ҒЎЗАНИНГ ТУРЛАРАРО Ғ2 ОДДИЙ ВА МУРАККАБ ДУРАГАЙИДА ТОЛАНИНГ ИП ЙИГИРУВЧАНЛИК КОЭФФИЦИЕНТИ ТАҲЛИЛЛАРИ
Full text
654 УЎТ: 633.511:632:631.572 ҒЎЗАНИНГ ТУРЛАРАРО Ғ2 ОДДИЙ ВА МУРАККАБ ДУРАГАЙИДА ТОЛАНИНГ ИП ЙИГИРУВЧАНЛИК КОЭФФИЦИЕНТИ ТАҲЛИЛЛАРИ Рахимов Бехруз Абдурашид ўғли Мустақил тадқиқотчи, Тошкент давлат аграр университети Фозилбек Тореев Нуруллаевич, Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент, Тошкент давлат аграр университети Рўзимуродов Элмурод Султонмурод ўғли, Муҳаммаджонов Шаҳриёр Шукуржон ўғли, Магистрант, Тошкент давлат аграр университети [email protected] DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17676044 Аннотaция. Ғўзанинг G.hirsutum L. ва G.barbadense L. турларини маҳаллий навлари иштирокидаги Ғ2 мураккаб дурагайларда оддий дурагайларга нисбатан ип йигирувчанлик коэффициенти бирмунча ижобий ҳолатда эканлиги аниқланди. Калит сўзлар: ғўза, оддий дурагай, мураккаб дурагай, тола сифат кўрсаткичлари, ип йигирувчанлик коэффициенти, танлаш. Аннотация. Установлено, что коэффициент прядильности сложных гибридов F2 с участием местных сортов хлопчатника G.hirsutum L. и G.barbadense L. несколько положительнее, чем простых гибридов. Ключевые слова: хлопок, простой гибрид, сложный гибрид, показатели качества волокна, коэффициент прядильности, селекция. Abstract: The spinning coefficient of F2 complex hybrids containing the local cotton varieties G.hirsutum L. and G.barbadense L. was found to be somewhat higher than that of simple hybrids. Keywords: cotton, simple hybrid, complex hybrid, fiber quality indicators, spinning coefficient, breeding. Кириш. Маълумки, жаҳонда пахта етиштирувчи барча давлатларда янги яратилаётган навларда толанинг сифат белгиси энг муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Ғўзанинг қимматли хўжалик белгилари юқори бўлиши билан бир қаторда тола сифат кўрсаткичлари жаҳон андоза талабларига жавоб бериши зарур. Бугунги кунда пахтачилик агро-кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан толанинг сифат кўрсаткичларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу сабабли, қимматли хўжалик белгиларини битта организда мужассамлантириш учун турлараро дурагайлашдан фойдаланиш бирмунча истиқболли ҳисобланади.
655 Тола чиқими юқори бўлган навларни яратишда якка танловларни амалга ошириш ҳамда чигит вазни ва ҳажми, тола индекси шунингдек, тола чиқими бўйича танлаш ҳамда чиқитга чиқариш ишларини жадаллаштириш лозим [1; 10-12 б.]. Ғўза навлари фақат деҳқончилик талабларигагина эмас, балки енгил саноатимизнинг ҳамда дунё бозорининг пахта толасига бўлган талабларига тўла жавоб берадиган бўлиши лозим. Пахта толасининг сифати jддий ва мураккаб дурагайлаш натижасида яратилган бир қанча андоза навига нисбатан тола сифати юқори эканлиги, IV тип талабларига жавоб берадиган оилалар борлиги кузатилган, асосий қимматли хўжалик белгиларини жипслаштириб, янги нав ва бошланғич манбалар яратиш учун янги тизмалар ажратиб олинган [2; 43-44 -б.]. Тадқиқот услуби. Тадқиқотларда ўрта ва ингичка толали ғўзани чатиштириш натижасида олинган мураккаб дурагайларни қимматли хўжалик белгилари математик статистик таҳлиллари Б.А.Доспеховнинг «Методика полевого опыта» [5] услуби ҳамда Мс Excel дастури асосида амалга оширилган. Натижалар ва мунозара. Тадқиқотларда турлараро Ғ2 оддий ва мураккаб дурагайларни асосий қимматли хўжалик белгилари таҳлиллари бўйича танлаб олинган 25 тадан ўсимликларни толасини ип йигирувчанлик коэффициенти кўрсаткичи таҳлил қилинди. Толанинг сифат кўрсаткичлари “Сифат” сертификатлаш марказида HVI замонавий ўлчов асбобида аниқланди. Маълумки, пахтачилик агрокластерлари томонидан пахта толасини ип йигирувчанлик коэффициентига ҳам эътибор қаратилмоқда. Ип йигирувчанлик коэффициенти Spinning consistency index (SCI) - Узунлик ва пишиқлиқ модулида аниқланадиган ушбу қиймат толанинг ип йигирувчанлик коэффициентини аниқлайди. Дипазони 150 дан баланд–жуда юқори, 140-149 гача юқори, 130-140 гача ўрта, 120-129 гача паст, 120 дан паст жуда паст ҳисобланди. Тадқиқотларда толани сифат белгиларидан ип йигирувчанлик коэффициенти (SCI) бўйича ўрта ва ингичка толали маҳаллий навлар иштирокида олинган Ғ2 оддий ва мураккаб дурагайларда вариацион таҳлил қилинди. Ушбу белги бўйича вариацион қатор 131 дан 170 гача бўлиб, 8 синфларда (К=5) бўлганлиги аниқланди. Толани ип йигирувчанлик коэффициенти Ғ2 оддий дурагайларда ўртача 144,6 дан Ғ2 (С-9082 х Сурхон-100) комбинациясида, 150,8 гача, мураккаб дурагайларда эса 145,6-152,5 бўлиб, аксарият ўсимликлар 3-5 синфларда
656 учради. Ушбу синфларда 141-155 оралиғида бўлиб, оддий дурагайларда 64,0-76,0 %, мураккаб дурагайларда 64,0-68,0 % оралиғида ўсимликлар учради. Андоза сифатида олинган С-6524 навида ип йигирувчанлик коэффициенти 140,9, Сурхон-14 навида 154,6 бўлганлиги қайд этилди. Турлараро Ғ2 оддий дурагайларда ип йигирувчанлик коэффициенти вариацион таҳлилларга кўра 156 дан юқори бўлган ўсимликлар 8 % дан, 24,0 % гача, мураккаб дурагайларда эса 12 % дан, 28,0 % гача ажралиб чиққанлиги аниқланди. Толани ип йигирувчанлик коэффициенти белгиси бўйича ўзгарувчанлик коэффициенти Ғ2 оддий дурагайларда 6,60-7,34 %, Ғ2 мураккаб дурагайларда 7,15-7,67 % оралиғини ташкил этди. Тадқиқотларда Ғ2 мураккаб дурагайларда оддий дурагайларга нисбатан ип йигирувчанлик коэффициенти бирмунча ижобий ҳолатда эканлиги аниқланиб, оддий ва мураккаб турлараро дурагайлардан вариацион қаторнинг чап томонидаги ўсимликлар чиқитга чиқазилиб, вариацион қаторнинг ўнг томонида жойлашган ўсимликлар танланиб, кейинги йилларда тадқиқот ишларини давом эттириш учун ажратиб олинди. Ғўзанинг Ғ2 оддий ва мураккаб дурагайларида толанинг ип йигирувчанлик коэффициенти кўрсаткичи ўзгарувчанлиги Турлараро оддий ва мураккаб Ғ2 дурагайлар К=5 n M±m δ V % 131 - 135 136 - 140 141 - 145 146 - 150 151 - 155 156160 161165 166 - 170 Ғ2 (С-9082 х Сурхон-100) 2 5 10 4 2 1 1 25 144,6±3,2 5 10,2 7,11 Ғ2(С-9082хТермиз34) 2 3 9 5 3 2 1 25 145,7±7,5 6 10,7 7,34 Ғ2 (С-2609 х Сурхон-100) 1 2 5 11 3 2 1 25 146,2±7,6 3 10,7 7,38 Ғ2 (С-2609 х Сурхон-14) 2 4 9 4 3 2 1 25 149,5±7,6 9 10,8 7,28 Ғ2(С-2609хТермиз34) 3 3 10 4 3 1 1 25 145,3±7,3 9 10,4 7,20 Ғ2(ОмадхСурхон14) 2 2 9 5 4 2 1 25 145,8±7,2 0 10,1 6,99 Ғ2(ОмадхСурхон100) 2 3 11 3 4 1 1 25 150,1±7,0 0 9,9 6,60 Ғ2(ОмадхТермиз34) 1 3 10 6 2 2 1 25 150,8±7,4 9 10,5 7,02 Ғ2 [(С-9082 х Сурхон-100) х (С9082 х Термиз-34)] 1 4 9 6 2 2 1 25 145,6±7,3 2 10,3 7,11 Ғ2 [(С-2609 х 2 2 3 11 4 2 1 25 152,5±8,2 11,6 7,63
657 Сурхон-100) х (С2609 х Сурхон-14)] 2 Ғ2 [(С-2609 х Термиз-34) х (С2609 х Сурхон-14)] 1 3 3 4 9 3 2 25 151,8±7,7 6 10,9 7,23 Ғ2 [(Омад х Сурхон-14) х (Омад х Сурхон-100)] 1 2 5 10 4 2 1 25 152,0±8,2 5 11,6 7,67 Ғ2 [(Омад х Термиз-34) х (Омад х Сурхон-100)] 1 1 2 4 11 3 3 25 151,9±7,6 8 10,8 7,15 St. С-6524 2 8 6 4 3 1 1 25 140,9±7,8 2 11,0 7,85 St. Сурхон-14 1 2 3 9 5 3 2 25 154,6±8,5 0 12,0 7,77 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 1. Ибрагимов П., Эргашев Б., Эргашева С. Юқори комплекс белгиларга эга бўлган ғўзанинг селекцион ашёлар таснифи. //Ж. Агроилм Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги журнали илмий иловаси. -2019. -№2 сон. -Б. 10-12 б. 2. Тореев Ф., Ўрозов Б., Шодмонова Г., Эгамбердиев Р. Ғўзани оддий ва мураккаб дурагайлаш натижасида яратилган тизмаларнинг тола сифат кўрсаткичлари. // Ж. O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi журнали -2024. -№3. –Б. 43-44 б.