scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

АМИР ТЕМУР ТАРИХИ МАНБАШУНОСЛИГИ

Қобулов Э.

Full text

241 Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJSSPC) ISSN: 2181-2888 MINWHPS International Scientific-Practice Conference on “Modern Interpretation of National and World History: Problems and Solutions” Denau, November 17, 2025 in-academy.uz/index.php/ejsspc АМИР ТЕМУР ТАРИХИ МАНБАШУНОСЛИГИ Қобулов Э. тарих фанлари доктори, профессор https://doi.org/10.5281/zenodo.17643389 Дунё тарихига назар солар эканмиз, ўзидан кейин амалга оширган ишлари билан ўлмас ном қолдирган давлат арбоблари сони бармоқ билан саналадиган даражада. Ўрта Осиё тарихида мангуликка дахлдор шахслар орасида Амир Темур номи алоҳида эътиборга молик. Амир Темур асос солган давлат – 1370 йилдан 1507 йилгача Мовароуннаҳр, Хуросон, Ироқ ва Шимолий Афғонистонда ҳукмронлик қилган. Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳмирзо авлодига мансуб бўлган Заҳриддин Муҳаммад Бобур мирзо ва Бобурийлар1504 йилдан -1858 йилгача яъни 354 йил Афғонистон ва Ҳиндистонда давлатни идора қилган. Умуман Темур ва Темурийлар сулоласи 488 йил ҳукмронлик қилган. (Харитаси қўйилади) майдони – 4,6 млн кв.км.(0 ҳозирги йирик давлатлар ўртасида 7 ўринда туради. Амир Темур 1336 йил 9 апрелда Кеш яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида таваллуд топган. Отаси – Амир Тарағай барлос қабиласининг нуфузли оқсоқоли. Чиғатой беклари қурултойида қатнашиб турган. Онаси – Тегина хотун, Такина бегим, Такина Моҳбегим (1318 й. Бухоро-1353 йил Шаҳрисабз. ). Бухоро уламолари пешвоси мавлоно садр аш-шариъа яъни шариат қонунлари шаҳрловчи аллома Убайдуллоҳ ал-Бухорийнинг қизи. Милодий 1334 йил 16 ёшда Муҳаммад Тарағайга узатилган. Амир Муҳаммад Тарағайнинг фарзандлари: 4 ўғли, 2 қизи бўлган: Амир Темур, Суюрғатмиш, Оламшайх, Жўги-нуён; қизлариҚутлуғ Туркон-оғо, Шербийк оғо. Амир Темурнинг фарзандлари: Муҳаммад Жаҳонгир Мирзо (1356-1376йй), Умаршайх Мирзо (1356-1394йй), Мироншоҳ Мирзо (1366-1408 йй), Шоҳрух Мирзо(1377-1447йй); қизлари Оға Бегим хоним, Султон Бахт бегим Тарихий манбаларда “соҳибқирон” -соҳиб (туркийча) ва қирон(арабча) саодатли, зафарли, ғолиб; “Соҳиб-қирони аъзам”- аъзам арабчадан энг улуғ, энг буюк, қудратли, саҳоват оловида тобланган, енгилмас; Қутбиддин-арабчадан диннинг қутби, маркази; диннинг асоси, таянчи; Кўрагонмўғулча хоннинг куёви; “Турон султони”-1391 йилда Дашти Қипчоқда эришилган ғалаба шарафига қоятошга ўйиб ёздирилган; Абулмансур-арабча зафарманд(ғалаба қозонувчи); Гран Темурбек (Европа) -Буюк Темур; Фирдавсмаконжаннатнинг исмларидан бири; Жаннатмакон-Макони жаннат номлари ва унвонлари эгаси бўлган Амир Темур тарихига дунё олимлари(50 дан ортиқ мамлакат) алоҳида эътибор берганлари ҳолда асарлар ва илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар. Шу сабабли Темур шахсига бағишлаб ёзилган асарлар сони йилдан-йилга ўзгариб бормоқда. 1996 йилда Буюк Темурга бағишлаб ёзилган асарлар сони Европа тилларида 500 дан зиёд, Шарқ тилларида эса 1000 га яқин , бугун Темур шахсига бағишлаб ёзилган илмий, бадиий асарлар сони Шарқ дунёсида минг зиёд, ғарбда эса 900 дан зиёдни ташкил қилади. Бугун дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида Темуршунослик мактаблари фаолият олиб бормоқда. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, мазкур асарларни дунёга келишида тамал тошини бажарган фундаментал асарлар мавжуд. Амир Темур илмли инсон бўлганлиги сабабли ўз давлати тарихини ёзишга эътиборли бўлган. У барча юришлари тафсилотлари ҳамда ҳар бир жангнинг баённомасини ўз вақтида 242 Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJSSPC) ISSN: 2181-2888 MINWHPS International Scientific-Practice Conference on “Modern Interpretation of National and World History: Problems and Solutions” Denau, November 17, 2025 in-academy.uz/index.php/ejsspc бахшилар(битикчилар) томонидан туркий тилда уйғур ёзувида ёзиб бориш қатъий талаб этилган. “Муъизз ул-ансоб” асарида соҳибқирон хизматида бўлган уч нафар турк бахшиси-Эларта, Сайнорта, Темурчақар номлари келтирилади. Бахшилар томонидан тўпланган туркий материаллар кейинчалик Темур ҳақида форс тилида ёзилган асарларга манба бўлиб хизмат қилган. Шу асарларида ичида, Темур даврига оид энг илк манбалардан бири фиқҳшунос Ғиёсиддин Али ибн Жамол ал-Ислом Яздийнинг “Рўзномаи ғазавоти Ҳиндистон” асари бўлиб, бунда Амир Темурнинг Ҳиндистонга юришининг кундалиги берилган. Бу “Кундалик”шахсан Темурнинг топшириғи билан олим томонидан 1399-1403 йиллар оралиғида ёзилган. Академик А. Семенов фикрига кўра, Ғиёсиддин Али томонидан ёзилган асар учун Амир Темурнинг Ҳиндистон юришида ҳамроҳ бўлган Носириддин Умарнинг кундалиги асос бўлиб хизмат қилган. Ушбу “Кундалик” Амир Темурнинг Ҳиндистонга қилинган алоҳида юришига бағишланган бўлиб, бизгача етиб келган мукаммал қўлёзмалардан биридир. Асар Темурнинг истагига биноан Ҳиндистон юришида жасорат кўрсатган невараси Халил Султонга бағишлаган. “Кундалик”нинг айрим жойлари баландпарвоз, Темур шахсини мадҳия қилишга бағишланган бўлишига қарамай, унга танқидий кўз билан қаралса, Темурнинг ҳарбий ютуқларининг илдизини, унинг урушларда ва шаҳарларни қамал қилишда қўллаган стратегия ҳамда тактикага оид усулларини, Темур замонасида амал қилган амирлар ва баҳодирлар тизимининг моҳияти ва структурасини тушунишга тааллуқли қизиқарли маълумотлар, ҳинд халқининг Темур кўшинларига кўрсатган қаршиликлари тўғрисида муҳим хабарларнинг шоҳиди бўламиз. Булардан ташқари Темур замондошлари ҳамда сафдошлари тўғрисида, Самарканд ва бошқа шаҳарлар ҳақида ҳам қизиқарли маълумотлар бор. Китобга ёзилган кириш сўзида Ғиёсиддин Алининг ушбу асари Темур тарихини ёритишда муҳимлиги таъкидланиб, бу китобдан машҳур тарихшунослар, соҳибқирон замондоши Низомиддин Шомий, Темур замонасидан йигирма йил кейин у ҳақда асар ёзган Шарафуддин Али Яздий фойдаланганликлари кўрсатиб ўтилади. 1958 йилда А.А. Семёнов томонидан форс тилидан рус тилига ўгирилган Ғиёсиддин асарининг нашри чикди 1 . Биз юқорида қайд қилган Ғиёсиддин Алидан 20 йил кейин Темур даври тарихини ёзган олим Шарафуддин Али Яздийдир. Тарихчи ва шоир Мавлоно Шарафуддин Али Яздий Язд шаҳридаги йирик олим шайх Ҳожижи Яздийнинг ўғли бўлиб, ўспиринлигида отаси каби шахардаги сўфийлик оқимига мансуб шайхлар билан мулоқотда бўлган. Маълум вактдан сўнг у Шохрухнинг ўғли форс хокими Султон Иброхим саройида хизмат қилди. Иброҳим Султон Амир Темурнинг набираси шоир, олим ва ҳаттот бўлиб, у Амир Темур даври тарихини тўлиқ ва ишонарли маълумотлар асосида ёзишни Шарафиддин Али Яздийга топширди. Муаллиф ўз “Зафарномаси”ни “сохибқирон фатҳномаси” ёки “Жаҳонгир тарихи” деб хам номлайди. Темурий шахзодаларидан Султон Иброхим истаги билан бошланган “Зафарнома” Шарафуддин Али Яздий томонидан 828 (1424-1425) йилларда тугалланади. “Зафарнома”нинг асосий матнида 1414 йилда ёзилган кириш (“Зафарнома” мукаддимаси) қисмида Темурнинг насл-насаби, Ўрта Осиёда Чингизхондан бошлаб то Темургача мўғуллар тарихи ва Темур тарихига оид биринчи хамда унинг вафотидан сўнгги қатор воқеалар тафсилоти берилади. Кўлёзманинг бир неча тахрири, жумладан қисқартирилгани хам мавжуд. Шарафуддин Али Яздийнинг асари кўп ҳолларда ва асосан 1 Гийас ад-дин Али. Дневник похода Тимура в Индию. Перевод с персидского, предисловие и примечания А.А. Семёнова. -М., 1958, 207 стр. 243 Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJSSPC) ISSN: 2181-2888 MINWHPS International Scientific-Practice Conference on “Modern Interpretation of National and World History: Problems and Solutions” Denau, November 17, 2025 in-academy.uz/index.php/ejsspc Низомидцин Шомийнинг асари негизида ёзилган. Бунга далил унинг асаридан келтирилган қатор парчалардир 2 . Умуман олганда “Зафарнома”нинг манбалари қуйидагилар эди: Низомиддин Шомий “Зафарнома”сининг режаси ва тузилиши; Темурнинг айрим юришларининг тафсилотлари ва кундаликлари, булардан Шарафуддин Али Яздий ўзининг ўтмишдошига қараганда тўлароқ фойдаланади; Темурга ҳамроҳ бўлган форс ва уйғур мирзаларининг ёзувлари; назм шаклида ёзилган “Хон тарихи” номли туркий солнома; юриш қатнашчилари ва замондошларининг оғзаки айтганлари. Кейинчалик “Зафарнома” матни шоир Лутфий томонидан форс, Хотифий (1521 йилда вафот этган) томонидан тожик тилида шеърий усулда ёзилади. XVI аср бошларида бу асар матнини Муҳаммад Али Ибн Дарвишали Бухорий ўзбек тилига ўгиради. Али Яздий “Зафарнома”сининг форс тилидан француз ва инглиз тилларига биринчи таржимаси 1722-1723 йилларда чоп этилди. Таржимон Пети де ля Круа таржимасининг инглизча ривояти, 3 1885-1888 йилларда Калькуттада “Ҳиндистон кутубхонаси” сериясида икки томлик таржима амалга оширилди 4 . Рус тилида “Зафарнома”дан парчалар турли пайтларда чоп этилган, шулардан биринчиси 1836 йилда Петербургда амалга оширилган эди 5 . ХѴІ-ХІХ асрларда ал-Бухорий, ал-Ҳивоқий томонидан ўзбек тилига, алАъжамий томонидан турк тилига ўгирилган матнлар кўлёзма тарзида мавжуд. Энг янги айнан нусха нашри 1972 йилда Тошкентда А.К. Арендс тахрири остида, Асом Ўринбоевнинг муфассал кириш сўзи билан чикди. 6 Шарафиддин Али Яздий “3афарнома”дан ташқари яна бир қанча асарлар ёзган, шулар орасида назм тарзида ёзилган “Темур тарихи” бор. Умуман олганда Ғиёсиддин Али ва Шарафуддин Али Яздий томонидан қаламга олинган Амир Темур даври тарихига оид асарлар темуршуносликнинг олтин фонди саналади. References: 1. Гийас ад-дин Али. Дневник похода Тимура в Индию. Перевод с персидского, предисловие и примечания А.А. Семёнова. -М., 1958, 207 стр. 2. Тагирджанов А.Т. Описание таджикских и персидских рукописей., с. 119-122; МиклухоМаклай Н.Д. Описание персидских и таджикских рукописей..., с. 251-264. 3. Histoire de Timur-beg...Ecrite en Persan par (Sherefeddin Ali... Tradlite en Fracois par...Petis de la Croix, Paris. 1722; The History of Rec, known by the name of Tamerlane the Great Written in Persian by Cherefeddin Ali. Native of Resd. -London, 1723. 4. The Zafamamah by Mavlana Sharafuddin Ali of Yazd. Stited...by Mavlani M. Irandad, vol. 162, Calcutta, 1885-1888. 2 Тагирджанов А.Т. Описание таджикских и персидских рукописей., с. 119-122; МиклухоМаклай Н.Д. Описание персидских и таджикских рукописей..., с. 251-264. 3 Histoire de Timur-beg...Ecrite en Persan par (Sherefeddin Ali... Tradlite en Fracois par...Petis de la Croix, Paris. 1722; The History of Rec, known by the name of Tamerlane the Great Written in Persian by Cherefeddin Ali. Native of Resd. - London, 1723. 4 The Zafamamah by Mavlana Sharafuddin Ali of Yazd. Stited...by Mavlani M. Irandad, vol. 162, Calcutta, 1885-1888. 5 Яна қаранг Сборник материалов, относящихся к истории Золотой Орды. Том 11. Извлечения из персидских сочинений, собранные В.Г. Тизенгаузеном и обработанные А.А. Ромаскевичем и С Л. Волиным. М.-Л., 1941. Также извлечения из “Зафар-наме” в пересказе Л. А. Зимина: Зимин Л.А. Четвёртый поход Тимура на Хорезм И Туркестанские ведомости, 1910, № 260; Шараф ад-дин Йезди. Зафар-наме. Перевод с персидского О.Ф. Акимушкина// Материалы по истории киргизов и Киргизии, Вып. I, М., 1973 (Выдержки). 6 Шарафудцин Али Яздий. Зафарнома, нашрга тайёрлаш, сўз боши, изох ва кўрсаткичлар А. Ўринбоевники. Тошкент, 1972,1240 б; Урунбаев Асам. Шараф ад-дин Али Йезди и рукопись его труда “Зафар-наме". В кн.: Шараф ад-дин Али Йезди. Зафар-наме. Ташкент, 1972, с. 2334. 244 Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJSSPC) ISSN: 2181-2888 MINWHPS International Scientific-Practice Conference on “Modern Interpretation of National and World History: Problems and Solutions” Denau, November 17, 2025 in-academy.uz/index.php/ejsspc 5. .Сборник материалов, относящихся к истории Золотой Орды. Том 11. Извлечения из персидских сочинений, собранные В.Г. Тизенгаузеном и обработанные А.А. Ромаскевичем и С Л. Волиным. М.-Л., 1941. Также извлечения из “Зафар-наме” в пересказе Л. А. Зимина: Зимин Л.А. Четвёртый поход Тимура на Хорезм И Туркестанские ведомости, 1910, № 260; Шараф ад-дин Йезди. Зафар-наме. Перевод с персидского О.Ф. Акимушкина// Материалы по истории киргизов и Киргизии, Вып. I, М., 1973 (Выдержки). 6. Шарафудцин Али Яздий. Зафарнома, нашрга тайёрлаш, сўз боши, изох ва кўрсаткичлар А. Ўринбоевники. Тошкент, 1972,1240 б; Урунбаев Асам. Шараф ад-дин Али Йезди и рукопись его труда “Зафар-наме". В кн.: Шараф ад-дин Али Йезди. Зафар-наме. Ташкент, 1972, с. 2334.