scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ЎҚУВЧИЛАРДА МЕХНАТ ТАРБИЯСИ ОРҚАЛИ ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ

Шермухамедов Р., Эсоналиева С., Собирова К .

Abstract

Ўқувчиларда мехнат тарбиясини ташкил этишнинг замонавий усули уларда мехнат кўникмасини шакллантириш, мехнат мохиятини англатиш, мехнатга онгли муносабат, муайян ижтимоий-фойдали мехнат ҳаракати ёки касбий кўникма ва малакаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият жараёни ҳисобланади. Мазкур жараённи олиб борилишида ижтимоий тарбиянинг зарур таркибий қисмлари қўлланилади. Энг асосийси меҳнат тарбияси орқали ижтимоий ривожланишни ташкил этиш жараёнида ва унинг натижасида қаноатланиш вужудга келади.

Full text

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1417 ЎҚУВЧИЛАРДА МЕХНАТ ТАРБИЯСИ ОРҚАЛИ ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНИШЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ Шермухамедов Р.1, Эсоналиева С.2, Собирова К .3 ¹ ЧДПУ профессори, 2,3 ЧДПУ талабалари https://doi.org/10.5281/zenodo.17448704 Аннотация. Ўқувчиларда мехнат тарбиясини ташкил этишнинг замонавий усули уларда мехнат кўникмасини шакллантириш, мехнат мохиятини англатиш, мехнатга онгли муносабат, муайян ижтимоий-фойдали мехнат ҳаракати ёки касбий кўникма ва малакаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият жараёни ҳисобланади. Мазкур жараённи олиб борилишида ижтимоий тарбиянинг зарур таркибий қисмлари қўлланилади. Энг асосийси меҳнат тарбияси орқали ижтимоий ривожланишни ташкил этиш жараёнида ва унинг натижасида қаноатланиш вужудга келади. Калит сўзлар: Меҳнат тарбияси, ижтимоий тарбия, касбий кўникма, фаолият, қобилият Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисидаги қонуни ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланганидек замон талабини амалга ошириш таълим сифатини юксалтириш мақсади давлатимизнинг асосий вазифалардан биридир. Шу сингари юртимизда 2017-2021 йилларга белгиланган харакатлар стратегияси давлат дастурида тўртинчи бандини бажариш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Қуйидаги вазифаларни олиб қарасак унда ўқувчиларни хар томонлама юксак қобилиятли қилиб тарбиялаш, унда мехнат тарбиясининг ўрни ва роли алохида ахамиятга эгадир. Мазкур тарбияни олиб бориш оила, маҳалла ва таълим муассасалари зиммасидаги асосий вазифалардан ҳисобланади. Мехнат тарбиясини шакллантиришни ўқувчиларда олиб қарайдиган бўлсак, таълим муассасаларида айнан ўқитувчи томонидан уларни мехнатсеварликка ўргатиш билан амалга ошади. Ўқувчилар томонидан бажарилаётган мехнат машғулотини хар томонлама етарли тарзда ташкил этиш ўқитувчининг методикасига боғлиқдир. Методика ва педагогик технологияларни мехнат дарсларида қўллаш ўқувчини фанга қизиқтиришга олиб келади. Хар бир фаолия сингари мехнат фаолияти хам ўз ўрнида ташкил қилинган қизиқарли мехнат машғулоти билан амалга ошади. Мехнатни ташкил этиш мақсади қуйидагиларга асосланади; 1. Ташкил қилинаётган мехнат машғулотини ўқувчилар ёшига мос тарзда ишлаб чиқилиши; 2. Мехнат машғулотини олиб борилишида ҳавфсизлик қоидаларига амал қилиш; 3. Машғулот учун етарли асбоб ускуналарни таъминлаш; 4. Машғулот давомида метод ва усулларни қўллаш тартиби; 5. Машғулот учун зарур йўриқнома мавжудлиги; 6. Якка ва жамоа фаолияти тартиби; 7. Мехнат тарбиясида рағбатлантириш ва чора-тадбирни амалга ошириш; 8. Меҳнат тарбиясида намунали иш; INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1418 9. Мехнат машғулотларида осондан мураккабига ўтиш ва шу кабилардир. Яна шуни алохида таъкидлаб ўтишнинг ўрни жоиз, ўқувчиларга меҳнатнинг моҳиятини чуқур англатиш, уларда меҳнатга онгли муносабат, шунингдек, муайян ижтимоий-фойдали ҳаракат ёки касбий кўникма ва малакаларини шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият жараёни ҳисобланиб, ижтимоий тарбиянинг зарур таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Энг асосийси меҳнат тарбиясини шундай ташкил этиш керакки, инсон меҳнат жараёни ва унинг натижасидан қаноатланишини таркиб топтиришга кўмаклашсин. Меҳнат тарбиясининг пировард мақсади шахс характерининг асосий хислати сифатида унинг меҳнатга бўлган эҳтиёжини шакллантиришдир. Ўқувчиларнинг ижтимоий ривожланишини таъминлашда меҳнат тарбияси муҳим шартлардан бири бўлиб ҳисобланади. Унинг амалга оширилиши давлат томонидан олиб борилаётган ижтимоий ва иқтисодий сиёсат мазмуни билан белгиланади. Ўзбекистонда, бозор иқтисодиёти муносабатларини шакллантиришнинг асосий тамойиллари жамиятда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг асоси саналади. Ҳозирги даврда техника ва технологиялар ривожланишини юксак босқичга кўтариш учун ишлаб чиқаришни кенг кўламда компютерлаштириш, истеъмол маҳсулотларини жаҳон стандартлари даражасида ишлаб чиқишни йўлга қўйиш талаб этилмоқда.Буларнинг барчаси юксак интеллектуал ва жисмоний камолотга эга бўлиш, ишлаб чиқариш жараёнларининг илмий-техникавий ва иқтисодий асосларидан тўлақонли хабардор бўлиш, меҳнатга онгли, ижодий муносабатда бўладиган ёшларни тарбиялашни тақоззо этади. Бу эса, ўз навбатида, таълим муассасаларида меҳнат таълими ва тарбиясини ташкил этишга нисбатан улкан талабларни қўяди. Меҳнат тарбиясининг мақсади ўқувчиларда меҳнатга онгли муносабатни шакллантиришдир. Мазкур мақсадга эришиш йўлида қуйидаги вазифаларни ижобий ҳал этиш мақсадга мувофиқ: —ёш авлодда меҳнат қилиш истагини қарор топтириш ва уларни замонавий ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида фаолият юритишга тайёрлаш; —ўқувчиларда умумжамият манфаати йўлида меҳнат қилиш эҳтиёжини ҳосил қилиш; —Ўқувчиларни мехнат қилиш орқали ақлий қобилиятларини ривожлантириш; —ўқувчиларнинг мавжуд билимларини узлуксиз равишда такомиллаштириб боришлари учун зарур шарт-шароитни яратиш; — ўқувчиларда меҳнат кўникма ва малакаларини таркиб топтириш; —ўқувчилар фаолиятида юқори маданият, мақсадга интилиш, ташкилотчилик, меҳнат интизоми, тадбиркорлик, тежамкорлик, ишни сифатли бажариш, моддий бойликларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, ҳаётий фаолият йўналишини белгилаш малакаларини шакллантириш; — ўқувчиларда давлат иқтисодий-сиёсати мазмунига таянган ҳолда улар яшаб турган ҳудудлар ишлаб чиқариш хусусиятларига мувофиқ касбларни эгаллашга бўлган қизиқишларини ошириш; — ўқувчиларни касбга йўллаш, уларни меҳнат фаолиятининг барча турлари, шунингдек, улар яшаётган ҳудудда эҳтиёж мавжуд бўлган мутахассисликлар билан таништириш. Мазкур вазифалар тизимида ўқувчиларни меҳнатга психологик ва амалий жиҳатдан тайёрлаш уларнинг қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш орқали амалга оширилади. Меҳнат тарбияси ўқувчиларнинг ақлий, маънавий-ахлқий жисмоний ва INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1419 эстетик тарбияси билан ўзаро боғлиқ ҳолда яхлит тизимда амалга оширилади. Мазкур тарбияни олиб боришда қуйидагилар назарда тутилади; 1. Ўқувчилар меҳнат тарбиясида ақлий тарбия, уларни касбга тайёрлашнинг асоси саналади. Зеро, меҳнат — назарий ва амалий билимларни эгаллашга ёрдам беради, билим эса ўз навбатида шахсни меҳнатга тайёрлашни такомиллаштиради. Меҳнат тарбиясининг самарадорлиги ўқувчиларни меҳнат фаолиятига тайёрлаш жараёнида ҳар томонлама ривожланган шахсни тарбиялаш вазифаси билан белгиланади. 2. Меҳнат тарбияси эстетик тарбия билан мустаҳкам алоқа олиб боради. Меҳнат тарбияси мазмунига эстетик элементларни сингдириш асосида уни амалга ошириш ўқувчилар меҳнат тарбиясида катта аҳамият касб этади. Меҳнатда гўзаллик ва ўз меҳнатидан завқланиш унинг янада самарали кечишига ёрдам беради. 3. Миллий истиқлол мафкурасининг ижтимоий-иқтисодий асослари ҳақида фикр юритилар эканмиз: «Миллий истиқлол мафкураси ўз мазмунига кўра, ҳар бир фуқаронинг муносиб турмуш даражасини таъминлайдиган фаровон ҳаёт кечиришга чорлайди. Ҳар бир инсонни, у қайси шаклдаги мулкчилик асосида меҳнат фаолияти билан шуғулланмасин, шахсий манфаатларини жамият ва давлат манфаати билан ўзаро уйғунлаштириб яшашга ундайди. Юқоридагиларга асосланиб, ўқувчиларга меҳнат тарбиясини ташкил этишда қуйидаги мезон сифатида кўрсатиш мумкин: —меҳнатнинг ижтимоий аҳамиятининг ўқувчилар томонидан тушунилиши; —ўқувчиларнинг ихтиёрий равишда меҳнат қилишлари; — ўқувчиларда меҳнат қилмай ҳаёт кечирувчиларга нисбатан нафрат уйғотиш; —ўқувчиларда меҳнат ва меҳнат жамоасига ҳурмат туйғуларини барқарорлиги; — ўқувчиларни мехнат фаолиятида жавобгарликни ҳис этиш туйғусини тарбиялаш; — ўқувчиларнинг меҳнатга онгли муносабатда бўлишларига эришиш; — меҳнатда мустақил ижодкорликни қўллаб-қувватлаш; — ўқувчиларда давлат ва халқ мулкини кўз қорачиғидай асраш туйғуларини шакллантириш; — меҳнатда дўстлик ва ҳамкорликка эришиш; — ўқувчиларнинг меҳнатинииг гўзаллик манбайи сифатида тушунишларига эришиш ва бошқалар шу жумладандир. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ш.М.Мирзиёев “Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир”. Ўзбекистон-2018 йил 2. Каримов И.А. Баркамолавлод — Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. 3. Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа консерни, 1997. 4. Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард 5. мақсадимиз. — Тошкент, Ўзбекистон, 2000. 6. Маҳкамов У. ўқувчиларнинг ахлоқий маданиятини шакллантириш 7. муаммолари. — Тошкент, Ўзбекистон, 1993. INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1420 8. Сайидахмедов П.С. Методы обучения школьников механизированному труду в хлопководстве. — Ташкент, Укитувчи, 1991, - 112 9. Проф. М.Х.Тохтаходжайеванинг умумий таҳрири остида “ПЕДАГОГИКА” Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти.-2010 йил