scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ЎЗБЕКИСТОНДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА "ДАВОЛАНГАН ҲОЛАТ" ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

Самандаров Д.У.

Abstract

Ушбу мақолада Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида молиялаштиришнинг янги механизми — “ҳар бир даволанган ҳолат учун” тўлов тизимини жорий этишнинг аҳамияти, мазмуни ва натижалари ёритилган. Мақолада мазкур механизмнинг халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган Diagnosis Related Groups (DRG) методологиясига асослангани ва унинг самарадорлиги таҳлил қилинган. Шунингдек, тизимнинг молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш, тиббий хизматлар сифати ва қамровини ошириш, ҳамда ҳудудлар бўйича адолатли молия тақсимотини таъминлашдаги роли кўрсатилган. Тадқиқот натижалари “ҳар бир даволанган ҳолат учун” молиялаштириш усулининг аҳоли соғлиғини яхшилаш ва тиббий ёрдам самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Full text

10 https://www.asr-conference.com/ II SHO‘BA: Milliy iqtisodiyotni modernizatsiya qilish va xalqaro integratsiyani chuqurlashtirish ЎЗБЕКИСТОНДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА “ДАВОЛАНГАН ҲОЛАТ” ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ Муаллиф: Самандаров Д.У. 1 Аффилиация: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси докторанти 1 DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17564663 АННОТАЦИЯ Ушбу мақолада Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида молиялаштиришнинг янги механизми — “ҳар бир даволанган ҳолат учун” тўлов тизимини жорий этишнинг аҳамияти, мазмуни ва натижалари ёритилган. Мақолада мазкур механизмнинг халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган Diagnosis Related Groups (DRG) методологиясига асослангани ва унинг самарадорлиги таҳлил қилинган. Шунингдек, тизимнинг молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш, тиббий хизматлар сифати ва қамровини ошириш, ҳамда ҳудудлар бўйича адолатли молия тақсимотини таъминлашдаги роли кўрсатилган. Тадқиқот натижалари “ҳар бир даволанган ҳолат учун” молиялаштириш усулининг аҳоли соғлиғини яхшилаш ва тиббий ёрдам самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади. Калит сўзлар: Соғлиқни сақлаш тизими, молиялаштириш механизми, даволанган ҳолат, Diagnosis Related Groups (DRG), давлат тиббий суғуртаси, самарадорлик, адолатли тақсимот. КИРИШ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш доирасида соҳага замонавий молиялаштириш механизмларини жорий этиш устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Айниқса, соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштиришда анъанавий сметаларга асосланган тизим ўзини оқламаётганлиги таъкидлаб ўтилган 1 - бундай усул молиявий ресурслардан самарасиз фойдаланишга ва соҳа йиллар давомида хроник тарзда етарлича молиялаштирилмай қолишига олиб келмоқда. Смета асосида маблағ тақсимлаш амалиёти замонавий халқаро тажрибага ҳам мос эмас, натижада аҳолининг малакали ва қолаверса арзон тиббий хизматларга бўлган талаби тўлиқ қондирилмайди 2 . Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонида таъкидланганидек, соғлиқни сақлаш соҳасида энди “маблағ бино учун эмас, балки бемор учун” тамойилига ўтиш зарурлиги белгиланди 3 . Шу боис 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2018 йилдаги 5590-сонли “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони. 2 Рисолат Мадиева (2022). Давлат тиббий суғуртаси: хасталикларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, шифокорлар фаолиятини баҳолашда янги тизим. Yuz.uz – Янгий Ўзбекистон сайти, 2 март 2022 Url: https://yuz.uz/uz/news/davlat-tibbiysugurtasi. 3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2019 йилдаги 5635-сонли 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони “O‘ZBEKISTON – 2030 STRATEGIYASI: AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISLOHOTLAR TAHLILI, MUAMMOLAR VA YECHIMLAR” 11 https://www.asr-conference.com/ II SHO‘BA: Milliy iqtisodiyotni modernizatsiya qilish va xalqaro integratsiyani chuqurlashtirish охирги йилларда давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар ҳажмини аниқ белгилаш, маблағларни самарали тақсимлаш ҳамда аҳолини сифатли тиббий ёрдам билан қамраб олиш мақсадида мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш ишлари бошланди. Бу ислоҳотлар мазмунида тиббиёт муассасаларида кўрсатилган хизматлар учун ҳар бир даволанган ҳолатдан келиб чиқиб молиялаштириш механизмлари жорий этиш долзарб аҳамият касб этмоқда 4 . Амалда бўлган бюджетдан тўғридан-тўғри молиялаш механизмида тиббиёт муассасаларига ажратиладиган маблағлар кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ёки натижасига боғлиқ эмас эди. Масалан, илгари 100 нафар бемор қабул қилиш имкониятига эга деб белгиланган шифохона беморларнинг даволанган куни яъни ётоқ кунлари ҳисобга олинган ҳолда маблағлар ажратилган бўлса, ҳозирда ташҳисларга гуруҳига асосланган ҳолда ҳар бир даволанган бемор учун маблағлар ажратилади. Бошқача айтганда, сметага асосланган молиялаштириш тизимида маблағ ажратиш ҳажм ва эҳтимолий кўрсаткичларга асосланган бўлиб, реал ижро ва натижа инобатга олинмаган. Бу эса тизимда юқорида қайд этилганидек моддий ресурслар самарасиз сарфланишига ва тиббий ёрдам сифати ҳамда қамровида камчиликларга олиб келган. Шунингдек, таркибий жиҳатдан турли ҳудудлар ўртасидаги молиялаштириш тафовутлари аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини тенглаштиришга тўсқинлик қилган. Зеро, олдинги тизимда маблағлар тиббиёт муассасаларига бир хил услубда тақсимланар эди. Натижада, кўпроқ ва мураккаброқ бемор қабул қилган шифохоналар ҳам камроқ хизмат кўрсатганлари ҳам деярли бир хил тамойилда молиявий маблағлар олгани ҳолатлари кузатилган. Бу муаммолар соғлиқни сақлашда янги, натижага йўналтирилган молиялаштириш усулларини жорий этиш заруриятини кўрсатди. Даволанган ҳолат бўйича молиялаш деганда стационар тиббий хизматлар учун ҳар бир беморнинг касаллик ҳолатига қараб алоҳида тўлов белгиланадиган тизим тушунилади. У халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган Diagnosis Related Groups (DRG) - клиник-харажат гуруҳлари методологиясига асосланади. Яъни беморларнинг ташхис ва даволаниш услубига кўра ўхшаш гуруҳлар учун белгиланган базавий тариф ва мураккаблик индексига биноан клиника муассасасига тўлов амалга оширилади 5 . Бошқача қилиб айтганда, шифохоналарга ажратиладиган бюджет “бир беморни даволаш” қиймати асосида ҳисобланади. Даволанган беморлар сони ва уларнинг клиник ҳолат қанчалик кўп ва мураккаб бўлса, муассаса шунча кўпроқ маблағ олади. Бу ёндашув, аввало, “пул бемор ортидан эргашади” деган тамойилни ҳаётга татбиқ этади ҳамда тиббиёт ташкилотлари фаолиятида рақобат ва самарадорликни рағбатлантиради. Ўзбекистонда мазкур тизимни жорий этиш 2018-2019 йиллардаги меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган. 2018 йил 7 декабрдаги Президент Фармонида соғлиқни сақлаш соҳасида молиялаштиришнинг янги механизмларини босқичма-босқич татбиқ этиш, жумладан клиник-харажатлар гуруҳлари бўйича “ҳар бир даволанган ҳолат учун” тўлов тизимини жорий этиш энг муҳим 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2018 йилдаги 5590-сонли “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони. 5 Анвар Иркаходжаев. Тиббий хизматлар «ҳар бир даволанган ҳолат учун» молиялаштирилади. URL: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/tibbiy_hizmatlar_har_bir_davolangan_holat_uchun_moliyalashtiriladi 12 https://www.asr-conference.com/ II SHO‘BA: Milliy iqtisodiyotni modernizatsiya qilish va xalqaro integratsiyani chuqurlashtirish йўналишлардан бири этиб белгиланди 6 . Шу асосда 2019 йил 1 апрелдан бошлаб белгиланган айрим туманларда эксперимент тарзида ушбу молиялаштириш усуллари синовдан ўтказилди 7 . Кейинроқ, 2019 йил 2 августдаги Президент қарори билан 2020 йилдан бошлаб Сирдарё вилояти миқёсида “даволанган ҳолат учун тўлов” ва “аҳоли жон бошига” асосида молиялаштириш методологиясини татбиқ этиш белгиланди 8 . Ушбу қарорга мувофиқ, 2020 йил давомида Сирдарё вилоятидаги 22 та тиббиёт муассаси янги тизимга ўтиши белгиланган 9 . Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 19-сон қарори билан мазкур ҳудудда “ҳар бир даволанган ҳолат учун” Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириш тартиби тўғрисида вақтинчалик низом тасдқиланди 10 . Унга кўра, вилоятнинг соғлиқни сақлаш бошқармаси, молия бошқармаси ва тиббиёт муассасалари ўртасида давлат хариди шартномалари тузилиб, клиник-харажат гуруҳлари асосида хизматлар қиймати тўланиши йўлга қўйилди. Ҳозирда тиббиёт муассасаларини молиялаштириш Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали амалга оширилмоқда. Тўлов миқдорини ҳисоблашда ҳар бир даволанган ҳолат учун базавий тариф ва касалликнинг мураккаблик каби кўрсаткичлар инобатга олинди 11 . Шундай қилиб, янги механизм бўйича амалиётда шифохоналар энди фақат режалаштирилган кўрсаткичларга эмас, балки ҳақиқий бажарилган хизмати - даволаган ҳар бир бемор учун маблағ олиш тизимига ўтмоқда. Бунга қўшимча равишда, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида аҳоли жон бошига молиялаштириш ҳам жорий этилмоқда. Молиялаштиришнинг бу каби натижага йўналтирилган турлари жаҳон соғлиқни сақлаш амалиётида аҳолини тиббий хизматлар билан кенгроқ ва сифатлироқ қамраб олиш, шунингдек, маблағлар тақсимотида адолат тамойилларини қарор топтириш учун муваффақият билан қўлланиб келинмоқда. “Ҳар бир даволанган ҳолат” учун тўлов тизимини жорий этиш бугунги кунда мамлакатимиз тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда ва бу масала ниҳоятда долзарбдир. Биринчидан, мазкур механизм соғлиқни сақлаш соҳасида молия ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини беради. Маблағлар энди институционал лимитларга эмас, бевосита кўрсатилган хизматга боғлиқ ажратилаётгани учун ҳар бир сўмга нисбатан ҳисобдорлик ошади. Тиббиёт муассасалари кўпроқ бемор қабул қилишга, хизматлар сифатини оширишга манфаатдор бўлади, чунки шу орқали ўз молиялаштириш базасини кенгайтириши мумкин. Шу тарзда, соғлиқни сақлаш тизимида ички рақобат ва ташаббускорлик ортиб, пировардида беморлар учун тиббий хизматларнинг сифати ва тезкорлиги яхшиланади. 6 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2018 йилдаги 5590-сонли “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони. 7 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2018 йилдаги 5590-сонли “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони. 8 Анвар Иркаходжаев. Тиббий хизматлар «ҳар бир даволанган ҳолат учун» молиялаштирилади. URL: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/tibbiy_hizmatlar_har_bir_davolangan_holat_uchun_moliyalashtiriladi. 9 Анвар Иркаходжаев. Тиббий хизматлар «ҳар бир даволанган ҳолат учун» молиялаштирилади. URL: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/tibbiy_hizmatlar_har_bir_davolangan_holat_uchun_moliyalashtiriladi. 10 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2020 йилдаги 19-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ташкилотларини молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарори. 11 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2020 йилдаги 19-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ташкилотларини молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарори. 13 https://www.asr-conference.com/ II SHO‘BA: Milliy iqtisodiyotni modernizatsiya qilish va xalqaro integratsiyani chuqurlashtirish Иккинчидан, янги тизим ҳудудлар бўйича молия тақсимотида адолат ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Аввал қайд этилганидек, сметали маблағ тақсимоти шартли равишда “тенг” кўринса-да, аслида ҳудудларнинг демографик ва эпидемиологик хусусиятларини етарлича ҳисобга олмаган. Эндиликда эса “даволанган ҳолат”лар сони ва турлари бўйича тўлов амалга оширилиши орқали маблағлар айнан тиббий эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларга кўпроқ йўналтирилади. Масалан, аҳоли сони кўп ва хасталиклар учраш даражаси юқори бўлган туманлар мазкур механизм асосида тегишли равишда кўпроқ маблағ ажратилишига эришади. Шунингдек, клиник-харажат гуруҳлари тиббиётнинг турли йўналишларини қамраб олгани сабабли, ихтисослаштирилган ёрдамга эҳтиёж мос равишда қондирилиги учун асос яратади. Бошқача айтганда, бу тизим ҳудудлараро тиббий хизмат фарқларини молиялаштириш орқали бартараф этишга кўмаклашади. Учинчидан, мазкур молиялаштириш усули ниҳоятда долзарб ижтимоий мақсад - аҳолининг ўз ҳаёти ва соғлиғини сақлаш учун ортиқча иқтисодий қийинчиликларсиз, бепул тиббий ёрдам олиш имкониятиним таъминлашга хизмат қилади. Ўзбекистонда ҳам юқорида таъкидланганидек молиялаштириш Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали ташкиллаштирилмоқда. Натижалар таҳлили янги тизимнинг самарадорлигини тасдиқламоқда. Жумладан, тиббий хизматлар нархи ошишининг олди олиниб, аҳоли учун арзон ва сифатли хизматлар кўрсатила бошланди, малакали мутахассислар жалб этилмоқда 12 . 2020 йилга нисбатан 2021 йилда жарроҳлик амалиётлари сони 1,5 баробарга ошганлиги, вилоятдан пойтахтга юқори малакали ёрдам олиш учун юборилаётган беморлар сони эса 2 баробарга камагани қайд этилган 13 . Демак, аҳолининг вақт ва маблағини сарфлаб бошқа йирик шифохоналарга қатнаши сезиларли қисқарган, тиббий ёрдам олиш учун беморларнинг ўз ҳудудидаги имкониятлари кенгайган бўлиб, бу “инсон манфаати” йўлидаги муҳим ютуқдир. Шу тариқа, “ҳар бир даволанган ҳолат учун тўлов” механизми нафақат молиялаштириш самарадорлигини, балки тиббий хизматларнинг сифат ва натижадорлигини ҳам ошириш воситаси бўла олишини кўрсатди. У соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ этишнинг бош мақсадлари бўлмиш аҳоли саломатлигини яхшилаш, профилактика ва даволаш сифати ҳамда қамровини оширишга бевосита хизмат қилади. ХУЛОСА Юқоридаги таҳлил ва дастлабки натижалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштиришда “ҳар бир даволанган ҳолат учун” тўлов тизимини жорий этиш бугунги кунда жуда долзарб эканини таъкидлаш жоиз. Бу механизм соғлиқни сақлаш соҳасида кўп йиллик муаммо бўлиб келган молия ресурсларидан самарасиз фойдаланиш ҳолатларини бартараф этишга хизмат қилади. Шунингдек, тиббиёт муассасалари фаолиятини натижага асосланган ҳолда рағбатлантириб, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширади ва аҳолининг ортиқча иқтисодий қийинчиликларсиз тиббий ёрдам 12 Рисолат Мадиева (2022). Давлат тиббий суғуртаси: хасталикларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, шифокорлар фаолиятини баҳолашда янги тизим. Yuz.uz – Янгий Ўзбекистон сайти, 2 март 2022 Url: https://yuz.uz/uz/news/davlattibbiy-sugurtasi. 13 Рисолат Мадиева (2022). Давлат тиббий суғуртаси: хасталикларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, шифокорлар фаолиятини баҳолашда янги тизим. Yuz.uz – Янгий Ўзбекистон сайти, 2 март 2022 Url: https://yuz.uz/uz/news/davlattibbiy-sugurtasi. 14 https://www.asr-conference.com/ II SHO‘BA: Milliy iqtisodiyotni modernizatsiya qilish va xalqaro integratsiyani chuqurlashtirish олишини таъминлашга хизмат қилади. “Ҳар бир даволанган ҳолат учун” молиялаштириш механизмларини кенг жорий этиш орқали соғлиқни сақлаш тизими маблағлари адолатли тақсимланиши, ҳудудлар ўртасидаги тиббий хизматлар тафовутлари камайиши ва пировардида мамлакатимиз аҳолисининг саломатлик кўрсаткичлари яхшиланиши кутилмоқда. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2018 йилдаги 5590сонли “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони. Lex.uz расмий ҳуқуқий маълумотлар портали. URL: https://lex.uz/docs/4096197 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2019 йилдаги 5635сонли 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони. Lex.uz расмий ҳуқуқий маълумотлар портали. URL: https://lex.uz/docs/4168749 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2020 йилдаги 19-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ташкилотларини молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. Lex.uz расмий ҳуқуқий маълумотлар портали. URL: https://lex.uz/uz/docs/4696308 4. Рисолат Мадиева (2022). Давлат тиббий суғуртаси: хасталикларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, шифокорлар фаолиятини баҳолашда янги тизим. Yuz.uz – Янгий Ўзбекистон сайти, 2 март 2022 //: https://yuz.uz/uz/news/davlattibbiy-sugurtasi. 5. Анвар Иркаходжаев (2020). Тиббий хизматлар «ҳар бир даволанган ҳолат учун» молиялаштирилади. Norma.uz ахборот-ҳуқуқий портали // https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/tibbiy_hizmatlar_har_bir_davolangan _holat_uchun_moliyalashtiriladi