ЯККА ТАДБИРКОРЛИКНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ МЕХАНИЗМИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Abstract
Мазкур тадқиқот иши Ўзбекистонда якка тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш механизмининг самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилган. Тадқиқотда солиқ тизимининг тарихий шаклланиш босқичлари, хорижий давлатлар тажрибаси ҳамда миллий қонунчилик асослари таҳлил қилинди. Якка тадбиркорликка татбиқ этиладиган солиқ турлари ва уларнинг иқтисодий таъсир механизми ўрганилди. Шунингдек, иқтисодий-математик таҳлил ва қиёсий ёндашув асосида солиқ юки ва бюджет даромадлари ўртасидаги боғлиқлик очиб берилди ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Full text
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 20222.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-10 1179 ЯККА ТАДБИРКОРЛИКНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ МЕХАНИЗМИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ И.М.Ниязметов Маъмун университети иқтисодиёт фанлари доктори, профессори E-mail: [email protected] A.C.Рахмонов Тошкент Кимё Халқаро Университети Халқаро иқтисодиёт кафедраси мудири E-mail: [email protected] С.Якубов Маъмун университети мустақил изланувчиси E-mail: [email protected] Аннотация: Мазкур тадқиқот иши Ўзбекистонда якка тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш механизмининг самарадорлигини ошириш масалаларига қаратилган. Тадқиқотда солиқ тизимининг тарихий шаклланиш босқичлари, хорижий давлатлар тажрибаси ҳамда миллий қонунчилик асослари таҳлил қилинди. Якка тадбиркорликка татбиқ этиладиган солиқ турлари ва уларнинг иқтисодий таъсир механизми ўрганилди. Шунингдек, иқтисодийматематик таҳлил ва қиёсий ёндашув асосида солиқ юки ва бюджет даромадлари ўртасидаги боғлиқлик очиб берилди ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Калит сўзлар: якка тадбиркорлик, солиққа тортиш механизми, самарадорлик, солиқ юки, бюджет даромадлари, солиқ сиёсати, қиёсий таҳлил. КИРИШ Ҳозирги глобал иқтисодий шароитда якка тартибдаги тадбиркорлик (ЯТТ) фаолияти иқтисодий ривожланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва норасмий сектор улушини камайтиришда муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбекистонда ҳам бозор иқтисодиётига босқичмабосқич ўтиш жараёнида ЯТТларнинг ҳуқуқий мақоми ва уларни солиққа тортиш механизмлари шакллантирилди ҳамда турли ислоҳотлар орқали такомиллаштириб келинмоқда. Бироқ амалдаги тизимда ҳали ҳам ҳал этилиши зарур бўлган бир қатор муаммо ва бўшлиқлар мавжуд. Хусусан, даромад даражасига мутаносиблик принципининг етарлича таъминланмагани, айрим соҳаларда солиқ юкининг юқорилиги, рақамлаштириш жараёнининг тўлиқ қамраб олмагани ҳамда маъмурий назоратнинг самарасизлиги солиқ механизмларининг тўлиқ ишлашини чеклаб қўймоқда. Натижада, якка тадбиркорларнинг бир қисми ҳали ҳам норасмий иқтисодиётда фаолият юритмоқда ва бу давлат бюджетига тушумларнинг камайиши ҳамда ижтимоий ҳимоя тизимидан chetda қолиш каби салбий оқибатларга олиб келмоқда. Шу билан бирга, халқаро тажриба шуни кўрсатадики, якка тадбиркорларни солиққа тортишда соддалик, шаффофлик ва ижтимоий кафолатлар билан уйғунлик муҳим аҳамият касб этади.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 20222.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-10 1180 Ўзбекистонда ҳам мазкур йўналишда кенг имкониятлар мавжуд бўлиб, амалдаги солиқ механизмларини такомиллаштириш орқали ЯТТлар фаоллигини рағбатлантириш, уларни расмий иқтисодиётга тўлиқ жалб этиш ва давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш мумкин. Шу боис, ушбу мақолада якка тартибдаги тадбиркорликни солиққа тортиш механизмидаги бўшлиқларни бартараф этиш ва унинг самарадорлигини ошириш йўллари таҳлил қилиниб, миллий ҳамда халқаро тажрибалар асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсад қилиб қўйилади. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ Солиққа тортиш механизмлари тарихан давлат ва жамият ривожланишининг муҳим иқтисодий воситаси сифатида шаклланиб келган. Солиқларга оид қарашлар қадимий даврлардаёқ давлатнинг иқтисодий таянчи сифатида шаклланиб, уларнинг давлат бюджетининг даромадлари манбаи ва иқтисодиётни тартибга солувчи асосий восита сифатидаги аҳамияти таъкидланган. Айрим иқтисодчилар солиқларни миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлашнинг энг муҳим воситаси сифатида кўрганлар (А. Улмасов ва М. Шарифхўжаев, 1995). Европа иқтисодий тафаккурида С. Пепеляев (1995) каби мутафаккирлар солиқларнинг назарий асосларини ишлаб чиққан бўлиб, солиқларнинг давлат ва жамият ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тизимида тутган ўрни кенг ёритилган. Хусусан, солиқларнинг мажбурийлиги, қайтарилмаслиги ва давлат мажбурлаши билан амалга оширилиши уларнинг иқтисодийҳуқуқий моҳиятини белгилаб берувчи асосий омиллар сифатида қайд этилган. Кейинчалик, сиёсий иқтисодий адабиётларда солиқлар давлат молияси тизимидаги мажбурий тўловлар сифатида таърифланган (А.Жўраев ва бошқалар, 2004). Д. Черник (1992) солиқларни давлат томонидан қонуний равишда ундириладиган йиғимлар сифатида кўрсатган. Ш. Гатаулин (1996) эса солиқларни давлат бюджетига асосий манба ва иқтисодиётни барқарорлаштирувчи восита сифатида таърифлаган. Ўзбекистон иқтисодий тафаккурида ҳам солиқларнинг моҳияти, уларнинг давлат бюджети даромадларини шакллантиришдаги роли кенг ёритилган. Жумладан, О. Олимжонов (1992) солиқларни давлат ва жамиятнинг пул ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондириш воситаси сифатида таърифлаган. Қ. Яҳёев (2000) эса солиқларнинг асосий белгилари – мажбурийлик, қатъийлик, мунтазамлик ва қайтарилмаслик каби жиҳатларни ажратиб кўрсатган. Кейнс ва унинг издошлари солиқ назариясини янги босқичга олиб чиқиб, солиқларнинг нафақат фискал, балки тартибга солувчи ва рағбатлантирувчи функцияларига алоҳида эътибор қаратдилар. Жумладан, П. Самуэльсон ҳам солиқларни иқтисодиётни барқарорлаштиришнинг муҳим воситаси сифатида эътироф этган (А.Жўраев ва бошқалар, 2004). Бу ёндашув солиқларнинг инновацион ривожланиш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлашдаги ролини ҳам кучайтиради. Ўзбекистонда мустақилликдан сўнг солиқ тизими бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида шакллантирилиб, якка тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва солиққа тортиш механизмларини
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 20222.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-10 1181 такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилди 1 . Сўнгги йилларда кичик тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш механизмларини самарали ташкил этиш масаласи ҳам чуқур илмий изланишларда ўз аксини топмоқда (И.Ниязметов, 2016; Б. Санакулова, 2016). Шундай қилиб, адабиётлар таҳлили шунни кўрсатадики, солиққа тортиш механизмларининг самарадорлигини ошириш, хусусан якка тадбиркорлик фаолияти доирасида, назарий ва амалий жиҳатдан долзарбдир. Жаҳон иқтисодий тафаккурида шаклланган қарашлар ва Ўзбекистон тажрибаси интеграцияси ушбу йўналишда илмий-амалий хулосалар чиқариш имконини беради. ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ Ушбу тадқиқотда якка тадбиркорликни солиққа тортиш механизми самарадорлигини ошириш йўллари назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинди. Методологик асос сифатида иқтисодий назариянинг классик ва замонавий йўналишлари, миллий қонунчилик ҳужжатлари ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибалари хизмат қилди. Тадқиқотда тарихий-таҳлилий ёндашув орқали солиқ тизимининг шаклланиш босқичлари ўрганилди, қиёсий таҳлил асосида Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлардаги солиққа тортиш амалиёти таққосланди. Шунингдек, иқтисодий-математик моделлаштириш усули ёрдамида солиқ юки ва бюджет даромадлари ўртасидаги боғлиқлик баҳоланди. Эксперт баҳолаш усули эса амалдаги тизимдаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш имкониятларини аниқлашда қўлланилди. ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР Ўзбекистонда ЯТТ фаолиятини солиққа тортишнинг амалдаги механизми юзасидан амалга оширилган таҳлиллар уларни солиққа тортишнинг ҳозирги тизимида бир қатор фундаментал, институционал ва амалий муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Бу ўз навбатида ушбу муаммоларни бартараф этиш ва солиқ тизимининг самарадорлигини ошириш йўлларини илмий асосда белгилашни тақозо этади. Фундаментал муаммолар қаторида ЯТТни солиққа тортиш механизмининг мураккаблиги ва солиқ адолати принципларининг бузилаётганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. ЯТТларни солиққа тортишнинг амалдаги тартиби қоидалари ва талаблари тушунарли ва шаффоф бўлмаганлиги сабабли кўпгина ЯТТлар учун солиқ мажбуриятларини тўғри англаш ва бажаришда қийинчиликларни юзага келтирмоқда. Шунингдек, ЯТТ даромадларига нисбатан солиқ юкининг барчага бир хил қўлланилаётгани, солиқ юкининг мутаносиблигини таъминлашда муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун соддалаштириш ва солиқ адолатини таъминлаш тавсия этилади. Бунда, нафақат фаолият турлари ва фаолият ҳудуди балки жами даромад даражаси ва солиқ тўлаш қобилиятидан келиб чиқиб, индивидуал ёндашув асосида солиқ қоидаларини қайта кўриб чиқиш лозим. 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 20222.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-10 1182 1-расм. ЯТТни солиққа тортиш механизмини такомиллшатириш йўналишлари 2 Бунинг учун, авваламбор, юқоридаги муаммоларга сабаб бўлаётгна солиқ механизмидаги институционал муаммоларни бартараф этиш зарур. Хусусан, фундаментал муаммо сифатида қайд этилган солиқ тизимининг мураккаблиги, институционал жиҳатдан мураккаб бўлган амалдаги 3 босқичли солиққа тортиш тартиби билан яқиндан боғлиқ. Бугунги кунда ЯТТлар фаолиятига нисбатан даромад солиғи, қатъий белгиланган солиқ (ҚБС) ва фойда солиғи (ФС) асосида солиққа тортиш амалиёти мавжуд. Ушбу уч босқичли тизим ЯТТ учун солиқ тўлашда катта даражадаги танлов имкониятини тақдим этса-да, амалий жиҳатдан унинг мураккаблиги, мантиқий уйғунлашмаганлиги, солиқ режими танлашда ноаниқлик ва субъективликни юзага келтирмоқда. Бу мураккабликлар солиқ тўловчиларнинг тўғри режимни танлашини қийинлаштирибгина қолмай, агрессив солиқ режалаштириш каби муаммоларга ҳам замин яратади. Шунингдек, ушбу кўп босқичли солиққа тортиш тизими назарий жиҳатдан солиқ юкининг даромадлар ўсишига мутаносиб равишда ошиб боришини таъминловчи прогрессив тизимга ўхшаса-да, амалиётда у бир қатор институционал муаммолар ва салбий оқибатларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, мазкур тизимда ЯТТ даромади ошган сари нафақат тўланадиган солиқ миқдори, балки уларга юкланадиган маъмурий мажбуриятлар ҳам кескин ортиб боради. Масалан, агар ЯТТ 100 млн. сўмгача бўлган даромад билан фаолият юритса, 12 фоизли даромад солиғини танлаш имкониятига эга бўлади ва фақат йил якунлари бўйича декларация топширади. Бироқ агар унинг даромади 100 млн. сўмдан ошиб, АОС тизимига ўтса, 4 фоизлик ставка қўлланилишига қарамасдан ҳар ойда солиқ ҳисоботи топшириш мажбурияти юклатилади. Янада юқори даромадли ЯТТлар, яъни 1 млрд. сўмдан зиёд айланмали фаолият Муаллиф томонидан шакллантирилди
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 20222.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-10 1183 юритувчилар эса Фойда солиғи ва Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиларига айланади. Бу режим эса, даромаддан ташқари харажатларни ҳам ҳисобга олишни, ҚҚС бўйича ҳар ойда, фойда солиғи бўйича ҳар чоракда ҳисобот топширишни тақозо этади. Аммо, ЯТТ солиққа тортишда қўлланилаётган ҚБС механизмлари — хусусан, даромад солиғи ДС ва АОС каби тизимлардаги солиқ ставкалари регрессив хусусиятга эга бўлиб, бу жараён солиқ юкининг одатда қабул қилинган адолат ва самарадорлик тамойилларига мос келмаслигини кўрсатади. 1-жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, ДСининг қатъий белгиланган ставка (ҚБС) асосида солиққа тортиш механизми Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудлар кесимида ҳам регрессив хусусият касб этаётгани яққол кўзга ташланади.1-жадвал ЯТТ фаолиятини солиққа тортиш тартиблари ва ставкалари таҳлили Хусусан, Тошкент шаҳрида чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар учун ҚБС ставкаси ойига 700 - 1000 минг сўм миқдорида белгиланган бўлиб, агар бу миқдорларни йиллик ҳисобда даромадга нисбатан фоизда ҳисобласак, 10 млн. сўмлик йиллик даромадда солиқ юки 84 - 120% ни ташкил этади. Бу эса шунчаки солиқ юки эмас, балки тадбиркорни иқтисодий фаолиятдан воз кечиш ёки фаолиятини яширин ҳолда амалга оширишга олиб келадиган оғир юкдир. Даромад 100 млн. сўмга етганда эса солиқ юки 8.4–12% атрофида бўлиб қолади. Бошқа ҳудудларда ҳам худди шундай тенденция кузатилиб, чакана савдо ва бошқа фаолият турлари учун ҚБС ставкаси нисбатан паст белгиланган бўлса-да, натижада ҳудудлардаги кичик даромадли ЯТТлар учун солиқ юки нисбатан анча юқори ҳисобланади. Масалан, бошқа шаҳарлардаги чакана савдо билан шуғулланувчи ЯТТлар 10 млн. сўм даромад учун 31.8% солиқ тўлаши керак бўлса, 100 млн. сўм даромадда бу юк 3.2% га тушади. Бошқа фаолият турларида эса солиқ юки 10 млн. сўм даромадда 96% ни ташкил этса, 100 млн. сўм даромадда 9.6% ни ташкил этади. Бу ҳолат ҚБС ставкаси даромад даражаси ошган сари нисбатан пасаяётганини, яъни регрессив характер касб этаётганини тасдиқлайди 10 000 84,0% 120,0% 27,6% 39,6% 31,8% 96,0% 7,8% 24,0% 12% 20 000 42,0% 60,0% 13,8% 19,8% 15,9% 48,0% 3,9% 12,0% 12% 30 000 28,0% 40,0% 9,2% 13,2% 10,6% 32,0% 2,6% 8,0% 12% 40 000 21,0% 30,0% 6,9% 9,9% 8,0% 24,0% 2,0% 6,0% 12% 50 000 16,8% 24,0% 5,5% 7,9% 6,4% 19,2% 1,6% 4,8% 12% 60 000 14,0% 20,0% 4,6% 6,6% 5,3% 16,0% 1,3% 4,0% 12% 70 000 12,0% 17,1% 3,9% 5,7% 4,5% 13,7% 1,1% 3,4% 12% 80 000 10,5% 15,0% 3,5% 5,0% 4,0% 12,0% 1,0% 3,0% 12% 90 000 9,3% 13,3% 3,1% 4,4% 3,5% 10,7% 0,9% 2,7% 12% 100 000 8,4% 12,0% 2,8% 4,0% 3,2% 9,6% 0,8% 2,4% 12% Адвалор ставкада АОС (4%) 200 000 4% 300 000 4% 400 000 4% 500 000 4% 600 000 4% 700 000 4% 800 000 4% 900 000 4% 1 000 000 4% Қатъий белгиланган ставкада (ҚБС) - ДС Декларация асосида даромад солиғи (12%) Даромад даражаси 6,7% 5,7% 15,0% 10,0% 7,5% 6,0% Қатъий белгиланган ставкада (ҚБС) - АОС Айланмадан олинадиган солиқ (АОС) Даромад даражаси Бошқа ҳудудлар Даромад солиғи (ДС) Тошкент шаҳри Чакана савдо (бир ойга 700-1000 минг сўм) Чакана савдо (бир ойга 265-800 минг сўм) Бошқа фаолият турлари (бир ойга 65-200 минг сўм) Жами даромади 500 млн. сўмгача бўлган ЯТТ - 30 млн. сўм Жами даромади 500 млн. сўмдан юқори бўлган ЯТТ - 40 млн. сўм 5,0% 4,4% 4,0% Бошқа фаолият турлари (бир ойга 230-330 минг сўм)
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 20222.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-10 1184 Хусусан, Тошкент шаҳрида чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар учун ҚБС ставкаси ойига 700 - 1000 минг сўм миқдорида белгиланган бўлиб, агар бу миқдорларни йиллик ҳисобда даромадга нисбатан фоизда ҳисобласак, 10 млн. сўмлик йиллик даромадда солиқ юки 84 - 120% ни ташкил этади. Бу эса шунчаки солиқ юки эмас, балки тадбиркорни иқтисодий фаолиятдан воз кечиш ёки фаолиятини яширин ҳолда амалга оширишга олиб келадиган оғир юкдир. Даромад 100 млн. сўмга етганда эса солиқ юки 8.4–12% атрофида бўлиб қолади. Бошқа ҳудудларда ҳам худди шундай тенденция кузатилиб, чакана савдо ва бошқа фаолият турлари учун ҚБС ставкаси нисбатан паст белгиланган бўлса-да, натижада ҳудудлардаги кичик даромадли ЯТТлар учун солиқ юки нисбатан анча юқори ҳисобланади. Масалан, бошқа шаҳарлардаги чакана савдо билан шуғулланувчи ЯТТлар 10 млн. сўм даромад учун 31.8% солиқ тўлаши керак бўлса, 100 млн. сўм даромадда бу юк 3.2% га тушади. Бошқа фаолият турларида эса солиқ юки 10 млн. сўм даромадда 96% ни ташкил этса, 100 млн. сўм даромадда 9.6% ни ташкил этади. Бу ҳолат ҚБС ставкаси даромад даражаси ошган сари нисбатан пасаяётганини, яъни регрессив характер касб этаётганини тасдиқлайди. Айланмадан олинадиган солиқ (АОС) бўйича ҳам ҚБС механизмида шунга ўхшаш ҳолатлар мавжуд. Жадвалдан кўринадики, жами йиллик даромади 500 млн. сўмгача бўлган ЯТТлар учун белгиланган 30 млн. сўм ҚБС ставкаси 200 млн. сўм даромадда 15% солиқ юки юклайди. Даромад 500 млн. сўмга етганда эса солиқ юки 6% гача тушади. 500 млн. сўмдан юқори бўлган даромадлар учун белгиланган 40 млн. сўм ҚБС ставкаси ҳам худди шундай регрессив хусусиятга эга: масалан, 600 млн. сўмлик даромадда солиқ юки 6.7% бўлса, 1 млрд. сўмда бу юк 4% гача тушади. Демак, ҚБС АОС бўйича ҳам юқори даромадли ЯТТлар учун нисбатан қулайроқ шароитда фаолият юритиш имконини бериб, паст даромадли, яъни ижтимоий жиҳатдан заифроқ ЯТТлар учун нотенг солиқ юкни келтириб чиқармоқда. ҚБСнинг регрессив хусусияти, айниқса фаолиятни янги бошлаганлар, кам айланмага эга ёки мавсумий фаолият юритувчи ЯТТлар учун жиддий тўсиқ вазифасини ўтайди. Мавжуд муқаррар солиқ юки кўп ҳолларда уларни иқтисодий фаолликдан воз кечишга, фаолиятни вақтинча тўхтатиб туришга ёки энг ёмони, фаолиятни “яширин” шаклда, норасмий иқтисодиётда амалга оширишга ундайди. Бу эса мамлакат иқтисодиёти учун икки томонлама салбий оқибатларга олиб келади: бир томондан, расмий секторда фаол тадбиркорлар сони камаяди, иккинчи томондан, солиқ базаси қисқаради ва давлат бюджетига тушумлар камаяди. Солиқ механизмидаги бундай муаммоларни бартараф этиш мақсадида биринчи навбатда уч босқичли солиққа тортиш тартибини унификация қилиш орқали ҳеч бўлмаганда икки босқичли тартибга ўтказиш, ҳамда ҚБСдан воз кечиш ҳамда прогрессив ёки камида пропорционал солиқ ставкаларини жорий этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Солиққа тортиш механизмини такомиллаштиришга қаратилгна таклифлар қуйидаги жадвалда келтирилган бўлиб, унда икки вариантдан бирин танлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. 2-жадвал ЯТТларни солиққа ториш механизмини такомиллаштириш борасида таклифлар 3 1-вариант 3 Муаллиф томнидан шакллантирилди
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 20222.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-10 1185 Даромадлар даржаси (сўмда) ЯТТни ўзи учун солиққа тортиш тартиби Ёлланма ишчилар учун Солиқ тури Ставка Ижтимоий солиқ Даромад солиғи Ижтимоий солиқ 1 млрд. ↙ АОС 6% БҲМнинг 1 баравари 12% ёки 6% 12% ёки 6% 1 млр. ↗ ФС 15% 2-вариант Даромадлар даржаси (сўмда) ЯТТни ўзи учун солиққа тортиш тартиби Ёлланма ишчилар учун Солиқ тури Ставка Ижтимоий солиқ Даромад солиғи Ижтимоий солиқ ↙100 млн. ДС 3-6% БҲМнинг 1 баравари БҲМнинг 0.5 баравари* БҲМнинг 0.5 баравари* 100 млн. – 1 млрд. АОС/ФС 6-12% 12% ёки 6% 12% ёки 6% ↗1 млрд. ФС 15% * - маҳаллий ҳокимятларга фолият тури ва жойидан келиб чиқиб пасайтирувчи коэффициент қўллаш ҳуқуқини бериш 1-вариантда таклиф этилаётган механизм икки босқичли структурага эга бўлиб, 1 млрд. сўмгача даромадга эга ЯТТлар учун АОС режими кўзда тутилган бўлиб, жами даромаддан 34% ставкада солиққа тортиш таклиф этилган. Бу нисбатан содда, ҳисобот юритишда енгиллик ва маъмурий харажатларни камайтириш имконини беради. Лекин айнан 1 млрд. сўмлик чегара ўзида жиддий институционал хатарни сақлайди: бу чегара атрофида даромадларни сунъий кам кўрсатиш, параллел ЯТТлар очиш, ҳамда сунъий харажатлар орқали киримни пасайтириш каби агрессив солиқ режалаштириш амалиётини юзага келтиради. Шунингдек, юқори даромадли ЯТТларга 15% фойда солиғи механизмини қўллаш таклифи, уларнинг харажатларини ҳисобга олиш ва ФС учун зарур молиявий ҳисоб юритиш мажбуриятини юклайди, бу ўз навбатида маъмурий юкни оширади. Бу эса махсус мутахассис ёки консалтинг хизматларига эҳтиёжни оширади, бу кичик бизнес учун қўшимча тўсиқдир. 2-вариант эса уч босқичли тизим орқали даромад миқдорига мутаносиб равишда солиқ режимларини танлаш таклиф этилади. Бу ҳолатда 100 млн. сўмгача бўлган ЯТТлар учун 3 - 4% ставкада ДС тўлаш назарда тутилган. Бу ставка паст бўлиб, бу даражадаги субъектларни расмийлашувга рағбатлантиради, уларни норасмий фаолиятдан чиқишга ундайди. Ижтимоий солиқнинг БҲМ асосида белгиланиши ҳам миллий инфляция ва иқтисодий ўсишга мутаносиб равишда автоматик мослаштириш имконини яратади. Маҳаллий ҳокимиятларга солиқ коэффициентини пасайтириш ваколати берилганлиги ҳудудий иқтисодий фаоллик ва ишбилармонлик муҳитини тартибга солишда мослашувчан сиёсат юритиш имконини яратади. Бу концепция “фискал федерализм” принципларига ҳам мос келади. Иккинчи босқич 100 млн. сўмдан 1 млрд. сўмгача даромад орасига эга ЯТТлар учун АОС ёки ФС ўртасида эркин танлов имкониятини бериш тартибини сақлаб қолган ҳолда, 5-6 фоизда
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 20222.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-10 1186 АОС тўлаш ёки 9-12% ставкада фойда солиғи тўлаш тартибини ўрнатиш таклиф этилади. Бу танлов бизнеснинг тури, харажатлар фоизи ва ҳисобот юритиш салоҳиятидан келиб чиқиб, оптимал режимни танлаш имконини яратади. Масалан, харажатлари юқори бўлган фаолият соҳалари (кафе, хизмат, қурилиш) учун ФС афзал бўлиши мумкин, чунки харажатлар чегирилади. Аммо паст харажатли товар айланмасига асосланган савдо субъектлари учун АОС қулайроқ бўлади. Учинчи босқичда 1 млрд. сўмдан юқори даромадга эга ЯТТлар учун ФС тўлашни мажбурий қилиб қўйиш тартибини сақлаб қолиш таклиф этилади. Бунда ФСнинг 15% ставкаси, умумий солиқ юкини бошқариш ва аниқлашда шаффофликни таъминлайди. Яъни, фаолият кенгайган сари унинг жамият олдидаги фискал масъулияти ҳам орттирилади. Мазкур таҳлилдан келиб чиқиб, жамлаштирилган хулосага кўра, 1-вариантдаги модел институционал соддалик ва маъмурий енгилликни таъминласа-да, иккинчи вариантдаги даражалаштирилган (прогрессив), иқтисодий фаолият хусусиятига мослашувчан ва норасмий фаолиятни расмийлаштиришга хизмат қиладиган механизмлар тизими ўзининг самарадорлиги билан ажралиб туради. 2-вариантнинг иккита катта устунлиги бор: (1) паст даромадли субъектлар учун кам солиқ юки билан легал фаолият имконини беради, (2) юқори даромадли субъектлар учун умумий солиқ тизимига интеграцияни таъминлайди. Бу тизимда давлат бюджети учун йўқотишлар эмас, аксинча, солиқ базасини кенгайтириш ҳисобига даромадлар ошиши мумкин. Умумлаштириб айтиш мумкинки, индексацияни илмий ва статистик асосда, макроиқтисодий мувозанатни инобатга олган ҳолда амалга ошириш — ЯТТ солиқ тизимининг барқарор, адолатли ва самарали бўлиши учун зарур институционал механизм ҳисобланади. Бунда оптимал индексация коэффициентининг ҳар 3 йилда 1.4 - 1.5 атрофида белгиланиши, ЯТТлар учун солиқ режаларини мувозанатли сақлаш ҳамда иқтисодий ўсиш шароитида норасмийликка қарши самарали курашиш имконини беради. ХУЛОСА Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, якка тадбиркорликни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш давлат бюджети даромадларини барқарор ошириш ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Хорижий тажриба таҳлили шунга далолат қиладики, соддалаштирилган солиқ тизими тадбиркорлар учун қулайлик яратади, лекин унинг самарадорлиги шаффофлик, ҳисобот тизими ва рағбатлантирувчи имтиёзлар билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис Ўзбекистонда якка тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ юкини оптималлаштириш, солиқ турларини ислоҳ қилиш ҳамда рақамли технологиялар асосида назорат тизимини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этади. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Ўлмасов, А., & Шарифхўжаев, М. (1995). Иқтисодиёт назарияси. Тошкент: Меҳнат. 2. Пепеляев С.Г. Основый налогового права. М.: 1995, с 496. 3. Жўраев А., Мейлиев О., Сафаров Ғ. Солиқ назарияси. Ўқув қўлланма. – Т.: Тошкент Молия институти, 2004. – 166 б. 4. Черник Д.Г. Налоги в рыночной экономике//Финансы. – 1992. – №3 с 161. 5. Гатаулин Ш. Солиқлар ва солиққа тортиш. Т.: 1996 й.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 20222.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-10 1187 6. Олимжонов О. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида солиқ сиёсати. Ҳаёт ва иқтисод, 1992 й. 7. Яҳёев Қ. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. Т.: Ғафур Ғулом, 2000 й. 10-бет 8. Ниязметов И. Солиқ юкини оптималлаштириш: назария, услубият ва амалиёт. Монография. – Тошкент: Молия, 2016. – 192б. 9. Санакулова Б.Р. Кичик тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш. Докторлик диссертацияси автореферати – Тошкент 2016., - 30 б 10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ4947-сонли фармони. 11. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.-Т.: Адолат, 2020 й.