scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ДИНИЙ АЪҚИДАЛАРГА ҚАРШИ КУРАШУВЧИ ВОСИТА СИФАТИДАГИ ИСЛОМ ТАЪЛИМОТИНИНГ АХАМИЯТИ»

Қорақалпоқ давлат университети Ижтимоий фанлар кафедраси Ф.ф.д (PhD) Ақмарал Мухаммадиярова

Abstract

Ислом таълимоти мусулман халқлари учун муқаддас манба булиб энг асосий манбаи «Қуръони карим» яни ҳидоят китоби инсонларни тўғри йўлга бошловчи муқаддас китоб ҳисобланади. Қуръондан кейин «Ҳадиси шариф» иккинчи асосий манбадир. Бу икки манбада хам инсониятнинг маданий-маърифий, маънавий езма мероси сифатида қадрланиб, унда барча халқларга хос ва мос бўлган фалсафа, адабиет, тарих, ахлоқ ва нафосат, экология ва бошқада фанлар билан боғлиқ кўз-қарашлар мажмуи ўз ифодасини топган. Калит сўзлар: Ислам тальимоти, қурани карим, ҳадислар, ислам фундаментализми, терроризм

Full text

SCIENCE AND SCIENTIFIC RESEARCH IN THE MODERN WORLD Vol. 3 No. 3 (2025) 15 ДИНИЙ АЪҚИДАЛАРГА ҚАРШИ КУРАШУВЧИ ВОСИТА СИФАТИДАГИ ИСЛОМ ТАЪЛИМОТИНИНГ АХАМИЯТИ» Қорақалпоқ давлат университети Ижтимоий фанлар кафедраси Ф.ф.д (PhD) Ақмарал Мухаммадиярова Анотация: Ислом таълимоти мусулман халқлари учун муқаддас манба булиб энг асосий манбаи «Қуръони карим» яни ҳидоят китоби инсонларни тўғри йўлга бошловчи муқаддас китоб ҳисобланади. Қуръондан кейин «Ҳадиси шариф» иккинчи асосий манбадир. Бу икки манбада хам инсониятнинг маданий-маърифий, маънавий езма мероси сифатида қадрланиб, унда барча халқларга хос ва мос бўлган фалсафа, адабиет, тарих, ахлоқ ва нафосат, экология ва бошқада фанлар билан боғлиқ кўз-қарашлар мажмуи ўз ифодасини топган. Калит сўзлар: Ислам тальимоти, қурани карим, ҳадислар, ислам фундаментализми, терроризм Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришганига 34 йил тўлган бўлса ҳам маънавий-маданий меросни қайта тиклаш ва уни кенг жамоатчилик орасида тарғиб этиш масаласи ўзининг долзарблигини ҳамда аҳамиятини йўқотмайди. Ҳозирда энг аҳамиятли вазифалардан бири, бу мамлакат томонидан ижтимоий-сиёсий турмушда маънавий янгиланиш жараёнини амалга ошириш ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги олиб борилаётган саъй ҳаракатларни бундан кейин ҳам янада жадаллаштиришни талаб қилади. Халқимизнинг маданий ва миллий мерослари неча минг йиллар давомида Шарқ халқлари учун қудратли маънавият манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ вақт давом этиб келган собиқ иттифоқ давридаги кескин сиёсатга қарамасдан Ўзбекистон халқи авлоддан авлодга ўтиб келган ўз SCIENCE AND SCIENTIFIC RESEARCH IN THE MODERN WORLD Vol. 3 No. 3 (2025) 16 тарихи, маданий-маънавий меросларини, ўзига хос дастурларини сақлаб қолишга муяссар бўлди. Собиқ иттифоқ даврида халқимизнинг маънавий меросига синфийлик нуқтаи назаридан қараб, оқибатда миллий қадриятларимиз, динимиз, урф-одатлармиз оёқ ости қилинган эди. Миллатнинг, халқнинг ифтихори бўлган тарихий ёдгорликлар шафқатсизларча бузиб ташланган, кўпчилиги қаровсиз қолдирилганлиги ачинарли ҳолатни юзага келтиради. Наврўз, Рамазон, Қурбон ҳайит каби кўплаган муқаддас миллий ва диний байрамларга ўз вақтида диққат-эътибор берилмасдан улар эскилик сарқитлари, гўё-ки, хурофот кўринишида баҳоланар эди. Фақатгина мустақиллик шарофати билан халқимиз маънавий зуғумдан холс бўлди. Эркин фикрлашга, ҳақ-ҳуқуқимизни, тилимизни, тарихимизни, маданиятимиз ва қадриятларимизни билишга, миллий онг, миллий туйғуларимиз қайта тикланишига кенг имкониятлар яратилди. Миллий қайта тикланиш ўз-ўзидан амалга ошадиган жараён эмас. Бунинг учун халқнинг дунёқараши, янгиланиши ва миллий истиқлол ғояси руҳида тарбияланиши зарур бўлади. Инсон дунёга келар экан ўз олдига буюк мақсадлар, орзу-армонлар қўйиб яшайди. Ўз мақсадига, орзуларига эришмоқ учун тиниб тинчимасдан ҳаракат этади. Мана шундай ҳаракат йўлида Ислом таълимотининг урни беқиёсдир. Ислом таълимотининг энг асосий манбаи «Қуръони карим» ҳисобланади. Қуръондан кейин «Ҳадиси шариф» иккинчи асосий манбадир. Қуръон сўзи арабча бўлиб, «Қироат қилиш», «ўқиш», маъносини англатади. Қуръон оллоҳнинг каломи ҳисобланиб, унинг ҳар бир сўзи пайғамбаримизга сўзма-сўз, оятма-оят нозил бўлган. Қуръон бу ҳидоят китоби, яъни, инсонларни тўғри йўлга бошловчи муқаддас китоб ҳисобланади. Қуръон – Шарқ халқларининг умуман инсониятнинг маданиймаърифий, маънавий езма мероси сифатида қадрланиб, унда барча халқларга хос ва мос бўлган фалсафа, адабиет, тарих, ахлоқ ва нафосат, экология ва бошқада фанлар билан боғлиқ кўз-қарашлар мажмуи ўз ифодасини топган. SCIENCE AND SCIENTIFIC RESEARCH IN THE MODERN WORLD Vol. 3 No. 3 (2025) 17 Қуръондан кейин Ҳадис иккинчи асосий муқаддас манбадир. Бунда Муҳаммаднинг ҳаети, фаолияти ва кўрсатмалари унинг диний, ахлоқий дастурлари тўғрисида баен қилинади. Бизга маълум ҳадисда ислом аҳкомлари, яъни, фарз, вожиб, суннат, ҳалол, ҳаром, макруҳ каби амал турларидан ташқари ахлоқ-одобга доир дастурлар талқин этилади. Ҳадисда ибодатнинг тартиб-қоидалари ва уларнинг астойдил бажаришга даъват этиш билан бирга умуминсоний фазилатлар кенг ташвиқ қилинган. Инсонийлик шаънига тўғри келмайдиган салбий ҳатти-ҳаракатлар кескин, қатъий қораланган.Ҳаётий масалаларни кўриб чиқишда, фикҳ соҳасидаги муҳокамалар жараёнида Қуръондан кейин Ҳадис (суннат) га асосий манба ҳисобида қаралган. Бундаги қоидалар мусулмонлар ўртасидаги муносабатларни ҳал этишда энг асосий манба даражасида қўлланилиб келинмоқда. Марказий Осиё халқлари ҳаётида ҳам ислом таълимоти кириб келиши билан Калом илми, шариат аҳкомлари ва араб тили ҳукмронлиги ўрнатилган. Фан, адабиёт, фалсафа ва умуман маданиятнинг ривожланишида араб тилининг таъсири кучли бўлган. Масалан: Ижтимоий турмуш тарзи ислом таълимоти талабларига мослаша бориб. Урф-одат, маросимлар диний тус олган, ёшларга таълим-тарбия беришда мактаблар очилган, руҳоний кадрлар тайёрлаш учун кўплаб мадрасалар ташкил этилган.Демак, Марказий Осиё халқларида илм-маърифат ва маданиятнинг ривожланишида ислом таълимотининг ижобий маъно касб этганлигини эътироф этишимиз керак бўлади. Марказий Осиёдаги турли элатлар ҳаётига исломнинг дастлабки кириб келган давридан бошлаб ташкил этилган мактаб, мадраса ва диний дорилфунунлар диний мақсадда тузулган бўлишига қарамасдан, дунёвий билимлар ривожланишига ҳам шароит туғдириб йўл очган. Масалан: Ислом таълимоти, унинг асосидаги мафкура ҳамда араб ёзуви, араб маданиятининг кучли таъсирида Ўрта асрларда Ўрта SCIENCE AND SCIENTIFIC RESEARCH IN THE MODERN WORLD Vol. 3 No. 3 (2025) 18 Осиёдан қатор Ҳурфикрли дунеқараш соҳиблари, буюк мутафаккирлар етишиб чиқади. Улар асосан араб имлосида жаҳон саҳнасига ўзларининг шоҳ асарлари билан чиқадилар. Алоҳида таъкидлаш керак ўша вақтда хитой, ҳинд, юнон тилларидан араб тилига таржималар қилиш юксак савияда амалга оширилиб айниқса антик юнон алломаларининг буюк асарлари таржима қилинади. Маъмун халифалик қилган даврда катта кутубхонага ва фалакиет расадхонасига эга бўлган ўзига хос фанлар академияси арабчада номи «Байтулҳикма» туркий забонда «Донолик уйи»нинг олиб борган фаолияти алоҳида аҳамиятга эга. Бунда Мусо аль-Хоразмий «Донолик уйи»да ишлаган риёзиётчи ва муннажимларнинг бутун бошли сулоласига бошчилик қилган. Лекин тан олиш керак бу даврнинг ҳукмрон мафкураси ислом таълимотига асосланган эди. Ислом таълимотидаги манбаларнинг ҳозирги даврдаги аҳамияти қандай? Бунда мен кўпроқ ислом фундаментлизмининг ўзига хос ақидаларига асосли зарба бера олиш хусусиятига тўхталиб ўтишни истар эдим. Ҳолбуки, нафақат ислом таълимотида, балки, бошқада динларда мавжуд догматик ақидаларга муносиб жавоб беришда манбаларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир. Масалан: Ислом фундаменталистик дунёқараш тарғиботчиларнинг фикрига кўра: «Ҳақиқий мусулмонлар ислом асос солинган даврдаги талабларга биноан яшамоғи шарт» деб эътироф этади. Фундамент сўзининг луғавий маъноси ҳам «асос» деган маънони англатади. Давлатнинг динга нисбатан янги муносабати қандай бўлиши биринчи Президентимиз И.А.Каримов томонидан ишончли далиллар билан асослаб берилди. «Дин, шу жумладан ислом дини ҳам минг йиллар давомида барқарор мавжуд бўлиб келганининг ўзи ёқ у инсон табиатида чуқур из отганлигидан унинг ўзига хос бўлган бир қанча вазифаларни адо этишидан далолат беради».Энг аввало, бундай ҳаракатлар Конституциявий қонунга зиддир. 1991 йил Ўзбекистон Олий Кенгаши 12 чақириқ 5-сессиясида SCIENCE AND SCIENTIFIC RESEARCH IN THE MODERN WORLD Vol. 3 No. 3 (2025) 19 «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» қонун қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2 чақириқ 4сессиясида 2000-йил 15 декабр куни «Терроризмга қарши кураш тўғрисида» қонун қабул қилинди. Демак, ислом фундаментализмига қарши курашда ислом таълимотининг манбаларига мурожаат қилиб илмий-назарий жиҳатдан асосланган ғоялар билан кенг жамоатчиликни айниқса ёшларимизнинг дунёқарашини шакллантириб борилса ҳамда ислом фундаментализмига қарши курашнинг ҳуқуқий негизлари сифатида Конституцияга асосланмоғимиз катта аҳамиятга эгадир. Буларнинг барчаси ўз навбатида, таълим-тарбия соҳасидаги давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳатларимизни юксак даражада рўёбга чиқармоқнинг гаровидир.Бизнинг Қорақалпоқ давлат университетида ҳам ёшларга маънавий-маърифий таълим-тарбия бериш жараёнида кенг кўламдаги амалий тадбирлар давомли равишда, узлуксиз ўтказилиб турилади. Бизда талаба ёшлар билан ҳар ойда 2 марта ўтказилиб туриладиган «Баҳс маркази» ташкиллаштирилиб, унда энг илғор иқтидорли талабалар ўртасида долзарб муаммоларни муҳокама қилиб борамиз. «Талабалар уйи»да давра суҳбатлари ўтказилиб унда айниқса, долзарб муаммолардан бири ҳисобланган диний экстремистик аъқидалар, бегона бузғунчи мафкуралар хуружи авж олган ҳозирги даврда, яъни, «Мафкуравий полигонлардаги кураш, ядро полигонларидаги курашдан ҳам кучлироқ» бўлган, ғоявий зиддиятлар чигаллашган замонда диний экстремистларга қарши курашда маънавий зарба бера оладиган, илмий асосланган ислом таълимоти манбаларига таянган, диний ва дунёвий билимлар моҳиятини тўғри тушунган ёшларни, замон талабига мос мутахассисларни тарбиялаш асосий мақсадимиздир.