scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

КУЛОЛЧИЛИК САНЪАТИДА УСТОЗ ВА ШОГИРД МУНОСАБАТЛАРИ КАСБИЙ САЛОҲИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ОМИЛИ

Аҳлиллоев Т.А., Аҳлиллоев О.Т.

Abstract

Мақолада кулолчилик санъати ва унинг устоз-шогирд тизими орқали авлоддан авлодга ўтиши ҳамда бу жараённинг педагогик ва психологик аҳамияти таҳлил қилинади. Кулолчилик нафақат турмуш эҳтиёжини қондирувчи восита, балки ижодий қобилият, эстетик дид ва маънавий қадриятларни шакллантирувчи омил сифатида намоён бўлади. Устоз-шогирд муносабатлари тарихий жиҳатдан мустаҳкам анъаналарга эга бўлиб, ҳунарни ўргатиш, шахсни тарбиялаш ва касбий салоҳиятни шакллантиришнинг самарали модели сифатида тавсифланади. Мақолада касбий салоҳиятнинг асосий таркибий қисмлари – назарий билимлар, амалий кўникмалар, ижодий маҳорат, маданий-маънавий юксаклик ва ижтимоий-коммуникатив салоҳиятлар ёритилган. Шунингдек, кулолчилик мактаблари ва улардаги устоз-шогирд тизимининг замонавий аҳамияти, миллий меросни асраб-авайлаш, ёш авлодни миллий анъаналар руҳида тарбиялашдаги ўрни кўрсатиб берилган. Хулоса сифатида устоз-шогирд тизимини давлат сиёсати ва таълим жараёни билан уйғунлаштириш муҳим стратегик вазифа экани таъкидланади.

Full text

SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 285 КУЛОЛЧИЛИК САНЪАТИДА УСТОЗ ВА ШОГИРД МУНОСАБАТЛАРИ КАСБИЙ САЛОҲИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ОМИЛИ 1Аҳлиллоев Т.А., 2Аҳлиллоев О.Т. 1,2Академик Бобожон Гафуров номидаги Хужанд давлат университети, Хуҷанд, Тоҷикистон https://doi.org/10.5281/zenodo.17470876 Аннотация. Мақолада кулолчилик санъати ва унинг устоз-шогирд тизими орқали авлоддан авлодга ўтиши ҳамда бу жараённинг педагогик ва психологик аҳамияти таҳлил қилинади. Кулолчилик нафақат турмуш эҳтиёжини қондирувчи восита, балки ижодий қобилият, эстетик дид ва маънавий қадриятларни шакллантирувчи омил сифатида намоён бўлади. Устоз-шогирд муносабатлари тарихий жиҳатдан мустаҳкам анъаналарга эга бўлиб, ҳунарни ўргатиш, шахсни тарбиялаш ва касбий салоҳиятни шакллантиришнинг самарали модели сифатида тавсифланади. Мақолада касбий салоҳиятнинг асосий таркибий қисмлари – назарий билимлар, амалий кўникмалар, ижодий маҳорат, маданий-маънавий юксаклик ва ижтимоий-коммуникатив салоҳиятлар ёритилган. Шунингдек, кулолчилик мактаблари ва улардаги устоз-шогирд тизимининг замонавий аҳамияти, миллий меросни асраб-авайлаш, ёш авлодни миллий анъаналар руҳида тарбиялашдаги ўрни кўрсатиб берилган. Хулоса сифатида устоз-шогирд тизимини давлат сиёсати ва таълим жараёни билан уйғунлаштириш муҳим стратегик вазифа экани таъкидланади. Калит сӯзлар: ҳунармандчилик, кулолчилик, устоз-шогирд муносабатлари, касбий салоҳият, миллий мерос, эстетик дид, ижодий қобилият, маънавий-ахлоқий қадриятлар, педагогик жараён, амалий маҳорат. Аннотация. В статье анализируется сущность гончарного искусства и процесс его передачи из поколения в поколение через систему «наставник–ученик», а также педагогическое и психологическое значение этого явления. Гончарное искусство рассматривается не только как средство удовлетворения бытовых потребностей, но и как фактор развития творческих способностей, эстетического вкуса и духовных ценностей. Отношения между мастером и учеником описываются как исторически устойчивые традиции, обеспечивающие обучение ремеслу, воспитание личности и формирование профессиональной компетентности. В работе раскрываются основные компоненты профессиональной компетентности: теоретические знания, практические навыки, творческое мастерство, культурно-нравственное совершенство и социальнокоммуникативные качества. Отмечается роль гончарных школ и системы «наставник– ученик» в сохранении национального наследия, воспитании молодежи в духе традиций и развитии современного образования. В заключение подчеркивается необходимость интеграции данной системы в государственную политику и образовательный процесс. Ключевые слова: ремесло, гончарное искусство, отношения «учитель–ученик», профессиональная компетентность, национальное наследие, эстетический вкус, творческая способность, духовно-нравственные ценности, педагогический процесс, практическое мастерство. SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 286 Annotation.The article analyzes the art of pottery and its transmission from generation to generation through the “master–apprentice” system, emphasizing its pedagogical and psychological significance. Pottery is viewed not only as a means of meeting daily needs but also as a factor that develops creativity, aesthetic taste, and spiritual values. The master–apprentice relationship is described as a historically rooted tradition that ensures the transfer of skills, personal development, and the formation of professional competence. The article highlights the key components of professional competence: theoretical knowledge, practical skills, creative mastery, cultural and moral maturity, and socio-communicative abilities. The role of pottery schools and the “master–apprentice” system in preserving national heritage, educating young people in the spirit of traditions, and contributing to modern education is underlined. In conclusion, the article stresses the importance of integrating this system into state policy and the educational process. Keywords: craft, pottery art, master–apprentice relations, professional competence, national heritage, aesthetic taste, creative ability, spiritual and moral values, pedagogical process, practical mastery. Ҳунармандчилик инсоният цивилизацияси тарихининг узвий қисми бӯлиб, муайян халқнинг турмуш тарзи, дунёқараши ва юксак маънавий мероси шаклида ифодаланади. Ҳунармандчилик санъатининг муҳим турларидан бири кулолчилик ҳисобланади. Кулолчилик санъати Марказий Осиё халқлари ҳаётида муҳим мавқеъ пайдо қилган ва уларнинг ӯзларига хос бӯлган сифатларни ӯзида мужассамлаштирган. Бухоро, Гиждувон, Исфара, Риштон, Самарқанд, Хива, Хужанд, Шахрисябз, Катта-Курган, Ташкент каби шаҳарларда кулолчилик мактаблари шаклланган ва уларда устоз шогирдлик муносабатлари ҳар бир халқнинг ӯз миллий анъаналари ва усулларини барқарор қилган, авлоддан авлодга ӯтказган ва бу санъатнинг умрбоқийлигини таъминлаган муҳим механизм сифатида хизмат қилган. Кулолчилик инсон турмуш эҳтиёжларини қондирувчи зарурий восита бӯлиш билан бирга касб эгаларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, эстетик дид ва маданиятни шакллантириш, меҳнат натижасини маънавий камолот омили сифатида тасаввур қилиш ва ӯзлигини касбий фаолият жараёнида англаш ҳисларини ҳам шакллантиради. Айнан мана шу жиҳатлари билан кулолчилик санъатини ӯрганиш, унинг тарбиявий имкониятларидан фойдаланиш йӯлларни ишлаб чиқиш педагогик ва психологик нуқтаи назардан ҳам долзарб масала сифатида ӯрганилиши муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади. Ушбу битикларни қоралашдан мақсадимиз кулолчилик санъатида, бӯлажак кулолчи усталар ва педагог кадрларни тайёрлашда устоз шогирд муносабатланининг бӯлажак мутахассисларнинг касбий салоҳиятни шакллантиришдаги мавқеини, назарий ва амалий аҳамиятини илмий жиҳатдан таҳлил қилишдан иборат. Ӯзбек халқининг ӯзига хос миллий менталитетидан келиб чиққан ҳолда унинг маънавий меросида устоз ва шогирд муносабатлари чуқур илдизларга эгалигининг гувоҳи бӯламиз. Устоз-шогирд тизими ҳунармандчилик ва амалий меҳнат соҳасидагина эмас, шунингдек илм, санъат ва маданият соҳасида ҳам бӯлажак касб эгаларини тайёрлашнин самарали усулларидан бири бӯлиб хизмат қилиб келган. Мана шу нуқтаи назардан устоз ва шогирд муносабатлари касбий тажрибани ўргатиш воситаси бӯлибгина қолмай, касб соҳибининг шахси баркамоллигини тарбиялашнинг мукаммал педагогик модели сифатида SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 287 ҳам баҳолаш мумкин. Устоз шогирдлик институтининг самарали натижаси янглиғ IX–XII асрларда Марказий Осиёда шаклланган маънавий муҳитда машҳур алломалар –Беруний, Форобий ва Ибн Сино, кейинчалик Жомий, Навоий каби улуғ зотлар ўз устозлари меросини давом эттириб, илмнинг янги соҳаларини ривожлантирганлар. Уларнинг асарларида устоз ва шогирд муносабатларидаги юксак инсоний фазилатлар устозга ҳурмат, шогирдга меҳр ва масъулият масалалари алоҳида таъкидланиб қолмай, уларнинг ҳаёт тажрибалари бу соҳада ибрат намунаси бӯлиб хизмат қилади. Тарихий манбаларда ҳунарманд усталарнинг шогирд танлашда жуда эҳтиёткор бўлгани, уларни аввало ахлоқ, одоб ва меҳнатга муносабати жиҳатидан синаб кўргани қайд этилади. Шогирдлик даврида эса ёшлар сабр-тоқат, устозга итоат ва меҳнатдаги сидқидилликни ўзлаштирганлар. Бу жараён халқ педагогикасида «устоздан дуо олиш» ва «устоз розилиги» каби қадриятлар билан мустаҳкамланган. Ҳунармандчиликнинг барча турлари замирида уста ва шогирднинг бирга ишлаши, ҳамкорлиги, бевосита назорат ва биргаликда такомиллашиш амалиётлари ётади. Чунки ҳунарни ӯрганишнинг энг қулай ва тӯғри йӯли сифатида шаклланган формаси бу устоз ва шогирд муносабатларидир. Барча турдаги ҳунармандчилик мактабларининг вужудга келиш замирида минг йиллар давомида шаклланиб келган устоз-шогирд ананалари ётади. Бу тизим ӯзига хос хусусиятларга эга бӯлиб, қуйида баён қилинадиган типдаги мавқеъ ва муносабатларда намоён бӯлади: Устоз мавқеси: ҳунар ӯргатувчи мураббий, ҳаётий роҳнамо, ибрат намунаси, маънавий роҳбар. Шогирд мавқеси: умумий меҳнат ва хусусий меҳнат билим, кӯникма ва малакаларини эгалловчи, устознинг инсоний фазилатлари, хулқу одоби, меҳнатга муносабати ижодкорлиги, узига бӯлган муносабатларини узлаштирувчи инсон. Ҳунар мактаблари: бугунги кунда Ӯзбекистон ва Тожикистон республикаларининг Самарқанд, Гиждувон, Исфара, Риштон ва Хужанд шаҳарларидаги кулолчилик мактаблари билан машҳур бӯлган шаклланган кулолчилик мактабларининг ўзига хос услуб ва анъаналари улардаги устоз-шогирд тизими замирида пайдо бӯлган ва ривожланган. Кулолчилик санъатини ўзлаштириш қийин ва узоқ давом этадиган жараён бӯлиб, шогирддан бир неча йиллар давомида устоз ёнида хизмат қилиш талаб этилган. Ӯз фаолияти жараёнида шогирд аввало хом ашёни танлаш ва тайёрлаш, гил ёйиш, ғилдиракни айлантириш каби оддий амалиётлардан тортиб аста секинлик билан юксак мукаммал санъат асарларини яратиш даражасига етишган. Устоз ва шогирд муносабатлари амалий касбий билим, кўникма ва малакаларни ўргатишнинг самарали шакли бӯлиш билан бирга педагогик жараённинг муҳим таркибий элементи сифатида ҳам намоён бўлади. Кулолчиликда устоз касб сир-асрорини ўргатувчи бӯлиш билан бирга шогирднинг шахсий сифатларини шакллантириш, унинг дунёқараши, қадриятлари ва ижодий тафаккурини ривожлантиришда алоҳида мавқе касб этади. Педагогик нуқтаи назардан устоз-шогирд муносабатлари тизимини қуйидаги йӯналишларда талқин қилиш мумкин: • Касбий билимларнинг янги авлодга ўтказилиши – устоз ўз касбий билим, кӯникма ва малакаларини шогирдга одатда амалий машғулотлар жараёнида мустқил бажариш, устоз кӯрсатмасини бажариш ва такрорлаш орқали етказади. Бу жараён шогирд SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 288 учун амалий кўникма, малака ва маҳорат асосларини ӯзлаштиришнинг асосий шакли бӯлиб хизмат қилади. Мана шу нуқтаи назардан кулолчилик анъанавий касб сифатида «маҳорат мактаби» вазифасини ӯтайди. • Шахсий намуна орқали тарбиявий таъсир – устоз шахсияти, унинг касбий фазилатлари шогирд учун ибрат-намуна сифатида хизмат қилади. Устознинг ӯз касбига муносабати, ижодкорлиги, ишга ва унинг натижасига нисбатан масъулиятли муносабати, меҳнатсеварлиги ва ҳатто инсоний фазилатлари шогирд томонидан қабул қилинади ва унинг учун ҳаётий қадриятларга айланади. • Касбий салоҳиятни ӯзлаштирилиши – ҳамкорликдаги амалий ишлар жараёнида устознинг таҳлил қилувчи, йўналтирувчи, кӯникма ва малакалардаги камчиликларни бартараф этишдаги кӯрсатмалари ва баҳоловчи фаолияти, шогирднинг мустақил ишлаш салоҳиятини шакллантиради. Бу ерда устознинг мақсади – шогирдни устоздан ҳам юксак маҳорат соҳиби этиб тарбиялашдир. • Ижтимоий-педагогик муҳит – устоз-шогирд муносабатлари тизими ижтимоий муносабатларнинг муҳим қисми ҳисобланади. Чунки кулолчилик маҳсулот ишлаб чиқариш амалиёти бӯлиб қолмасдан, айни бир вақтда тайёрланган маҳсулотнинг бозор талаботларига жавоб бериши, жамият аҳлининг эстетик диди ва маданиятинини шакллантириши ҳам назарда тутилади. • Инновация ва анъана уйғунлиги ҳамда ижодкорликни рағбатлантириш – педагогик таҳлил шуни кўрсатадики, устоз шогирдга нафақат қадимий анъанавий усулларни, балки замонавий технологиялардан фойдаланиш йўлларини ҳам ўргатиши зарур. Устоз шогирдга эркин фикрлаш ва янгича ёндашиш имкониятини ҳам бериб, унинг шахсий услубини шакллантиради Бу эса касбнинг замон талабларига мос равишда ривожланишини таъминлайди. Шу жиҳатдан, устоз-шогирд муносабатлари педагогик назарияда анъанавий таълим шакли сифатида ўрганилса-да, амалда у замонавий таълимнинг бир қатор муҳим принципларини – шахсга йўналтирилганлик, индивидуал ёндашув, ижодий салоҳиятни ривожлантириш ва салоҳиятли ёндашувни қамраб олади. Шу билан бирга, педагогик нуқтаи назардан бу тизимнинг муҳим хусусияти – ҳамкорликдаги таълим жараёнидир. Унда устоз билим берувчи эмас, балки йўл-йўриқ кўрсатувчи, маслаҳатчи ва тарбиячи сифатида намоён бўлади. Шогирд эса фаол иштирокчи сифатида ўз касбий салоҳиятини изчил равишда ривожлантиради. Кулолчилик соҳасидаги уста ва шу соҳани мукаммал эгаллаб шогирдлар тайёрлаш учун касбий тайёрликдан ӯтаётган булажак педагоглар қандай салоҳиятларга эга бӯлиши керак деган саволга жавоб беришга уриниб кӯрайлик. Касбий салоҳият ва уни шакллантириш масалалари педагогика ва психология соҳаси мутахассислари томонидан турли йўналишларда ӯрганилган ва муҳим хулосалар ҳам баён этилган. Жумладан, А.В. Хуторской (2003) салоҳиятни “муайян соҳада шахснинг билим, кўникма ва шахсий сифатлари уйғунлиги” сифатида таърифласа, А.К. Маркова – касбий салоҳиятни шахснинг касбий фаолиятни самарали амалга оширишга тайёрлиги ва бу фаолиятда ўзини намоён қила олиш қобилияти сифатида талқин қилади. Э.Ф. Зеер – касбий салоҳият — бу мутахассиснинг касбий вазифаларни бажаришда билим, кўникма, малака ва шахсий сифатларни комплекс қўллаш қобилиятидир. Психолог олимлар ҳам касбий салоҳиятлилик тӯғрисида мулоҳазалар юритган, жумладан Б.Г. Ананьев – касбий салоҳият SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 289 инсоннинг билиш жараёнлари, ҳиссий-иродавий сифатлари ва ҳаракат қобилиятларининг уйғун ривожланиши билан белгиланади – деса, К.К. Платонов – касбий салоҳият шахснинг касбий фаолиятни амалга оширишдаги психологик хусусиятлари, мотивация ва ахлоқий сифатларининг уйғунлигидир деб таърифлайди. Хулоса қилиб айтганда касбий салоҳият – бу мутахассиснинг билим, кўникма, малака, шахсий сифат ва мотивациясини уйғун қўллаш орқали касбий фаолиятни самарали бажара олиш қобилияти сифатида талқин қилинади. Кулолнинг касбий салоҳияти – бу унинг, амалий маҳорат даражаси, ижодий қобилияти, бадиий дид ва маданий меросга таянган ҳолда замонавий талабларга жавоб берувчи маҳсулот ярата олиш қобилиятлари мажмуи. Касбий салоҳият моҳиятида қуйидаги асосий жиҳатлар мавжуд: Кулол касбий салоҳиятининг таркибий қисмларини қуйидаги йӯналишларда тавсифлаш мумкин: 1. Билимлар тизими – кулолчилик тарихи ва назарияси, унинг ривожланиш босқичлари, миллий ва жаҳон анъаналари, гил ва керамика моддаларининг физик-кимёвий хусусиятлари, асбоб-ускуналардан фойдаланиш ва технологик жараёнларни ташкил этиш бўйича назарий билимлар мажмуаси. 2. Амалий ва техник кўникмалар – хом ашёни танлаш, гилни тайёрлаш, асбобускуналардан самарали фойдаланиш, ғилдиракда ишлаш, шакл бериш, нақш тушириш, юзани глазур қоплаш, кулолчилик буюмларини ишлаб чиқаришда амалий маҳорат ва иш услубларини самарали қўллаш қобилияти, гилимдаги нозикликларни ҳис қилиш ва уларни санъат даражасига кўтариш маҳорати. 3. Ижодий қобилият, маҳорат ва эстетик салоҳият – кулолнинг ғоядан амалиётгача бўлган жараённи бадиий тафаккур асосида моделлаштира олиш, мақсад, мазмун ва шакл уйғунлигини топа олиш, миллий нақш ва услубларнинг нозикликларини англай олиш ва улардан ӯринли фойдалана билиш, асраб қолиш, шу билан бирга замон рӯҳини ҳис қилган ҳолда янгича композициялар яратиш. Янги ғояларни шакллантириш, миллий ва замонавий услубий йўналишларни уйғунлаштириш, композиция ва орнамент қонунларига таянган ҳолда бадиий ечимлар ярата олиш қобилияти ҳамда юқори эстетик дид. 4. Маданий ва маънавий юксаклик - касбнинг ижтимоий, маданий ва маънавий моҳияти ва аҳамиятини англаш, кассб билан боғлиқ бӯлган миллий қадриятлар моҳиятини англаб етиш, уларни сақлаб қолиш ва уларни авлодларга етказиш масъулияти, касб моҳияти билан боғлиқ бӯлган ахлоқий фазилатлар – сабр-тоқат, аниқлик ва диққат, масъулият ва меҳнатсеварлик, ижодкорлик ва ташаббускорлик, эмоқионал барқарорлик, устозга ҳурмат, устоз меросини асраб-авайлаш. 5. Ижтимоий коммуникатив салоҳиятлар – жамоада ишлаш, ижтимоийиқтисодий ва бозор талабларини англаш, маҳаллий ва халқаро маданий майдонда фаол иштирок эта олиш қобилияти. маҳсулотни тақдим қилиш, туризм ва экспорт соҳасида иштирок этиш. Шунингдек, касбий салоҳиятда эстетик дид ва миллий ўзликни англаш муҳим ўрин тутади. Кулолчилик маҳсулотлари орқали халқнинг бадиий тафаккури ва дунёқараши ифода топади. Кулолчилик қадимулаём халқларнинг турмуш тарзини ифодаловчи воситалар бӯлиб қолмасдан маданий ва маънавий қарашларнинг моҳиятини кӯрсатиб берадиган SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 290 омил ҳам бӯлиб хизмат қилиб келган. Ҳозирги кунда кулолчилик ҳам миллий меросни сақлаш воситасигина бӯлиб қолмай, иқтисодий ва маданий тараққиётнинг муҳим таркибий қисмига айланган. Чунки туризм индустриясининг ривожланиши боис халқимизнинг маданий меросига бӯлган қизиқиш ва кулолчилик маҳсулотларига талаб юқори бўлиб, улар мамлакатнинг маданий бренди сифатида хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, ёш авлодни миллий анъаналар руҳида тарбиялаш, уларда касбий салоҳият ва ижодий қобилиятни шакллантиришда устоз-шогирд тизими ўта муҳим аҳамият касб этмоқда. Замонавий шароитда ушбу тизимни касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари ва ҳунармандчилик марказлари билан уйғунлаштириш самарадорликни янада оширади. Устоз-шогирд муносабатларинии педагогик жараён сифатида таҳлил қилар эканмиз унинг қуйидаги хусусиятларини алоҳида таъкидлаш мумкин: • Шахсга йўналтирилган таълим – шогирднинг шавқу ҳаваси, қизиқиши, индивидуал психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолдаги ёндошув. • Амалиёт фаъолиятни йӯлга қӯйишга асосланган таълим – қоидалар шаклида ӯрганиладиган назарий билимларнин асос қилиб олган ҳолда амалий кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиши. • Қадриятли ёндашув – касбий фаъолият жараёнида миллий қадриятлар ва маънавиятни тарбиялаш. • Тартиб ва интизом – устоз олдидаги масъулият орқали касбий интизомни шакллантириш. Бу жиҳатлар устоз-шогирд тизимини замонавий педагогик назариялар билан уйғунлаштириш имконини яратади. Хулоса Кулолчилик санъатида устоз ва шогирд муносабатлари нафақат ҳунар ўргатиш усули, балки шахснинг касбий салоҳиятини шакллантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Ушбу жараён орқали техник маҳорат, ижодкорлик, маънавий-ахлоқий қадриятлар ва ижтимоий кўникмалар уйғун тарзда ривожланади. Бугунги кунда ҳам устоз-шогирд тизими ўз аҳамиятини йўқотмаган, аксинча, миллий меросни ӯрганиш, бойитиш ва сақлаш ва ёш авлодни миллий қадриятлар рӯҳида тарбиялашда стратегик аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун ҳам, ушбу тизимни давлат сиёсати даражасида қўллаб-қувватлаш, таълим муассасалари ва ҳунармандчилик марказлари орқали янада такомиллаштириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Фойдаланилган адабиётлар 1. Абдураҳмонов А. Ўзбек кулолчилик санъати тарихи. – Тошкент: Фан, 2018. 2. Ананьев Б.Г., Личность, субъект деятельности, индивидуальность. — М.: ДиректМедиа, 2008. 3. Владелец божественного таланта. /Ахлиллоев Т.А., Ахлиллоев О.Т. – Худжанд: ХГУ имени Б.Гафурова, Нури маърифат, 2022. –115 с. С илл. 4. Исломов Ҳ. Ҳунармандчиликда устоз-шогирд анъанаси. – Самарқанд, 2020. 5. Комаров П.А. Несколько слов о рисола // Туркестанские ведомости. – Ташкент, 1901. №45. SCIENTIFIC AND THEORETICAL CONFERENCE “DECORATIVE AND APPLIED ART OF THE TURKIC WORLD: HISTORY, MODERNITY, AND FUTURE PROSPECTS”, OCTOBER 23, 2025 291 6. Комаров П.А. О ремесленных цехах Средней Азии и их статусах-рисола // Изв. Среднеазиатского комитета по делам музеев и охраны памятников старины, искусства и природы. Вып.III. – Ташкент, 1928, – С.354-357, 7. Маркова А.К. Психология поддержки . – М.: Междунар. гуманит. фонд «Знание», 1996. – 308 с. 8. Модернизация профессионального образования: компетентностный подход. / Эвальд Зеер, Анна Павлова, Эльвира Сыманюк. М.: 2005. – 232 с. 9. Пещерова Е.М. Гончарное производства Средней Азии. -М-Л.:АН СССР, 1959. – С.311. 10. Рахимов, М. К. Художественная керамика Узбекистана . [Текст] / М. К. Рахимов. - Ташкент: 1961. - 244 с. - (Акад. наук УзССР ин-т искусствознания...) 11. Сайко Э. В. Техника и технология керамического производства Средней Азии в историческом развитии М., 1982. 12. Сайко Э. В.. История технологии керамического ремесла Средней Азии VIII—XII вв. Душанбе, 1966; 13. Тўхтамишева Ф. Ҳунармандчиликдаги устоз ва шогирд анъаналари. ҚарДУ хабарлари. Махсус сон. (Ижтимоий фанлар). ҚарДУ, Қарши. – 2022 –С.162-166. 14. Хуторской А. В. Педагогика: Учебник для вузов. — 2-е изд. [Электронное издание]. — М.: Эйдос, 2023. — 608 с.: ил. — (Серия «Высшее образование»). 15. Хуторской А.В. Компетентностный подход в обучении. Научно-методическое пособие. А. В. Хуторской. — М.: Издательство «Эйдос»; Издательство Института образования человека, 2013. — 73 с.