ТАРИХ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ДИНИЙ ЭЪТИҚОДЛАР МАСАЛАСИ (ЭТНОГРАФИК ВА ФОЛЬКЛОР МАТЕРИАЛЛАРИ АСОСИДА)
Full text
347 Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJSSPC) ISSN: 2181-2888 MINWHPS International Scientific-Practice Conference on “Modern Interpretation of National and World History: Problems and Solutions” Denau, November 17, 2025 in-academy.uz/index.php/ejsspc ТАРИХ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ДИНИЙ ЭЪТИҚОДЛАР МАСАЛАСИ (ЭТНОГРАФИК ВА ФОЛЬКЛОР МАТЕРИАЛЛАРИ АСОСИДА) Турғунжон Жойловович Ярматов Термиз иқтисодиёт ва сервис университети Илмий тадқиқотчиси https://doi.org/10.5281/zenodo.17646132 Резюмe. Мазкур мақолада мактаб таълими тизимида тарих фанини ўқитиш жараёнида қадимги диний эътиқодлар билан боғлиқ тарихий, этнографик ва фольклор материалларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берилган. Таянч атамалар: достон, эътиқод, шомон, анъана, афсунгарликдуохонлик, азайимхонлик, телеут. Резюми. В данной статье представлена информация о роли и значении исторических, этнографических и фольклорных материалов, связанных с древними религиозными представлениями, в процессе преподавания истории в системе школьного образования. Ключевые слова: эпос, вера, шаман, традиция, колдовство - молитва, азаимхан, телеут Summary. This article provides information about the role and importance of historical, ethnographic and folklore materials related to ancient religious beliefs in the process of teaching history in the school education system. Key words: epic, belief, shaman, tradition, witchcraft - prayer, azaimkhan, teleut Туркий қавмлар қадим замонларданоқ руҳларнинг мавжудлигига ишонганлар. Туркий қавмларнинг руҳлар мададига таянишлари ва руҳларнинг оламни бошқариб туришлари борасидаги эътиқодий қарашлари шомонлик эътиқодига итоат қилганликларидан дарак беради. Манбалардан аниқланишича, туркий қавмлар орасида шомонлик касбини қўлга киритган, ўз қавми орасида буюк шомон сифатида танилган кишилар дастлаб эркак кишилар бўлишган 1 . Шомонлик касбини эркак жинсига мансуб кишилар томонидан қўлга киритилиши Сибирда истиқомат қилувчи туркийлар орасида қайд этилган. Ўзбекистонда яшовчи туркий қавмлар орасида шомонлик касбини асосан аёллар эгаллаши кузатилмоқда. Фақат профессор М.Жўраевнинг шахсий архивида сақланаётган «Бойсун баҳори» халқаро фестивалининг видео тасвирида шомон чолнинг зикрга тушганлиги, тилига қиздирилган капкирни босиб томошо кўрсатганлиги қайд этилган. Қизиғи шундаки, томошо кўрсатаётган кишининг қўлида бобосидан мерос қолган қамчи, тумор, пичоқ каби предметлар мавжуд. Холбуки, шомонларнинг зикрга тушиши, руҳларни чорлаш, уларни муайян мақсад сари йўллаш жараёнидаги экстаз ҳолат бўлиб, маросимда иштирок этаётган барча қатнашчиларни руҳан ўзига эргаштиради. Шомонлик эътиқодида зикр - ўтганлар руҳини ёд этиш мақсадида амалга оширилади. Қадимги шомонларнинг зикр тушиш ҳолати кейинчалик миллий санъатимизда рақс санъатининг майдонга келишига асос солган. Ҳатто ислом мифологиясида куй ва рақс оллоҳ томонидан берилган неъмат сифатида талқин қилинади. Куй ва рақснинг исломий талқини ўзбек ёзма адабиёти намуналарида ҳам қайд этилган. Ҳатто, Бобораҳим Машраб куйни «суннати Жаббордан»,- деб талқин қилади. Куйни ғайб оламидан инъом қилинган неъмат сифатида тасаввур қилиш шомонлик эътиқодига ҳам хос. Чунки шомонлар чилдирма (бубна) воситасида куй чалиб руҳларни чорлайдилар. 1996 йил биз томонимиздан Навоий вилояти 1 Новик Е.С. Обряд и фольклор в Сибирском шаманизме.Москва, 1984. С. 237; Дыренкова Н.П. Материалы по шаманству у тулеутов // Сборник музея антропологии и этнографии. Т. Х. Москва 1949; Булатов А.О. Релекты шаманства у народов Дагестана // СЭ, 1991, № 6. С.117.
348 Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJSSPC) ISSN: 2181-2888 MINWHPS International Scientific-Practice Conference on “Modern Interpretation of National and World History: Problems and Solutions” Denau, November 17, 2025 in-academy.uz/index.php/ejsspc Хатирчи тумани А.Ёрлақабов ширкат хўжалиги Жалойир қишлоғида истиқомат қилувчи қушноч Тўлғаной Мирзаевадан ёзиб олинган маълумотларда қўшночнинг париларни чилдирма чалиб чақириши қайд этилган эди. 2 Шомонликнинг эркак кишилар томонидан қабул қилиниши Ўзбекистонда яшовчи аҳоли ўртасида кам учровчи ҳодиса. Бироқ, афсунгарликдуохонлик, азайимхонлик касби борки мазкур касб эгаларининг беморларни даволаши, кишиларнинг мушкулларини осонлаштириши мақсадида афсунлардан фойдаланишлари кузатилади. Навоий вилояти Нурота шаҳарчасида эшонлар номи билан элга танилган Саид Аҳмаджон, Саид Шарофиддин, Саид Истамхон ва Саид Мансурхон эшонларнинг «Қўл бериш», «Ўқиш», «Қайтарма», «Чил ёсин» каби маросимларида ислом динининг муқаддас китоби «Қуръони карим» оятларидан афсун сифатида фойдаланганликлари кузатилди. Эшонлар томонидан ўтказиладиган ретуаль жараёнида араб тилидаги «Қаҳри кул», «Кимёи саодат» каби афсунлардан, соф ўзбекча шомон чорловларидан фойдаланганлигининг гувоҳи бўлдик. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, беморларни сўз сеҳри воситасида даволаш, йўқолган нарсаларни топиш ва мушкул ишларни осонлаштириш мақсадида магик айтимлар айтиш анъанаси нафақат Марказий Осиёда яшовчи туркий қавмлар, балки Сибир ҳамда Кавказ туркий халқлари орасида ҳам кенг тарқалган. А.О.Булатовнинг ёзишича, табиблар даволай олмаган беморларни қўмуқ ва аварлар «алим»- олимларга кўрсатадилар. Олимлар эса, уларнинг танасига жойлашиб олган жинларни қудратли афсунлар ёрдамида ҳайдайдилар. 3 Омма эҳтиромига сазавор бўлган олимлар эркак кишилар эканлиги ўзбек халқи орасидаги азайимхон ва эшонлар каби афсунгарларнинг эркак кишилар эканлиги билан муштараклик касб этади. Н.П.Диренкова телеут шомонлик эътиқодини кузатар экан, Олтойликлар орасида қадимдан шомонликни эркаклар қабул қилганлиги улуснинг энг эътиборли кишиси ҳам шомон саналганлиги бу анъана ХХ аср бошларида ҳам қайд этилганлигини ёзиб қолдирган. 4 К.Д.Уткиннинг фикрича, яқутларда шомонизм ота уруғи ҳукмронлигининг майдонга келиши ва ривожланиши билан боғлиқ бўлиб унинг шаклланиши неолит ва палеолит даври одамларининг ғоялари ва анъаналари билан йўғрилгандир. 5 Шунингдек, тадқиқотчи Байкал қояларидаги суратларда акс эттирилган эркак шомон, аждодлар руҳи ва руҳ ниқобини кийган кишиларнинг тасвирларига таяниш Сибир туркий халқларида шомонлик эътиқодининг қачон майдонга келганлиги борасида аниқроқ хулосага келишимизга асос бўлади, деб ҳисоблайди. Худи шундай мулоҳазаларни А.П.Окладников тадқиқотларида ҳам учратамиз. А.П.Окладниковнинг фикрича, «шомонлик тасаввурлари мажмуи жуда қадимий илдизларга эга бўлиб, палеолит ғояларига бориб тақалади» 6 . Биз томонимиздан 2003, 2004 йилларда Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳудудидаги Сармишсой дарасида олиб борилган экспедиция кузатишлари нажтижасида Сармишсой қояларига ўрта палеолит даврида ўйиб туширилган расмлар орасида ҳам йиғилишиб зикрга тушаётган қадимги одамлар тасвири мавжудлиги аниқланган эди. 7 Биз мазкур ёдгорликларни қадимги амалий санъат намунаси 2 Қаюмов О. Ўзбек фольклорида пари образи (генезиси ва поэтикаси) Номзодлик дисс. Авт. Реф. Тошкент, 1999. 3 Булатов А.О. Релекты шаманства у народов Дагестана… С. 218. 4 Дыренкова Н.П. Дыренкова Н.П. Материалы по шаманству у тулеутов… С. 107. 5 Уткин К. Д. Якутский шаманизм в его древней первооснове// Истоки якутского шаманизма. Якутск, 1994. С. 11. (Материал Интернет тизимининг www. Ruthenia.ru/folklor. сайтидан олинди). 6 Окладников А.П. Прошлое Якутии до соединения к Русскому государству. Якутск, 1949. С. 32 7 Бу ҳақда қаранг: Қаюмов О. Сармишсой пиктографларини ўқишга доир // «Давлат тили ва умуминсоний қадриятлар» мавзуидаги республика илмий анжумани материаллари. Навоий. 2004. 16-18-бетлар.
349 Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJSSPC) ISSN: 2181-2888 MINWHPS International Scientific-Practice Conference on “Modern Interpretation of National and World History: Problems and Solutions” Denau, November 17, 2025 in-academy.uz/index.php/ejsspc сифатида эмас, балки ибтидоий давр шомонларининг ёзувлари сифати ўрганиш лозимлигини қайд этган эдик 8 . А.П.Окладников ва Н.П.Диренковалар шимолий ҳудудларда истиқомат қилувчи туркий қавмлар шомонлик эътиқодига доир материаллар асосида хулоса чиқарганликлари кўриниб турибди. Бироқ биз томонимиздан 1996-1998 йилларда Навоий Бухоро ва Самарқанд вилоятларидан ёзиб олинган этно-фольклорий материаллардан аниқланишича, ўзбек шомонларининг асосий ҳомийлари парилар саналади. Пари ҳақидаги халқ қарашлари мазкур образ борасидаги тасаввурларнинг адабий тафаккурда милоддан аввалги VII-IV асрларда шаклланганлигини кўрсатади. 9 Бизнингча, шомон Марказий Осиёда яшовчи туркий қавмлар орасида дастлаб аёллар томонидан сайланган она боши бўлган. Чунки шомон аёлларнинг ҳозирга қадар фақат аёлларга қўл бериши анъанаси сақланиб қолган. Ўзбеклар орасида эркак шомонлар ота уруғининг ҳукмронлиги даврида майдонга келиб, ислом динининг кириб келиши билан деярли кам учрайдиган ҳолатга айланиб қолган. Туркий халқларда, хусусан Сибир туркий халқларида ҳозир ҳам эркакларнинг шомонлик касбини эгаллаш ҳолатлари кузатилади. Ўзбекистонда эса, биз Навоий вилояти Хатирчи тумани А.Ҳалимов фермерлар уюшмасига қарашли қишлоқлардан бирида истиқомат қилаётган Аслиддин қушноч гарчи эркак киши бўлсада шомонлик касбини эгаллаган. Аслиддин қушноч устози Жангил бахшидан қўл олган. Шунингдек, Самарқанд вилояти Нуробод тумани Остонабобо қишлоғида яшовчи Довуд бобо ҳам бахшилик қилади. Айтишларича, Довуд бобо ХIV асрда яшаб ўтган машҳур Илёс Шайхнинг авлоди саналади. Шомонликнинг ислом мифологик тасаввурлари билан бойитилган вариантлари номлари юқорида зикр этилган шомонлар амалиётида учрайди. Шунинг учун ҳам афсунлардан фойдаланиш анъанасини ислом дини пешволари саналмиш эшонлар, азайимхонлар ҳам амалга ошириб келадилар. Эшонлар томонидан амалга ошириладиган қайтарма маросимида ҳам айнан шомон чорловлари, шомон йўқловлари ижро қилинади. 2005 йил ноябрь ойида Биз томонимиздан ёзиб олинган Навоий вилояти Нурота шаҳрида истиқомат қилувчи Мансурхон эшон Шарафиддинхон ўғли томонидан ўтказилган қайтарма маросими матнида «Ёсин» суърасидан сўнг «Ё Оллоҳ, ё Оллоҳ, ё Оллоҳ. Ё Муҳаммад, ё Муҳаммад, ё Муҳаммад. Сайид Аҳмаджон эшон, Сайид Истамхон эшон, падари бузрукворимСайид Шарафуддинхон эшонларнинг руҳлари қўлласин. Мени қўлим эмас, Сайид Аҳмаджон эшон, Сайид Истамхон эшон, падари бузрукворимСайид Шарафуддинхон эшонларнинг қўли»-, деб «Омин. Парвардигоро шу кишини мушкулларини осон қилгайсан. Дардларига ўзинг шифо бериб, бало-қазолардан асрагайсан. Суф, суф, суф»,- деб олқиш айтиб дам урганлиги кузатилди. Бизнинг кейинги йилларда олиб борган кузатишларимиз шуни кўрсатадики, шомон маросимларининг мазмун моҳиятига кўра, қўл олиш, суқ чиқариш, алас, қонлаш, боқиш, қоқим, қайтарма, кўчириқ, боғлаш, ёйиш, иссиқ-совуқ каби кўплаб кўринишлари мавжуд. Шундан келиб чиқиб ўзбек шомон маросимлари фольклорининг асосий жанрлар таркибини аниқлашда ретулларнинг вербал жиҳатини ташкил этувчи айтимларни синчиклаб ўрганиш ва уларнинг маросим жараёнида тутган ўрни, поэтикаси, ижро ўрни ва ижро усулига кўра гуруҳлаштириш лозим деб ҳисобладик. 8 Қаюмов О. Қояга битилган мактуб // Фольклоршунослик. Илмий мақолалар тўплами. 1китоб. Навоий, 2004. 9 Бу ҳақда қаранг: Қаюмов О. Пари билан боғлиқ халқ карашлари // Ўзбек тили ва адабиёти. 1996, № 1, 45-47бетлар.
350 Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJSSPC) ISSN: 2181-2888 MINWHPS International Scientific-Practice Conference on “Modern Interpretation of National and World History: Problems and Solutions” Denau, November 17, 2025 in-academy.uz/index.php/ejsspc Афсоналар сирасига кирувчи оғзаки ҳикоялар орасида шомонлик эътиқоди билан боғлиқ воқелик тафсилотини баён этувчи асарлар ҳам мавжудки, уларнинг бош ғояси шомон айтувчисининг муайян шомонлик касби (қушноч, фолбин, парихон, жодучилик)ни қўлга киритиши билан боғлиқ маълумотни изоҳлашдан иборат Хуллас, ўзбек шомон маросимлари фольклори шомонийлик эътикодига ишонган, руҳларнинг мавжудлиги, кишиларга даҳл қилиши каби мифологик тасаввурларга ишонган кишилар томонидан ўтказиладиган магик маросимларнинг вербал қисмидир. Шу нуқтаи назардан тарих фанини ўқитишда диний эътиқодлар билан боғлиқ маълумотлар, яъни шомонлик маросимлари ва урф-одатларини билиш аҳамиятли бўлиб, бу эътиқодлар бугунги кунга қадар халқимиз оилавий-маиший ҳаётида муҳим ўрин тутади.