scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ МЕХАНИЗМИДАГИ МУАММОЛАР ТАҲЛИЛИ

И.М.Ниязметов

Abstract

Мазкур мақолада Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларни солиққа тортиш механизми таҳлил қилинган. Тадқиқотда амалдаги солиқ тизимининг афзалликлари билан бирга мавжуд муаммо ва бўшлиқлар ёритиб берилган. Хусусан, ҳисобот юритишдаги қийинчиликлар, рақамлаштириш жараёнининг тўлиқ қамраб олмагани ва ижтимоий ҳимоя билан уйғунлашмаган механизмлар асосий муаммолар сифатида қайд этилган. Шу билан бирга, халқаро тажрибага таянган ҳолда, механизмни такомиллаштиришнинг институционал ва амалий йўналишлари асослаб берилган.

Full text

CONFERENCE ON THE ROLE AND IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD Volume 02, Issue 10, 2025 16 CONFERENCE ON THE ROLE AND IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD universalconference.us ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ МЕХАНИЗМИДАГИ МУАММОЛАР ТАҲЛИЛИ И.М.Ниязметов Маъмун университети иқтисодиёт фанлари доктори, профессори E-mail: [email protected] Аннотация: Мазкур мақолада Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларни солиққа тортиш механизми таҳлил қилинган. Тадқиқотда амалдаги солиқ тизимининг афзалликлари билан бирга мавжуд муаммо ва бўшлиқлар ёритиб берилган. Хусусан, ҳисобот юритишдаги қийинчиликлар, рақамлаштириш жараёнининг тўлиқ қамраб олмагани ва ижтимоий ҳимоя билан уйғунлашмаган механизмлар асосий муаммолар сифатида қайд этилган. Шу билан бирга, халқаро тажрибага таянган ҳолда, механизмни такомиллаштиришнинг институционал ва амалий йўналишлари асослаб берилган. Калит сўзлар: ўзини ўзи банд қилган шахслар, солиқ механизми, норасмий сектор, рақамлаштириш, ижтимоий ҳимоя, иқтисодий самарадорлик. КИРИШ Мамлакатдаги институционал ва иқтисодий трансформация жараёнларида ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаш, солиқ юкини енгиллаштириш, ҳисобот юритишда соддалик ва рақамли хизматларга кенг кириш имконини таъминлаш бўйича бир қатор норматив-ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда. Хусусан, ушбу ислоҳотлар соҳасида қабул қилинган муҳим ҳужжатлар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ–4742-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарори орқали ўзини ўзи банд қилган шахслар институтига аниқ ҳуқуқий ва иқтисодий мезонлар белгилаб берилди 1 . Бу қарорларнинг қабул қилиниши мамлакатимизда меҳнат бозорининг сегментларини расмийлаштириш, норасмий иқтисодиёт улушини қисқартириш ва солиқ базасини кенгайтиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар стратегиясининг бир қисмидир 2 . Шу билан бирга, мазкур ҳужжатлар орқали солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, аҳолига қулай ва самарали шартшароит яратиш, шахсларнинг меҳнат фаолиятини хуқуқий мақомда амалга 1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида. 2020 йил 23 декабрь, 806-сон. 2 Рузиев Ғ.У. Аҳоли бандлигини таъминлашда ўзини ўзи банд қилишни янада ривожлантириш масалалари. “Молия” журнали. 2021 й. №5. 168-181 б. CONFERENCE ON THE ROLE AND IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD Volume 02, Issue 10, 2025 17 CONFERENCE ON THE ROLE AND IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD universalconference.us ошириши учун асосий омиллар шакллантирилди. Илмий таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бундай ёндашув меҳнат ресурсларини тўлиқ рўйхатга олиш, бюджет даромадларини ошириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини кенгайтириш имконини беради. Ушбу жиҳатдан, ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш, уларни солиқ тизимига жалб этиш ва амалий механизмларни йўлга қўйишда юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бу, нафақат солиққа тортишдаги тизимли ёндашувни юзага келтиради, балки мамлакатда ижтимоий адолат ва иқтисодий инклюзияни таъминлашда ҳам муҳим вазифаларни бажаради 3 . Шу сабабли, юқоридаги норматив ҳужжатлар нафақат ҳуқуқий базанинг шаклланиши, балки амалдаги солиқ сиёсатининг инклюзив ва барқарор йўналишда ривожланишида дастлабки пойдевор бўлиб хизмат қилди. Ушбу истиқболда, авваламбор, ЎЎБ шахслар ва улар фаолиятини тартибга солиш борасида мавжуд қонунчилик нормаларини таҳлил қилиш зарур. Шундай қоунчиликлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ - 4742-сон “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўлиб, у ушбу соҳани ҳуқуқий жиҳатдан ислоҳ этишда асосий меъёрий базани шакллантирди. Мазкур қарор орқали “ўзини ўзи банд қилган шахс” категорияси ҳуқуқий жихатдан эътироф этилши ва унинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш шакллари, давлат рўйхатидан ўтиш усуллари ҳамда маъмурий тартиб-таомилларини белгилаб берди. Бу ўз навбатида мамлакатда меҳнат муносабатларининг янги, ҳуқуқий мақомга эга бўлган шакли - ўзини ўзи банд қилиш институти шаклланишига замин яратди 4 . Ушбу қарорда белгиланган асосий мазмун-моҳияти қуйидаги жадвалда умумлаштирилган. 1-жадвал Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ - 4742-сон қарорининг асосий мазмун-моҳияти 5 № Қарорнинг асосий мақсад ва мазмуни Қисқача изоҳ 3 Забелина О.В., Мирзабалаева Ф.И. (2020) Фриланс как новая гибкая форма самозанятости на российском рынке труда// Экономика. № 4. - c.308-320. 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ - 4742-сон “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 5 Муаллиф томонидан шакллантирилган CONFERENCE ON THE ROLE AND IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD Volume 02, Issue 10, 2025 18 CONFERENCE ON THE ROLE AND IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD universalconference.us 1 Янгича рўйхатга олиш тартиби QR-код орқали мобил илова ва шахсий кабинет орқали хабар бериш йўли билан рўйхатдан ўтиш 2 100 млн. сўмгача даромадга солиқдан озод Солиқ даврида даромади 100 млн. сўмдан ошмаган ЎЎБнинг даромади солиққа тортиладиган жами даромади таркибига киритилмайди 3 Ижтимоий солиқда енгиллик БҲМнинг 50% миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш тартиби 4 Ёлланма ишчиларни ёллаш ҳуқуқига эга эмас ЎЎБ шахслар фақат мустақил меҳнат фаолияти юритиши мумкин 5 Фрилансерларга солиқ ва тўлов эркинлиги Контрактсиз, оферта асосида хизмат кўрсатиш ва хорижий валютада тўлов қабул қилишга рухсат берилади 6 Махсус мобил иловалар Даромад ва харажатларни ҳисоблаш, электрон ҳисоб-китоб ва реклама имконияти берилади 7 Оилавий корхоналар учун имтиёз 3 нафардан ортиқ иштирокчи бўлган ЎЎБ фаолиятига эга оилавий корхоналар 50% айланма солиқ имтиёзи олади Жадвалдан кўриш мумкинки, қарор асосида ЎЎБ шахсларни рўйхатдан ўтказишда янгича, яъни рақамли ёндашув асосида QR-код бериш орқали соддалаштирилган тизим жорий этилди. Бу механизм анъанавий бюрократик гувоҳномалар бериш амалиётини бекор қилди ва ахборот-коммуникация технологияларига асосланган автоматлаштирилган ёндашувни таъминлади. Амалда бу жараён солиқ маъмурчилигининг рақамлашуви билан уйғунликда амалга оширилмоқда ва электрон ҳисобот, мобил платформа орқали фаолият юритиш имконини яратмоқда. Шунингдек, қарор ЎЎБ шахсларнинг йиллик даромади 100 млн. сўмлик чегара доирасида бўлса, бу даромад жисмоний шахснинг умумий даромадига қўшилмайди ва солиқ солиш объекти сифатида қаралмаслигини белгилаб берди. Бундан кўзланган мақсад ЎЎБ субъектларини расмий секторга жалб этиш учун рағбатлантирувчи инструмент сифатида фойдаланиш бўлган. Мазкур қарор том маънода, нафақат ўзини ўзи банд қилган шахслар институтининг ҳуқуқий асосини яратди, балки бу тоифани иқтисодий ва солиқ тизимига интеграция қилишда институционал, молиявий ва рақамли механизмларни жорий этди. Бу эса Ўзбекистонда меҳнат бозорини диверсификация қилиш, солиқ базасини кенгайтириш ва ижтимоий ҳимоя CONFERENCE ON THE ROLE AND IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD Volume 02, Issue 10, 2025 19 CONFERENCE ON THE ROLE AND IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD universalconference.us тизимини кучайтиришга хизмат қилувчи стратегик асосий қадамлардан бири бўлиб ҳисобланади 6 . Ўзини ўзи банд қилган (ЎЎБ) шахсларни солиққа тортиш тизими 2020 - 2025 йиллар мобайнида босқичма-босқич такомиллаштирилиб, босқичли солиқ сиёсати ва ижтимоий кафолатлар билан уйғунлашган ҳолда ривожлантирилди. Мазкур механизмнинг таҳлили шуни кўрсатадики, мамлакатда расмий бандликни кенгайтириш, норасмий сектор улушини қисқартириш ва аҳоли фаоллигини қонуний асосда кенгайтириш мақсад қилинган. Ушбу субъектлар фаолиятини солиққа тортиш мехнаизмини ривожланиши ҳар бир босқичда муайян ҳуқуқий-иқтисодий мезонларга асосланган ҳолда шакллантирилган. 1-расм. ЎЎБ қилган шахсларни солиққа тортиш механизмининг ривожланиш босқичлари 7 Хусусан, 2020 ва 2021 йилларда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун жуда енгиллаштирилган солиқ режими жорий этилди. Жумладан, меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан 6 Рузиев, Ғ. (2023). Ўзини ўзи банд қилишни солиқлар воситасида тартибга солишни янада такомиллаштириш масалалари. Иқтисодий тараққиёт ва таҳлил, 6, 220–230. 7 Муаллиф томонидан шакллантирилди. CONFERENCE ON THE ROLE AND IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD Volume 02, Issue 10, 2025 20 CONFERENCE ON THE ROLE AND IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD universalconference.us тўлиқ озод этилди. Бу норма амалдаги Солиқ кодексининг 369-моддаси 9-банди асосида “солиқ солинмайдиган даромадлар” сифатида белгиланган. Шу билан бирга, 2021 йилдан бошлаб ижтимоий солиқни ихтиёрий асосда тўлаш тартиби белгиланди. Бунда меҳнат стажи ҳисобланиши учун солиқ тўловчидан бир йилда камида базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш талаби қилинган 8 . 2022 ва 2023 йилларда амалдаги солиққа тортиш тартиби ўзгаришсиз қолдирилди. Бундан асосий мақсад фуқароларни қўшимча тартибларсиз ва барқарор шартларда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб қилиш, тизимга ишончни кучайтириш ва қонунийлаштириш жараёнларини секин-аста амалга ошириш бўлган. 2024 ва 2025 йилларда бир қатор муҳим нормалар қабул қилинди. Энг катта янгиликлардан бири бу ЎЎБ шахснинг йиллик даромади 100 млн. сўмдан кам бўлса, у ҳолда субъектнинг даромади солиқ солинмайдиган даромад сифатида қаралади. Агар ЎЎБ шахснинг йиллик даромади 100 млн. сўмдан ошса, у ҳолда у якка тартибдаги тадбиркор учун белгиланган нормалар доирасида солиқ тўлаш мажбурияти жорий этилди. Бу тартиб ЎЎБ шахсларнинг йиллик меҳнат даромадини белгиланган чегараларидан келиб чиқиб айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғини тўлашни назарда тутади. Ижтимоий солиқ тўлаш мажбурияти 2025 йилда ҳам ихтиёрийлигича қолдирилди. Бу орқали ЎЎБ шахснинг меҳнат стажи расмийлаштирилиши мумкин ва мазкур тўловлар тўғридан-тўғри Пенсия жамғармасига йўналтирилади. Шу билан биргаликда фаолият, фаолият вақтинча тўхтатилганда, электрон хабарнома орқали ижтимоий солиқ тўлаш ҳам тўхтатилиши мумкин. Бу тартиб нафақат қонунийликни таъминлаш, балки ижтимоий барқарорликни таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ЎЎБ шахсларни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш учун қуйидаги илмий ва амалий тавсиялар шакллантириш мумкин. Биринчидан, назарий жиҳатдан, ўзини ўзи банд қилган шахслар бозорда меҳнат таклифини амалга ошираётган жисмоний шахслар сифатида қаралиши лозим. Уларни тадбиркорлик субъекти эмас, балки меҳнат ресурслари таклиф этувчи шахслар сифатида ҳуқуқий мақомда тан олиш зарур. Бу Европанинг бир қатор давлатларида (масалан, Германияда “freelancer”лар, Францияда “autoentrepreneur”лар) қўлланиладиган институтционал моделларга мос келади. Бундай ёндашув уларни тадбиркорликнинг тўлиқ қонунчилиги асосида эмас, 8 Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси (2025 йилги таҳрир) CONFERENCE ON THE ROLE AND IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD Volume 02, Issue 10, 2025 21 CONFERENCE ON THE ROLE AND IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD universalconference.us балки меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар доирасига солиққа тортиш имконини беради. Иккинчидан, институционал жиҳатдан, ЎЎБ шахсларнинг солиққа тортилишида индивидуаллаштирилган солиқ модели (progressive flat-tax model) асосида, даромад чегаралари бўйича босқичма-босқич ставка белгиланиши мақсадга мувофиқ. Бу модель даромадлар ошган ҳолда солиқ юкини адолатли ва нисбий тарзда ошириш имконини беради, бироқ тўсатдан якка тартибдаги тадбиркор мақомига ўтиш каби радикал ўзгаришларсиз амалга оширилади. Масалан, Швеция ва Канадада ўзини ўзи банд қилган шахслар учун прогрессив солиқ ставкалари қўлланилади, аммо уларга тадбиркорлик регуляциялари эмас, фуқаролик регуляциялари татбиқ этилади. Учинчидан, маъмурчилик жиҳатдан, ЎЎБ шахсларнинг даромад ва харажатларини аниқ ва содда усулда ҳисобга олиш, уларнинг молиявий фаоллигини рақамлаштириш ва солиқ маъмурияти билан интерактив алоқаларини кучайтириш талаб этилади. Бунда мобил иловада даромад-харажат баланси юритилиши, автоматик солиқ ҳисоб-китоб платформалари, ва солиқ органлари билан реал вақт режимида маълумот алмашинув тизимларини жорий қилиш самарали ҳисобланади. Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сонидаги динамик ўсиш ва уларнинг хизмат кўрсатиш соҳаларидаги кенгайиши амалга оширилган солиқ ислоҳотлари самараси бўлиб, бу тизимни янада такомиллаштириш учун илмий асосланган институционал, маъмурий ва назарий ёндашувлар зарур. Бу фуқароларни расмий иқтисодиётга жалб этиш, бандлик даражасини ошириш ва солиқ тушумларини барқарорлаштиришда хизмат қилади. Шу билан бирга, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ўзини ўзи банд қилган шахсларни солиққа тортиш амалиёти Ўзбекистонда нисбатан янги йўналиш бўлганлиги сабабли ушбу тоифани солиққа тортишда қўлланилаётган механизмлар ҳали ҳам тўлиқ шаклланмаган бўлиб, бир қатор фундаментал, институционал ва маъмурий муаммолар мавжуд. Фундаментал муаммолар қаторига аввало, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг аниқ иқтисодий-ҳуқуқий мақомининг кенг қамровли тушунчаси шаклланмаганлиги киради. Улар жисмоний шахсми, тадбиркорми ёки махсус меҳнат субъектими - бу борадаги юридик муайянлик етишмаётгани ҳуқуқий амалиётда турли таъбирларга сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, институционал жиҳатдан, ўзини ўзи банд қилганлар билан ишлашда масъул ташкилотлар ўртасида вазифалар тақсимоти аниқ белгиланмаган. Солиқ органлари, маҳаллий CONFERENCE ON THE ROLE AND IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD Volume 02, Issue 10, 2025 22 CONFERENCE ON THE ROLE AND IMPORTANCE OF SCIENCE IN THE MODERN WORLD universalconference.us ҳокимиятлар ва бандлик муассасалари ўртасида самарали мувофиқлаштирувчи механизмлар шаклланмагани амалиётда муаммолар келтириб чиқармоқда 9 . ХУЛОСА Хулоса қилиб айтганда, ўзини ўзи банд қилган шахсларни солиққа тортиш амалиётини самарали ташкил этиш учун мавжуд ҳуқуқий асослар етарлича илғор ва замонавий бўлса-да, унинг амалдаги татбиқи кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. Бу муаммоларни бартараф этиш учун норматив-ҳуқуқий базани аниқлаштириш, давлат органлари ўртасидаги институционал мувофиқликни таъминлаш, рақамли платформаларни такомиллаштириш, шунингдек, аҳоли ўртасида ҳуқуқий ва солиқий саводхонликни ошириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади. Зеро, ўзини ўзи банд қилганлар сектори - иқтисодиётнинг стратегик аҳамиятга эга бўлган, юқори салоҳиятга эга сегменти ҳисобланади. Уларни солиқ тизимига самарали жалб қилиш орқали иқтисодиётнинг барқарорлиги ва солиқ базасининг кенгайишига эришиш мумкин. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида. 2020 йил 23 декабрь, 806-сон. 2. Рузиев Ғ.У. Аҳоли бандлигини таъминлашда ўзини ўзи банд қилишни янада ривожлантириш масалалари. “Молия” журнали. 2021 й. №5. 168-181 б. 3. Забелина О.В., Мирзабалаева Ф.И. (2020) Фриланс как новая гибкая форма самозанятости на российском рынке труда// Экономика. № 4. - c.308-320. 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ - 4742сон “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 5. Рузиев, Ғ. (2023). Ўзини ўзи банд қилишни солиқлар воситасида тартибга солишни янада такомиллаштириш масалалари. Иқтисодий тараққиёт ва таҳлил, 6, 220–230. 6. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси (2025 йилги таҳрир) 7. Сафарова, Н. А. (2023). Ўзини ўзи банд қилиш тизимини ривожлантириш истиқболлари. Ўзбекистон суғурта бозори журнали, (1). 9 Сафарова, Н. А. (2023). Ўзини ўзи банд қилиш тизимини ривожлантириш истиқболлари. Ўзбекистон суғурта бозори журнали, (1).