ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИ ДАЛАЛАРИДА ЗАРАРКУНАНДАЛАРНИНГ МИГРАЦИЯ ҚИЛИШИ ДИНАМИКАСИ
Full text
418 УДК: 632.517.51 ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИ ДАЛАЛАРИДА ЗАРАРКУНАНДАЛАРНИНГ МИГРАЦИЯ ҚИЛИШИ ДИНАМИКАСИ Торениязов Е.Ш., қ.х.ф.д., профессор; Айтимов И.А., қ.ҳ.ф.ф.д.(PhD) доцент Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва Агротехнологиялар институти DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17537652 Аннотация. Мақолада Қорақалпоғистон шароитида мавжуд тўқай ўрмонзарлари, агробиоценоз биотопларида ривожланадиган зараркунандалар турлари, қишлоқ хўжалик экинлари далаларига миграция қилиш шароитларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси келтирилган. Қишловдан чиқиб ёппасига кўпайган зараркунандаларнинг келтирадиган зарар мезонини камайтириш учун олиб бориладиган тадбирларни ташкиллаштириш усуллари тўғрисидаги маълумотлар киритилган. Калит сўзлар: Тўқай ўрмонзорлари, агробиоценоз, ўсимликлари, қишлоқ хўжалиги экинлари, зараркунандалар, биоценоз, динамика, миграция. Аннотация. В статье включены результаты исследования по изучению видов вредителей распространенных на биотопе леса, агробиоценозе и их миграцию на посевах сельскохозяйственных культур в условиях Каракалпакстана. Усовершенствование проведенных мероприятий для снижения вредоносности массово развитие вредители после выхода зимовку на посевах сельскохозяйственных культур. Ключевые слова: Леса, агробиоценоз, растений, сельскохозяйственный культуры, вредитель, биоценоз, динамика, миграция. Аnnotation. The article includes the results of a study on the types of pests common in the forest biotope, agrobiocenosis and their migration on crops of crops in the conditions of Karakalpakstan. Improvement of the measures taken to reduce the harmfulness of the mass development of pests after wintering on crops. Keywords: Forests, agrobiocenosis, plants, crops, pest, biocenosis, dynamics, migration. Кириш. Қорақалпоғистон ҳудудининг асосий айирмачилик томони шуки, деҳқончилик қилинадиган агробиоценоздаги далалар Амударёнинг икки соҳили бўйлаб Орол денгизигача чўзилган унимдор тупроққа эга майдонларда жойлашган. Мазкур масофадаги катта майдонда тўқай ўрмонзарлари пайдо бўлиб, бута, ярим бута ва кўп, бир йиллик чўпсимон ўсимликлардан ташкил топган ўсимликлар турлари ҳар хил биохилмахилликнинг таркибига киради. Бугунги кунгача пайдо бўлган тўқай ўрмонзорлари ва агробиоценознинг асосини эгаллайдиган бута танали ўсимликлардан тўранғил, жийда, саксавул, тераклар, юлғун, чўпсимон кўп йилликлардан қамиш, қўйпечак, янтоқ, ширинмия, бир йилликлардан курмак,
419 шўралар, дағал каноп, қўйтикан турлари биотопларда бир-бирига боғлиқ бўлган биоценозларни ташкил қилади. Қароқалпоғистон ҳудудининг асосий айирмачилик томони шуки, деҳқончилик қилинадиган агробиоценоздаги далалар Амударёнинг икки соҳили бўйлаб Орол денгизигача чўзилган унимдор тупроққа эга майдонларда жойлашган. Мазкур масофадаги катта майдонда тўқай ўрмонзарлари пайдо бўлиб, бута, ярим бута ва кўп, бир йиллик чўпсимон ўсимликлардан ташкил топган ўсимликлар турлари ҳар хил биохилма-хилликнинг таркибига киради. Ҳудуд шароитидаги мавжуд бирламчи экотизимда кичик майдонларда тўқай ўрмонзарлари пайдо бўлиб, ушбу майдонлардан бир қисмини агробиоценозга айлантирилиб, қишлоқ хўжалик экинлари турларини экиш жараёнлари давом эттирилмокда [2; 4]. Натижада ушбу биотопларда сони кўпайган зараркунанда турлари қишлоқ хўжалик экинлари далаларига ёппасига миграция қилиб катта зарар келтириши ва мазкур турларига қарши такомиллаштирилган кураш тадбирларини олиб боришни ишлаб чиқиш, жорий этиш бугунги кундаги долзарб масала ҳисобланади. Кўлланилган услублар: Ўсимликлар турлари М.Ю.Ибрагимов ва б. [3], Қ.Сейфуллаев ва б. [7], У.Исмайлов [5], бўғиноёқлилар ва миграция қилиши Б.П.Адашкевич [1], Ш.Т.Хўжаев ва б. [9], келтирадиган зарари В.В.Танский [8] усулларидан, абиотик омил элементлари таҳлили Чимбой метеостанцияси маълумотларидан фойдаланилиб ўрганилди [6]. Тадқиқот натижалари: Туқай ўрмонзорлари, агробиоценоз ва қишлоқ хўжалик экинлари далалари атрофларидаги бўш қолдирилган майдонларда бутасимон ўсимликлардан тўранғил, жийда, юлғун, чўпсимон кўп йиллик ўсимликлардан ширинмия, янтоқ, қамиш, қўйпечак, ажриқ бир йилликлардан шўралар, курмак, дағал каноп, қўйтикан турлари асосий майдонни эгаллаши тақозо этилди. Зараркунанда турларидан Италия чигирткаси туқайзор ва агробиоценоз далаларида июл ойи охиригача кўпайиб, далада ниҳоллар пайдо бўлган буғдой экинларида май ойининг охирида дастлабки авлодлари пайдо бўлиб июн ойидан бошлаб ёппасига миграция қилди ва 1 м² далада 15,1-16,3 донагача тўдалар ҳосил қилиб, ўсимликларга катта зарар келтирганлиги, ўртача 0,2-25,3% ғўза, 3,5-34,2% буғдой, 0,8-13,2% маккажўхори экинлари маҳсулотларининг камайиб кетиши қайд этилди. Сўрувчи зараркунандалардан тамаки трипсининг битта ўсимликда 4,14,6 донагача кўпайиши натижасида гуллаш фазаси 4,2-4,8 кун орқада қолиб ҳар бир ўсимликдан 8,6-12,3% ҳосили камайган бўлса, ўрик-қамиш шираси
420 келтирадиган зарар 6,2-11,5 кун ва ҳосилдорликни 14,3-18,6% камайтирган. Дала қандаласи асосан мевага зарар келтириши туфайли, турлардан тўпланадиган ҳосил 11,3-14,2% камайганлиги, бундай зарар келтириш мезони ўргимчаккана ривожланган ўсимликларда 6,3-8,5% бўлганлиги қайд этилди. Хулоса: Қорақалпоғистон шароитида қишлоқ хўжалик экинлари далаларида ривожланиб катта зарар келтирадиган зараркунандаларнинг аксарият қисми тўқай ўрманзорлари ва агробиоценознинг буш жойларидаги бир ва кўп йиллик бегона ўтлар ўсаётган биотопларида қишлаб чиқиб, эрта баҳордан бошлаб ёппасига кўпайиб сўнг эса қишлоқ хўжалик экинлари далаларига ёппасига ўтиб ривожланишни давом этиб зарар келтириши аниқланди. Италия чигирткаси қишловдан чиқаётган жойларида май ойининг охиригача биринчи ва иккинчи ёш личинкалари кимёвий препаратлар ёрдамида 90,0-95,9 % нобуд этилганда ғўза, бўғдой, маккажўхори далаларига миграция қилиши бартараф этилиб, келтирадиган зарарининг олди олинади. Ушбу тақомиллаштирилган тадбирлар бошқа зараркунандаларга қарши ишлатилганда биологик самарадорлиги бу борада қўйилган талабни тўла қондириши аниқланиб, ишлаб чиқаришга жорий этиш учун тавсия этилди. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Адашкевич Б.П. «Биологическая защита крестоцветных овощных культур от вредных насекомых». –Ташкент: «ФАН», 1983. –С. 180-188. 2. Бахиев А.Б., Трешкин С.Е., Кузьмина Ж.В. Развитие и биоэкологические особенности тугайной растительности низовьев Амударьи // Узбекский биологический журнал. – Ташкент, 1994. -№ 4. – С. 45-48. 3. Ибрагимов М.Ю. ҳәм басқалар. Қарақалпақстан шараятында баў-бақша ҳәм палыз өнимлерин жетистириў усыллары. –Нөкис: «Қарақал-пақстан», 2009. –Б. 65-88. 4. Ибрагимов М.Ю., Сабирова М.Г. Боянзарлықлардың майданын көбейтиў тийкарғы мақсетимиз. // «Аўыл хожалығы илимлери нәтийжелериниң өндиристиң раўажланыўына тәсири» атамасындағы Ташкент мәмлекетлик аграр университети Нөкис филиалының 25 жыллығына арналған илимий-әмелий коференция материаллары топламы (27-декабрь 2017-жыл). – Нөкис, 2017. –Б. -51-53. 5. Ismaylov U.E. Diyqanshili’q ilim-izertlew tiykarlari’ menen. -No’kis «Bilim», 2015.- Б. 264. 6. Матмуратов Ж. Агроклиматические условия северо-западного Узбекистана. –Нукус: «Каракалпакстан», 1989. –С. 186-235.