БРОЙЛЕР ЖЎЖАЛАРИНИ БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАР БИЛАН ОЗИҚЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ СИФАТЛИ ПАРРАНДА ГЎШТИ ЕТИШТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Abstract
Мақолада жўжаларни боқишда анаънавий ва нопатоген замбуруглар асосида микробиологик усулда тайёрланган озуқавий фаол қўшимчалар, биологик фаол моддалардан фойдаланиш бўйича олиб борилаётган изланишлар тўғрисида маълумотлар келтирилган.
Full text
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 580 БРОЙЛЕР ЖЎЖАЛАРИНИ БИОЛОГИК ФАОЛ ҚЎШИМЧАЛАР БИЛАН ОЗИҚЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ СИФАТЛИ ПАРРАНДА ГЎШТИ ЕТИШТИРИШ ОМИЛЛАРИ Тўлаганова Зилола Камолиддин қизи Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти,илмий кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, қ.х.ф.б.ф.д. (PhD). Ахмедова Захро Рахматовна ЎзР ФА Микробиология институти лаборатория мудири, б.ф.д. профессор. Абдугаффоров Нуриддин Турсунбой угли Волгоградский государственный аграрный университет талабаси. ИНФОРМАЦИЯ О СТАТЬЕ АННОТАЦИЯ: ИСТОРИЯ СТАТЬИ: Мақолада жўжаларни боқишда анаънавий ва нопатоген замбуруглар асосида микробиологик усулда тайёрланган озуқавий фаол қўшимчалар, биологик фаол моддалардан фойдаланиш бўйича олиб борилаётган изланишлар тўғрисида маълумотлар келтирилган. Received:27.10.2025 Revised: 28.10.2025 Accepted:29.10.2025 КЛЮЧЕВЫЕ СЛОВА: бройлер жўжалар, озуқа меъёри, рацион,анаъанавий озука, озуқавий фаол биологик қўшимча, омухта ем таркиби, фермент, витамин, хазмланиш даражаси. Кириш Паррандачилик чорвачиликнинг гушт ва тухум каби кундалик энг зарур озука махсулотларини тайѐрлаш буйича тез етилувчан соҳаларидан бири эканлиги ҳозирги кунда кўп бора ўз тасдиғини топиб келмоқда. Сўнгги йилларда аҳолининг сони кескин ошиб бориши натижасида сифатли ва арзон чорвачилик маҳсулотларига
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 581 бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Шу боис аҳолининг гўшт ва оксилга бўлган юқори талабини паррандачилик гўшт ва тухум маҳсулотлари орқали қондириш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу борада паррандачилик соҳасини янада ривожлантириш учун зотдор ва семахсул парранда зотлари, сифатли ва туйимлилик жихатдан балансланган емлар, оксил, витаминларга бой табиий кушимчалар ишлатиш, илм-фан ютуклари ва замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш, такомиллашган янги илмий изланишлар олиб бориш ута мухимдир. Шуни таъкидлаш лозимки, хозирда Республикамизда мавжуд паррандалар сони 72 млн дан ортик булиб, уларни парваришлар, касалликлардан химоя килиш ва сифатли махсулот етиштириш учун энг аввало уларни таъминлаш озука базасини мустахкамлаш зарурдир. Юкоридагиларни инобатга олган холда мазкур маколада паррандаларни боқишда озуқавий тўйимлилиги юқори, сифатли ва кам харж озуқа емларидан фойдаланиш аҳамияти ва бройлер жўжаларни озиқлантириш бўйича тажриба натижалари келтирилган. Озуқавий моддалар ва қўшимчалар рацион таркибига кирувчи асосий моддалардан иборат бўлиб, оксиллар, ферментлар, витаминлар (сувда ва ѐгда эрувчи), микроэлементлар, аминикислоталар, антиоксидантлар ва каротиноидлар (тухум сариғи) ҳисобланади. Рацион таркибига кирувчи зарур бўлган асосий озуқа қўшимчалари миқдорлари паррандалар ѐши ва йуналишига (гушт, тухум ва насл берувчи) ўзгариши ва бир-бирларини қоплаши мумкин, шу билан бирга озуқанинг тўйимлилиги сақланиб қолиши зарур. 1-жадвал Бройлер жўжаларни бокиш даврларида рацион таркибига кирувчи асосий озуқа моддалар меъѐри (%) ва 100 грамм озуқа таркибий энергия алмашинуви куввати (ОЭ) Моддалар номи Бройлерлар (14 кунлик) Бройлерлар (14 ҳафталик) Бройлерлар (5 ҳафтадан юқори) 100 грамм озуканинг энергия алмашинуви 310 310 315
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 582 (ОЭ), ккал Оқсил (хом протеин) 18,0 22,0 19,0 Клетчатка (бириктирувчи тўқима учун) 2,9 4,5 4,5 Лизин 0,95 1,15 1,05 Метионин 0,31 0,48 0,44 Цистин 0,25 0,28 0,32 Триптофан 0,21 0,23 0,21 Аргинин 0,97 1,25 1,14 Гистидин 0 0,48 0,44 Лейцин 0 1,61 1,47 Изолейцин 0 0,88 0,80 Фенилаланин 0 0,80 0,74 Тирозин 0 0,69 0,43 Треонин 0 0,80 0,74 Валин 0 0,98 0,89 Глицин 0 1,04 0,95 Са (кальций) 0,25 1,00 0,90 Р (фосфор) 0,47 0,80 0,70 Na (натрий) 0,18 0,3 0,3 Жами: 25,14 37,56 34,45 1-жадвалда келтрилган маълумотларга кура, энг асосий озука элементи булиб энг аввало оксил ва унинг микдори, сунгра клетчатка (целлюлоза, пектин, гемицеллюлоза,ксилан каби донли экинлар хужайра кобиги моддалари - полисахаридлар) ва лизин, аргинин аминокислоталари ташкил килиБ.уларнинг микдорлари 1-4 хафталикда ортиб, 5-хафатадан юкори, яъни 35 кундан ошгандан сунг бироз (3-4 %) камайтирилади. 7-28 кунлик бокиш даврида айрим аминокислоталар кушилади хамда кальций микдори 4-баробарга, клетчатка, фосфор, натрий микдорлари эса 1,7-2 баробарга ортиб боради. Озикавий моддалар
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 583 сонларининг ва микдорларининг ортиб боришига карамасдан, энергетик баланснинг бир хил микдорда колиши, 310-315 ккал таъминланиши лозим. Тез суръатларда ва сифатли гушт тайѐрлаш учун жужалар озука рациони таркибида ѐгда ва сувда эрувчи витаминларнинг ахамияти жуда катта булиб, уларнинг микдорлари жужалар ѐшига караб, балансланган ва ушба микдорлар доимий булиб, витаминлар ѐки уларни сакловчи табиий мооддалар билан таъминланиши лозим (2-жадвал). 2-жадвал Бройлер жўжаларни бокишда витаминларга бўлган мейъѐрий талаби ХБ/тонна ем (халкаро бирлик) ва учун грамм/тонна ем хисобида № Витаминлар номи Бройлерлар (1-4 кунлик) Бройлерлар (1-4 ҳафталик) Бройлерлар (5 ҳафтадан юқори) 1 А –ретинол (Халкаро бирлик, млн/тонна ем учун) 10,0 10,0 7,0 2 D3-холекальциферол (Халкаро бирлик, млн /тонна ем учун) 1,5 1,5 1,0 3 Е –токоферол (Халкаро бирлик, млн/тонна ем учун) 10,0 10,0 5,0 4 К (2-метил-1,4нафтохинон). 2 2 1 5 В1 - тиамин 2 2 1 6 В2 -рибофлавин 3 3 3 7 В3 –витамин РР 10 10 10 8 В4 (Холин) 500 500 500 9 В5-пантотен кислотаси 30 30 20 1 0 В6-пиридоксин 3 3 3 1 В8Инозит 0,5 0,5 0,5
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 584 1 1 2 В12 -кобаламин 0,025 0,025 0,025 1 3 Вит-Н ѐки В7 (биотин) 0,1 0,1 0 1 4 Вит С-аскорбин кислотаси 50 50 50 Жўжаларни боқиш учун ѐғда эрувчи (А,Д,Е,К) витаминлардан А,Д, Е микдорлари 1 тонна озука еми учун миллион Халқаро бирлик мейѐрларида кўшилади, вмитамин эса улардан фарқли ўлароқ, граммлар хисобида ем таркибига киритилади. Юкорида келтирилган озука ва физиологик фаол моддалар каторида бройлер жўжаларнинг биринчи 4 кунлигида уларни озиқлантиришда енгил ҳазм бўладиган озуқа аралашмаларидан файдаланиш мумкин. Бунда, куруқ сут маҳсулотлари, маккажўхори ва буғдой ѐрмалари, соя шроти, витамин, минералли қўшимчалари белгилангна микдорларда ва премикслар шулар жумласидандир (3-жадвал). 3-жадвал 1-4 кунлик бройлер жўжаларга амалиѐтда тавсия қилинадиган озука рациони Ташкилий компонентлар Миқдорлари, (%) Буғдой ѐрмаси 35 Маккажўхори ѐрмаси 35 Соя кунжараси 25 Қуруқ сут 5 Витамин-минералли премикс 0,1 ЖАМИ: 100,1 Ушбу рацион рецептураси айниқса хонадон шапроитларида парранда бокиш учун кулай булиб, уларни кейинги боскичларда тулдириб бориш мумкин.
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 585 Бройлер жўжаларини тўғри озиқлантириш даражасини бахолашда уларнинг усиш тезлиги (масса ортиши) билан бир каторда морфологик ва физиологик кўрсаткичларига эътибор берилади. Уларнинг жадал суръатларда ўсиши, суяк тўқималарининг яхши ривожланганлиги, оѐқларида қувватсизлик ҳолатларининг йўқлиги, соғломлиги, харакатчанлиги, иштахаси, тож ва патларнинг куриниши, ранги ва бошқалар киради. Гушт йуналиши бройлер жужаларнинг ўсиши энг аввало оқсил ва оксил сакловчи моддаларга бевосита боғлиқ бўлиб, бунинг учун улар рационига юқори биологик тўйимлик хусусиятига эга оқсил моддалар сакловчи озуқаларни албатта киритиш лозимдир. Оқсил моддалари асосий манбалари булиб, ҳайвон ва ўсимликликлардан олинадиган озуқа қўшимчалари ташкил этади. Омухта ем таркибидаги “Хом оқсил”нинг 20-25 % ҳайвонларга оид озуқаларга тегишли оқсиллар ташкил этиши лозим. Бройлер жўжалари рационидаги озуқалар таркибига кирувчи протеин миқдорини хайвон махсулотлари (балиқ уни, гўшт-суяк уни, қуруқ сут маҳсулотлари) ва усимлик (соя ва кунгабоқар) кунжаралари бўлган озуқалар ҳамда озуқа хамиртурушлари билан тўлдириш мумкин (4-жадвал). Бройлер жўжаларининг гўштидан балиқ хиди келмаслиги учун, балиқ уни бокиш муддатининг охирги 10 кунлик даврида озука рационидан чиқарилади. 4-жадвал Хонадонда боқишга мўлжалланган бройлер жўжалар учун анаъанавий озуқа рациони наъмунаси (% ҳисобида) Озуқа таркиби Жўжалар ѐши, ҳафталик 1-4 5 ва ундан юқори Буғдой дони ѐрмаси 35 37 Маккажўхори дони ѐрмаси 25 20 Соя кунжараси 23 20 Кунгабоқар кунжараси 5 10 Балиқ уни (майдаланган) 5 2 Озуқа хамиртуриши 3 5 Минерал моддалар 1 1
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 586 Ўсимлик ѐғи (липидлар, мойлар) 3 5 Витамин-минералли премикс 0,1 0,1 Жами: 100,1 100,1 Ушбу микдорлар жужалар бокилишининг энг дастлабкаи боскичларида белгиланган энергетик кувватни албатта саклаб ва 310-315 ккал билан таъминлаб бериши даркор. Рациондаги эндастлабки кун ва хафталарда етишмовчилигини (310 ккал), яъни 5 ккал етишмовчилигини 3-5 фоиз ўсимлик мойларини қўшиш билан қоплаш мумкин. Мойларни жўжалар ѐши 1 кунликдан бошлаб 2-3 фоиз, 4 ҳафталикдан бошлаб 4-5 фоиз рационга қўшиш тавсия этилади. Шундай килиб, мазкур ишда гушт етиштириш йуналишига мулжалланган жужаларни бокишнинг турли хил рецептуралари яратилиб, уларнинг таркибини такомиллаштириш ишлари оркали, айникса фермент, оксил, аминокислоталар, витаминларни микроорганизмлар, хусусан ачиткилардан тайѐрлаш максадга мувофикдир. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, озука таркибидаги моддаларни хазмланиши, сурилиши ва моддалар алмашинувини яхшилаш ва ҳосил бўлаѐтган энергиядан ҳамда протеиндан юқори самарали фойдаланиш мақсадида бройлер жужалари рационига таркибига биологик фаол моддалар, хусусан гидролитик таъсирга эга целлюлаза, ксиланаза, протеаза каби ферментлар, микробиологик оксил, витаминларни қўшиш яхши натижалар беради.
JOURNAL OF INTERNATIONAL SCIENTIFIC RESEARCH Volume 3, Issue 4, October 2025 Online ISSN: 3030-3508 https://spaceknowladge.com =============================================================== =============================================================== Volume 3 Issue 4 [October 2025] Pages | 587 Фойдаланилган адабиѐтлар: 1. Калашников А.П. «Нормы и рационы кормления сельскохозяйственных животных». Москва 1985 г. 2. Ҳамрокулов Р., Карибаев К. “Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини озуқлантириш”. Т., 1999 й. 3. Рахматуллаев П.Э., Нормухамедов Х.И. “Бройлер жўжаларини етиштириш бўйича тавсиялар” Т., 2013 й. 4. Рўзиев Р.И., Рахматуллаев П.Э. ва бошқалар “Парранда боқиш бўйича қўлланма” Т., 2017 й.