scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ШАРОИТИДА КУНГАБОҚАР НАВЛАРИНИНГ ГУЛЛАШ ДИНАМИКАСИГА ЭКИШ СХЕМАЛАРИНИНГ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ

Сейтбаев Раўаж Сарсенбаевич; Сапарова Зийўар Мусаевна

Full text

343 УЎТ:631., 633.854.78., 631.563.5. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ШАРОИТИДА КУНГАБОҚАР НАВЛАРИНИНГ ГУЛЛАШ ДИНАМИКАСИГА ЭКИШ СХЕМАЛАРИНИНГ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ Сейтбаев Раўаж Сарсенбаевич қ.x.ф.ф.д., Сапарова Зийўар Мусаевна «Қишлоқ хўжалиги экинлари агротехнологияси ва тупроқ унумдорлиги» лабораторияси. ҚДИТИ DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17537438 Annotation. This article presents an analysis of the impact of sowing patterns on the flowering dynamics of sunflower varieties. It is shown that sunflower flowering dynamics increases depending on the sowing pattern. Flowering of the KK-1 sunflower variety was noted to be slower than that of other varieties. According to the latest data, the control variety "KK-1" exhibited 95.4–96.6% flowering across the sowing patterns. The "KK-60" and "KK-52" varieties exhibited 100% flowering across the sowing patterns. Keywords. Sunflower varieties, flowering dynamics, observation, number of plants, sowing scheme, feeding area, standard variety, comparison, indicator. Кириш. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида қимматли хўжалик белгилари мавжуд манбаларини аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалик экинларини комплекс ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Республикамизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ва бу борада чуқур илмийамалий изланишлар олиб бориш бугунги куннинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Аҳолимизнинг кўпайиши туфайли озиқ-овқат маҳсулотига бўлган эҳтиёж ортмоқда, айниқса ёғ-мой маҳсулотлари - турли ҳил ўсимлик мойларига бўлган еҳтиёж кун сайин ортиб бормоқда. О.Орипов., Н.Х.Халилов [3] ларнинг изланишларида кунгабоқар иссиқлик ва қурғоқчиликка чидамли бўлиб, уларда икки хил гул бўлади. Гуллари асалариларни ва қушларни ўзига жалб қилади ҳамда қуёш нурлари бўлган жойда энг яхши ўсади (кунига 6-8 соатгача). Кунгабоқарнинг илдизи ўқ илдиз, шунинг учун ўсимликлар енгил, бўш ва яхши тупроқни афзал кўради. А.А Громов., И.Я Давлятов [1] ларнинг айтишларича кунгабоқарнинг гуллаш даврида намликнинг етишмаслиги ҳосилга сальбий таъсир кўрсатади. Яъни сувнинг кам бўлиши саватдаги гуллар сонининг камайишига олиб келади. Кунгабоқарда ҳосилдорликнинг тушиб кетиши ҳаводаги 344 қурғоқчиликнинг япироқ юзига ва фотосинтез жараёнига салъбий таъсири билан тушинтирилади. Лукомец В.М., Тилба В.А [2] ларнинг маълумотларича кунгабоқарда уруғ муртагида ҳосил бўлган илдиз пастга қараб ўсади. Илдиз саватча ҳосил бўлганидан то гуллагунича бир суткада 5-8 см гача ўсади, кейинчалик ўсиши секинлашади, уруғлар пишиш даври бошида ўсишдан бутунлай тўхтайди. Ўсимликларнинг мақбул кўчат қалинлиги кунгабоқар етиштириш ҳар хил тупроқ-иқлим шароитларига ҳамда кунгабоқар навлари ва дурагайларининг вегетация даврига боғлиқ. Етиштириш минтақаларига қараб, ўсимликнинг мақбул кўчат қалинлиги ҳосил йиғиш даврида гектарига 30 дан 60 минг тупгача бўлади. Материаллар ва услублар. Бизнинг тадқиқотларимиз Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг тажриба хўжалигида дала шароитида олиб борилди. Барча дала кузатувлари “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” бўйича таҳлиллар амалга оширилди. Натижалар ва мунозара. Ўсимликларнинг энг муҳим ҳосил органларидан бири унинг гули ҳисобланади. Ўсимлик гулларининг ўз вақтида ҳамда юқори даражада ҳосил бўлиши, ўсимлик меваларининг сифатли ва тўлиқ пишиб етилишини таъминлайди. Бу эса ҳосилни ортиши ва ўз вақтида йиғиштириб олиш имконини беради. Кунгабоқар навлари гуллаш динамикаси %/га Ўтказилган тажрибамизда озиқланиш майдонининг кунгабоқар гуллаш динамикасига ижобий таъсир кўрсатганлиги кузатилди. Жадвалда келтирилган маълумотларга кўра, тажрибадаги барча навларда 3 июнь кунга ҳисобда гуллаш бошланганлиги кузатилди ва “КК-1” назорат навининг ўсимлик озиқланиш майдони кичик бўлган 60х20-1 экиш схемасида бир № Навлар Экиш схемаси Саналар 30.06 5.06 7.06 9.06 11.06 13.06 15.06 1 КК-1 (st) 60х20-1 3,4 14,9 30,7 48,3 61,6 71,2 95,4 2 60х25-1 3,6 13,1 34,5 56,5 70,2 76,8 95,7 3 60х30-1 3,3 12,6 38,9 63,4 81,5 84,2 96,6 4 КК-60 60х20-1 10,5 25,6 39,9 54,3 65,1 77,1 99,3 5 60х25-1 11,4 28,4 44,6 64,5 84,9 88,6 99,5 6 60х30-1 12,7 30,0 51,7 69,7 79,0 89,0 99,8 7 КК-52 60х20-1 12,8 28,3 43,2 56,4 69,2 81,5 99,7 8 60х25-1 13,0 32,9 46,7 67,9 88,2 95,4 99,6 9 60х30-1 14,6 34,4 50,8 75,2 82,7 94,1 99,8 345 гектар ерда 3,4% кунгабоқар гуллаган бўлса, 60х25-1 экиш схемасида 3,6% бўлиб, 0,28% га кам гуллаганлиги аниқланди. 60х30-1 экиш схемасида ҳам гуллаган ўсимликлар 3,3% бўлиб, 0,1% га биринчи вариантга нисбатан кам гуллар шаклланганлиги аниқланди. “КК-60” навининг ўсимлик озиқланиш майдони кичик бўлган 60х20-1 экиш схемасида бир гектар ерда 10,5 % кунгабоқар гуллаган бўлса, 60х25-1 экиш схемасида 11,4% бўлиб, 0,9% га кўп гуллаганлиги аниқланди. 60х30-1 экиш схемасида ҳам гуллаган ўсимликлар 12,7% бўлиб, 2,2% га биринчи вариантга нисбатан кўп гуллар шаклланганлиги аниқланди. “КК-52” навида экиш схемалари бўйича қуйидагича гуллаш динамикаси кузатилди: 12,8, 13,0, 14,6 % гуллаш кузатилди. Хулоса. Кўзатиш натижаларидан шундай хулоса қилиш мумкин экиш схемалари бўйича бир гектар майдондаги кунгабоқарнинг гуллаш динамикаси ошиб борганлиги аниқланди. Жадвалдан “КК-1” навида тажрибада ўрганилган бошқа навларга нисбатан кунгабоқарнинг гуллаши суст борганлигини кузатиш мумкин. Охирги 15 июнь кунидаги ҳисобда “КК1” назорат навида экиш схемалари бўйича 95,4 – 96,6% гуллаш аниқланди. “КК-60”, ва “КК-52” навларида эса кунгабоқар экиш схемалари бўйича 100% гуллаш кузатилди. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Громов А.А., Давлятов И.Я., Влияние почвы и предшественников на урожайность подсолнечника. // Материалы Оренбургского государственного аграрного университета. 2006. .№ 2 (10). C. 106-107. 2. Лукомец В.М., Тилба В.А ва бошқалар. Мойли экинларни етиштиришнинг инновацион технологиялари. // 2017. Краснодар. “Маърифат – жанубий”. Б-22-23. 3. Орипов Р.О., Халилов Н.Х. Ўсимликшунослик. // Ўқув қўлланма. Тошкент, 2007. Б. 218367.