность сбора первичного графического материала в процессе создания произведения в области изобразительного искусства, закономерности изобразительного искусства в композиционном решении произведения, в частности, особенности использования выразительных средств изобразительного искусства. Также в статье описываются составляющие компоненты создания композиции в изобразительном искусстве, этапы формирования её важных элементов именно на основе первичного графического материала, материалы исторического содержания дополняются иллюстративными материалами, аналогичными тексту, связывая их с творчеством известных художников. На приведённых примерах раскрываются теоретические основы и практико-прикладные факторы использования первичного графического материала в итоговой композиции, различные параметры композиции, такие как функциональность, гармоничность, эстетические показатели, раскрывается содержание и сущность понятия первичного графического материала с точки зрения применения. Ключевые слова: изобразительное искусство, композиция, первичный графический материал, средства выражения, компонент, компетенция, формирование, использование, INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 900 применение, эстетические параметры, символические знаки, цвет, фактура, гармония, целостность, функциональность. Abstract. The article reveals the importance and essence of collecting primary graphic material in the process of creating a work in the field of fine arts, the laws of fine arts in the compositional solution of the work, in particular, the specific features of using expressive means of fine arts. The article also describes the constituent components of creating a composition in fine arts, the stages of forming its important elements precisely on the basis of primary graphic materials, the materials of historical content are supplemented with illustrative materials similar to the text, connecting them with the work of famous artists. Using the examples given, the theoretical foundations and practical-applied factors of using primary graphic materials in the final composition, various parameters of the composition such as functionality, harmony, aesthetic indicators, the content and essence of the concept of primary graphic material in terms of application are described. Key words: fine art, composition, primary graphic material, means of expression, component, competence, formation, use, application, aesthetic parameters, symbolic signs, color, texture, harmony, integrity, functionality. Бирламчи материал деганда фақат чизилган график материал тушунилмаслиги лозим. График тасвир фақат чизилган материалдангина иборат эмас. Зеро, муайян тасвир, аввало, тасаввур, таассурот, хотира, мушоҳада, бадиий-эстетик тафаккур сингари психологик операциялар замирида юзага келади. Яъни рассом муайян объект, буюимни тасвирлар экан, уни нима учун, қандай мақсадларди амалга ошираёиганлиги ҳақида ўйлайди. Тасвирий санъат таълими ва тарихида бирламчи материал тушунчаси деярли қўлланилмайди. Одатда, биз назарда тутган мазмун ва моҳият тасвирий санъатда ижод қилиш, муайян мазмунда яратиладиган асар композицияси учун материал тўплашда рассомлар томонидан қоралама (рассомлар тилида наброска), ранглавҳа (рассомлар тилида рангда бажарилган этюд) каби сўзлар билан тавсифланади. “Бирламчи график материал” деганда биз айнан қаламда бажарилган тасвирларни назарда тутаяпмиз, қачонки улардан вариант сифатида бир бутун композицияга йиғилган асар учун таркибий элементлар сифатида қўлланилади. Бирламчи тушунчаси “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “Бирон ҳодиса жараёнида биринчи ўрин тутган; асосий, биринчи”, деб таъриф берилишида (1, 276) ҳар қандай ишнинг бошланиш нуқтаси деб қараш мумкин. Демак, тасвирий санъатда рассом бирор асар яратиши ўзига хос жараён бўлиб, бўлажак асарнинг композицион ечимини топиш учун кўплаб материаллар йиғади. Бу асар яратишнинг дастлабки ва жуда муҳим босқичи саналади. Жараённинг мазкур босқичидаги муҳим жиҳат шундаки, таниқли рассомлар томонидан яратилган картиналарнинг эскизлари билан таништириш, энг муҳими, бу эскизларни якуний композициянинг ечимида қандай ўрин тутган, умумий композициянинг муҳим компоненти сифатида қандай “юк”га эгалиги, қандай функция бажараётганлиги ҳақида керакли маълумотлар бериб бориш орқали бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини белгиланган меъёрий талаблар даражасида шакллантиришнинг ўзига хос педагогик кафолати сифатида қараш мумкин. Ўзбекистон ва жаҳон тасвирий санъатида таниқли рассомлар томонидан бирламчи материал тўплаш борасида кўплаб маълумотлар, INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 901 қоралама ва ранглавҳалар намуналари бўлиб, таълим жараёнида улардан ўринли фойдаланиш воситасида бўлажак мутахассиснинг бирламчи материални асарнинг муҳим компоненти сифатидаги аҳамияти ҳақидаги тасаввурларини ошириб, касбий компетенция элементларини керакли, айни пайтда қизиқарли тарихий маълумотлар билан тўлдириб бориш имконияти юзага келади. Тасвирий санъат тарихидаги композицион ечим нуқтаи назаридан мукаммал асарлар яратиш борасида Леонардо да Винчи, Рембрандт каби рассомларнинг ижоди ва илмий изланишлари алоҳида аҳамият касб этади. Тарихий манбаларда қайд этилишича, Рембрандт ўз композициялари учун бирламчи материал тўплаш жараёнида Шарқ миниатюраси намуналаридан нусха кўчиргани ва уларни трансформациялаш воситасида композициялари учун вариантлар яратгани ҳақидаги маълумот бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида, шубҳасиз, алоҳида қизиқиш уйғотади. Тасвирий санъат тарихида яратиладиган композиция учун бирламчи материал тўплаш, композицион ечим борасидаги ижодий изланишлар нуқтаи назаридан рус рассоми В.И.Суриковнинг “Бояр қизи Морозова” номли картинасига ишланган эскизларни мисол тариқасида келтириш мумкин. Асарни таҳлил қилишда қуйидаги асосий параметрларга эътибор қаратилади. Драматизм. Асар сюжети кучли драматизм асосига қурилган. Буни асар қаҳрамонини яқин истиқболда қийин синовлар кутаётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Бу ҳолат рассом томонидан маҳорат билан очиб берилар экан, ҳолатни айнан шундай бўлиши учун, шубҳасиз, кўплаб қораламалар устида ишлаган, яъни композиция учун бирламчи график материал тўпланган. Динамика. Асар сюжетининг динамикасини тасвирий ифодасини талқин қилишда ҳам механик, ҳам рамзий ишоралардан фойдаланилган. Механик ишора чана ёнида югуриб бораётган бола персонажи, композициянинг ўнг томонидаги персонажларнинг нигоҳи йўналиши билан ифодаланган бўлса, рамзий ишора, фикримизча, чана излари билан ифодаланган. Чунки излар чанани олдинга қараб кетаётганини англатади. Жасорат. Асар қаҳрамони Морозованинг тақдири драматик ечимга эга бўлса-да, асарда унинг қаҳрамонлик шижоати яққол сезилиб туради. Қайғуриш. Агар асар персонажлари ичида бош қаҳрамонга қайғуриш ҳисси билан қараётган образлар бўлмаганида асарнинг драматизм ҳолати тўлақонли очилмаган бўлар эди. Мазмунга юкланган маънодор сюжет. Асар жюжети жуда ҳам таъсирчан бўлиши учун унга катта маъно юклатилган. Бу омил асар композициясининг барча компонентларида ўз ифодасини топган. Асарга ишланган эскизларни композиция ечимини топишга йўналтирилган бирламчи материал сифатида эътироф этиб, бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларига батафсил баён этиш уларда ижодга бўлган масъулият, мукаммалликка интилиш каби фазилатларни таркиб топтиришга хизмат қилади. В.И.Суриковнинг картинаси кўп фигурали композиция сифатида эътиборлилиги айнан шундай асар учун бирламчи материал тўплаш муҳим деган хулоса чиқармаслиги керак. Бирламчи материал тасвирий санъатнинг барча тур ва жанрларида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бунга Ўзбекистон халқ рассоми Абдулҳақ Абдуллаевнинг ижодий изланишлари мисол бўлади. INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 902 Портретчи рассом сифатида Ўзбекистон тасвирий санъатида ўзига хос ўринга эга бўлган Абдулҳақ Абдуллаев доимий равишда мажлисларда, симпозиумларда, учрашувларда қаламда қораламар ишлаб юрган ва мунтазам равишда портрет композицияси учун вариант излаган. Унинг машҳур асарларидан бири буви ва набирага бағишланган бўлиб, кичик қаҳрамон Шаҳлонинг портрети композицияси ечимини айнан қораламалар, бирламчи материал орқали ҳал қилинган. INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 903 Абдулҳақ Абдуллаев ижодида машҳур инсонлар портретлари галереяси унинг кўп изланишда бўлганлигидан далолат беради. Рассомнинг қаҳрамонлари ичида олимлар, санъаткорлар, ёзувчи ва шоирлар портретлари алоҳида иштиёқ билан ишланганлигини кузатиш мумкин. INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 904 Юқорида келтирилган қораламаларда турли соҳа вакиллари – ганчкор уста, фахрий академик Уста Ширин Муродов, ёзувчи академик Ойбек, халқ артисти Лутфихоним Саримсоқоваларнинг сиймолари айнан уларнинг касбий фаолиятларининг образли талқинини излаш босқичи натижалари, намуналари сифатида қаралиши мумкин. Айнан шундай бирламчи материаллар рассомнинг мукаммал композицион ечимга эга бўлган портретлар галереясини яратишига замин вазифасини ўтаганлиги бўлажак тасвирий санъат ўқитувчилари учун тасвирий-ижодий ва педагогик фаолиятга қизиқиш ва мукаммалликка интилиш омили бўлиши мумкин. Тасвирий санъат таълими йўналишида, хусусан, архитектура ихтисослигида тасвирий санъатни ўқитилиши талабаларда архитектуравий композиция яратиш, меъморий лойиҳалаш компетенцияларини таркиб топтиришда тасвирий санъатнинг ифодавий воситаларидан фойдаланишга ўргатиш устувор таълимий вазифалар сирасига киради. Бунинг учун талабада кузатувчанлик, таассуротларни таҳлил қилиш ва хулосалаш, бирламчи материалларни умумлаштириш ҳамда тизимлаштириш компетенциялари шаклланган бўлиши талаб этилади. Шу тариқа уларда бирламчи график материаллар воситасида архитектуравий композицияларнинг муҳим элементларидан бири сифатида шартлилик элементларидан фойдаланиш малакаларини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнлари кечади. Айниқса, мустақил таълим мавзуларини ўзлаштиришда бу омил талабаларнинг касбга оид назарий билим ва амалий кўникмаларини таркиб топтиришнинг муҳим омили сифатида қаралади. Қуйида келтирилган иллюстрацияда дарахтнинг йил фаслларидаги ҳолатлари шартлилик, айни пайтда реалистик тасвир усулларидан фойдаланиб тасвирланган. Хулоса. Ижодий жараён билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятда бирламчи материаллар мукаммал композиция яратишнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Бирламчи материал тасвирий санъатнинг тур ва жанрига кўра турли усул ва техникаларда бажарилиши мумкин. Бироқ бу жараёнда график усулда яратилган бирламчи материаллар – эскизлар бир қанча омиллар, хусусан, оперативлик, ифодавийлик, қулайлик, муайян ҳолат мазмунини ифодалаш нуқтаи назаридан муҳим рол ўйнайди. Талабаларга бирламчи материалларнинг ижодий камолотдаги ўрнини тушунтиришда таниқли рассомларнинг машҳур асарларига ишланга эскизлар, тўпланган бирламчи материаллар ҳақида маълумот бериш ҳамда маълумотларга мувофиқ иллюстратив INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 905 материаллардан фойдаланиш алоҳида аҳамиятга молик. Юқорида келтирилган фикрлардан кўринадики, бирламчи график материаллар бўлажак мутахассиснинг касбий компетенциясининг муҳим компоненти сифатида таълим мазмунидан муносиб ўрин эгаллаши мақсадга мувофиқ. Тавсиялар. Назария билан амалиётнинг ҳамоҳанглиги таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг энг муҳим шартларидан бири. Шундай экан, бўлажак мутахассисларнинг касбий компетенцияларини шакллантиришда бирламчи материалларга хос тарихий-илмий манбаларни тасвирий талқини билан тақдим этиш лозим. Зеро, айнан тасвирий санъат намуналари, бизнинг мисолимизда биоламчи график материаллар таълим мазмунининг ажралмас компоненти бўлиши лозим. Ва, албатта, уларга мос иллюстратив материаллар тақдим этилиши таълимнинг тушунарлилигини таъминлайди. Шунингдек, иллюстратив материаллар сифатида нафақат миллий намуналар, балки жаҳон тасвирий санъати амалиётидаги намуналардан ҳам ўринли фойдаланиш тавсия этилади. Шу тирқа бўлажак мутахассисларда таққослаш, таҳлил қилиш ва хулоса қилишга оид назарий билим ҳамда амалий малакалари таркиб топтириб борилади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2006. – 680 б. 2. Гильманова Н. Композиция в изобразительном искусстве. – Ташкент: “Истиқлол нури”, 2014. – 288 с. 3. Колодин К.И. Интерьер загородной улицы. Учебное пособие для вузов. – Москва: Издательство «Архитектура-С», 2015. – 416 с.: ил. 4. Абдуллаев А. Жажда прекрасного: воспоминания, статьи, выступления. – Ташкент: 1994. – 192 с. 5. Кузин В.С. Психология / Под. Ред. Б. Ф. Ломова. Учебник. 2-е изд., перераб. и доп. – Москва: “Высшая школа”, 1982. – 256 с., ил.