Full text
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “INTERNATIONAL AND HISTORICAL EXPERIENCE, PROBLEMS, SOLUTIONS”, OCTOBER 30-31, 2025 417 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА ЎҚИТУВЧИНИНГ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТИ ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНИКАСИ З.Исмаилова1, Д.Мустафаева2, Тиллаев Алишер Хасанович3, Бердышева Гулжан Алимбаевна4 1Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтимиллий тадқиқот университети профессори; 2Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтимиллий тадқиқот университети доценти, п.ф.н; 3Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтимиллий тадқиқот университети мустқил тадқиқотчиси; 4Қозоқ миллий аграр илмий тадқиқот университетининг “Умумтаълим фанлари” кафедраси ўқитувчиси https://doi.org/10.5281/zenodo.17586411 Аннотация. Мақолада таълимда ўқитувчи фаолиятининг муҳим аҳамияти, педагогик маҳорат, янги интерфаол ва ноанъанавий педагогик технологияларни қўллашнинг роли, замонавий ўқитувчининг педагогик техникаси ва масъулияти тўғрисида фикр ва мулоҳазалар юритилган. Ўқитувчининг шахсий ва касбий фазилатлари, руҳий xусусиятларини ўрганиш, ўзлаштирилаётган билимларнинг ўқувчисига шаxсан қизиқарли ва керакли бўлиши зарурлигини аниқлаш натижасида ўқувчи - ўқитувчи билан ҳамкoрликда ишлай олиши, изланиши ва ўқитувчи ўқув мақсадларига эриша бoришга йўналтирилиши каби масалалар ҳам киритилган. Бу борада ўқитувчининг педагoгик маҳoрати тушунчаси мазмунини тўғри изоҳлай олиш асосий масала эканлиги ва уларнинг мазмун моҳиятига асосланган ҳолда иш юритиш мақсадга мувофиқлигига алоҳида урғу бериб кетилган. Таянч сўз ва тушунчалар: глобал ҳамкорлик, интерфаол ва ноанъанавий педагогик технологиялар, инновация ёки интерфаоллик, кoммуникациoн теxнoлoгиялар, ўқитувчининг шахсий фазилатлари, касбий маҳорат, замонавий ахборот, педагогик техника, бурч, масъулият. Аннотация. В статье рассматриваются важность работы учителя в образовании, педагогические навыки, роль использования новых интерактивных и нетрадиционных педагогических технологий, педагогические приемы и обязанности современного учителя. Сюда также входит изучение личных и профессиональных качеств учителя, умственных характеристик, умения работать со студентомучителем, исследования и ориентация на учителя для достижения целей обучения в результате определения того, должны ли приобретенные знания быть лично интересными и необходимыми для студента. В связи с этим было подчеркнуто, что основной проблемой является правильное толкование содержания концепции педагогического мастерства учителя и целесообразность их работы исходя из сущности содержания. Ключевые слова: глобальное сотрудничество, интерактивные и нетрадиционные педагогические технологии, инновации или интерактивность, коммуникационные
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “INTERNATIONAL AND HISTORICAL EXPERIENCE, PROBLEMS, SOLUTIONS”, OCTOBER 30-31, 2025 418 технологии, личностные качества учителя, профессиональные навыки, современная информация, педагогические приемы, обязанности, ответственность. Abstract. The article discusses the importance of the teacher’s work in education, pedagogical skills, the role of using new interactive and non-traditional pedagogical technologies, pedagogical techniques and responsibilities of a modern teacher. This also includes the study of the personal and professional qualities of a teacher, mental characteristics, the ability to work with a student-teacher, research and orientation towards teachers to achieve learning objectives by determining whether acquired knowledge should be personally interesting and necessary for the student. In this regard, it was emphasized that the main problem is the correct interpretation of the content of the concept of pedagogical mastery of a teacher and the appropriateness of their work based on the essence of the content. Key words: global cooperation, interactive and non-traditional pedagogical technologies, innovations or interactivity, communication technologies, personal qualities of a teacher, professional skills, modern information, pedagogical techniques, responsibilities, responsibility. «Ёмон ўқитувчи ҳақиқатни шунчаки айтади-қўяди, яхшиси эса уни топишга ўргатади» А.Ф.Дистервег - немис педагоги 1 Бугунги кунда давлатимиз таълим тизими соҳалари олдига қўяётган вазифаларнинг бажарилиши кўп жиҳатдан ўқитувчига боғлиқ. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва жамият талабидан келиб чиқиб, бугунги кунда ўқитувчилар олдида масъулиятли вазифалар турибди. «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасида «Тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга» 2 , деб таъкидланади. Ўз эртанги келажагига бефарқ бўлмаган, ёруғ ва фаровон кунларини унинг эгалари бўлмиш ёш авлод истиқболида кўрган миллат таълимтарбияга алоҳида эътибор қаратади. Таълим тизими самарадорлигини оширишда: ● биринчидан, ҳудудий ривожланиш истиқболаридан келиб чиқиб, касб йўналишларини белгилаш ва жорий этиш амалга оширилди; ● иккинчидан, таълим муассасаларининг касбий йўналишлари лойиҳалаштирилди; ● учинчидан, таълимнинг моддий-техникавий базаси мустаҳкамланди; ● тўртинчидан, таълим муассасалари юқори малакали педагог ва мухандис-педагог ходимлар билан таъминланди; ● бешинчидан, таълим муассасалари фаолиятини юритишда давлат бюджет ва ҳомийлик маблағларидан самарали фойдаланилди; ● олтинчидан, таълим муассасалари ва меҳнат бозори ўртасида узвийликни таъминлаш ишчи кучи талаб ва таклифи мувофиқлаштирилди. Республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, янгиланишлар талаба ёшларимиз тақдири, уларнинг ёруғ истиқболига мустаҳкам 1 1. Дистервег А. Избранные педагогические сочинения. - М.: Учпедгиз, 1956. -С. 168. (Келтирилган ҳавола муал¬лиф томонидан таржима қилинган). 2 Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни. – Т., 1997.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “INTERNATIONAL AND HISTORICAL EXPERIENCE, PROBLEMS, SOLUTIONS”, OCTOBER 30-31, 2025 419 пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-октябрдаги “Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармони асосида Ўзбекистон республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Президентимиз таъкидлаганидек: «Тарбиячиларнинг ўзига замонавий билим бериш, уларнинг маълумотини, малакасини ошириш каби пайсалга солиб бўлмайдиган долзарб масалага дуч келмоқдамиз. Менинг фикримча, таълим-тарбия тизимини ўзлаштиришдаги асосий муаммо ҳам мана шу ерда. Ўқитувчи болаларимизга замонавий билим берсин, деб талаб қиламиз. Аммо замонавий билим бериш учун аввало, мураббийнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши керак». 3 Олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг икки муҳим кўрсаткичи – сифат ва самарадорлик, айнан, ўқитувчининг салоҳияти ва касбий маҳоратига узвий алоқадордир. Унинг талабномаси (проссиограммаси) кун сайин кучаймоқда. Жамиятимиз талаб этаётган ҳар томонлама етук, комил инсонни тарбиялашда ўқитувчининг ўрни беқиёсдир. Ўқитувчилик шарафли, лекин жуда мураккаб касб. Яхши ўқитувчи бўлиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг ўзигина етарли эмас. Бу борада буюк мутафаккир Бедилнинг, «агар меьмор дастлабки ғиштни тўғри қўймаса девор юлдузларга етиб борса ҳам қийшиқ бўлиб қолаверади», деган фикрлари инсон тарбиясида ҳам бениҳоя катта аҳамиятга эга деган,ундан ташқари Хитой халқининг мақолларида ҳам шундай ибратли бир фикр бор: “Агар сиз бир йил олдини ўйласангиз - гуруч экинг, агар беш - олти йил олдини ўйласангиз – дарахт экинг. Агар сиз бутун умр давомини ўйласангиз одамларни ўқитинг, тарбияланг, касбга йўналтиринг” борадаги фикрлари бевосита укитувчилик касбининг машаққатли ва масъулиятли эканини яна бир бор эслатиб ўтади. Ўз эртанги келажагига бефарқ бўлмаган, ёруғ ва фаровон кунларини унинг эгалари бўлмиш ёш авлод истиқболида кўрган миллат таълимтарбияга алоҳида эътибор қаратади. Қаранки, бир ўқитувчи ҳақида гап айтишимиз учун биз бир қанча сўзлар, иборалар, жумлалар, изоҳли луғатларга мурожат қилишимиз лозим экан. Шу борада : Таълим, тарбия, маҳорат, муносабат, одоб, педагогик техника ва бошқалар. Уларнинг мазмун моҳиятини тўлиқ тушунмасак биз бу ибораларни ўқитувчининг фаолиятидаги аҳамиятини тўлиқ ёрита олмаймиз, шунинг учун ҳар бирида алоҳида тўхтаб ўтишимиз лозим. Бу эса ўқитувчидан кенг билимдонлик, пухта амалий тайёргарлик, юксак педагогик маҳорат ва ижодкорлик, бошқарув қобилиятини эгаллашни талаб этади. Хўш, педагогик маҳорат нима? 3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармони 1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги «Олий таълим муассасаларининг моддийтехник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ1533-сонли Қарори.елгилаш,Т. Фан..2019.-
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “INTERNATIONAL AND HISTORICAL EXPERIENCE, PROBLEMS, SOLUTIONS”, OCTOBER 30-31, 2025 420 Педагогик маҳорат деганда, педагогик жараённинг барча шаклларини энг қулай ва самарали ҳолатда ташкил этиш, уларни шахс камолоти мақсадлари томон йўналтириш, тарбияланувчиларда кенг дунёқараш ва қобилиятларни шакллантириш ҳамда жамият учун зарур бўлган фаолиятга мойиллик уйғотиш тушунилади. Ўқитувчилик маҳорати юзасидан таҳлил қилинган манбаларда «педагогик маҳорат» – «ўқитувчи-тарбиячининг педагогик қобилияти», «ўқитувчининг муомала маданияти ва нутқ санъати» 4 , «педагогик назокат, одоб ва аҳлоқ» 5 «турли келиб чиқадиган педагогик вазиятларга муносабат», «ўз-ўзини тарбиялаш ва ўз устида илмий ижодий ишлаш» каби иборалар билан тавсифланади. Демак, педагогик маҳорат ўқитувчининг касбий, шахсий, умуммаданий, махсус сифатлари билан бирга ўз касбига лаёқатлилиги, меҳри билан тавсифланади. «Ўқитувчи, – дейди Ал-Фаробий, – ақлфаро сатга, чиройли нутққа эга бўлиши ва ўқувчиларга айтмоқчи бўлган фикрларини тўла ва аниқ ифодалай олишни билмоғи зарур» 6 . У ўз фикрини давом эттириб, «Ўқитувчи ва раҳбарнинг вазифаси доно давлат раҳбари вазифасига ўхшайди, шу сабабли ўқитувчи эшитган ва кўрганларининг барчасини эслаб қолиши, ақл-фаросатга, чиройли нутққа эга бўлиши, ёшларга айтмоқчи бўлган фикрларини тўла ва аниқ ифодалаб беришни билмоғи лозим. Шу билан бирга ўз орномусини қадрлаши, адолатли бўлмоғи лозим. Ана шундагина у инсонликнинг юксак даражасига эга бўлади ва бахт чўққисига эришади», деб таъкидлайди. Педагогик маҳорат туғма талант ёки наслдан-наслга ўтувчи хусусият эмас, балки изланиш, ижодий меҳнат маҳсулидир. Бу кўп қиррали педагогик фаолият заминида ижодий меҳнат ётади. Шунинг учун ҳам педагогик маҳорат ҳамма ўқитувчилар учун стандарт, яьни бир қолипдаги иш усули эмас, балки у ҳар бир ўқитувчининг ўз устида ишлаши, ижодий меҳнати жараёнида ташкил топади ва ривожланади.Бу жараёнда илғор ўқитувчининг педагогик маҳорати ва тажрибалари бошқа ўқитувчи ўрганиши, унда ижодий фойдаланиши ва ўз фаолиятини илғор тажрибалар билан бойитиши зарур. Ўқитувчининг педагогик маҳорати асосан, аудитория машғулотларида яққол кўринади. Чунки ўқув машғулотлари ўзининг мазмун ва моҳиятига кўра ўқитувчининг ўқув юртидаги асосий ишидир. Шу сабабли, у илмий, ғоявий ва оммабоп бўлиши, турмуш билан талабаларнинг тайёргарлик даражаси билан боғланиши зарур.Таълим жараёнида ўқитувчи билан талабалар ўртасида ўзаро жонли тил, фикр олишув, самимий муносабат, ҳурмат асосий мақсадга эришишда ҳамкорлик лозим. Юқоридаги фикрлардан шуни айтиш мумкинки, педагогик махоратукитувчининг фанларни урганишда эришган тажрибаларини уз фаолиятида ижодий куллаган холда укув-тарбия ишининг хамма кирраларида энг юкори даражада эришилган натижаларидир. Насриддин Тусий ўзининг «Ўқитувчиларни тарбиялаш тўғрисида» номли асарида: «Ўқитувчи мунозараларни олиб бориши, рад этиб бўлмайдиган даражадаги исбот қилишни билиши, ўз фикрларининг тўғрилигига ишониши, нутқи эса мутлақо тоза, жумлалари мантиқий ифодаланадиган бўлиши лозим. Ўқитувчи нутқи ҳеч қачон ва ҳеч қаерда заҳарҳандали, қўпол ёки қаттиқ бўлиши мумкин эмас. Дарс пайтида ўқитувчининг ўзини тута олмаслиги ишни бузиши мумкин», дейди. Демак, таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи педагогик маҳоратдан оқилона фойдаланиши, 4 . Исмаилова З.К. Педагогика. Т.Молия.2010.-153 бет. 5 Исмаилова З.К.. Тарбиявий иш методикаси. Т.Фан.2003.-153 бет. 6 . Очилов М. Ўқитувчининг нутқ мажданияти ва педагогик назокат. – Т.: «Ўқитувчи», 2004. 1.Исмаилова З.К.. Тарбиявий иш методикаси. Т.Фан.2003.-153 бет. 2. Исмаилова З.К. Педагогика. Т.Молия.2010.-153 бет.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “INTERNATIONAL AND HISTORICAL EXPERIENCE, PROBLEMS, SOLUTIONS”, OCTOBER 30-31, 2025 421 бошқариш механизмларидан фойдаланиши зарур. «Бошқарув» сўзи одатда аниқ бир мақсадга эришиш учун бошқариладиган объект ёки субъект тизимига фаол таъсир кўрсатиши тушунилади. Бугунги кунда бошқарувнинг маъноси бўйича бир неча йўналишни ажратиш мумкин. Биринчи йўналишга кўра, бошқарув маъноси – фаолиятдир. Масалан, бошқарув жараёни бўйича илмий изланишлар олиб борган, ўз вақтида бошқарув назарияси асосчиларидан бири Анри Файоль бошқаришни: - келажакни кўрувчи; - фаолиятни ташкиллаштирувчи; - ташкилотни идрок қилувчи; - фаолият турларини мувофиқлаштирувчи; - қарор ва буйруқларнинг бажарилишини назорат қилувчи кучли қурол, деб таърифлайди. Иккинчи йўналишда бошқарув бир тизимнинг иккинчисига, шахснинг иккинчи бир шахс ёки гуруҳга таъсир этиши, деб ҳисобланади. С.Н.Тидор бошқарув маъносини қуйидагича тавсифлайди: - мақсад йўналишида объектни мувофиқлаш тириш; - мақсадга эришиш учун объектга таъсир этиш; - мақсадга эришиш йўналишида тизимни ташкил этишга таъсир кўрсатишни вертикал мувофиқлаштириш. М.Шарифхўжаев «Бошқарув – бу ўзига хос юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов, шу танлов асосида қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш жараёнидир»4, деб таърифлайди. Анри Файоль ХХ асрнинг бошларида бошқарувнинг бешта функциясини ажратиб кўрсатган: режалаштириш, ташкил этиш, фармойиш бериш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш. 7 Бугунги кунда давлатимиз, жамиятимиз таълим ходимлари олдига қўйган талабларни бажариш муҳим аҳамият касб этади. Республикамиз тараққиётини ҳал этишда педагоглар зиммасига масъулиятли вазифалар юклатилган. Ўқитувчининг олдига ўз касбининг моҳир устаси, ўқувчилар жамоасини бошқара олиш қобилиятларини ривожлантириш каби қатор талаблар қўйилади. Педагогик жараённи бошқариш нимадан бошланади? Таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш ташкил этиш, ўқув вазиятлари бўйича қарор қабул қилиш, кафолатланган натижани қўлга киритиш, назорат қилиш, касбий фаолиятни мувофиқлаштириш билан белгиланади (1расмда келтирилган). 7 Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси. – Т.: «Мерос», 2000. 32бет 1.Мирсолиева М.Т., Ибрагимова Г.Н. Таълим технологиялари ва педагогик маҳорат. Методик қўлланма. – Тошкент: Фан ва технология, 2014. – 124 2.Исмаилова З.К.. Тарбиявий иш методикаси. Т.Фан.2003.-153 бет 3.Z.K.Ismailova, R.К.Choriev S 2019.Peculiarities of professional self-development of a future teacher in the context of personalityoriented pedagogy. European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences, Amerika, № 7 (12), P.p. 505-508. 4. Джураев Р.Ҳ., Турғунов С. Таълим менежменти. – Т.: «Молия», 2010.-120 бет.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “INTERNATIONAL AND HISTORICAL EXPERIENCE, PROBLEMS, SOLUTIONS”, OCTOBER 30-31, 2025 422 1-чизма. Педагогик маҳоратни оширишда бошқарув саньатига хос масалалалар. Демак, ўқитувчи тинмай ўз малакасини ошириши, ўз устида изланиши, қунт билан ишлаши талаб этилади. Бунинг учун педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида бошқарув тизими чуқур ўргатилмоқда. Педагогик маҳоратни оширишда бошқарув санъатидан фойдаланиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бунда таълим менежментида долзарб бўлган масалалар мавжуд Бунда педагог фаолияти қуйидаги шартларга жавоб бериши лозим: – тарбия ва таҳсил олувчиларга таъсир ўтказа олиш; – талабчанлик; – масъулиятни ўз зиммасига олиш; – обрў-эътиборга эга бўлиш; – педагогик жамоа ишончини оқлаш; – ўқувчилар фаолиятини тўғри идрок этиш; – таълим-тарбия натижаларини кузата билиш, баҳолай олиш, зарур ҳолатларда танқид қила олиш. Бу фикрларни айниқса, олий таълим муассасалари ўқитувчиларида кўришни ҳар раҳбар ходимлар, тахсил олаётган талабалар ваҳоланки ўз фарзандларини шу даргохларга бериб умид қилиб эртанги кун малакали кадрлари, комил инсон, келажак пойдеворимиз ва фахримиз деб умид билан кутаётган ота-оналаримиз хохлайди. Шу сабаб ўқитувчиларнинг соҳа йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича биринчи навбатда педагогик техникаси бўлишини талаб этилади. Бу эса ўз навбатида ўқитувчига ўқув
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “INTERNATIONAL AND HISTORICAL EXPERIENCE, PROBLEMS, SOLUTIONS”, OCTOBER 30-31, 2025 423 фаолиятида ҳам, ўқишдан ташқари фаолиятда ҳам зарур бўлган умумий педагогик малакалар мажмуидан ташкил топади. Шундай қилиб, ўқитувчининг педагогик техникасибу шундай бир малакалар йиғиндисидирки, у педагогга тарбияланувчилар кўриб ва эшитиб турган нарсалар орқали уларга ўз фикрлари ва қалбини етказиш имконини беради. Болалар билан бевосита муомала қилишни педагогнинг худди ана шу малакалари унинг ҳулқ - атворида намоён бўлади. Педагогик техника ўқитувчилар мала-каларининг худди шундай йиғиндиси-ки, у ўқитувчининг энг яхши ижодий хулқ атворига, бошқача қилиб айтганда, ҳар қандай педагогик вазиятда тарбияланувчиларга самарали таъсир кўрсатишга ёрдам беради. А.С.Макаренко педагогик техникани “Тарбиячи ташкил этишни, юришни, ҳазиллашишни,қувноқ, жаҳлдор бўлишни билиши лозим, у ўзини шундай тутиши керакки, унинг ҳар бир ҳаракати тарбияланган бўлсин” деган фикр билан қадрлайди. Демак, педагогик техникани эгаллаш ўқитувчининг ўз касб фаолиятидан қанотланиш даражасининг ўсишига олиб келиши мумкин ва лозим. Ривожланган педагогик техника ўқитувчига талабалар билан ишлаганда муомала қилиш зарурлигини, зарур сўз, гап, оҳанги, қарашимо-ишора, тез ва аниқ топиш, энг ўткир ва кутилмаган педагогик вазиятларда осойишталикни ва аниќ фикр юритиш, тахлил қилиш қобилиятини сақлаб қолиш имконини беради. Агар педагогнинг нутқи паст, қашшоқ ва тартибсиз бўлса, агар у бўлар-бўлмас сабаблар билан ўз ҳиссиётларига эрк берса, эстетик жиҳатдан онги бўлса, у ҳолда “энг тўғри” сўз лар ҳам, энг “керакли” тадбирлар ҳам тарбияланувчиларнинг на ақл идрокига, ҳиссиётига таьсир қилади 8 . Олий таълим тизимида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар бир вақтнинг ўзида – устоз-мураббий-тарбиячидир. Энг асосий вазифаларидан бири дарс бериш дан бошласак агар унинг учун биринчи навбатда соҳа йўналишлари бўйича касбий маҳоратга эга бўлиши талаб этилади. Айниқса узлуксиз таьлим тизимини амалга ошириш жараёнида ёш авлодни кўнгилдагидек ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида гап борар экан, бу ғоят мураккаб ва кўп қиррали вазифани фақат малакали педагогик маҳоратга эга бўлган ўқитувчи кадрлар билан амалга ошириш мумкин. Таълим соҳасида замонавий ахборот ва компьютер технологиялари, интернет тизими, рақамли ва кенг форматли телекоммуникацияларнинг замонавий усулларини ўзлаштириш, бугунги тараққиёт даражасини белгилаб берадиган бундай илғор ютуқлар нафақат мактаб, лицей ва коллежлар, олий ўқув юртларига, балки ҳар қайси оила ҳаётига кенг кириб борганини чуқур англаб олишимиз лозим. 9 Ўқувчининг руҳий xусусиятларини ўрганиш, ўзлаштирилаётган билимларнинг ўқувчига шаxсан қизиқарли ва керакли бўлиши зарурлиги, акс ҳoлда улар шубҳасиз рад этилишини кўрсатади. Бу ҳoлат oбразли ифoдаланса, индивидуал тафаккурда билимлар субъективлашади, ўзига xoс индивидуал тасаввур ва шаxсий фикрлар oбъектив аҳамият касб этар экан, билимлар турли нуқтаи назарларнинг тўқнашуви, баҳсмунoзара, ўзарo ҳамкoрликдаги фаoлият натижасида ўзлаштирилади, бу эса ўқув жараёнини анъанавий усулда ташкил этишнинг муҳим шакллари (баҳс-мунoзара, ўзарo ҳамкoрлик)ни талаб этади. 8 Исмаилова З.К.. Тарбиявий иш методикаси. Т.Фан.2003.-153 бет. 9 Ismailova Z. K. and others. The role of the rules of design and planning of teaching technology at lectures in the preparation of future professional teachers // Pedagogy: traditions and innovations. - 2015 .-- S. 218-220. Азизходжаева Н. Педагогик маҳорат ва педагогик технологиялар. – Т.: «Ўқитувчи», 2008.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “INTERNATIONAL AND HISTORICAL EXPERIENCE, PROBLEMS, SOLUTIONS”, OCTOBER 30-31, 2025 424 Ўқитувчи ўз дарсида шундай шартшарoитлар яратиши лoзимки, натижада ўқувчи учун дастлаб нейтрал бўлган oбъект кутилмаганда субъектив xусусият касб этсин. Бунинг натижасида ўқувчи ўқитувчи билан ҳамкoрликда ишлайди, изланади ва ўқитувчи ўқув мақсадларига эриша бoради. Таълимнинг шаxсга йўналтирилган теxнoлoгияси анъанавий таълим теxнoлoгияларидан қуйидагиларга кўра фарқ қилади: машғулoтнинг асoсий мақсадитафаккур жараёнини ташкил этишдир, билим, кўникма, малакалар ўқувчи фаoлиятининг маҳсули сифатида вужудга келади. Тафаккур жараёнининг қуввати билимлар қувватидан юқoри туриб, у шаxснинг ўз-ўзини ривoжлантириш унсури тарзида намoён бўлади, ижoдий изланишнинг натижаси каби мазкур жараённинг ўзи ҳам ўта муҳим бўлиб, айнан у ўқувчи ва ўқитувчининг ижoдкoрлик қувoнчига, янгилик яратишга илҳoмлантиради, мустақил изланиш ва ижoдий фаoлиятни ташкил этишга ундайди. 10 Таълим ва тарбиянинг сифат ва самарадорлиги жуда кўп омилларга боғлиқ бўлганлиги учун ҳам бу борада ягона ва қудратли тавсия ёки йўл-йўриқ бериб бўлмайди. Ҳаттоки, замонавий педагогик ёки ахборот-коммуникация технологияларидан ҳам фойдалана билишнинг ўзига хос ва мос мезонлари мавжудлигини унутмаслик керак. Ноанъанавийлик, инновация ёки интерфаоллик байроғини баланд кўтарувчилар ҳам ўқитишнинг минг (балки, миллион) йиллик анъана ва тажрибалари, тўпланган улкан тажрибавий захирасини инкор этмасликлари лозим. Методик услубларнинг кўплиги ва айниқса уларнинг бирга бўлиши ўқитувчиларнинг ижодий ташаббускорлиги ва педагогик маҳоратларини кўрсатади. Ижодий ишловчи педагог янги услублар кашф этади, ҳаммага маълум услубларни ўзгартиради, янада яхшироқ таълим ва тарбиявий самарага эришади. Кунлардан бир кун кўл бўйида қорни оч қолган бир киши балиқ тутиб турган донишмандга дуч келибди ва унга мурожаат қилиб: «Мен очман, менга ёрдам бер!». Донишманд қуйидагича жавоб берибди: «Мен сенга балиқ беришим мумкин, сен тез тўясан ва бироз вақт ўтгач, худди шундай яна оч қоласан ва мендан яна ёрдам сўрайсан. Мен сенга қармоқ беришим мумкин, лекин у қачондир синиб қолиши мумкин, унда сен менга яна мурожаат қилишингга тўғри келади. Яхшиси, мен сенга қармоқ ясашни ўргатаман, бу узоқ ва қийин, лекин кейинчалик сенга менинг ёрдамим керак бўлмайди. Ўз йўлингни танла…». Юқорида келтирилган ривоятдан келиб чиқадиган хулоса шуки, яхши ўқитувчи талабага «қармоқ ясашни» ўргатиши ва ақлли талаба эса уни ўрганиши лозим. Талабалар «қармоқ ясашни» қанчалик тез ва мустаҳкам ўрганиб олсалар, улар шунчалик бировларга муҳтож бўлмасдан, ўз «овларига» эга бўладилар. Мана шундай вазифаларни амалга оширишда янги интерфаол ва ноанъанавий педагогик технологиялар жуда қўл келмоқда. Шу билан бирга замонавий ўқитувчини фаолиятини, билимини доимий назоратини ҳам олиб бориш масалаларида ҳам фаолиятни тухтатмаслик лзим. Чунки педагоглар билимини баҳолаб бориш, малакасини ошириб бориш ва педагогик техникаси, педагогик маҳоратини ошириб бориш замонавий таълим тизимини назоратини олиб боришга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июнь “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга 10 Сайидаҳмедов Н. Янги педагогик технологиялар. – Т.: «Мерос», 2008. Ismailova Z. K. and others. The role of the rules of design and planning of teaching technology at lectures in the preparation of future professional teachers // Pedagogy: traditions and innovations. - 2015 .-- S. 218-220.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “INTERNATIONAL AND HISTORICAL EXPERIENCE, PROBLEMS, SOLUTIONS”, OCTOBER 30-31, 2025 425 оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон қарорида раҳбар кадрлар, профессорўқитувчиларнинг фаолиятини, билимини ва педагогик кўникмасини баҳолашнинг замонавий тизимини шакллантириш масаласи кўриб чиқилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари белгиланиб, педагог кадрларнинг касбий компетентлигини малака талабларига мувофиқлигини тизимли равишда таҳлил қилиш вазифаси устувор йўналишлардан бири сифатида қайд этилди. 11 Шубҳасиз, таълим сифатини ошириш ҳамда олий таълим муассасаларининг халқаро майдондаги рейтингини шакллантиришда ўқитувчиларнинг педагогик ва касбий маҳоратини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш, бу борадаги мавжуд илғор хорижий тажрибаларни эътиборга олиш, ҳамда мазкур мезонларнинг меҳнат бозорини тезкор ўзгарувчан шароитларига мослашувчанлигини таъминлаш зарур. Институтимизда мазкур устувор вазифалардан келиб чиқиб, тадқиқот доирасида олий таълим муассасалари ўқитувчи - кадрларининг касбий компетентлигини диагностик тизимини ишлаб чиқиш бўйича тажриба-синов ишлари амалга оширилди. Бу тажрибани ўтказишдан мақсад-– таълим соҳалари бўйича малака талабларига мос ҳолда олий таълим муассасалари педагог кадрларининг педагогик маҳорати (компетентлиги) ва педагогик техникасини ва компетентлигини ривожланганлик даражасининг диагностик тизимини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Маълумки, педагогик йўналишда олиб бориладиган илмий тадқиқотлар ўзининг ташкилий-методик асосларига таяниб иш куради. Мазкур жараёнда педагогларнинг касбий компетентлик даражасининг ривожланганлик даражаси диагностикаси олий таълим муассасалари педагог кадрларини талабаларни ўқув фаолияти ва ўзлаштириш кўрсаткичлари мисолида олиб борилади. Бунда биз америкалик олим-тадқиқотчи Стаффлбима (Stufflebeam) модели модификацияси асосидаги NIPP - (эҳтиёжларни ўрганиш, кириш, жараёндаги ва якуний натижлар таҳлили) моделидан фойдаланган ҳолда баҳоланди (2-чизмада келтирилган.). 12 - биринчи босқич - онлайн сўровлар асосида талабаларнинг ўқув жараёнидан кутаётган натижалари ва эҳтиёжлари таҳлил этилди; - иккинчи босқичда - онлайн - тест синовлари натижалари ўрганилди; Мазкур мезонларга мувофиқ олий таълим муассасалари педагог кадрлар касбий ва педагогик маҳоратини ривожланганлик даражасини диагностик харитаси ишлаб чиқилди. Мазкур диагностик харитада педагог кадрларнинг касбий педагогик махорати даражасига қўйиладиган талаблар акс эттирган бўлиб, у нафақат диагностик кўрсаткичлар рефлексиясини балки, келажак фаолияти самарадорлик даражасини аниқлашга ҳам хизмат қилади. Бундай таҳлил натижалари интеграл ривожланиш 11 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июнь “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон қарори 12 Мирсолиева М.Т. Олий таълим тизими педагог кадрлари касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантиришга замонавий ёндашувлар/ Ўрта махсус ва олий таълим тизимида фаолият кўрсатаётган педагог кадрларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш. Республика илмий-амалий анжумани материаллари. – Бухоро, 2017. – Б.8-9.