scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МАХСУС ФАНЛАРНИ МОДУЛ ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА ЎҚИТИШ

Тиллаев Алишер Хасанович

Abstract

Мақолада таълим ўқитувчисининг махсус фанларни ўқитишдаги муайян иш турлари айниқса ишлаб чиқариш-техник ва кўрсатмавий-технологик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ихтисослик фанларига оид лаборатория ишларини ва ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларни ташкил этиш жараёнида интегратив таълим тамойилларига амал қилиш масалаларида ҳам модул технологияларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар бўйича фикр юритилган.

Full text

REPUBLICAN SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF PARENTS IN RAISING CHILDREN: MODERN PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL APPROACHES”, OCTOBER 15-16, 2025 422 ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МАХСУС ФАНЛАРНИ МОДУЛ ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА ЎҚИТИШ Тиллаев Алишер Хасанович Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтимиллий тадқиқот университети мустақил тадқиқотчиси https://doi.org/10.5281/zenodo.17557570 Аннотация. Мақолада таълим ўқитувчисининг махсус фанларни ўқитишдаги муайян иш турлари айниқса ишлаб чиқариш-техник ва кўрсатмавий-технологик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ихтисослик фанларига оид лаборатория ишларини ва ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларни ташкил этиш жараёнида интегратив таълим тамойилларига амал қилиш масалаларида ҳам модул технологияларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар бўйича фикр юритилган. Аннотация. В статье рассматривается разработка и внедрение инновационных методов педагогической диагностики, разработка инновационных методов обучения и использование модульных технологий, разработка специальной технической и технической документации, техническое обслуживание и использование лабораторного оборудования, разработка новых моделей техники и технологий. Abstract. The article discusses the study of the state of preparation of future specialists for professional activities, the study of their professional competence in the areas of specialization, development and implementation of innovative methods of pedagogical diagnostics, development and implementation of innovative methods of pedagogical diagnostics, the use of modular technologies in implementation and implementation in practice development of educational-methodical and instructive-technological. Халқаро тажрибаларга кўра табиий, техник ва ижтимоий фанлар билан ишлаб чиқариш тузилмаларининг узвий алоқадорлигини чуқурлаштириш таълим самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Мамлакатимизда таълим-тарбия мазмунини фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви асосида шакллантириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “таълим сифатини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш, таълим хизматларининг мавжудлиги ва самарадорлигини ошириш” 1 ва “зарур бўлган мутахассисликлар бўйича таълим олиш ва кадрлар малакасини ошириш ишларини кенг кўламда йўлга қўйиш” 2 каби устувор вазифаларнинг ижросини таъминлашда таълим олувчиларда яхлит ва тизимли интегратив билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ва таълим натижаларини диагностик баҳолаш муҳим ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш ҳолатини ўрганиш, уларнинг ихтисослик соҳалари бўйича касбий компетентлигини тадқиқ этиш, педагогик 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – № 6 (766)-70-модда. – Т.: Адолат, 2017. – Б. 38. 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси. 2017 йил 22 декабрь. http://uz24.uz REPUBLICAN SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF PARENTS IN RAISING CHILDREN: MODERN PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL APPROACHES”, OCTOBER 15-16, 2025 423 ташҳислашнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этишда модул технологиясидан фойдаланишни тақозо этмоқда. Таълим ўқитувчисининг махсус фанларни ўқитишдаги муайян иш турлари қуйидагилардан иборат эканлиги ҳаммага сир эмас албатта. Улар айниқса ишлаб чиқариш-техник ва кўрсатмавий-технологик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, лаборатория ўқув ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш, техника ва технологияларнинг янги моделларини ишлаб чиқиш ва улардан дарс жараёнида самарали фойдаланиш ва ҳ.о. Шу боис махсус фанларни ўқитиш жараёнида назарий ва амалий машғулотларни, ихтисослик фанларига оид лаборатория ишларини ва ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларни ташкил этиш, битирув малакавий ишини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш жараёнида интегратив таълим тамойилларига амал қилиш масалаларида ҳам модул технологияларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги даврда таълим соҳасини ривожлантиришнинг самарали йўналишларидан бири – махсус фанларни модул технологияси асосида ўқитишдир. Маълумки, анъанавий таълимда ўқув мақсадлари асосан, билим беришга модул технологияси асосида ўқитишда эса, талабалар фаолиятига йўналтирилади. Агар талабаларни махсус фанлардан (мутахассисликка хос) модул технологияси асосида ўқитиш тўғри ташкил этилса, таълимнинг ҳар қайси босқичида улар янги ўқув материалларини ўзлаштиради, кўникма ва малакасини такомиллаштиради. Модул технологияси асосида ўқитиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: - модулли ўқитишдаги дастлабки шарт-шароитларни таҳлил этиш; - модулнинг ўқув мақсадлари ва мазмунини белгилаш; - ўқув-дидактик материаллари ва ўқитиш воситаларини тайёрлаш; - назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш; -ўқувчи-талабаларнинг олган назарий билими ва амалий кўникмаларини баҳолаш. Модулли технологиялар мустақил фаолият асосида талабаларда билим, кўникмаларни шакллантириш, уларда режалаштириш, ўз-ўзини бошқариш ва назорат қилиш, натижавийликни таъминлашга қаратилган энг самарали ёндашувлардан бири бўлиб хизмат қилади бу эса 2-расмда келтириб ўтилган. REPUBLICAN SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF PARENTS IN RAISING CHILDREN: MODERN PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL APPROACHES”, OCTOBER 15-16, 2025 424 • Ўз вақтини режалаштириш, бошқариш ва ўз фаолиятини ташкил этиш. • Соҳага инновациялар киритиш учун мустақил изланиш ва ижод қилиш • Соҳага оид билимларини доимий равишда мустақил ошириб бориш. • Ўз соҳаси бўйича зарурий билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиш. Билим, кўникма, малака Мустақил таълим БошқаришИжод Махсус фанларни модул технологияси асосида ўқитишга тайёргарлик кўриш, яъни назарий ва амалий машғулотларни ташкил этиш учун дастлаб уч йўналишда иш олиб борилади. Биринчидан, талабаларнинг тайёргарлиги ҳолати таҳлил қилиниб, уларнинг билими, ўқув материалларини ўзлаштириш даражаси ва қобилияти тўғрисида маълумотга эга бўлинади. Чунки уларнинг ўзига бўлган ишончи, ўқишга бўлган қобилияти, шахсий ҳолати, жинси ва ёши таълим олишига муайян даражада таъсир кўрсатади.Талабаларни қобилиятига кўра табақалаштириш асосида уларга фанни мустақил ўзлаштириш тавсия этилади. Иккинчидан, мавжуд шарт-шароитлар таҳлил этилади. У ўз ичига қуйидаги йўналишларни қамраб олади: Ҳуқуқий шарт-шароитлар таҳлили. Бунда таълим жараёнига тааллуқли ўқув режа ва дастурлар ўрганилади. Машғулотларни ташкил этиш билан боғлиқ шарт-шароитлар таҳлили. Мазкур йўналишда модул таркибига кирган назарий ва амалий машғулотлар ташкил қилинадиган жой, ўқув устахоналари ҳолати, амалий тажрибаларга тайёргарлик кўриш ва бошқалар ўрганилади. Техникавий шарт-шароитлар таҳлили. Бунда техник жиҳоз ва мосламалар, ўқув ва ёрдамчи аудиовизуал воситаларнинг яроқлилик ҳолати, шунингдек, электр токи, сув ва ҳоказоларнинг мавжудлиги ўрганилади. Учинчидан, махсус соҳалар таҳлил қилиниб, модуллар мазмунини белгилашда зарур бўладиган ўқув материаллари ва бошқа манбалар ўрганилади. Масалан: - махсус соҳалар бўйича дарслик, қўлланма ва бошқа адабиётлар; -техникавий адабиётлар (илмий-техник журналлар, махсус мақолалар, патентлар); - машина ва мосламалардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар. REPUBLICAN SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF PARENTS IN RAISING CHILDREN: MODERN PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL APPROACHES”, OCTOBER 15-16, 2025 425 Модул технологияси асосида ўқитишда дастлаб ўқув фанини ўқитишнинг мақсади ва мазмуни, модулларнинг мақсади ва мазмуни белгиланади. Ўқув мақсадлари модул якунида таълим-тарбия натижаси сифатида талаба эришиши лозим бўлган билим, малака ва шахсий фазилатларни белгилайди. Ўқув мақсадлари тармоқ таълим стандарти талаблари асосида ишлаб чиқилади. Улар: Ўқув-дидактик материаллар ва ўқув воситалари дейилганда билим ва малакаларни шакллантиришга хизмат қилувчи ахборот манбалари, Модул технологияси асосида ўқитишда ўқув-дидактик материаллар сифатида назарий дарсларда матнли визуал воситалар, масалан, ўқув адабиётлари, картотека ва маъруза матнлари, тарқатма материаллар, амалий машғулотларда эса курс материаллари, услубий кўрсатмалардан фойдаланиш, Технологик жараёнлар ва функциялар тўғрисида кенг қамровли реал тасаввурларни вужудга келтиради. Иш соҳасига тегишли маҳсулотлар, жиҳозлар ва асбоблар дарс ёки амалий машғулот пайтида дидактик функцияга эга бўлса, ўқув воситаси сифатида қўлланилиши мумкин бўлиб, асосан қуйидаги тамойилларга асосланади:  Модуллилик  Мазмунни тузиш  Динамик ҳаракатни таъминлаш (соддадан-мураккабга)  Самарадорлик  Эгилувчанлик  Натижаларни олдиндан аниқлаш  Маслаҳатларнинг турли-туманлигини таъминлаш. Модул технологияси асосида ўқитишда ўқув-дидактик материаллар сифатида назарий дарсларда матнли визуал воситалар, масалан, ўқув адабиётлари, картотека ва маъруза матнлари, тарқатма материаллар, амалий машғулотларда эса курс материаллари, услубий кўрсатмалардан фойдаланилади. Аудио-визуал воситалар тегишли соҳалар бўйича технологик жараёнлар ва функциялар тўғрисида кенг қамровли реал тасаввурларни вужудга келтиради. Иш соҳасига тегишли маҳсулотлар, жиҳозлар ва асбоблар дарс ёки амалий машғулот пайтида дидактик функцияга эга бўлса, ўқув воситаси сифатида қўлланилиши мумкин. Модул таркибига киритилган назарий машғулотларни қуйидаги кетма-кетликда ўтказиш тавсия этилади. Қизиқтириш (мотивация уйғотиш). Махсус фанларни модул технологияси асосида ўқитишда назарий машғулотларни қизиқарли, ҳатто дарсга тааллуқли бўлмаган маълумот билан бошлаш мумкин. Масалан, мавзу билан боғлиқ қизиқарли кашфиёт, янгилик ёки ҳикматни тушунтириш билан дарс бошланади. Бу ўқувчилар кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади ва уларнинг шу соҳага ёки кейинги дарсларда ўрганиладиган мавзуга қизиқишига ёрдам беради. Маълумот (билим) бериш. Ўқитувчи талабаларга касб-ҳунар соҳаси бўйича янги материални тушунтиради, қисқа маърузалар ўқийди, мунозаралар, ўқув суҳбатлари уюштиради, ўйин-машғулотлар ўтказади. Янги модул бирлигини ўрганишдан аввал ўтилган модул бирликлари қисқача умумлаштирилган ҳолда такрорланади. Ўқувчи-талабаларга модул бирлиги мос тарқатма материаллар берилади. Бу ўқув жараёнини осонлаштиради. Уларни модул бирлигига монанд равишда бирин-кетин тарқатиш ва кўриб чиқиш учун етарли вақт ажратиш, ўқувчи-талабалар эътиборини ахборотга қаратиш учун маълумотларни овоз чиқариб ўқитиш мақсадга мувофиқ. REPUBLICAN SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF PARENTS IN RAISING CHILDREN: MODERN PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL APPROACHES”, OCTOBER 15-16, 2025 426 Ўзлаштирилган билимларни қайта ишлаш ва мустаҳкамлаш учун топшириқлар бериш. Ўқувчи-талабаларга тафаккур қилиш ва маълумотларни қайта ишлаш имкониятини яратувчи топшириқлар берилади. Бу уларга билимларни қабул қилишнинг нисбий нофаол фазасидан фаол фазасига ўтиш учун имкон яратади. Ўқувчи-талабаларни гуруҳларда ҳамкорликда ишлаш, мустақил равишда топшириқлар бажариш, эришган натижаларини тақдим этишга ўргатиш самарали ўқитиш усуллари ҳисобланади. Таҳлиллар ва синтезлар. Модул бирликлари таҳлил қилиш ва синтезлаш орқали ўзлаштирилади. Назарий билимларнинг амалий аҳамияти очиб берилади. Ўзлаштирилган билимлар фаннинг бошқа соҳаларига оид маълумотлар билан синтезланади ва амалда қўлланади. Ҳар бир топшириқ ёки машқдан кейин талабалар ўзлари бажарган ишларни баҳолаши лозим. Натижаларни гуруҳларда очиқ-ойдин ва самимий муҳокама қилиш ҳам ўта самаралидир. Модулни ўрганиш охирида якуний суҳбат учун вақт ажратилиши керак. Бу – ўқитувчи ва талабалар фаолияти натижалари, уларни амалга ошган ва ошмаган ишлари юзасидан мулоҳаза юритиш учун яхлит имконият. Махсус фанларни модул технологияси асосида ўқитиш борасида олиб борилган педагогик илмий-тадқиқот ишлар натижасига таяниб, шундай хулосаларга келиш мумкин: Махсус фанларни модул технологияси асосида ўқитишда кўпинча бевосита ва билвосита олиб бориладиган амалий машғулотлар тавсия этилади. Бевосита бошқариладиган амалий машғулотларда маърузалар, тақдимотлар ва намойишлардан -модул ўз ичига техника ва меҳнат хавфсизлиги, ҳуқуқийэкологик масалаларни ҳам қамраб олиши лозим; • -ҳар бир модул бўйича ўқув дидактик материалларни тайёрлаш ўқитишга ижобий таъсир кўрсатади; • 2-расм. Махсус фанларни модул технологияси асосида ўқитиш натижалари бўйича хулосалар ХУЛОСАЛАР • махсус фанларни модул технологияси асосида ўқитиш ўқувчи-талабаларнинг билиш имкониятини оширади, ижодий қобилиятини ривожлантиради; • ўқувчи-талабаларни касбга қизиқтириш асосида ўқув фаолияти фаоллаштирилади, мустақил ўқитишга имконият яратилади; • ўқитиш жараёнида махсус соҳалар таҳлилини ўтказиш орқали ҳуқуқий, ташкилий ва техникавий шарт-шароитларга катта эътибор берилади ва бу билан таълим самарадорлиги таъминланади; 1 3-4 3 2 5 • модулнинг ўқув мақсадлари ва мазмуни тармоқ таълим стандартининг ҳар бир ихтисослик бўйича касбий тавсифномасида келтирилган касбий фаолият турлари, махсус талаблар, кўникма ва билимлар асосида ишлаб чиқилади; REPUBLICAN SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF PARENTS IN RAISING CHILDREN: MODERN PEDAGOGICAL AND PSYCHOLOGICAL APPROACHES”, OCTOBER 15-16, 2025 427 фойдаланилади. Шунингдек, машғулотларни савол-жавоблар, ўқув суҳбатлари, муаммони муҳокама қилиш асосида ташкил этиш ҳам яхши натижалар беради. Махсус фанларни модул технологияси асосида ўқитишда талабалар билими ва кўникмалари ўқув мақсадларига мувофиқ ҳолда ўқитувчи томонидан мунтазам баҳоланиши керак. Баҳолаш ҳуқуқий, педагогик ва психологик тамойилларга ҳамда Давлат таълим стандартига асосланади. Баҳолаш орқали бутун модулни ўрганиш жараёни ва унинг барча компонентлари мақбуллиги текширилиб кўрилади. Бу билан модули ўқитиш кутилаётган натижани бераётгани ёки бермаётганини аниқланади. АДАБИЁТЛАР 1. Ismailova Z.K.,Maxsudov P.M., Ergashev O. Maxsus fanlarni o‘qitish metodikasi. Darslik. “Lesson Press” 2021.228 bet 2. Z.Ismailova, M.Maxsudov, O.Ergashov, K.Matkarimov “Maxsus fanlarni o’qitish metodikasi” o’quv qo’llanma, “Navruz”.T, 2019, 10,25 b.t. 3. Tojiboyeva D., Yo’ldoshev A. Maxsus fanlarni o’qitish metodikasi: darslik – T.: Toshkent 2009. 4. Ismailova Z.K., Choriev R.K., Maxsudov P.M., Mustafoeva D.A., Potorochina S.E. Metodika prepodavaniya spetsialnыx dissiplin // Darslik. "Impress Media" -Toshkent. – 2023 y. 255 bet. 5. Yo‘ldoshev J.G‘., Usmonov S.A. “Zamonaviy pedagogik texnologiyalarni amaliyotga joriy qilish”, Toshkent 2008 yil. 6. Ismailova Z.K., Mustafoeva D.A. Maxsus fanlarni o‘qitish metodikasi. Elektron darslik. Toshkent. -2023 y. 7. Тожибаева Д., Йўлдошев А. “Махсус фанларни ўқитиш методикаси”, Тошкент, 2009 йил. 8. Исмаилова З.К., Мусаев Р.С.,Шоюсупова А.А “Ўқитишнинг замонавий технологиялари”, Тошкент, 2010 йил. 9. “Таълим жараёнида интерфаол таълим услублари ва замонавий ахбороткоммуникация технологияларидан фойдаланиш” тренингининг ўқув-методик материаллари, Тошкент, 2013 йил. 10. Мирсаидов К.Ж. «Махсус фанларни ўқитиш ва ишлаб чиқариш таълими» Тошкент «Ўқитувчи»1996 йил.