ТУРИЗМ СОҲАСИ УЧУН ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИНИНГ ТАШКИЛИЙ-ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ
Abstract
Мазкур мақола туризм соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнининг ташкилий-педагогик асосларига бағишланган. Мақолада, шунингдек, туристик бизнес юритиш амалиёти ва олий таълим тизими интеграциясини кучайтириш йўллари ўз аксини топган.
Full text
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MEDICAL TOURISM IN THE 21ST CENTURY: SUSTAINABLE MODELS AND CUTTING-EDGE PRACTICES”, NOVEMBER 10-12, 2025 255 ТУРИЗМ СОҲАСИ УЧУН ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИНИНГ ТАШКИЛИЙ-ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ Халилов Сирожиддин Шерали ўғли Alfraganus университети профессори, DSc, Тошкент, Ўзбекистон https://doi.org/10.5281/zenodo.17610859 Аннотация. Мазкур мақола туризм соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнининг ташкилий-педагогик асосларига бағишланган. Мақолада, шунингдек, туристик бизнес юритиш амалиёти ва олий таълим тизими интеграциясини кучайтириш йўллари ўз аксини топган. Калит сўзлар: туризм, компетенция, олий таълим, кадрлар тайёрлаш, креатив педагогика. Аннотация. Статья посвящена организационно-педагогическим основам процесса подготовки высококвалифицированных кадров для сферы туризма. Также, cтатья посвящена направлениям усиления интеграции туристского бизнеса и системы высшего образования. Ключевые слова: туризм, компетентность, высшее образование, подготовка кадров, креативная педагогика. Abstract. This article examines the organizational and pedagogical foundations of training highly qualified personnel for the tourism industry. It also explores ways to strengthen the integration of the tourism industry and the higher education system. Key words: tourism, competence, higher education, personnel training, creative pedagogy. Олий таълим соҳасида инновацияларга асосланган ўқитиш хизматлари кўрсатилишини ривожлантириш, креатив таълимнинг самарали услубларидан кенг фойдаланиш, илғор тажрибаларга мувофиқ олий маълумотли юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш долзарб аҳамиятга эга. Бунда талабаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, билимини амалий тажрибалар орқали мустаҳкамлаш ва ўқув материалларини пухта ўзлаштиришга хизмат қиладиган таълим муҳитини яратиш зарурати мавжуд. Хусусан, талабаларни мантиқий, танқидий ва креатив фикрлашга ундовчи таълим методларини фаол қўллаш орқали ўқув машғулотларини самарали ташкил этиш профессор-ўқитувчилар зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Шундан келиб чиқиб, туризмда узлуксиз тадбиркорлик таълимини ривожлантириш траекторияси ва унинг атрибутларини аниқлаб олиш тақозо этилади. Индустриал прогресс талабларини инобатга олган ҳолда адаптив таълим муҳитини яратиш ва стратегик ривожланиш векторларини белгилаш юқори самарадорликни кафолатлайди. Юқори малакали кадрлар ҳудудларда иқтисодий ўсишни таъминлашнинг фаол манбаси сифатида туризм соҳасини ривожлантиришга тегишли ички имкониятларини юзага чиқаради. Бунинг натижаси ўлароқ, туризм тармоғида стратегик аҳамиятга молик илмий муаммолар оператив ҳал қилинади, туристик компаниялар бошқарув жараёнида истиқболли йўналишларни ривожлантиришнинг янги манбалари аниқланади, меҳмондўстлик
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MEDICAL TOURISM IN THE 21ST CENTURY: SUSTAINABLE MODELS AND CUTTING-EDGE PRACTICES”, NOVEMBER 10-12, 2025 256 индустрияси ривожланишини жадаллаштиришга ҳисса қўшадиган илмий асосланган ташкилий-иқтисодий ечимлар ишлаб чиқилади. Ташаббускорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини рўёбга чиқаришга мўлжалланган узлуксиз касбий ривожланишни таъминлаш орқали бўлажак мутахассисларда танқидий ёндашув, тизимли таҳлил ва креатив фикрлаш лаёқати қарор топади. Ўқитишнинг иерархик тузилмаси, педагог ва аудиториянинг бир-бирини тўлдирувчи бўлишига эришишга, шунингдек, билим бериш, топшириқларни тақсимлаш, адолатли имтиҳон триадасига асосланган “Competence-based learning” (касбий компетенцияларга асосланган ўқитиш) тамойилларини қўллаш бўлажак туризм менежерларида амалий кўникмалар мустаҳкам шаклланишига замин яратади. Таълим ва бизнес интеграцияси имконини берувчи яна бир концепция “Industry focused programmes” (концентрация амалий фаолиятга қаратилган ўқув дастурлари) саналади. Бу дастур профессионал карьерани йўлга қўйишни муваффақиятли режалаштиришга қулай шароитни вужудга келтиради. Шуларни инобатга олиб, бакалавриат таълим босқичи талабалари ва магистрантларнинг академик фаолият натижаларини умумлаштириб боришга мўлжалланган “Туризм менежерининг касбий компетенция портфолиоси”ни яратиш мақсадга мувофиқ. Ўз навбатида, амалий кўникмалар мажмуидан иборат туризм менежментида профессионал компетенция портфолиоси Hard skills portfolio (сервисда операцион вазифалар ижроси) ҳамда Soft skills portfolio (туристлар билан вербал ва новербал коммуникация) қисмларидан таркиб топади. Касбий компетенцияни ривожлантириш алгоритмини шакллантириш орқали ёш мутахассиснинг меҳнат бозорига рақобатбардош кадр сифатида кириб бориши таъминланади. Бўлажак туризм менежерларининг касбий ўсиши учун мустақил таълимни самарали ташкил этиш мақсадида ўқитиш ва ўрганиш методлари симбиозини таъминлаш лозим. Акмеологик ёндашув асосида бўлажак туризм менежерларини касбий фаолиятга тайёрлашда натижага йўналтирилган таълимнинг методик таъминотини такомиллаштириш фурсати етган 1 . Бундан ташқари, қуйидаги чора-тадбирларни изчил амалга ошириш давр талаби ҳисобланади: - олий таълим ташкилоти ҳузурида етакчи туристик компанияларнинг вакиллик офисларини очиш; - корпоратив ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган корхоналарда “Интенсив туризм” ўқув-экспериментал станцияларини ташкил этиш; - индустриал ва инновацион ривожланиш истиқболини ҳисобга олган ҳолда туризм учун кадрлар тайёрлаш жараёнини илғор таълим амалиётига интеграциялаш; - туристик бизнес субъектларида операцион вазифаларни бажариш ва маркетинг фаолияти самарадорлиги йўналишида таҳлиллар ўтказиш бўйича касбий кўникмаларни эгаллаш учун креатив таълим муҳитини қарор топтириш; - бўлажак туризм менежерининг консолидацияланган компетенциялар реестрини шакллантириш эвазига битирувчиларнинг меҳнат бозорига ассимиляциясини жадаллаштириш; - лидерлик лаёқатига эга ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари ва инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш; 1 Акмеология деганда профессионал маҳоратга эришиш воситаларини ўргатишга йўналтирилган педагогик фаолият асослари тушунилади.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MEDICAL TOURISM IN THE 21ST CENTURY: SUSTAINABLE MODELS AND CUTTING-EDGE PRACTICES”, NOVEMBER 10-12, 2025 257 - туристик компанияларнинг менежмент тизимларини баҳолаш ва диагностика қилиш амалиётини йўлга қўйиш, стартаплар трансферини рағбатлантириш; - “Потенциал иш берувчилар билан ҳамкорлик” локал форумини ташкил этиш; - экспериментал изланишлар ўтказишга тадқиқотчилик лаёқатига эга талабалар контингентини фаол жалб қилиш; - мутахассислик ўқув фанлари контентини амалиётчи-мутахассислар иштирокида апробациядан ўтказиш; - кросс-дисциплинар ёндашув асосида мустақил таълим учун амалий топшириқлар базасини кадрлар буюртмачилари томонидан тақдим этилишини ташкил қилиш; - битирувчиларнинг касбий салоҳиятига мос бизнес-режалар банкини шакллантириш; - билимлар эстафетаси, интеллектуал марафон, муаллифлик лойиҳалари кўргазмаси, креатив ёшларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги, ўқув адабиётлари бўйича “Туризм китобхонлари” викторинаси, инновацион туристик маршрутлар тендерини уюштириш; - бинар квалификацияга эга мутахассислар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш. Ушбу таклифлар ҳар бир талабанинг индивидуал кучли томонларига урғу берган ҳолда профессионал карьерада ривожланиш имкониятларидан оптимал фойдаланиш, талабаларни илмий-ижодий танловларга мақсадли тайёрлаш ишларини пухта олиб бориш, талабаларда мустақил таълим олиш, тизимли таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга асос бўлади. Боиси, “In demand skills” – “бозор қийматига эга қўникмалар”ни ўргатиш ёндашуви негизида кадрлар тайёрлашни иқтисодиётнинг ривожланаётган тармоқларига манзилли йўналтириш зарурати пайдо бўлган. Бир сўз билан айтганда, туристик бизнес субъектларида сервис сифатига эришиш учун бошқарувда натижадорликни таъминлайдиган кадрлар салоҳиятини узлуксиз оширилишини таъминлаш, туризм индустриясида инсон капиталини стратегик бошқариш тизимини такомиллаштириш муҳим ўрин тутади. Зотан, туризм таълимида иш қидирувчиларни эмас, иш берувчиларни тайёрлаш – иқтисодий ўсишнинг энг муҳим омили. Яъни, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш афзалликлари, дастлабки иш ўрнини топиш имконияти ва муносиб даромад олиш истиқболларини асослаб бериш эвазига талабаларда касбий ривожланиш учун рағбат пайдо бўлишига ижобий импульс берилади. Туризмда олий таълимни ташкил этишнинг инновацион ёндашувга асосланган 5E моделидан фойдаланиш синергетик самарага эришишнинг муқобил ечими бўла олади: •evaluate (тематик статистика таҳлил қилинади); •engage (муаммолар банки аниқлаб олинади); •explore (иқтисодий самара берувчи ечимлар қидирилади); •explain (оптимал ечимга тўхталинади ва унинг афзалликлари тушунтириб берилади); •elaborate (ишбилармонлик ғоясининг монетизация имкониятлари асосланади). Мазкур модель мазмунига кўра фикр алмашинувига асосланган мулоқот, фаол муҳокама ва конструктив мунозара орқали мутахассислик фанлари контентини тақдим қилиш тамойилларига амал қилган ҳолда ўқув машғулотлари ташкил этилади. Бунинг натижасида савол-жавоб воситасида самарали контакт ўрнатилади ва танқидий-таҳлилий ёндашув призмасида касбий-амалий муаммолар ечими юзасидан билим шаклланади.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MEDICAL TOURISM IN THE 21ST CENTURY: SUSTAINABLE MODELS AND CUTTING-EDGE PRACTICES”, NOVEMBER 10-12, 2025 258 Ушбу жараёнда билим – тизимлашган маълумотларни равон матн орқали ифодалаш, кўникма – машқларни тақдим қилиш, малака – амалий жараёнлар таҳлили асосида қарор топади. Бунда технология деганда ўқитиш жараёнини ташкил этишга принципиал ёндашув ва унинг концептуал тузилмаси, метод деганда эса таълим контентини етказиш усули тушунилади. Зеро, туризм тармоғини ривожлантиришнинг устувор вазифаларини ҳал этишга қодир бўлган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш олий таълим ташкилотининг пировард мақсади саналади. Илғор педагогик технологиялар ва ўқитиш услубларига асосланган таълим жараёнини ташкил этишда қуйидаги комбинацияларга эътибор қаратиш жоиз: - муаммоли ўқитиш технологияси асосида блиц-сўров, кластер, кейс-стади методларидан фойдаланиш; - амалий компетенцияларни ривожлантирувчи таълим технологияси асосида вазиятли таҳлил, “5 минутлик эссе”, “ФСМУ” методларини қўллаш; - ўқитишнинг табақалаштирилган технологияси асосида “Ақлий ҳужум”, “Б-Б-Б”, “Хатони топ” методларини татбиқ қилиш; - танқидий фикрлашни ривожлантирувчи таълим технологияси асосида лойиҳалаш, ишбилармонлик ўйини, “Балиқ скелети” методларини режалаштириш; - ҳамкорликда ўқитиш технологияси асосида “Бумеранг”, “Синквейн”, “Пинборд”, “Веер” методларини қамраб олиш; - тадқиқотчиликка йўналтирилган таълим технологияси асосида Венндиаграмаси, “Яшил ручка”, “Т-схема” методларини уйғунлаштириш кутилган натижадорликни таъминлайди. Бунда мутахассислик ўқув фанлари контентига оид терминлар мазмунини аниқ баён қилиш, талабаларни мутахассисликка доир асосий тушунчаларни янада чуқур ўзлаштиришга йўналтириш, аудиторияни фаоллаштирувчи методлардан унумли фойдаланиш, аудиторияда талабаларни тўлиқ қамраб олиш, ўқув машғулотини ташкил қилишга тизимли ёндашиш, иқтисодий категорияларни амалиёт билан боғлаб тушунтириш, машғулотлар давомида вақт меъёрларига амал қилинишини таъминлаш тавсия этилади. Таълим технологиялари ўз ичига қуйидаги элементлар кетма-кетлигини қамраб олади: тафаккур (билим), тасаввур (амалий кўникма), танқидий қараш (муаммоларни аниқлаш) ва таҳлилий ёндашув (рационал ечимлар ишлаб чиқиш). Юқорида илгари сурилган таклифлар туризм соҳасида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олишга асос бўлади. Натижада талабалар касбий тайёргарлик даражаси юксалади. Жумладан, туристик маршрутларни лойиҳалаштириш мезонлари тўғрисида билимлар ўзлаштирилади, туристик фаолиятни режалаштириш тартиби чуқур ўрганилади, туристик маҳсулотни шакллантириш ва уни сотишнинг замонавий маркетинг воситаларини қўллаш кўникмаси қарор топади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Пардаев М. Иқтисодиётни стратегик ривожлантиришнинг инновацион моделлари. Монография. Т.: Фан ва технологиялар нашриёт-матбаа уйи. 2022 й., 228 б. 2. Амонбоев М., Халилов С. Барқарор туризм ривожланиши. Ўқув қўлланма – Т.: Иқтисодиёт, 2021 йил, 110 б.
INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICAL CONFERENCE “MEDICAL TOURISM IN THE 21ST CENTURY: SUSTAINABLE MODELS AND CUTTING-EDGE PRACTICES”, NOVEMBER 10-12, 2025 259 3. Абидова Д. Ўзбекистонда экологик меҳмонхоналар фаолиятини юритиш методологиясини такомиллаштириш. Монография – Т.: “Илм-фан ва инновация” нашриёти, 2023 й., 100 б. 4. Шадибекова Д. Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантириш: муаммолар ва ечимлар. Монография – Т.: Иқтисод-молия, 2021 йил, 136 б. 5. www. unwto.org – Бутунжаҳон туризм ташкилотининг расмий сайти. 6. www.uzbektоurism.uz – Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси расмий сайти.