ҚОРАЛПОҚЛАР ОИЛАСИДА БОЛАНИНГ ТУҒИЛИШИ ВА ТУҒИРИҚДАН КЕЙИНГИ ДАСТЛАБКИ МАРОСИМЛАР
Abstract
Мазкур мақолада қорақалпоқ халқининг қадимдан шаклланган маросимлари жумладан, оилада фарзанднинг дунёга келиши ва у бир ёшига тўлишигача бўлган анъанавий урф-одатлар ва удумлар таҳлил қилинган. Шунингдек, уларда ифодаланган туйғу, тушунча, ишонч ва эътиқодлар хусусида фикр юритилган.
Full text
“INTERNATIONAL CONFERENCE ON INNOVATIVE DEVELOPMENT OF EDUCATION” 2025/1 122 DOI: https://10.5281/zenodo.17459423 ҚОРАЛПОҚЛАР ОИЛАСИДА БОЛАНИНГ ТУҒИЛИШИ ВА ТУҒИРИҚДАН КЕЙИНГИ ДАСТЛАБКИ МАРОСИМЛАР Джумабаев Ильхамбек Улуғбекович Қорақалпоқ давлат университети, Этнография, этнология ва антропология иқтисослиги, магистранти. АННОТАЦИЯ Мазкур мақолада қорақалпоқ халқининг қадимдан шаклланган маросимлари жумладан, оилада фарзанднинг дунёга келиши ва у бир ёшига тўлишигача бўлган анъанавий урф-одатлар ва удумлар таҳлил қилинган. Шунингдек, уларда ифодаланган туйғу, тушунча, ишонч ва эътиқодлар хусусида фикр юритилган. Калит сўзлар: қорақалпоқлар, маросимлар, чилла даври, исм танлаш, бешик тўйи, «тусаў кесиў», бепушт аёл. АННОТАЦИЯ В данной статье анализируются древние обряды каракалпакского народа, в том числе традиционные обычаи и традиции рождения ребенка в семье до достижения им годовалого возраста. Также размышляется над выраженными в них чувствами, понятиями, убеждениями. Ключевые слова: каракалпаки, обряды, период чилла, выбор имени, колыбельная свадьба, обряд «тусаў кесиў», бесплодная женщина. ABSTRACT This article analyzes the ancient rituals of the Karakalpak people, including traditional customs and traditions of the birth of a child in a family before he reaches one year of age. Аlso reflects on the feelings, concepts, and beliefs expressed in them.
“INTERNATIONAL CONFERENCE ON INNOVATIVE DEVELOPMENT OF EDUCATION” 2025/1 123 Keywords: karakalpaks, rituals, chilla period, choice of name, lullaby wedding, cutting the bonds, barren woman. Қорақалпоқлар ҳам Ўрта Осиёнинг бошқа халқлари каби болаларни севадилар ва уларнинг оилада имкон қадар кўпроқ бўлишига интилар эди. Кўп болали оилалар ҳали ҳам йўқори мавқега эга ва оилада боланинг тўғилиши ҳар доим қувончли воқеа сифатида қабул қилинган. Ҳар бир халқда фарзанд тарбияси билан боғлиқ анъаналарнинг келиб чиқиши ва тарихи жуда узоқ даврларга бориб тақалади. Фарзанд тарибияси билан боғлиқ бу маданий урфодатлар бугунги кунда қорақалпоқларнинг кундалик фарзанд тарбиясида анъанавий урф-одат сифатида қўлланилиади. Мазкур мавзу доирасида маҳаллий ва қўшни халқлар олимларнинг бирқанча тадқиқот ишлари мавжуд: Есбергенов Х [4,5], Снесарев Г.П [12], Бекмуратова А [2], Изимбетов Т [7], Фирштейн Л [15], Горшунова О [3], Суюнова А [13], Кармышева Б.Х., Губаева С.С [8], Фатыхова Ф.Ф., Галиева Ф.Г [14]. Мақолада, қорақалпоқлар оиласида фарзанд туғилиги билан боғлик илк удум-маросимларнинг мазмун ва моҳияти кўриб чиқилади. Қорақалпоқларнинг анъанавий дунёқарашига кўра, оила яратишдаги асосий мақсад болаларнинг туғилиши ҳисобланади. Оилавий ҳаётида фарзанднинг дунёга келиши нафақат оила азоларининг, балки қариндош-уруғлар ҳаётида ҳам тантанали воқеа ҳисобланади. Шунинг учун халқ орасида «болали уй бозор, боласиз уй мозор» [10, 159] каби донолик иборалари ишлатилган. Бола дунёга келиши билан у ва онаси билан боғлиқ бир нечта маросимлар амалга оширилади. Улар ичида энг дастлабкиси, покланиш, ҳимояланиш ҳусусиятлари билан боғлиқ – болани қирқ кунлик чиллада саклаш (форсча - қирқ деган маънони билдиради) удуми ҳисобланади. Туғруқдан кейинги даврда она ва янги туғилган чақалоқ нопок, бир вақтнинг ўзида жўда заиф ва «ёвуз кучлар» тасирига мойил ҳисобланган. Халқ тасаввурида чақалоқ ва онасининг инсжинслар тасиридан эсон-омон сақланиши уларнинг чилла даври тартибқоидаларига қанчалик риоя қилишларига боғлиқ бўлган. Чилла инсон ҳаётидаги хатарли, энг оғир ва энг масъулиятли даврни англатувчи атама ҳисобланади. Бу
“INTERNATIONAL CONFERENCE ON INNOVATIVE DEVELOPMENT OF EDUCATION” 2025/1 124 қирқ күн ичида она ва бола ёвуз кучлардан ҳимояланади сўнгра, ўғил болалар 3739 кунда, қиз болалар эса 42-44 кунда чилладан чиқарилган. Ҳар иккала чақалоқни чилладан чикариш маросими уни поклаш яъний чўмилтириш билан ифодаланади. Чўмилтириш жараёнида тоғорага олинган илиқ сувга бола билан бирга 40 қошиқ сув, кумуш танга, узук ва билагузуклар солинган. Кейин бу тангалар қўшни келинларга ёки ёш болаларга тарқатилган, баъзи ҳолларда бу тангалар ёмон кўзга қарши тумор сифатида боланинг бош кийимига тикиб қўйилган [9, 24]. Чиллали уйга бепушт аёллар, бегона кишилар киритилмаган, хонадон чироғи ўчирилмаган каби иримлар амалга оширилган. Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, қорақалпоқлар оиласидаги энг фожиявий воқеа бу фарзандсизлик ҳисобланган. Мазкур ҳолатда асосий айбдор аёл киши ҳисобланиб, оғир ва машақатли йўк унинг елкасига тушган. Халқ орасида мазкур муаммонинг ечими сифатида бола асраб олинган, бу ҳолат эса «этакга бола солиш» деб номланган. Анъанавий қорақалпоқ оиласида қоида тариқасида, кўп фарзандлилик қонун ҳисобланган. Кўп фарзанд дунёга келтирган аёлларга, жамиятда катта ҳурмат билан қаралган. Келин тўй маросимларининг ўзида ҳам бола тўғилиши ва аёл бепушт бўлиб қолмаслиги билан боғлиқ бирқанча удумлар мавжуд. Масалан, ёш келин куёвнинг тўшагига кичкина болаларни ўтқазиш (асосан ўғил) каби мисолларни киритиш мумкин. Буннан ташқари туғмаган бепушт аёллар художўй жойлар, кароматли жойлар каби ўринларга уч ёки йетти пайшанба қатнаган. Бундай аёллар эса чиллали ёш оналар уйидан йироқ тутилган. Кейинги йирик маросимларнинг бири бу чақалоққа исм қўйиш анъаналари билан боғлиқ бўлиб келади. Янги туғилган чақалоққа исм қўйиш инсониятнинг энг улуғ одатларидан бўлиб, унинг тарихи - тотемизм, фетишизм, афсунгарлик, аждодлар эътиқоди каби қадимий диний эътиқод ва топинишлар билан ҳам боғлиқ. Шу боис янги туғилган чақалоққа исм қўйишга алоҳида эътибор қаратилган. Баъзи исмлар болага оғирлик қилади, деган мулоҳазага ҳам борилган. Ҳатто бола улуғ, оғир номни кўтара олмай бахтсизликка учраши мумкин, дея ирим қилинган. Чақалоққа муносиб исм танлашга «исми жисмига
“INTERNATIONAL CONFERENCE ON INNOVATIVE DEVELOPMENT OF EDUCATION” 2025/1 125 мос» бўлишига ҳаракат қилинган. Қолаверса боланинг соғлиги, яшаб кетиши, келгуси бахти унга қўйиладиган исм билан боғлиқ бўлади, деб ҳисоблашган. Бинобарин, чақалоққа мувафақиятли танланган ном унинг тақдирини ўзида мужассамлаштиради, киши ўз исмига ўхшайди, деб ишонилган. Янги тўғилган чақалоққа ном беришни имкон қадар тезроқ амалга ошириш лозим – тўғилганидан кейин 2-3 кун ичида, акс ҳолда исм «ёвуз руҳлар» (шайтон) томонидан берилади каби фикирлар ҳам мавжуд [1, 127]. Болага ном берида ҳам бир нечта иримлар кўза тутилади. Масалан, чақалоқ туғилмасидан унга ном танланади, ўғил болаларнинг исмлари бир-бирига ўхшаш, қофиявий қўйилган, кейингиси ҳам ўғил бўлишига нийят қилиниб, қиз болаларнинг исмларини эса кейингиси ўғил бўлиши учун бир-бирига ўхшатмасдан қўйишга ҳаракт қилинган. Хатто, тўғилишидан оламдан ўтган чақалоқларга ҳам ном берилиб, кейин дафн маросимини амалга оширган. Улар «ушпақи» «жаннетий» деб ҳисобланган [11, 14]. Шунинг учун одамлар “хосиятли” (қутлуғ) ва “хосиятсиз” исмлар бўлади, исм одамни ўзаро фарқлаш, аташ учунгина эмас, балки уни турли бало-қазолардан асрайдиган, муҳофаза қиладиган восита деб билишган. Чақалоқ тўғилиши билан боғлик йўқорида келтирилган анъанавий маросимлар амалга оширилгандан кейинги кетма-кетлик бу бешик тўйи ҳисобланади. Қорақалпоқларда анаъанага кўра оилада чақалоқ дунёга келганда унга бешик ёки турли ҳил беланчаклар ясатилади. Қорақалпоқ халқида болани бешикка белашда ҳурматли-эътиборли, ували-жували, никоҳи бузилмаган аёллар танланган. Болани бешикка белашда “қўрқмас ботир бўлгин, соғлом ўсгин, узоқ яшагин!” деб турилади. Қадимий анъаналарга мувофиқ чақалоққа бешикни келиннинг ота-онаси (қизлик ўйи) чақалақнинг ҳола, тоғалари олиб келишган. Лекин айни пайтда бундай анъаналарнинг яхлид сақланган ҳолатини кўзатиш қийин, сабаби баъзи ҳолларда бешик она тараф томонидан олиб келинса айрим ҳолларда қайнонанинг ўзи бешик ва беланчаклар ясатган. Бола бешикга белангач «бешик тўй» берилган (айрим ҳолларда уни «шашыў тўй» деб аташади). Бундай ҳолат ҳозирги кунда ҳам кузатилади. Одатда тўйни ҳар бир оила ўз молиявий ҳолатлига суянган равишда берган. Кимлардир салтанатли тўй
“INTERNATIONAL CONFERENCE ON INNOVATIVE DEVELOPMENT OF EDUCATION” 2025/1 126 қилиб беришган бўлса, кимлардир оила даврасидаги кичик базм сифатида ташкиллаштирган. Қозоқ халқида ҳам мазкур удум мавжуд бўлиб у «бесик акелиў» номи билан юритилган [6, 60]. Ёш оналар учун бешикнинг авзалликлари жуда катта эди. Биринчидан, боладаги иссиқликни саклаб, уни совиқ қотишдан асрашда бешикнинг ҳиссаси аҳамиятли, иккинчидан, кўпинча уйқу ҳолатида бўлган чақалоқнинг тинч ухлаши учун у жуда қулай эди, учинчидан, уйқу ёки уйғоқ ҳолларда унинг тагини ҳамиша қуруқ сақлашда бешикларнинг ўрни катта. Тўртинчидан эса халқ азалдан бешикда ётган боланинг оёклари текис, ўқдай бўлади каби бир қанча тушунчалар билан ифодаланган [2, 23]. Вақт ўтиб бола 1 ёшини қарши олганда унинг юриши, илк қадам босишлари билан боғлиқ маросимлар амалга оширилади, мазкур удум қорақалпоқларда «тусаў кесиў» номи билан юритилган. Бу маросимнинг маъноси шундан иборатки, энди қадам қўя бошлаган боланинг оёқларига рангли тасма боғланган ва тасма ижобий фазийлатларга эга бўлган ёши катта аёл ёки эркак киши томонидан кесилган. Илгарилари рангли тасма бола яшнаб ўсиши учун турли ҳил яшил чўплардан ясалган бўлса, ҳозирда эса асосан оқ ва қора ранглардаги ипак тасмалардан фойдаланилиб келинмоқда. Бу удумнинг амлга оширишдаги асосий мақсад, ҳаёт йўлларида бола қоқилмасдан қадам босиши ва унинг оёқларидаги тасмани кесган инсонга ўхшаб намунали инсон бўлиши каби тушинчалар билан ифодаланган. Мазкур маросим бугунги кунда ҳам халқ орасида кенг тарқалган, лекин маросимда айрим трансформацион жараёнларни кузатиш мумкин, аммо, бу жараёнлар маросимнинг асосий моҳиятига тасир қилмаган. Хулоса қилиб айтганда, қадимий тарихга эга бўлган қорақалпоқ халқи турмуш тарзида ҳам тарихий тараққиётнинг турли босқичларида қувончли дамларини ифода этувчи қўплаб маросимлар шаклланган. Улар орасида муқаддас ҳисобланган оилада фарзанднинг дунёга келиши билан боғлиқ удумлар алоҳида мазмун ва моҳиятга эга. Бола бир ёшга тўлгунга қадар амалга оширилган барча урф-одат ва маросимлар унинг келажакда етук ва комил инсон бўлиб
“INTERNATIONAL CONFERENCE ON INNOVATIVE DEVELOPMENT OF EDUCATION” 2025/1 127 етилиши учун амалга оширилган. Мазкур маросимларни тадқиқ этиш орқали халқимизнинг қадимий дунёқараши, орзу интилишлари, эътиқодлари, турмуш тарзи ва ҳаёт фалсафасидан воқиф бўламиз. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ: (REFERENCES) 1. Бакиева Г.Т. Обряды и ритуалы, связанные с рождением ребенка у сибирских татар юга Тюменской области. Вестник археологии, антропологии и этнографии. 2015. № 1 (28). С. 125-132. 2. Бекмуратова А.Т. Быт и семья каракалпаков в прошлом и настоящем. – Нукус: Каракалпакстан, 1970. – 153 с. 3. Горшунова О.В. Проблема бездетности и религиозные обряды узбеков. // Традиционные ритуалы и верования. Библиотека российского этнографа. Ч.2, – М., 1995. 4. Есбергенов Х. Қарақалпақлардың гейпара дәстүрлери ҳаққында. – Нөкис: Қарақалпақстан, 1964. – 107 б. 5. Есбергенов Х. О близости пережитков доисламских верований в обычаях каракалпаков и башкир // Археология и этнография Башкирии. Т. 4. – Уфа, 1971. 6. Есбергенов Х., Атамуратов А. Традиции и их преобразование в городском быту каракалпаков. – Нукус: Каракалпакстан, 1975. – 212 с. 7. Изимбетов Т. Дәстүрлер үрп-әдетлер ҳәм турмыс. – Нөкис: Қарақалпақстан, 1975. – 80 б. 8. Кармышева Б.Х., Губаева С.С. Обряды, связанные с рождением и воспитанием детей у каратегинских киргизов // Среднеазиатский этнографический сборник. Вып. 5. – М.: Наука, 2006. С. 149-164 9. Кудайбергенова Д. Каракалпакские детские украшения-обереги: традиции и современность // Проблемы Востоковедения. 2024. (104). С. 21-29. 10. Қ.Айымбетов «Халық даналығы» Нөкис. 1978. – 491 б. 11. Сейдин Ә. Аралбойы ҳәм Бухара қарақалпақларында перзентке ат қойыў дәстүри. Материалы международной конференции «Устойчивое развитие южного Приаралья». Н.,2011.
“INTERNATIONAL CONFERENCE ON INNOVATIVE DEVELOPMENT OF EDUCATION” 2025/1 128 12. Снесарев Г.П. Реликты домусульманских верований и обрядов у узбеков Хорезма. – М.: Наука, 1969. – 336 с 13. Суюнова А. Рождение и воспитание детей у туркмен-горожан. – Ашхабад: Ылым, 1993. – 152 с. 14. Фатыхова Ф.Ф., Галиева Ф.Г. Обряды, связанные с рождением ребенка // Башкиры. – М., Наука, 2015. – С. 337-355. 15. Фирштейн Л. А. О некоторых обычаях и поверьях, связанных с рождением и воспитанием ребенка у узбеков Южного Хорезма // Семья и семейные обряды у народов Средней Азии и Казахстана. – М.: Наука, 1978. – С. 189-209.