ТЕХНИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЭВРИСТИК ЁНДАШУВНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ МОҲИЯТИ
Abstract
Ушбу мақолада техника олий таълим масканларидаги, профессионал таълимдаги назарий ва амалий касбий таълим мазмунини яхлит жараён ва натижа сифатида тавсифланиб, унинг асосий термин ва тушунчалар мажмуи ифодаланган. Профессионал таълимдаги ўқитиш жараёнида эвристик ёндашувнинг асосий мақсади ва вазифаси ўқувчиларда танлаган касби (мутахассислиги) бўйича касбий маҳорат асосларини шакллантириб, уларни эгаллаётган касби бўйича бўлғуси касбий-меҳнат фаолиятига амалий тайёрлашдан иборатдир. Шунингдек, эвристик ёндашув ўқитиш жараёнида тегишли зарурий кўникмаларни шакллантириш учун касб (мутахассислик) бўйича билимлар берилиши ёритиб берилган.
Full text
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 18, issue 02, 2025 ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431 www.wordlyknowledge.uz ILMIY METODIK JURNAL доцент в.в.б. Ж.П. Турдиев (ТошДТУ) катта ўқитувчи А.И. Янгибаев (ТошДТУ) ТЕХНИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЭВРИСТИК ЁНДАШУВНИ ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ МОҲИЯТИ Аннотация: Ушбу мақолада техника олий таълим масканларидаги, профессионал таълимдаги назарий ва амалий касбий таълим мазмунини яхлит жараён ва натижа сифатида тавсифланиб, унинг асосий термин ва тушунчалар мажмуи ифодаланган. Профессионал таълимдаги ўқитиш жараёнида эвристик ёндашувнинг асосий мақсади ва вазифаси ўқувчиларда танлаган касби (мутахассислиги) бўйича касбий маҳорат асосларини шакллантириб, уларни эгаллаётган касби бўйича бўлғуси касбий-меҳнат фаолиятига амалий тайёрлашдан иборатдир. Шунингдек, эвристик ёндашув ўқитиш жараёнида тегишли зарурий кўникмаларни шакллантириш учун касб (мутахассислик) бўйича билимлар берилиши ёритиб берилган. Калит сўзлар: профессионал таълим, эвристик ёндашув, эвристика, дидактик эвристика, мутахассислик, эвристик таълим, умумтехник тайёргарлик, умумкасбий, ўқитиш мазмуни. СУТЬ РЕАЛИЗАЦИИ ЭВРИСТИЧЕСКОГО ПОДХОДА В ТЕХНИЧЕСКИХ ВУЗАХ Аннотация: В статье раскрывается содержание теоретического и практического профессионального образования в технических вузах и профессионального образования как целостного процесса и результата, а также представлен комплекс его основных терминов и понятий. Основной целью и задачей эвристического подхода в учебном процессе профессионального образования является формирование у обучающихся основ профессиональных умений и навыков по избранной профессии (специальности) и практическая подготовка их к будущей профессионально-трудовой деятельности по полученной профессии. Эвристический подход также делает акцент на предоставлении знаний по профессии (специальности) для развития необходимых навыков в процессе обучения. Ключевые слова: профессиональное образование, эвристический подход, эвристика, дидактическая эвристика, специализация, эвристическое образование, общетехническая подготовка, общепрофессиональное, содержание обучения. THE ESSENCE OF IMPLEMENTING THE HEURISTIC APPROACH IN TECHNICAL UNIVERSITIES Abstract: The article reveals the content of theoretical and practical vocational education in technical universities and vocational education as a holistic process and result, and also presents a set of its basic terms and concepts. The main goal and objective of the heuristic approach in the educational process of vocational education is the formation of the basics of professional skills and abilities in the chosen profession (specialty) in students and their practical preparation for future professional and labor activity in the acquired profession. The heuristic approach also emphasizes the provision of knowledge in the profession (specialty) for the development of the necessary skills in the learning process.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 18, issue 02, 2025 ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431 www.wordlyknowledge.uz ILMIY METODIK JURNAL Key words: vocational education, heuristic approach, heuristics, didactic heuristics, specialization, heuristic education, general technical training, general professional, training content. Кириш Ҳозирги замон ахборот жамияти илмий-техникавий тараққиёт таъсирида фаол ривожланишнинг янги босқичига ўтди. Технологик жараёнлар соҳасида сифатий силжишлар, ишлаб чиқаришда фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларидан жадал фойдаланиш таълим муассасаларида бакалаврлар ва магистрларни тайёрлашга қўйиладиган талабларга сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Мамлакат аҳолиси ҳаётий фаолиятининг кўплаб соҳаларини инновацион ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда, ишлаб чиқариш муаммоларини ечиш учун прагматик фикрлаш ва эвристик салоҳиятга эга бўлган техник-математик ихтисосликлари мутахассисларини тайёрлаш талаб қилинмоқда. Шунинг учун ҳам, олий таълим муассасасаларида ўрганилаётган математик ва техник фанларнинг роли сезиларли даражада ошиб бормоқда. Методология Жамият ривожининг ҳозирги босқичи фан, техника ва технологияларнинг жадал ривожланиши билан тавсифланади. Бу борада айниқса, ахборот интеллектуал ривожланиш йўлини бош йўл сифатида танлаган мамлакатлар энг катта ютуқларга эришмоқда. Бундай йўлни танлаш эса, ўз навбатида муҳандис-ўқитувчиларни тайёрлаш тизимига мутлақо янгича қараш имконини беради [1]. Бугунги кунда иш берувчиларнинг олий таълим муассасалари олдига қўяётган қатъий талаби – бу ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган техника ва технологияларга дарҳол мослашадиган мутахассисни тайёрлашга қаратилган. Талабаларнинг келгусида касбий фаолиятни муваффақиятли амалга оширишлари учун аҳамиятли ҳисобланган умумтехник билимлар касбий сифат, касбий компетенциялар умумтехник тайёргарликни шакллантириш ва ривожлантиришда эвристик ёндашув муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Бўлажак мутахассис ушбу жараёнда билимларни жамлаш, сақлаш, узатиш, уларнинг мантиқий тузилмасини яратиш ва истиқболда касбий фаолиятни ташкил этишда улардан фойдаланиш кўникмаларини эгаллайди [2]. Эвристика қадимги Юнонистонда ишлаб чиқилган услубларнинг бутун мажмуи (комплекси) асосида янги ностандарт масалаларни ечишда кенг қўлланилган. Бу услублар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: масалаларни охиридан бошлаб ечиш (регрессив фикрлаш), таҳлилнинг икки тури – “топиш ва исботлаш”га оид масалаларни ечиш. Улар инсон ақл-заковати ва тасаввурини фаоллаштиришга қаратилади. Интеллектуал ҳаттиҳаракатлар – бу мантиқий ва эвристик қоидалар, амал (операция)лар тизими бўлиб, бунда ахборот таҳлил этилади ва янги ахборотга айлантирилади. Эвристикага интеллектуал ижод фани сифатидаги қараш XX асрнинг охирларида кибернетиканинг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда янада такомиллашди. Эвристик масалаларнинг турли имкониятлари интеграцияси, шу жумладан, уларнинг педагогик имконияти ҳақида математик ва дастурлаш асосчиларидан бири Дьёрд Поля таъкидлаб ўтган. Унинг ижодий фикрлашни ташкил этиш, ижодий масалаларни ечишнинг махсус методлари, эвристик дастурлаштириш, ўқитишнинг махсус методи ёки муаммоларнинг жамоавий ечими борасида ишлари бунга ёрқин мисол бўлади. Ҳозирги замон нуқтаи назаридан қараганда, эвристик масалаларда фақат интуитив ёндашувларга таянилади. Интуиция икки хил турга ажратилади: ҳиссий (хавфни олдиндан сезиш, ёлғон ва ҳақиқатни фарқлай билиш) ва интеллектуал (масалани дарҳол ечиш), эвристик интуиция.
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 18, issue 02, 2025 ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431 www.wordlyknowledge.uz ILMIY METODIK JURNAL Эвристика юнонча “heurisko” сўзидан келиб чиққан бўлиб, топиш, излаш, кашф этиш маъноларини англатади. Эвристика: 1) антик фалсафада “ҳақиқатни топиш санъати”, назарий тадқиқотларнинг мантиқий усуллари ва методологик қоидалари тизими; 2) психологиянинг фикрий амалларни ўрганувчи бўлими бўлиб, турли масалаларни ечиш (эвристик фаолият)да инсоннинг самарали ижодий фикрлашини ўрганади; 3) педагогикада – талабаларнинг топқирлиги, фаоллигини ривожлантиришга қаратилган саволлар қўйиш орқали ўқитиш усули; 4) тор маънода – янгиликни кашф этиш жараёнида ечимларни излашнинг махсус услуб ва усуллари йиғиндиси (эвристик услублар ва методлар). Эвристика янги вазиятларда ҳаракатларни ташкил этиш ва амалга ошириш қонуниятларини ўрганадиган фан. Эвристик фаолият – теварак-атрофга, оламга фаол муносабат шаклидир. Эвристика ахборотни мақсадга мувофиқ равишда ўзгартириш ва уни олишга йўналтирилган турлича фикрлаш шаклларини назарда тутади [3]. Ҳаракатларнинг эвристик тизими янги маълумотларни излашдан иборатдир. Мураккаб масалаларни эвристик усуллар ёрдамида ҳал этиш мумкин. Умумтехник тайёргарлик фаолиятининг мақсадлари тизими талабаларда юксак ахлоқий, ишбилармонлик ва касбий сифатларни шакллантириш, уларнинг шахсий салоҳиятини, қизиқиши, ижодкорлиги, ташаббускорлиги ва бошқа сифатларини ривожлантиришни таъминлашга қаратилади. Умумтехник тайёргарлик фаолиятида илм-фан, ишлаб чиқариш, жамиятда содир бўлаётган жараёнлар моҳиятан деярли акс этади, бу эса олий маълумот олувчи битирувчининг ўқув, илмий ва касбий фаолияти интеграцияси масалаларини ечишни таъминлайди [4]. Шунинг учун умумтехник тайёргарлик фаолиятидаги эвристик ёндашув талабаларни жамият ва касбий соҳасида келгусида юз берадиган ўзгаришларга тайёрлашни таъминлайди. Натижа ва мулоҳазалар Техника олий таълим муассасалари талабаларининг ижодий имкониятини ривожлантириш орқали умумтехник тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадига таяниб, мулоҳаза юртиладиган бўлса, педагогик эвристиканинг асосий масалалари эвристиканинг дидактик талаблар асосида амалий равишда тақдим этиладиган масалаларидан келиб чиқади. Педагогик эвристиканинг тадқиқот методлари дидактика ва эвристика кесишмасида шаклланишининг ўзига хос хусусияти билан тавсифланади, шунинг учун ушбу илмий соҳаларнинг натижалари ва методлари педагогик эвристика бўйича илмий-тадқиқот ишларида қўлланилади. Бўлажак муҳандис-ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини шакллантириш муаммосига эвристик ёндошиш қуйидагиларни назарда тутади: ‒ талабаларнинг ўқитувчи билан дидактик ўзаро алоқада амалга ошириладиган ташаббускорлик эвристик фаолияти – бу уларнинг мотивларини, ички майилликларини фаоллаштириш, излаш-билиш ҳаракатларига жалб этиш; изланиш фаолиятини амалга ошириш, стратегияни шакллантириш, ахборот ва процессуал топиш бўйича потенциал имкониятларини очиш, стратегияни шакллантириш, муаммоли билиш масалаларини ечиш режасини тузиш ва уларни амалга ошириш бўйича талабаларнинг потенциал имкониятларини очишда ўқитувчининг ёрдамини эвристика қонунуниятлари асосида таъминлаш; ‒ ўқитувчи томонидан талабаларнинг эвристик фаолиятини ташкил этиш (раҳбар билан дидактик ўзаро алоқада амалга ошириш) – педагогнинг бундай таъсир кўрсатиши
JOURNAL OF IQRO – ЖУРНАЛ ИҚРО – IQRO JURNALI – volume 18, issue 02, 2025 ISSN: 2181-4341, IMPACT FACTOR ( RESEARCH BIB ) – 7,245, SJIF – 5,431 www.wordlyknowledge.uz ILMIY METODIK JURNAL талабаларнинг изланиш фаолиятини тартибсиз ҳолда эмас, балки тизимли асосида амалга ошириш имконини беради, унинг тизимлилигини, изчиллигини таъминлайди; ‒ ўқитувчининг талабалар эвристик фаолиятини бошқариши – талабаларнинг ташаббускорлигига, изланиш фаолитини ташкил этиши ва амалга оширишига, якунлашига, стратегияни шакллантириш бўйича билиш йўналишини танлашга, ечим режасини шакллантириш ва уларни ахборот билан таъминлаш учун қатъий белгиланган тарзда таъсир кўрсатмасдан ёрдам бериш. Талабаларнинг эвристик фаолиятини бошқариш техника ва кибернетика соҳасидаги бошқаришга асосланган бўлиб, бунда бошқарув деганда мақсадга эришишга яқинлаштирадиган кўплаб реал алтернативалардан бирини танлаш учун вазият яратиш назарда тутилади. Хулосалар Хулоса қилиб айтганда, шахснинг ўзига хос, интегратив сифати ҳисобланадиган умумтехник тайёргарлик тизимини ҳосил қилувчи, марказий компоненти – билиш воситаларига оид умумтехник тайёргарлик бўлиб, у иккита таркибий қисмдан иборат: моддий-мотивацион ва рефлексивлик-креативлик. Назарий ва амалий билимларни амалий ҳаракатларнинг мослашувчан, ўзгарувчан ва тезкор шаклларига кўчиришнинг бу воситаларини эгаллаганлик тизимли умумтехник тайёргарликни ривожлантириш масаласини педагогоик муаммо сифатида талқин этиш зарурати туғилади. Адабиётлар 1. Турдиев Ж.П. Профессионал таълимда ишлаб чиқариш таълимининг методик таъминоти масалалари. Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар, №4, 2020. –Б. 2226. 2. Xakimov J.O. Ta’limda axborot texnologiyalari. Darslik. – Tоshkеnt, “Shamsuddinxon Boboxonov” NMIU, 2022. – 274 b. 3. Турдиев Ж.П. Таълим жараёнида умумтехник тайёргарликни такомиллаштиришга йўналтирилган эвристик масалаларни қўллаш методикаси. Таълим тизимида ижтимоийгуманитар фанлар, №4, 2023. 4. Turdiev J.P. Issues of methodological support of industrial education in vocational education. Social sciences and humanities in the education system, №4, 2020. –P. 22-26. 5. Rakhmatova F.M., Turdiev J.P. Analysis of the methodology for activating the cognitive activity of vocational college students by the method of interactive learning. Republican scientific conference on "The role of intellectual youth in the development of science and technology." –T .: 2017. 529-531 pp.