ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН АГРОБИОЦЕНОЗИДА УЧРАЙДИГАН ИККИ ҚАНОТЛИЛАР ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ
Full text
515 УДК: 631.6+628.3. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН АГРОБИОЦЕНОЗИДА УЧРАЙДИГАН ИККИ ҚАНОТЛИЛАР ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ Шамуратов Қуралбай Турдибаевич, Утемуратов Хожабай Худайбергенович, Жумамуратова Дилбар Женисбаевна, Сметов Мурат Иньятович. Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти E-mail: [email protected] DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17537829 Аннотация: Қорақалпоғистон Республикасининг турли агробиоценозларида учрайдиган иккиқанотлилар (Diptera) гуруҳи вакилларининг тур таркиби, тарқалиши ва экологияси ўрганилди. Тадқиқотлар натижасида қишлоқ хўжалиги экинларида кенг тарқалган зарарли ва фойдали иккиқанотли турлари аниқланди. Уларнинг популяцияси мавсумий динамикаси, биотопларга мослашуви ҳамда агротехника ва иқлим омилларининг таъсири таҳлил қилинди. Олинган маълумотлар Қорақалпоғистон агробиоценозларида энтомофаунанинг биологик хилма-хиллигини аниқлаш ва зараркунандаларга қарши интеграл кураш тизимини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Калит сўзлар: Қорақалпоғистон, агробиоценоз, иккиқанотлилар (Diptera), энтомофауна, тур таркиби, биологик хилма-хиллик. Abstract: The species composition, distribution and ecology of representatives of the Diptera group found in various agrobiocenoses of the Republic of Karakalpakstan were studied. As a result of the research, harmful and beneficial dipteran species widespread in agricultural crops were identified. The seasonal dynamics of their population, adaptation to biotopes, and the influence of agrotechnical and climatic factors were analyzed. The data obtained are of great importance in determining the biological diversity of entomofauna in agrobiocenoses of Karakalpakstan and improving the system of integrated pest control. Keywords: Karakalpakstan, agrobiocenosis, Diptera, entomofauna, species composition, biological diversity. Кириш. Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган экин турларининг кўплиги ва иқлим шароити турли зараркунандалар ҳамда фойдали ҳашаротлар биоценозини шакллантириш учун қулай муҳит яратади. Шу жумладан, иккиқанотлилар (Diptera) гуруҳи вакиллари агробиоценозларда муҳим ўрин тутиб, уларнинг айрим турлари қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказса, бошқа турлари эса фойдали энтомофаглар сифатида экологик мувозанатни сақлашда иштирок этади. Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, агротехника тадбирларининг ўзгариши ва янги экин турларининг киритилиши натижасида
516 Қорақалпоғистон шароитида иккиқанотлилар тур таркибида маълум динамик ўзгаришлар кузатилмоқда. Мазкур тадқиқотнинг асосий мақсади—Қорақалпоғистон агробиоценозларида учрайдиган иккиқанотлилар гуруҳи вакилларининг тур таркибини аниқлаш ва уларнинг экологик аҳамиятини баҳолашдан иборат. Зараркунандаларнинг морфологик белгилари: Полиз экинлари биоценозида икки қанотлиларнинг вояга етган фазасидаги белгиларига кўра асосан 2 та кенжа гуруҳга-узун мўйловлилар (Nematocera) ва калта мўйловлилар (Brachycera) га бўлинади. Тўғри чизиқлилар кўпчилиги учун қуртларида кичкина ичига ботган бош бўлиши ва сохта ғумбак ёки пупарий бўлмаслиги билан характерли бўлса, юмалоқ чизиқлиларда эса қуртлари бошсиз, ғумбаги пупарий ичида жойлашганлиги билан характерли бўлади. Икки қанотлиларнинг вояга етганларининг белгилари, қурт ва қўғирчоқларининг ўзаро ўзига хослиги кичик гуруҳларга бўлиш ўзаро бирбирига мос эмаслиги натижасида учта кичик гуруҳга: узун мўйловлилар, қисқа мўйловлилар тўғри чизиқлилар ва қисқа мўйловлилар юмалоқ чизиқлиларга бўлиш тавсия этилган. Ҳақиқий ўткир чивинлар - (Culicidae) туркумининг мўйловлари ингичка, 15 бўғим атрофида, қисқа тукли, эркакларининг мўйловлари тукли бўлиб, кўзлари йўқ. Қурт ва ғумбаклари ҳаракатчан бўлиб, асосан улар сувда ривожланади. Бу туркум вакиллари вояга етган фазасида қон сўриб озиқланади. Қон сўриш вақтида безгак касаллиги қўзғатувчиси плазмодийларни тарқатувчи безгак чивинлари - Anopheles авлоди алоҳида аҳамиятга эга. Хавфли вирус касаллиги сариқ иситма тарқатувчи сариқ иситма пашшаси - Aedes aegyti L. нам тропик ва субтропик жойларга хос. Майда чивинлар - (Simuliidae) туркумига майда букчайган чивинлардан иборат бўлиб, тана узунлиги 6 мм дан ошмайди. Ҳақиқий ўткир чивинлардан калта мустаҳкам оёқлари ва калта тумшуқлари билан осон ажралади. Майда чивинлар жонга тегадиган ҳолатдаги қон сўрувчилар қаторида машҳур. Ўткир чивинлар ва мокреслар билан бир қаторда одамларга, уй ҳайвонларига, ёввойи ҳайвонларга ҳужум қилади. Асосан майда пашшалар туркуми вакиллари тез оқадиган дарё бўйларида бўлиб, бундай жойларда қуртлари яхши ривожланади. Тухумдан чиққан қуртлари тезда махсус жойларга ёпишиб олади. Оналари тухумларини тўплаб ёки баъзан бир неча оналарини бир жойга қўяди. Шунинг учун майда чивин қуртлари баъзан сув оқимида йирик тўдалар ҳосил қилади. Қулай шароитда 1 см 2 майдонда 200 дан ортиқ
517 қуртларни кўриш мумкин. Чувалчангларнинг озуқаси сувда турли органик моддалар ёки майда сув организмлари ҳисобланади. Қуртларнинг колонияси жуда дўстона муносабатда қўғирчоққа айланади. Қўғирчоққа айланишдан олдин қуртлари қўғирчоғини тўқийди, пўстга ўхшаш тарзда. Уларнинг бошкўкрак қисмида нафас олиш трубкалари тармоқланган бўлиб, ҳаво алмашинувини таъминлайди. Вояга етган майда чивинлар кун иссиқ вақтда озиқланади, бошқа нам об-ҳаво шароитида ҳамда тунги вақтларда ҳаракатсиз туради. Оналиклари асосан қон сўрувчи бўлиб, оталиклари гуллар билан озиқланади. Табиатда кенг оёқли майда чивин - (Eusimulium latipes), безакли майда чивин - (Odagmia ornata), судралиб юрувчи майда чивин - (Simulium repens) турлари учраб, асосан қон сўрувчи сифатида озиқланади. Шинера майда пашшаси - (Melanogromyza schineri Gir.) - қуртлари 10-12 мм узунликдаги шиш ичида ривожланади. Бир шиш ичида бир қурт ривожланади. Июнь ойининг бошида оммавий учиш кузатилади. ХУЛОСА. Тадқиқот натижалари Қорақалпоғистон агробиоценозларида иккиқанотлилар (Diptera) гуруҳи вакилларининг тур жиҳатдан анча бой ва экологик жиҳатдан турфа эканлигини кўрсатди. Аниқланган турлар орасида ҳам зарарли, ҳам фойдали ҳашаротлар учрайди. Зарарли иккиқанотлилар айрим полиз ва сабзавот экинларига сезиларли таъсир кўрсатса, фойдали турлар эса биологик мувозанатни сақлашда муҳим рол ўйнайди. Олинган маълумотлар Қорақалпоғистон шароитида иккиқанотлилар гуруҳи фаунасини аниқлаш, уларнинг тарқалишини кузатиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришда амалий аҳамиятга эга. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Қидирбоева А. "Қовун пашшаси зарарининг ҳосил миқдори ва сифатига таъсирини ўрганиш" //Битирув малакавий иши, 2015. -61 б. 2. Толихов Д.А. Тожикистонда қовун етиштириш хусусиятлари, суғориладиган шароитларда ҳосилдорлик ва мева сифати: Қишлоқ хўжалиги фанлари номз. дисс. автореф. - Душанбе, 2016. - С. 3 - 16. 3. Тўрениязов Э.Ш., Тўхтабоев Р.З., Певилинг Р., Хабибуллаев Б. Қовун пашшасининг ривожланиши, биоэкологияси, унга қарши кураш олиб бориш бўйича тавсиялар. - Нукус, 2015. -32 б. 4. Тўрениязов Э.Ш., Юсупов Р., Эшмуратов Э. Полиз маҳсулотлари сифатини яхшилаш, қайта ишлаш усуллари ютуқлари // Қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш асослари. Илм. амал. конф. Мат. - Нукус, 2015. -5 б.