НОРОЗИ КАЙФИЯТДАГИ ФУҚАРОЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА НАЗАРИЯЛАР ТАҲЛИЛИ
Abstract
Давлат бошқаруви жараёнида фуқаролар норозилиги ва уни олдини олиш бўйича ишлар асрлар давомида ўз долзарблигини йўқотмай келмоқда. Бугунги кунда дунё ҳамжамиятида фуқаролар норозилик акцияларни деярли ҳар куни кузатиб бормоқдамиз. Бу каби ҳолатларнинг ортиб бориши ушбу масалани илмий тадқиқ этишни тақозо этмоқда. Умуман олганда норозилик тушунчали жуда кенг маънога эга бўлиб, сиёсатшунослар, психологлар, социологлар томонидан турлича талқин этилган
Full text
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 11–to’plam 2025 y. Sahifa: 52 НОРОЗИ КАЙФИЯТДАГИ ФУҚАРОЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА НАЗАРИЯЛАР ТАҲЛИЛИ Тўрахўжаева Раъно Рустам қизи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати вабошқаруви академияси доценти [email protected] Давлат бошқаруви жараёнида фуқаролар норозилиги ва уни олдини олиш бўйича ишлар асрлар давомида ўз долзарблигини йўқотмай келмоқда. Бугунги кунда дунё ҳамжамиятида фуқаролар норозилик акцияларни деярли ҳар куни кузатиб бормоқдамиз. Бу каби ҳолатларнинг ортиб бориши ушбу масалани илмий тадқиқ этишни тақозо этмоқда. Умуман олганда норозилик тушунчали жуда кенг маънога эга бўлиб, сиёсатшунослар, психологлар, социологлар томонидан турлича талқин этилган. “Психологик жиҳатдан «кайфият – бу шахснинг фаолияти, хулқи, муомаласи ва психик жараёнларига маълум вақт давомида таъсир қилиб турувчи ҳиссий ҳолат саналади». Бунга мисол тариқасида шахснинг ижтимоий ҳаётидаги турли воқеалар, яъни меҳнат муваффақияти, таълим ютуғи, раҳбар билан ходим муносабатлари, давлат хизматчиси билан фуқаро ўртасидаги муносабатлар, оиладаги шахслараро муомала мароми, турмушнинг қувонч ва ташвишлари, шахснинг қизиқиши, нимадандир қониқиш ва қониқмаслик ҳисси «кайфият»нинг манбалари ҳисобланади” 1 . Кайфиятнинг барқарорлик даражасини объектив ёки субъектив вазиятлар, шахснинг яшаш шароит белгилаб беради. 1 Умумий психология: Ўзбекистон Республикаси ИИВ таълим муассасалри учун дарслик/Б.Н.Сирлиев, Н.Т.Турғунова, Д.Б.Назаров.–Т.:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2024 – 117-120 б
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 11–to’plam 2025 y. Sahifa: 53 Бу борада У.Рансимен ушбу фикрни рад этади, унинг фикрига кўра “кайфият хусусиятларига кўра кўп жиҳатдан шахснинг индивидуал типологик хислатларига боғлиқ бўлади. Шу сабаб, инсон ўзини ўзи бошқариш имкониятидан келиб чиққан ҳолда «кайфият»ини муайян бир вақт оралиғида қатъиятликда тутиши ёки ҳолат ўзгаришига йўл қўймаслиги ҳам мумкин” 2 . Яъни психологик жиҳатдан инсон ўз кайфиятини бошқара олиши мумкин. Хусусан норозиликларини ҳам. Норозиликни келтириб чиқарувчи омиллар – ўз хусусияти ва табиатига кўра икки хил: келиб чиқиш «бевосита» ва «билвосита» шароитларда акс этади. Ушбу шароитлар ҳам ўз хусусиятларига кўра турлича характер касб этади. Сўнги тадқиқот натижаларига кўра фуқароларнинг норозилик кайфиятига таъсир этувчи объектив сабаб сифатида мамлакатдаги сиёсий ҳолат, ҳукумат амалдорлари, давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолиятидаги минтақадаги иқтисодий вазият, ҳудудларнинг ижтимоий иқтисодий ривожланиши, миллатлараро муносабатлар, норасмий бандлик кабилар норозилик кайфиятини келтириб чиқарувчи объектив сабаб сифатида эътироф этишган. Норозилик кайфиятини шаклланишига субъектив сабаб сифатида фуқаронинг оилавий ҳолати кўрсатилади. Оиладаги ижтимоий психологик муҳит, оиланинг иқтисодий аҳволи ҳамда шахснинг ички психологик масалалари билан боғлиқлиги билан ифодаланган» 3 . Социологик жиҳатдан норозилик кайфиятини ўрганиш Карл Маркс номи билан боғлиқ бўлиб, унинг таълимотига кўра «жамиятдаги ўзгаришлар жамиятдаги синфлар ўртасидаги норозиликлар билан кечади. Унинг фикрига 2 Рунcиман W.Г. 1967. Релативе Деприватион анд Соcиал Жустиcэ: А Студй оф Аттитудес то Соcиал Инеқуалитй ин Тwэнтиетҳ-cэнтурй Энгланд. – Америcан Соcиологиcал Ревиеw.Вол. 73. Но. 1. П. 127-128. 3 Социологическое исследование «Мониторинг социально-экономических перемен» // Единый архив экономических и социальных данных [Электронный ресурс]. – Режим доступа: http://sophist.hse.ru/db/oprosy.shtml?ts=98&en=0
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 11–to’plam 2025 y. Sahifa: 54 кўра жамиятда шаклланган қатламлар орасида доимий норозилик кайфияти сақланиб қолади. Хусусан, қуйи қатламнинг элитар қатлам вакилларига бўлган муносабатдан, жамиятдаги қатламлар орасидаги адолатсизликлар фуқароларда норозилик кайфиятини келтириб чиқаради» 4 Г.Лебонинг фикрига асосан «норозилик кайфиятини кўп ҳолларда ўз ҳаётий позициясидан қониқмаган ва масъулиятни бошқаларга топширадиган индивидлар уюшмасидан ташкил топган гуруҳлар шакллантиради» 5 .Ушбу назарияга мувофиқ норозилик кайфияти асосан ўз ҳаётида аниқ мақсад вазифаларга эга бўлмаган, ўз ҳаётидан қониқиши бўлмаган фуқароларда шаклланади. Дарҳақиқат, шахснинг ўз ҳаёт мақсадларига эга бўлмаслиги уни ўз ҳаётидан норозилик ва шу орқали жамиятга бўлган норозилигини ҳам келтириб чиқаради. Норозилик кайфиятини юзага келишининг сабабларидан яна бири бу шахсларнинг «кутилган ва эришилмаган нарсалари билан боғлиқ». Бу эса ўз навбатида маълум бир қатлам вакиллари учун жамиятдаги адолатсизлик ҳиссини уйғотади. «нега бизга у ёки бу нарса йўқ?!» деган саволларни келтириб чиқаради. Ваҳоланки бу саволлар ҳар бир шахснинг ўз объектив ҳолати ҳамда ўзини бошқа шахслар билан солиштируви билан боғлиқдир. Ушбу саволларга жавоб тариқасида Британиялик социолог У.Рансимен “шахсда норозилик кайфиятини келтириб чиқарувчи сабабларни келтиради: - инсонда ниманингдир етишмаслиги; - у инсон истаётган нарсалар бошқа инсонларда борлигини билиши; - инсон ўзида мавжуд нарсаларнинг бошқаларда ҳам бўлишини исташи; 4 Гидденс Энтони Социология М.: Эдиториал УРСС, 1999. — 704 с.ʼ 5 Лебон Г. 2011. Психология народов и масс. М.: Академический проект. 238 с.
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 11–to’plam 2025 y. Sahifa: 55 - инсон ўзини қобилиятли санаши аммо, ижтимоий адолатсизликлар туфайли ўз истакларига эриша олмаслиги. У.Ранисменнинг фикрига кўра шу кетма кетлик орқали шахсда ҳаётидан, жамиятдан ва давлатдан норозилик ҳисси уйғонади. Унинг фикрига кўра фақат танланган шахсларгина истаганига эришиши мумки. Бу турда фикрлайдиган шахсларнинг кўпайиши жамиятда боқимандаликни кучайтириб юбориш хавфни кучайтиради. Шунингдек, психологик жиҳатдан, инсон кайфияти «юқиш» хусусиятига эга бўлиб, у жамоатчилик орқали тарқалади ва маъқулланган ифода шаклларига кўра бошқарилади. Бунда қайси кайфиятни намоён қилиш маъқул, қайси кайфиятни эса ёпиқ тарзида ҳал этишни жамиятда белгиланган қоидалар ва олинган тарбия белгилайди” 6 . Бу борада немис социологи Хартмут Роз фикрига кўра “кайфият – замонавий жамиятда жамият ҳаётининг тезлашиши билан боғлиқ” 7 . Яъни бугунги тез ўзгараётган инсонларнинг кайфиятига катта таъсир кўрсатмоқда. Дархақиқат, жамиятдаги турли иқтисодий, маданий, технологик ўзгаришлар фуқаролар орасидаги кайфиятни шакллантирмоқда. Ушбу ўзгаришлар билан шахснинг кундалик ҳаёт тарзининг мос келмаслиги шахсда десинхронизациягни келтириб чиқармоқда. Яъни шахснинг кундалик ҳаёт тарзининг жамиятдаги ўзгаришлар тезлигига мос эмаслиги, унинг янги жараёнларга мослаша олмаслиги ундаги ўз ҳаётидан қониқмаслик ҳиссини келтириб чиқаради. Юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб қуйидагича хулоса қилишимиз мумкин, - норозилик кайфияти кенг маънога эга феномен. Норозиликни турли йўналишларда турлича талқин этиш мумкин. Юқорида келтирилган 6 Тҳоитс П.А. Тҳе Соcиологй оф Эмотионс // Аннуал Ревиеw оф Соcиологй. 1989. Вол. 15. П. 317–342 7 Ҳартмут Роса. Ресонанcэ: А Соcиологй оф Оур Релатионшип то тҳе Wорлд Шаре Иcон//ИСБН: 978-1-50951992-7.Жулй 2019. 57-69 пагес
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 11–to’plam 2025 y. Sahifa: 56 назариялар таҳлили шуни кўрсатадики, “норози кайфиятдаги фуқароларбу маълум бир жамиятда ҳаёт кечираётган индивиднинг бошқарув органлари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлардан қониқмаслик ҳисси. Шунингдек, индивиднинг ўз ҳаёт тарзидан қониқмаслик даражасини маълум бир гуруҳ даражасига олиб чиқиши ҳамда масъулиятни атрофдагиларга юклаши орқали юзага келади. -фуқаролар норозилигини ҳаётида ўз ўрнини топа олмаган шахсларнинг боқиманда кайфияти ҳам орқали юзага келтириши мумкин. Доимий атрофдагилардан ёрдам кутадиган, ўз ҳаёти учун масъул бўлмаган боқиманда шахслар уюшмаси фуқаролар орасида норози кайфиятда бўлган катта гуруҳларни ташкил этади. Шу мақсадда маҳаллабай ишлаш шароитида ҳар бир фуқарога эътиборни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Гидденс Энтони Социология М.: Эдиториал УРСС, 1999. — 704 с.ʼ 2. Лебон Г. 2011. Психология народов и масс. М.: Академический проект. 238 с. 3. Рунcиман W.Г. 1967. Релативе Деприватион анд Соcиал Жустиcэ: А Студй оф Аттитудес то Соcиал Инеқуалитй ин Тwэнтиетҳ-cэнтурй Энгланд. – Америcан Соcиологиcал Ревиеw.Вол. 73. Но. 1. П. 127-128. 4. Социологическое исследование «Мониторинг социальноэкономических перемен» // Единый архив экономических и социальных данных [Электронный ресурс]. – Режим доступа: http://sophist.hse.ru/db/oprosy.shtml?ts=98&en=0 5. Тҳоитс П.А. Тҳе Соcиологй оф Эмотионс // Аннуал Ревиеw оф Соcиологй. 1989. Вол. 15. П. 317–342 6. Умумий психология: Ўзбекистон Республикаси ИИВ таълим муассасалри учун дарслик/Б.Н.Сирлиев, Н.Т.Турғунова, Д.Б.Назаров.–
ZAMONAVIY TA'LIMDA FAN VA INNOVATSION TADQIQOTLAR http://zamtadqiqot.uz/index 3-son 11–to’plam 2025 y. Sahifa: 57 Т.:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2024 – 117-120 б 7. Ҳартмут Роса. Ресонанcэ: А Соcиологй оф Оур Релатионшип то тҳе Wорлд Шаре Иcон//ИСБН: 978-1-509-51992-7.Жулй 2019. 57-69 пагес