scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

АЛМАШЛАБ ЭКИШ ТИЗИМЛАРИДА ТАКРОРИЙ ВА ОРАЛИҚ ЭКИНЛАРНИНГ ТУПРОҚ ФИЗИК ХОССАСИГА ТАЬСИРИ

Исмайлов Даулетбай Узакбаевич; Жубатов Мийрбан Жолдасбай улы

Full text

627 УЎТ: 63.631.58.582 АЛМАШЛАБ ЭКИШ ТИЗИМЛАРИДА ТАКРОРИЙ ВА ОРАЛИҚ ЭКИНЛАРНИНГ ТУПРОҚ ФИЗИК ХОССАСИГА ТАЬСИРИ Исмайлов Даулетбай Узакбаевич қ.х.ф.ф.д (PhD) ORCID: https://orcid.org/0009-0006-7395-3488 Жубатов Мийрбан Жолдасбай улы 3-курс талаба ORCID: https://orcid.org/0009-0002-0968-1626 Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17675988 Аннотация. Мақолада Қорақалпоғистон шароитида олиб борилган алмашлаб экиш тизимларининг такрорий ва оралиқ экинларнинг тупроқнинг физикавий хоссаларига таъсири урганилиб яъни, тажрибада 8-вариантда иш олиб борилган. Енг яхши кўрсаткич 8 вариантда кузатилиб хажм оғирлик 0-30 см қатламда 1,33 г/см3 бўлиб, назорат вариантида 1.46 г/см3 бўлди, бунда назоратга нисбатан 0,13 г/см3 кам бўлиши аниқланганлиги хақида маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: Тупоқ, хажм оғирлик, тупроқ қатламлари, ғўза, буғдой, такрорий экин, оралиқ экин, гўнг. Аннотация. В статье изучено влияние систем севооборота, проведенных в условиях Каракалпакстана, на физические свойства почвы повторных и промежуточных культур, то есть в эксперименте работа велась в 8-м варианте. Наилучший показатель наблюдался в 8 варианте, где объемная масса в слое 0-30 см составила 1,33 г/см3, а в контрольном варианте 1,46 г/см3, что на 0,13 г/см3 меньше, чем в контрольном варианте. Ключевые слова: Почва, объемный масса, слои почвы, хлопок, пшеница, повторная культура, промежуточная культура, навоз. Abstract. In the article, the influence of crop rotation systems carried out in the conditions of Karakalpakstan on the physical properties of repeated and intermediate crops was studied, i.e., the experiment was conducted in the 8th variant. The best indicator was observed in 8 variants, where the bulk density in the 0-30 cm layer was 1.33 g/cm3, and in the control variant it was 1.46 g/cm3, which is 0.13 g/cm3 less than in the control. Keywords: Soil, bulk weight, soil layers, cotton, wheat, repeated crop, intermediate crop, manure. Кириш. Хозирги кунда бутун дунё бўйича иқлимнинг салбий томонга узгариши хар бир сохада узига яраша муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шу жумладан қишлоқ хўжалиги сохасида хам иқламнинг глобал исиши натийжасида сўв танқислиги рўй бермоқда ва бунинг натийжасида, тупроқнинг мелиоратив холати ва унумдорлиги ийлдан-ийлга пасайиб бормоқда. Биз бу экологик ноқулай шароитда қишлоқ хўжалик 628 махсулотларини етиштиришимиз ва ахолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондиришимиз лозим. Хар қандай қишлоқ хўжалиги екинларини етиштиришдан олдин тупроқнинг мелиоратив холати ва унумдорлигини тиклаш ва мунтазам ошириб бориш чораларини кўришимиз керак. Бундай халотда дехқончилик қилинадиган далаларни мунтазам алмашлаб экиб туришимиз лозим. Хар бир худуднинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб алмашлаб экиш тизимлари туғри йўлга қўйилса экинлардан йўқори ва сифатли хосил етиштириш мумкин. Адабиётлар тахлили. Тупроқнинг сув-физик хоссалари тупроқ унумдорлигини асосий омилларидан ҳисобланади. Ўзбекистоннинг суғориладиган тупроқлари ҳайдалма қатлами зичлигининг физик, биологик хоссалари, ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш бўйича тадқиқотлар олиб борилган. Тупроқ тузилиши зичланиши билан ўсимлик ўзлаштириши қийин бўлган намлик миқдори ортиб, намлик асосан жуда майда ғовакларда жойлашади. Таркибида гумус миқдори кам ва структураси паст тупроқлар суғориш ва қатор орасига ишлов беришда зичланишга моил бўлади (Кашкаров, 1969; Сметов, 1994; Исмаилов, 2004; Халиков, Намозов, 2016 ва бошқалар). Материаллар ва услублар. Тадқиқот ўтказишда барча кузатув, ўлчов ва таҳлиллар “Дала тажрибаларини ўтказиш услублари” агрофизикавий таҳлиллар “Методика агрофизических исследований” услубий қўлланмаларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилди. Натижалар: Тупроқ ҳажм оғирлиги тупроқ унумдорлиги билан тўғридан тўғри боғлиқ бўлиб, тупроқ унумдорлиги юқори бўлса ҳажм оғирлиги паст, унумдорлик паст бўлса ҳажм оғирлиги юқори бўлади. Ғўза ва қишлоқ хўжалиги экинларининг илдиз тизими яхши ривожланиши учун ҳажм оғирлиги кўрсаткичи паст бўлиши керак. Тажрибада қуйидаги вариантлар ўрганилди: 1-вариант, ғўза (назорат), 2вариант, 1:2, кузги буғдой + такрорий экин (мош): ғўза:ғўза, 3-вариант, 1:2, кузги буғдой + такрорий экин (кунжут) : ғўза : ғўза; 4-вариант, 1:2, кузги буғдой + такрорий экин (жухори) : ғўза : ғўза, 5-вариант, 1:2, кузги буғдой + такрорий экин (жухори) + 20 т/га гўнг : ғўза : ғўза, 6-вариант, 1:2, кузги буғдой + такрорий экин (мош) + оралиқ экин (мош) : ғўза : ғўза, 7-вариант, 1:2, кузги буғдой + такрорий экин (жухори) + оралиқ экин (мош) : ғўза : ғўза, 8-вариант, 1:2, кузги буғдой + такрорий экин (жухори) + оралиқ экин (мош) + 20 т/га гўнг : ғўза : ғўза. Ҳар бир вариантнинг майдони 240 м2, тўрт такрорланишда олиб борилди. 629 Қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимига киритилган экинларнинг тупроқ ҳажм оғирлигига таъсирини аниқлаш махсадида тажрибадан олдин, амал даври бошида ва охирида тупроқ ҳажм оғирлиги аниқланди. Тупроқ ҳажм оғирлиги тажриба бошланишдан олдинги кўрсаткичлари 0-30 см қатламда 2017 йил кузда 1.42-1.44 г/см3 бўлди. Алмашлаб экиш тизимига киритилган экинлардан сўнг, баҳорда тупроқнинг 0-30 см қатламда вариантлар бўйича ўртача 1.31-1.35 г/см3 ва 30-50 см қатламида 1.49-1.53 г/см3 бўлди. Тупроқ ҳажм оғирлиги кўрсаткичлари ҳамма вариантларда амал даври охирида ортади. Бунда юқори кўрсаткич 1-вариантда, яъни ғўзадан сўнг ғўза экилган назорат вариантида кўзатилади, 0-30 см қатламда 1.46 г/см3 бўлди. Бу баҳордаги кўрсаткичдан 0,11 г/см3 га кўпдир. Кузги буғдойдан кейин такрорий экинлар экилган 2, 3 ва 4 вариантларда тупроқ ҳажм оғирлиги 1.42-1.43 г/см3 бўлиб, ҳажм оғирлиик 0,08-0,09 г/см3 га ортди. Кузги буғдойдан кейин такрорий экин экилиб кузда 20 т/га миқдорида гўнг берилган 5-вариантда тупроқ ҳажм оғирлиги 0-30 см қатламда 1,39 г/см3 бўлди ва бу баҳордагига нисбатан 0,06 г/см3 га кўпдир. Кузги буғдойдан кейин такрорий ва оралиқ экинлар экилган 6 ва 7 вариантларда 0-30 см қатламда 1,39-1,40 г/см3 бўлди ва бу баҳордаги кўрсаткичларга нисбатан 0,07-0,08 г/см3 га кўп. Таъкидлаш жоизки, кузги буғдойдан кейин такрорий, оралиқ экинлар экилган 6 ва 7 вариантларда, такрорий экин экилиб қўшимча 20 т/га гўнг берилган 5-вариантда ва такрорий, оралиқ экинлар экилиб унга қўшимча 20 т/га миқдорида гўнг берилган 8-вариантда тупроқ ҳажм оғирлиги баҳорда 0-30 см қатламда 1,311,33 г/см3 бўлиб, бу назорат варианти кўрсаткичларидан 0,02-0,04 г/см3 га камдир. Кузги буғдойдан кейин такрорий, оралиқ экинлар экилиб, қўшимча 20 т/га миқдорида гўнг берилган 8-вариантда тупроқ ҳажм оғирлиги 1,37 г/см3 бўлди, бу баҳордагидан 0,06 г/см3 га кўп ва назорат варианти кўрсаткичларидан 0,09 г/см3 га кам бўлди. Тупроқ ҳажм оғирлиги, г/см3 Вариантлар Тупроқ қатламлари Тажриба бошланишдан олдинги кўрсаткичлар 2017 й. куз 2019 й. баҳор куз 1 0-30 30-50 1,43 1,54 1,35 1,53 1,46 1,55 2 0-30 30-50 1,42 1,53 1,34 1,50 1,42 1,52 3 0-30 30-50 1,42 1,54 1,34 1,51 1,42 1,52 4 0-30 1,43 1,34 -1,43 630 30-50 1,51 1,52 1,53 5 0-30 30-50 1,44 1,51 1,33 1,50 1,39 1,50 6 0-30 30-50 1,43 1,51 1,32 1,50 1,40 1,51 7 0-30 30-50 1,42 1,49 1,32 1,49 1,39 1,52 8 0-30 30-50 1,43 1,53 1,31 1,49 1,37 1,53 Хулоса. Тупроқ ҳажм оғирлиги 1:2 алмашлаб экиш тизимида кузги буғдой + такрорий экин (жухори ва мош) + оралиқ экин (мош) : ғўза : ғўза; 1:2, кузги буғдой + такрорий экин (жухори) + оралиқ экин (мош) + 20 т/га гўнг : ғўза : ғўза тизимида экилганда ижобий таъсир кўрсатади, яъни ҳажм оғирлик кўрсаткичлари пасаяди. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Кашкаров А.К. Влияние дифференцированной вспашки в севообороте на эффективность удобрений под хлопчатник // Труды Союз НИХИ. – Ташкент. МСХ УзССР. – 1969. – Вып. 15 С. – 167-170 2. Сметов И.У. Научные основы возделывания хлопчатника в условиях Каракалпакстана // Диссертация на соиск. уч. степ. д. с-х. н. в форме научного доклада. – Ташкент. 1994 – 67 с. 3. Исмаилов У.Е. Научные основы повышения плодородия почв. - Нукус “Билим”. – 2004 – 186 с. 4. Халиков Б.М., Намозов Ф.Б. Алмашлаб экишнинг илмий асослари. – Тошкент. “Ноширлик ёғдуси”. 2016 – 222 б.