ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАРНИНГ ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ДИАЛЕКТИКАСИ
Abstract
мазкур мақолада бугунги кунда Янги Ўзбекистонда ёшларнинг фуқаролик позицияси - бу жуда долзарб масала эканлиги, ёшларнинг маънавий ривожланишида ва ўзининг фуқаролик позициясини танлашида оила, мактаб, маҳалла, жамият, оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти юқори эканлиги, республикамизда ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятлар, ҳамда бугунги кунда дунё миқёсидаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнларнинг интеграциялашуви, ҳалқаро миқёсдаги ғоялар, янгиликлар ҳамда ижтимоий қарашларнинг бошқа ҳудудларга тезкорлик билан ёйилишини бунда халқаро глобаллашувнинг ажралмас феномени сифатида ёшлар қатламининг ўрни ва роли беқиёс эканлиги асослаб берилган.
Full text
Vol.3 №11 (2025). November Journal of Effective innovativepublication.uz Learning and Sustainable Innovation 32 ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШЛАРНИНГ ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ДИАЛЕКТИКАСИ Маликов Турдали Тошмирзаевич, Наманган давлат техника университети “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти, фалсафа фанлари номзоди. е-mail: [email protected]. +998936667771, Калит сўзлар: фуқаролик позицияси, толерантлик ва ҳамжиҳатлик, оила, мактаб, маҳалла, жамият, оммавий ахборот воситалари, тадбиркорлар кластерлари, ёшлар «беш ташаббуси», ёшлар тараққиёт индекси, интернетдан фойдаланиш маданияти, ёшларнинг маънавий қадрияти. Аннатация: мазкур мақолада бугунги кунда Янги Ўзбекистонда ёшларнинг фуқаролик позицияси - бу жуда долзарб масала эканлиги, ёшларнинг маънавий ривожланишида ва ўзининг фуқаролик позициясини танлашида оила, мактаб, маҳалла, жамият, оммавий ахборот воситаларининг аҳамияти юқори эканлиги, республикамизда ёшларга берилаётган эътибор ва имкониятлар, ҳамда бугунги кунда дунё миқёсидаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнларнинг интеграциялашуви, ҳалқаро миқёсдаги ғоялар, янгиликлар ҳамда ижтимоий қарашларнинг бошқа ҳудудларга тезкорлик билан ёйилишини бунда халқаро глобаллашувнинг ажралмас феномени сифатида ёшлар қатламининг ўрни ва роли беқиёс эканлиги асослаб берилган. Ёшлар ва фуқаролик позицияси - бу жуда муҳим ва долзарб масала. Ёшлар - бу жамиятнинг келажаги, уларнинг фуқаролик позицияси эса жамиятнинг ривожи ва барқарорлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Ёшларнинг фуқаролик позицияси деганда нимани тушунамиз? Бу - жамиятга бўлган масъулият ҳисси, ўз юрти, халқи ва келажаги учун ғамхўрлик қилиш, ҳуқуқ ва бурчларни англаш, демократик қадриятларни ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, толерантлик ва ҳамжиҳатликни тарғиб қилиш кабиларни англатади. Ёшларнинг фуқаролик позициясини шакллантиришда қуйидаги омиллар муҳим роль ўйнайди: оила, мактаб, маҳалла, жамият, оммавий ахборот воситалари. Оила - бу боланинг биринчи таълим маскани, унда бола ҳаётдаги асосий қадриятлар, ҳуқуқ ва бурчлар, толерантлик ва ҳамжиҳатлик кабиларни ўрганади. Давлатимизда оила институти ва уни ҳимоя қилиш алоҳида эътиборга молик. Асосий қонунимизнинг 76-моддасида оиланинг жамият ва давлат томонидан ҳимоя
Vol.3 №11 (2025). November Journal of Effective innovativepublication.uz Learning and Sustainable Innovation 33 қилиниши алоҳида мустаҳкамланган. 1 Оила ёшлар томонидан қадрият сифатида баҳоланиб қадрланадиган жамоа бўлиши керак, сабаби у инсон ва инсоният учун, миллат ва элатнинг ривожланишинг асосий пойдеворидир. Қадриятлар сермазмун ва кўп қиррали тушунча булиб, уз ичига табиий, ижтимоий-сиёсий, хуқуқий, моддий, маънавий, диний, ахлоқий, бадиий-эстетикларни олади. Мактаб - бу боланинг ижтимоийлашув жараёнида муҳим роль ўйнайдиган муассаса, унда бола фуқаролик таълими, ҳуқуқ ва бурчлар, демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари, толерантлик ва ҳамжиҳатлик кабиларни ўрганади. Таълим тизимидаги асосий принциплар ҳам шу мақсадга йўналтирилган. Яъни таълим ва тарбияга миллий ҳамда умуминсоний қадриятларнинг сингдирилганлиги, таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик хусусияти, билимлилик, қобилиятлилик ва истеъдоднинг рағбатлантирилиши ва ҳакозалар. 2 Жамият - бу боланинг ҳаётидаги муҳим омил, унда бола турли хил одамлар билан мулоқот қилади, турли хил ғоялар ва қарашлар билан танишади, ўз ҳуқуқлари ва бурчларини англайди. Жамият бу катта ижтимоий маскан шахс ҳам, оила ҳам унинг ичида ҳаракат қилади, давлат ҳам жамиятнинг вазифаларини бажарувчи сиёсий ташкилот. Оммавий ахборот воситалари - бу боланинг дунёқарашини шакллантиришда муҳим роль ўйнайдиган омил, улар орқали бола жамиятдаги воқеалар, муаммолар ва ечимлар ҳақида маълумот олади. Бугунги кунда дунё миқёсидаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий жараёнларнинг интеграциялашуви, жаҳоннинг бир бурчагида пайдо бўлган ғоялар, янгиликлар ҳамда ижтимоий қарашларнинг бошқа ҳудудларга тезкорлик билан ёйилишини халқаро глобаллашувнинг ажралмас феномени сифатида таъкидлашимиз мумкин. Мазкур ижтимоий жараёнларда ҳаракатлантирувчи куч сифатида ёшлар қатламининг ўрни ва роли беқиёсдир. Одатда айрим кишилар кўпинча икки ишда катта хатога йўл қўядилар. Биринчиси - ёшларни ҳали ёш деб, уларга ишонмаганида, иккинчиси - кексаларни қария деб четга суриб қўйганида. Ёшларда келажакка интилиш билан боғлиқ бўлган катта ташаббус, куч ва ғайрат бўлади. Кексалар эса ҳаёт йўлида кўп иссиқ ва совуқ кунларни бошдан кечириб, бой тажриба орттиргани учун уларда узоқни ўйлаб, босиқлик билан иш қилиш, етти ўлчаб бир кесиш сингари маънавий бойлик ва етук тафаккур салоҳияти бор. Ўзбекларнинг «қари билганни пари билмас», деган ҳикматида кўп маъно бор. 1 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси T.,-2025 2 Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги қонуни 2020 й
Vol.3 №11 (2025). November Journal of Effective innovativepublication.uz Learning and Sustainable Innovation 34 Ёшларнинг ташаббуси, кучи, ғайрати кексаларнинг бой ҳаётий тажрибаси билан боғлангандагина яхши ижобий самара беради. Кекса авлоднинг билихчи, ҳаёт тажрибаси ёшлар учун маънавий камолот ва ибрат мактабидир. Халқимизнинг ахлоқ, андиша, шарму-ҳаё, ҳалоллик ва покизалик, инсон қадрқиммати тўғрисидаги маънавий қадриятларига зид бўлган европача анъаналар ёшлар маънавиятига салбий таъсир ўтказди. Шу туфайли айрим ёшларда маънавий тубанлик юзага келди. Айрим ёшларда асрий миллий маънавиятимизга зид бўлган бағритошлик, худбинлик, маиший бузуқлик, гиёҳвандлик каби маънавий қиёфа юзага келиб, илдиз ота бошлади. Ёшлар - жамиятнинг алоҳида мақомга эга бўлган ижтимоий-биологик гуруҳи. Айрим тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ёшлар қатлами жамият томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланувчи, алоҳида имтиёзларга эга, лекин айрим ижтимоий муносабатларда фаол ҳаракати чекланган инсонлар социумидир. Ёшлар - ҳар бир суверен давлатнинг стратегик салоҳияти ҳисобланади. Мамлакатнинг демократик тараққиёти, энг аввало, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги позицияси, уларнинг эртанги кунга ишончи ва ижтимоий фаоллиги билан ўлчанади. Шу ва бошқа омиллар сабабли эндиликда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланиб улгурди. Ўзбекистонда ҳам ёшлар масаласига давлат ва жамият ривожининг муҳим омили сифатида қаралади ҳамда ҳуқуқий-демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти шакллантирилиши жараёнида ёшларга ўзига хос ўрин ажратилган. Маълумки, жамиятимизнинг кўпчилик қисмини айнан 30 ёшгача бўлган ёшлар қатлами ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ6017-сонли Фармони ҳамда 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуни ва бошқа бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар айнан ёшларга қаратилган бўлиб, давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда уларни жамиятнинг ижтимоий модернизациясига жалб қилиш бўйича асос бўлиб хизмат қилмоқда. Ёшларни бугунги кунда гўзалликка ошно қилиш, уларда ҳаётий воқеаларни тўғри тушуниш олижаноб ҳис-туйғуларни ва интилишларни шакллантиришга ёрдам беради. Ёшларда гўзалликни идрок қилишни тарбиялаш орқали уларда бошқа кишиларнинг кечинмаларини ҳис эта билиш, кишиларнинг хурсандчиликларига шерик бўлиш, қайғусини бирга баҳам кўриш каби хусусиятлар шакллантирилади.
Vol.3 №11 (2025). November Journal of Effective innovativepublication.uz Learning and Sustainable Innovation 35 Айрим ёшлар ясама, сунъий «гўзаллик» билан ўзларини бадбашара қилиб қўядилар, улар ҳақиқий гўзаллик юзнинг табиий латофатида, содда ва хушбичим кийимда эканини унутиб қўядилар. Кишининг ташқи гўзаллиги кийим рангларининг бир-бирига мос келишида, табиийлик ва соддаликда яққол кўринади. Кўзга ташланмаган ҳолда ҳуснига табиий латофат ва нафосат берадиган, айрим камчиликларини билинтирмай кетадиган уст-бош кийган инсон кўркам ва гўзалдир. Ёшларнинг дид-фаросати кийим-бошида, хатти-ҳаракатларида, ўзини тута билишида кўзга ташланади. Самимий, оқкўнгил, ўзига талабчан, тарбияланган ёшлар ташқи кўринишида сунъийлик, қалбакиликни кўрсатувчи бирон-бир бемаъниликка йўл қўймайдиган тарзда кийинишга, ўзини шунга муносиб тутишга ҳаракат қилади. Дидли-фаросатли ёшлар ҳамиша ана шу қиёфани сақлаб қолади. Ташқи қиёфага эътибор бериш ички, маънавий гўзалликнинг ифодаси ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ёшларга оид давлат сиёсати доирасида ёш авлодни ҳар томонлама қўллабқувватлашга қаратилган қатор амалий чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, учта қонун ҳамда давлат раҳбари ва ҳукуматнинг ўндан зиёд фармон, қарор ва фармойишлари қабул қилинди. 2017 йил 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Унда ушбу тузилмани Ўзбекистон ёшлар иттифоқи сифатида қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда ушбу сана Ёшлар куни сифатида кенг нишонланадиган бўлди. Қайта ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш йигит-қизларнинг замонавий касб эгалари бўлиб етишишлари учун муносиб шароитлар яратиш, бандликни таъминлаш, қобилиятларини ривожлантириш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ҳамда ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш, ёш оилалар, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича мақсадли ишларни амалга ошириш, улар учун муносиб уй-жой ва бошқа ижтимоий шароитлар яратиш каби вазифалар белгиланган эди. 3 Ҳаракатлар стратегияси доирасида ҳудудларда ёш 3 Ёшларга оид давлат сиёсати: ёшларнинг фикрини инобатга олган ҳолда, мажбурий аъзоликсиз ва соҳа харажатлари ошкоралигини таъминлаб. — URL: https://yumh.uz/uz/news_detail/93 (10.08.2019)
Vol.3 №11 (2025). November Journal of Effective innovativepublication.uz Learning and Sustainable Innovation 36 тадбиркорлар кластерлари пайдо бўлди, ёш оилаларга мўлжалланган уй-жойлар тез суръатларда қуриб битказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошида Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ташкил этилди. Шунингдек, 2020 йил 30 июнда «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида» Президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, Ёшлар ишлари агантлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилди. Шу билан бирга, ушбу фармонда агентликнинг ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш каби асосий вазифаси ва фаолият йўналишлари белгилаб қўйилди. Янги босқичга чиққан ёшларга оид давлат сиёсати долзарблиги боис Бош вазир раислигида ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгашлар иш бошлади. Жойларда ушбу масалага маҳаллий ҳокимлар масъул этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия ташкил этилди. Бу соҳада кўплаб ишлар амалга оширилишига қарамай, ҳозирги кунда жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, салоҳиятини рўёбга чиқариш, шу жумладан ёшлар тадбиркорлигини комплекс ривожлантириш учун зарур инфратузилма йўқлиги, йигит-қизларнинг соғлом турмуш тарзига риоя этиш, спорт билан шуғулланиш, китоб ўқиш ва ижод қилиш, қисқача айтганда, жамиятга наф келтирувчи ишларни амалга оширишларида тўсқинлик қилувчи тизимли муаммолар ҳануз сақланиб қолмоқда. Энг долзарб масала — ёшларнинг иш билан бандлиги. Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, ҳар йили 500 мингга яқин ёшлар меҳнат бозорига кириб келади. Улар етарли тажриба ва билимга эга бўлмаганликлари сабабли иш топиш ҳамда рақобат қилишда қийинчиликларга учрайдилар. 2018 йил июль ойида ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан 1700 дан зиёд ярмаркалар ўтказилганига қарамай, иштирокчиларнинг атиги беш фоизи иш билан таъминлангани, 509 минг нафар ёшлар эса пул ишлаш учун хорижга кетгани танқид қилинди. Ёшлар сиёсатининг амалга оширилишидаги муаммо ва камчиликларни, «Ўзбекистон ёшлари: интилиш, эҳтиёж ва хавфлар» мавзусидаги тадқиқот натижалари ҳам кўрсатди. Тадқиқот «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва ЮНИСЕФ ташкилоти билан ҳамкорликда «Ёшлар — Ўзбекистоннинг келгуси
Vol.3 №11 (2025). November Journal of Effective innovativepublication.uz Learning and Sustainable Innovation 37 етакчилари» лойиҳаси доирасида ўтказилди. Унда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 4,5 минг нафар йигит-қиз иштирок этди. Респондентларнинг деярли ярми ижтимоий ҳимоя, бандлик, айниқса ногиронлиги бўлган ёшларни иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, таълим, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш каби соҳалар яхшиланишига муҳтожлигини таъкидладилар. Шунга қарамай, иштирокчиларнинг деярли 70 фоизи ҳар қандай шароитда ҳам Ўзбекистонни тарк этишни истамаётганликларини билдиришган. Бироқ, айни вақтда, ёшлар ўзлари учун муносиб иш топишда қийинчиликларга дуч келаётганликларини маълум қилишган . Бандлик муаммоси, ўз навбатида, ёшларнинг бузғунчи кучлар таъсирига тушиб қолиши хавфини ҳамда ноқонуний миграция оқимини оширади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги Фармонига мувофиқ амалга оширилаётган «Ёшлар — келажагимиз» давлат дастури ёшларнинг ишбилармонлик ташаббусларини, стартап лойиҳалари, ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш, уларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни ўргатиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган эди. Ушбу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида «Ёшлар —келажагимиз» жамғармаси, унинг туман ва шаҳар филиаллари ташкил этилди. 2019 йилнинг март ойида ёшлар масаласига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотинқизлар бандлигини оширишга қаратилган «беш ташаббус» илгари сурилди. Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлар учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.
Vol.3 №11 (2025). November Journal of Effective innovativepublication.uz Learning and Sustainable Innovation 38 Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини янада кучайтириш, шу жумладан, давлат раҳбарининг беш ташаббусини амалга ошириш, ёшларни тарбиялаш ва таълим олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим: – Ўзбекистоннинг ёшлар масалалари бўйича халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш мақсадида ёшлар сиёсатига масъул бўлган ташкилотларнинг объектив статистик ва таҳлилий маълумотларини рейтинг шакллантирувчи халқаро агентликларга тақдим этиб бориш. Масалан, ёшларнинг яшаш сифати бўйича тузиладиган «Youth Progress Index 2017» Ёшлар тараққиёт индексининг 2017 йилги натижаларига кўра: Норвегия, Финляндия, Дания мамлакатлари кучли учликда қайд этилган. Ушбу рейтингда Қозоғистон 63-ўринни, Қирғизистон 58, Россия 65-ўринни эгаллаган бўлиб, унда Ўзбекистон қайд этилмаган. 4 иккинчи рейтинг —«The 2017 Youth Wellbeing Index» Ёшлар фаровонлиги индекси. Ушбу индекс ёшлар фаолиятини фуқаролик иштироки, иқтисодий имкониятлар, таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот-коммуникация технологиялари, хавфсизлик ва ҳимояланганлик каби мезонлар асосида баҳолайди. Ўзбекистон бу рўйхатга ҳам киритилмаган. 5 – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш дастурларини рағбатлантириш, уларга бошқа ёшлар ташкилотларини ҳам жалб қилиш ва иштирокига кўмаклашиш; – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қаторида бошқа ёшлар бирлашмаларига ҳам имтиёз ва рағбатлантиришлар тақдим этиш, шу жумладан ижтимоий аҳамиятга эга ёшлар лойиҳалари ва ташаббусларини илгари суришда молиявий қўллабқувватлаш зарурати мавжуд; Шу билан бирга, бугунги глобаллашган дунё ва ахборот технологиялари асрида ёшларнинг ижтимоий қарашлари, ижтимоий муаммолари ҳам барқарор тамойил асосида ўзгариб бормоқда. XXI асрга хос хусусият сифатида бошланган компьютерлаштириш жараёнлари, Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ривожи ёшлар ўртасида том маънодаги виртуал ижтимоий муносабатлар тизимини шакллантирди. Буни реал воқелик сифатида эътироф этган ҳолда, мазкур жараёнлар ёшлар социумида салбий ижтимоий омилларни ҳам келтириб чиқараётганини эътироф этиш лозим. 4 Youth Progress Index. — URL: http://www.youthforum.org/youth-progress-index (21.09.2019 й.) 5 The Global Youth Wellbeing Index. — URL: https://www.youthindex.org/ (22.09.2019 й.)
Vol.3 №11 (2025). November Journal of Effective innovativepublication.uz Learning and Sustainable Innovation 39 БМТнинг Халқаро электрон уюшмаси маълумотларига кўра, ҳозирги кунда бутунжаҳон Интернет тармоғидан ер шарининг 3,2 млрд аҳолиси кенг миқёсда фойдаланиб келади. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳисоботида республикамизда Интернет тизимидан фойдаланувчилар сони 13 миллиондан, мобиль алоқа операторлари сони эса 20,8 миллиондан ошганлиги ҳақида маълумот берилади. 6 Шуни таъкидлаш жоизки, бутун дунёда бўлгани каби, юртимизда ҳам Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг асосий фойданувчилари ёшлардир. Ёшларимизда интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириб бориш лозим. Хулоса қилиб таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий муносабатлар тизимини доимий равишда мониторинг қилиб бориш, ижтимоийсиёсий фаоллигини ошириш, уларни ижтимоий фойдали ишларга жалб қилиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга шахсий ва касбий ривожланишида кўмаклашувчи турли ижтимоий-психологик, ҳуқуқий, ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш, турли функцияларни бажарувчи ижтимоий хизматлар марказларини шакллантириш ва Ўзбекистон ёшларига XXI асрга хос янги инновацион билимлар бериш долзарб ва хал этилиши лозим бўлган масала хисобланади. МУАЛЛИФ АНКЕТАСИ Фамилия Маликов Исми Турдали Шарифи Тошмирзаевич Иш жойи Наманган давлат техника университети Эгаллаб турган лавозими “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Илмий даражаси фалсафа фанлари номзоди Илмий унвони доцент Телефон рақами +998936667771 6 Международный союз электросвязи. — URL: www.itu.int/newsroom (05.10.2019 й.)
Vol.3 №11 (2025). November Journal of Effective innovativepublication.uz Learning and Sustainable Innovation 40 Материалнинг номи Ўзбекистонда ёшларнинг фуқаролик позициясини шакллантириш диалектикаси Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2025. – 72 б. 2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. – Тошкент: “Адолат”, 2020. – 38 б. 3. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2021. – 464 б. 4. “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. – Тошкент: “Адолат”, 2016. – 24 б. 5. Маликов Т.Т. Ёшларнинг фуқаролик позициясини шакллантиришда ижтимоий институтларнинг ўрни. – Наманган: НДТУ нашриёти, 2024. – 156 б. 6. Ахмедов А. Глобаллашув шароитида ёшлар дунёқарашининг шаклланиши. – Тошкент: “Маънавият”, 2021. – 192 б. 7. Ёшлар сиёсати ва маънавият. – Тошкент: “Академнашр”, 2023. – 184 б.