scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

СОҒЛОМ БОЛА ТАРБИЯСИДА ИСЛОМИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ

Хўжамқулов Пиримқул

Abstract

Мазкур мақолада соғлом бола тарбиясида исломий қадриятларнинг аҳамияти, уларнинг жамият маънавияти ва ахлоқий юксалишига таъсири ёритилган. Марказий Осиё алломалари — Абу Наср Фаробий, ал-Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ мутафаккирларнинг диний-ахлоқий меросининг бугунги кундаги аҳамияти таҳлил этилган. Шунингдек, жадидлар фаолиятида ислом қадриятлари ва илму маърифатни ривожлантириш орқали соғлом авлодни тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Full text

INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1544 СОҒЛОМ БОЛА ТАРБИЯСИДА ИСЛОМИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ Хўжамқулов Пиримқул Чирчиқ давлат педагогика университети “Санъатшунослик факултети” Мусиқа таълими кафедраси в.б доценти https://doi.org/10.5281/zenodo.17462049 Аннотация. Мазкур мақолада соғлом бола тарбиясида исломий қадриятларнинг аҳамияти, уларнинг жамият маънавияти ва ахлоқий юксалишига таъсири ёритилган. Марказий Осиё алломалари — Абу Наср Фаробий, ал-Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ мутафаккирларнинг диний-ахлоқий меросининг бугунги кундаги аҳамияти таҳлил этилган. Шунингдек, жадидлар фаолиятида ислом қадриятлари ва илму маърифатни ривожлантириш орқали соғлом авлодни тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Калит сўзлар: исломий қадриятлар, соғлом бола, маънавият, ахлоқ, тарбия, алломалар, жадидчилик. Аннотация: В статье рассматривается роль исламских ценностей в воспитании здорового поколения, их влияние на духовное и моральное развитие общества. Анализируется наследие выдающихся мыслителей Центральной Азии — аль Фараби, альБеруни, Ибн Сины, Имама аль-Бухари, Имама ат-Тирмизи и других. Особое внимание уделено деятельности джадидов, подчеркнувших необходимость сочетания исламских принципов и науки в формировании духовно зрелой личности. Ключевые слова: исламские ценности, здоровое поколение, духовность, мораль, воспитание, мыслители, джадидизм. Abstract: The article explores the significance of Islamic values in raising a healthy generation and their impact on the moral and spiritual development of society. It analyzes the intellectual and ethical heritage of Central Asian scholars such as Al Farabi, Al-Biruni, Ibn Sina, Imam Al-Bukhari, and Imam At-Tirmidhi. The paper also highlights the contribution of the Jadid movement, emphasizing the integration of Islamic ethics and modern education in nurturing well-rounded individuals. Keywords: Islamic values, healthy child, spirituality, morality, education, scholars, Jadid movement. Ўзбекистон давлати ўз мустақиллигини қўлга киритгач, жамиятнинг иқтисодий, сиёсий сохаларда амалга оширилган улкан янгиликлар, маънавий ҳаётни ҳам шунга ҳамоҳанг такомиллаштиришни талаб қилади. Чунки бу жараён мустақилликни мустаҳкамлайдиган, уни авайлаб – асрайдиган қадрлай оладиган субъект салохиятига бевосита боғлиқ ва алоқадордир. Шунингдек, мустақилликнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-аҳлоқий асосларини билмасдан, унинг қадрига етиш, мохиятини англаш анча қийинчилик туғдиради. Биз, авваламбор, ўтмиш авлодларимиз, халқнинг, миллатнинг ўз озодлиги, эрки учун қандай ғояларни олға сурганлигини билишимиз зарур. INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1545 Aлломаларимиз таъкидлаганидек: “ Албатта, миллий ғоя, мафкурасиз жамият, ҳалқ ва ҳатто бирор инсон ҳам яшаши, ўзининг келажагини, ҳаёт йўлини белгилаши қийин кечади. Шунинг учун жамиятнинг, давлатнинг ривожланиши ва такомиллашуви мозийда шаклланган ғояларни билиш ва улардан сабоқ олиш тақозо қилад ”. Қадимдан маълумки жамиятда шаклланган ғоялар, албатта, диннинг у ёки бу шакллари билан бевосита боғлиқ бўлган, чунки бу ижтимоий феномен жамият маънавий ҳаётнинг ажралмас қисми ҳисобланган. Жумладан, ислом дини ва унинг қадриятлари тўғрисида ҳам шундай фикрни билдириш мумкин. Ислом дини қадриятининг соғлом бола тарбиясидаги ўрнини ёритиш учун, бизнинг назаримизда, Марказий Осиё ижтимоийфалсафий, диний-аҳлоқий тафаккури қатламларига назар ташлаш мақсадга мувофиқдир. Миллий тарихимиз ва умумбашарий тараққиёт ривожига унутилмас ҳисса қўшган олиму фузалоларнинг исломий қадриятлар ва уларнинг жамият ҳаётидаги аҳамияти хақида қолдирган илмий мероси, фалсафий курашларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш даркор. Улардан бугунги ўқувчи ҳаётнинг мураккаб муаммоларини хал қилишда асқотадиган муҳим фикр ва йўл-йўриқларни топа олади. Маълумки исломий билимлар инсон дунёқарашини шакллантиришга хизмат қиладиган фалсафий тафаккуринг муҳим қисми ҳисобланади. Бу соҳада Марказий Осиёда яшаб ижод этган буюк мутафаккирларАбу Наср Фаробий, ал Беруний, Ибн Синолар илмий меросидаги фалсафий ғоялар ва диний қарашлар ўз мавқеига эгадир. Қомусий илм сохиблари баҳт-саодат, умуминсоний қадриятлар, бағрикенглик, жоҳиллик, зўравонлик, адолатли жамият инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўрни ҳақида фикр юритганларида, бевосита ёки билвосита диннинг, жумладан, исломнинг тараққиётидаги ўрнига юксак баҳо бердилар. Жумладан ал-Беруний миллий ва диний маҳдудликни қоралаб, улар халқнинг тинч-тотув яшашига, мўътадил муносабатларининг ўрнатилишига ҳалақит беради, деб таъкидлайди. У миллий ва диний чегараланганликка берилганлар, деб хисоблайди. Демак, юқоридагиларга асосланиб шундай дейиш мумкинки, миллатнинг кибрхавога берилиши, бошқалардан ўзини устун қўйиши, унинг қадр қимматига ижобий эмас, балки салбий таъсир кўрсатади, бошқа халқлар билан бўладиган ижобий муносабатларга путур етказади. Худди шунингдек, бирор-бир диннинг ҳам жамиятда устуворлигини таъминлашга интилиши ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Ваҳоланки, ҳар бир миллат ва д0збдиннинг жаҳон тамаддунида ўз ўрни ва мавқеи бор. Айниан, исломдаги қадриятларнинг муҳим бир жиҳати, динниг тарбия ва таьлимга асосланганлигидир. Ислом қадриятларининг вазифасини «Қуръони карим» ва «Ҳадис шариф» ўқув дастурлари кимда шубҳа туғдирмайди. Ислом тарихи, таълимоти билан шуғулланган алломалар, албатта, бу муқтабар манбаларга мурожаат қилганлари бежиз эмас. Марказий Осиёда яшаб, ижод этган тасаввуф намояндалари Баховуддин Накшбанд, Ахмад Яссавий ва Нажмиддин Кубролар комил инсон, унинг хислатлари тугрисида мушохада юритадилар ва Курьони Каримда «Яхшилик ва такво йулида хамкорлик килинг, гунох ва душманлик йулида хамкорлик килманг» каби хикматли панд-насихатларга асосланиб, узаро нифок, душманликАллох кечириши гоят мушкул булган гунох эканлигини такидлаган холда, нафакат муминмусулмонлар, балки бошка динга этикод килувчилар орасида иттифок урнатиш халклараро хамкорликда мухим омил эканлигини этироф этдилар. Бошка бир йуналишда ижод килган мухаддислар - Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий хадис илмининг дахолари сифатида ном чикардилар. Хадисларни туплаш, уларни тартибга INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE ON “MODERN APPROACHES AND TRENDS IN TEACHING FINE ARTS, DRAFTSMANSHIP AND MUSIC IN HIGHER PEDAGOGICAL EDUCATION” OCTOBER 22-23, 2025 1546 келтириш сохасида буюк хизматлари билан ислом оламида машхур булган бу алломалар уз асарларида инсоннинг манавий дунёсини бойитишга, илм олишнинг жамият равнакига тасирини курсатишга, мехр-шафкат, мехрибонлик, мехнатсеварлик, узаро хурмат каби инсоний фазилатларни тараннум этишга интилдилар. Буларнинг хаммаси жамият азоларининг хамкорлигига олиб келади, натижада фаровонлик татминланади, деган фикрга келдилар. Алломаларнинг манавий - ахлокий карашлари Узбекистон мустакиллиги даврида хам уз ахамиятини йукотмасдан, балки ёшларимизни инсонпарварлик ва ватанпарварлик рухида тарбиялашда мухим ахамиятга эга булмокда. Марказий Осиёда мусулмон фикхи (хукукшунослик)ни ривожлантириш сохасида Маргиноний, Мотрудий каби олимлар ижод килганлар. Уларнинг шариатга асосланиб, оила, никох, мулкий муносабатлар тугрисида билдирган фикрлари жамиятнинг манавий хаётини такомиллаштиришга йуналтирилган. Шунинг учун бозор муносабатларига утаётган Узбекистон шароитида бу алломаларнинг асарларини урганиш ва уларда їз аксини топган диний-ахлокий конун-коидаларнинг мохиятига етиш фойдадан холи эмас. XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида ижод этган жадидлар хам ислом кадриятларининг ижтимоий хаётдаги урнига алохида этибор бердилар. Жумладан, Махмудхужа Бехбудий аросатдан халос булишнинг йули илму фанни ривожлантириш, диний багрикенгликни баркарор килишдан иборатдир, деган хулосага келди. Фитрат асарларида дунёвий ва диний илларнинг мутаносиблиги, исломнинг манавий кадриятлари тугрисида фикр коритилади. Хусусан, Фитратнинг «Мунозара» асарида миллатпарварлик, халкпарварлик кенг ёритилган. Туркистон жадидчилигининг вакиллари булган Хужа Муин, Абдулхамид Чулпон, Абдулла Авлоний, Тулаган Хужамёров (Тавалло) ва бошкаларнинг ижодида ислом кадриятларининг ижтимоий тараккиётга тасири тугрисида фикр юритилган. Хулоса килиб шуни такидлаш лозимки, Узбекистон мустакиллигини юксак маьнавиятни карор топтириш оркали таминлаш ва мустахкамлаш мумкин. Бунда манавиятнинг аралмас кисми булган исломий кадриятларни урганиш ва улардан самарали, окилона фойдаланиш максадга мувофикдир. Хулоса Исломий қадриятлар инсоннинг маънавий камолоти, жамиятнинг ахлоқий тартиби ва соғлом авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Марказий Осиё алломалари ва жадидлар мероси ёшларни ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳр-шафқат, илмга интилиш руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Мустақил Ўзбекистон шароитида бу қадриятлардан оқилона фойдаланиш соғлом ва маънавий етук авлодни шакллантиришнинг асосий омили бўлиб хизмат қилади. Фойдаланилган адабиётлар 1. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. 2. Фаробий Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. – Тошкент: Фан, 1993. 3. Беруний Абу Райҳон. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар ҳақида. – Тошкент: Фан, 1992. 4. Беҳбудий Махмудхўжа. Мунозара. – Тошкент: Шарқ, 1999. 5. Имом ал-Бухорий. Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ. – Тошкент: Тошкент ислом университети нашриёти, 2012.