THE CURRENT STATE OF THE LAND FUND AND ITS USE IN KHOREZM PROVINCE
Abstract
Мақолада Хоразм вилоятида ерларни туманлар орасида тақсимланиши, қишлоқ хўжалик ердан фойдаланувчиларни ҳозирги ҳолати, уларни ташкил етишдаги мураккабликлар очиб берилган. Қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланувчиларнинг ташкил етишда ерларни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ер тузиш лойиҳалари орқали амалга ошириш йўналишлари кўрсатилган.
Full text
143 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue) THE CURRENT STATE OF THE LAND FUND AND ITS USE IN KHOREZM PROVINCE Xikmatullayev Sanjar Izzatullayevich National Research University “Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers” Zarifov Jamshid Davronbek o‘g‘li National Research University “Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers” https://doi.org/10.5281/zenodo.17711926 Аннотация. Мақолада Хоразм вилоятида ерларни туманлар орасида тақсимланиши, қишлоқ хўжалик ердан фойдаланувчиларни ҳозирги ҳолати, уларни ташкил етишдаги мураккабликлар очиб берилган. Қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланувчиларнинг ташкил етишда ерларни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ер тузиш лойиҳалари орқали амалга ошириш йўналишлари кўрсатилган. Таянч сўзлар: ердан фойдаланиш, ерларни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги, екологик талаблар, ер тузиш лойиҳалари. Кириш. Аграр соҳада юз бераётган кенг кўламли ўзгаришлар қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш ҳамда замонавий аграр муносабатларни шакллантириш каби вазифаларни долзарб масалалар сифатида кўрсатмоқда. Мамлакатимизда алоҳида ўрин тутган аграр соҳани янада ислоҳ қилиш, ривожлантириш, жумладан қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш ҳал қилувчи муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида Миллий ҳисобот ер фондининг ҳолатини кузатиш, миқдор ва сифат даражаси бўйича тоифаларнинг тақсимланиши ва ўзгаришларини аниқлаш, ер ресурсларидан оқилона, асраб-авайлаб самарали фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш, иқтисодий ҳамда сиёсий-ижтимоий устувор йўналишларни ривожлантиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси нормалари асосида ер қонунчилиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, янги техника ва технологияларни жорий қилиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш (тиклаш) ва ошириш, ерга оид мунозарали ҳолатларнинг ечимини топиш, амалий тажриба асосида ер муносабатларини тартибга солиш тизимини такомиллаштиришда ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди. Тахлил ва методлар. Хоразм вилояти Республикамизнинг ғарбий қисмда жойлашган. Ҳудуди (6,05 минг кв. км.) шимолдан ва ғарбдан Қорақалпоғистон Республикаси, жанубдан Туркманистон, шарқдан Бухоро вилояти билан чегарадош ҳисобланади. Хоразм вилояти Ўзбекистон Республикасининг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, иқлими кескин континентал ва қуруқ зонага мансуб. Ҳудудда ёз фасли узоқ, жуда иссиқ ва қуруқ, қиш фасли эса қисқа, сувуқ ва кўпинча шамолли бўлади. Ҳавонинг йиллик ўртача ҳарорати 13,2–14,5°C ни ташкил этади.
144 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue) Июнь ва июль ойларида ҳаво ҳарорати 43–45°C гача кўтарилади. Қишда эса ҳарорат -5°С гача тушиши мумкин, баъзан -10°C гача совуқ кузатилади. Қор катлами кам учрайди ва узоқ сақланмайди. Вилоятда шамолли кунлар сони анча кўп, айниқса баҳор ва қиш фаслларида шамоллар кучли ва доимий характерга эга. Баъзи йилларда гармсел шамоллар (ҳарорат ва қурғоқчиликни кучайтирувчи шамоллар) кузатилади. Метеорологик станциялар маълумотларига кўра, вилоятда ўртача йиллик ёғингарчилик миқдори 90–130 мм ни ташкил этади. Ушбу ёғингарчиликнинг 70–80% қисми куз ва қиш ойларида ёғади. Ёзда деярли ёғингарчилик кузатилмайди. Самарали ҳарорат йиғиндиси Хоразм вилоятида 3000–3400°С атрофида бўлиб, бу кўрсаткич вилоятда турли техник ва дон экинларини етиштириш учун қулай агроклиматик шароит яратади. Хусусан, ғўзанинг ўрта ва илк пишар навлари, буғдой, арпа, жаҳар ва полиз экинлари учун мавсумий ҳарорат миқдори етарли ҳисобланади. Вилоят ҳудудида Амударё дариёси орқали сув билан таъминланади. Лекин охирги йилларда сув танқислиги ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммолар агротехник тадбирларни самарали ташкил этишни талаб этмоқда. Хоразм вилояти ҳудудида, асосан, суғориладиган ўтлоқи, бўз-ўтлоқи, ўтлоқибўз тупроқлар кенг тарқалган. Вилоят суғориладиган тупроқлари механик таркиби бўйича қуйидагича: лойли – 1,9 фоиз, оғир қумоқли – 11,7 фоиз, ўрта қумоқли – 49,6 фоиз, енгил қумоқли – 30,0 фоиз, қумлоқли – 6,2 фоиз ва қумли тупроқлар – 0,6 фоизни ташкил этади. Вилоят бўйича суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларининг 12,4 фоизи шўрланмаган (ювилган), 41,2 фоизи кучсиз шўрланган, 39,2 фоизи ўртача шўрланган, 5,3 фоизи кучли шўрланган ва 1,9 фоизи жуда кучли шўрланган тупроқлар ҳисобланади[1]. Вилоят қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи пахтачилик ва ғаллачиликдан иборат бўлиб, пахта экини майдони вилоятдаги суғориладиган ер майдонининг асосий қисмини ташкил этади. Шунингдек, полизчилик, сабзавотчилик ва боғдорчилик ҳам вилоятда яхши ривожланган. Хоразм вилоятида 7,1 минг гектардан ортиқ майдонда кўп йиллик дарахтзорлар мавжуд бўлиб, шундан 4,8 минг гектарини мевали боғлар (олма, беҳи, шафтоли, ўрик, гилос, анор), 0,6 минг гектарини токзорлар, 1,7 минг гектарини эса тутзорлар ташкил этади. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар 285,5 минг гектарни ташкил этиб, шу жумладан экин ерлари 249,1 минг гектар, пичанзор ва яйловлар 21,9 минг гектар, кўп йиллик дарахтзорлар 7,1 минг гектарни ташкил қилади. 2023 йил ҳолатига кўра, Хоразм вилоятининг маъмурий чегарасидаги умумий ер майдони 608,2 минг гектарни ташкил қилиб, шундан жами суғориладиган ерлар 286,5 минг гектарни ёки умумий ер майдонининг тахминан 67 фоизини ташкил қилади[2].
145 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue) 1-жадвал Хоразм вилояти қишлоқ хўжалик корхона ва ташкилотларининг жами фойдаланиладиган ерлар таҳлили (гектарда) Юқоридаги жадвалдан кўринадики вилоят ер фондининг тоифалари бўйича 2023 йилдаги тақсимоти қуйидагича: қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар – 438,1 минг гектар (умумий ер майдонининг 72,0%), аҳоли пунктларининг ерлари – 8,1 минг гектар (1,33%), саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар – 10,5 минг гектар (1,73%), ўрмон фонди ерлари – 8,0 минг гектар (1,31%), сув фонди ерлари – 28,6 минг гектар (4,7%), захира ерлар – 0,1 минг гектар (0,02%)ни ташкил қилади[3]. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг қисман камайиши айрим саноат ва инфратузилма мақсадларида фойдаланиш учун ажратилаётган ерлар ҳисобига юз бермоқда. Вилоятда кучли шўрланган ерлар 32,8 минг гектарни ташкил қилади. Интенсив оқизиб суғориш жараёнида ерларнинг емирилиши ва унумдорлигининг пасайиши кучайиб бормоқда. Бу эса пировард натижасида қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигининг пасайишига олиб келмокда. Бунга маълум даражада шўр ювишда фойдаланилган сувларнинг ирригация тармокларига қайта қўшилиши ҳам сабаб бўлмоқда[4]. Минтакада экологик ҳолатнинг ёмонлашуви, ёзда юкори ҳароартли кунларнинг кўплиги ва йиллик ёғингарчилик микдорининг камайиши натижасида кўп хажмда сув йўқотилиб, унинг бугланиш даражаси ошмокда. Чорва моллари, парандаларнинг касалланиш, кишлок хўжалик зараркунандалари, хусусан, чигирткаларнинг кўпайиш ҳолатлари кузатилмоқда. Орол денгизи ўрнидан чанг тўзонли бўронларнинг тез тез кўтарилиши ва кучайиши Хоразм вилояти сугориладиган ерлари ва яйловларида ҳам кўп миқдорда тузлар тўпланишига сабаб бўлмокда. Бу мазкур худудда қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш ва чорвачиликни ривожлантириш имкониятларини чекламокда, истеъмол килиш учун ярокли ер ости сувларининг камайиб боришига олиб келмоқда[5].
146 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue) Табиий шароитга кўра Хоразм вилояти сув ресурслари билан таъминланганлик даражаси бўйича ҳам мамлакатимизда олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. Вилоятда 2000 - 2013 йилларда бир гектар суғориладиган ер майдонига тўғри келадиган сув сарфи ўртача республика кўрсаткичидан 1,4 маротаба юқори бўлган. Бу асосан шўр ювиш ишларида сув сарфи (умумий сув сарфининг 25%) ортиб бораётганлиги ҳамда сув ресурсларини ортиқча сарфлаш билан боғлиқдир. Вилоят Амударёнинг қуйи қисмида жойлашганлиги сабабли сув таъминоти кўп жиҳатдан ёғингарчилик даражасига боғлиқ бўлиб, унинг ўзгариш коэффиценти ўртача 40 фоиздан ортади[6]. Натижалар ва намуналар. Шунинг учун юқоридаги экологик ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар қуйидаги экологик талабларни ҳисобга олишлари зарур деб ҳисоблаймиз: 1. Худуднинг барча экологик омиллари ва экологик кўрсаткичлари тўғрисида тўла маълумотларга эга бўлишлари; 2. Қишлоқ хўжалигида режалаштирилаётган экин турлари, боғдорчиликда навлар ҳамда чорвачиликка ихтисостирилган фермер хўжаликларида чорва моллари наслларига ижобий таъсир этадиган биотик омилларни аниқлаш зарур; 3. Қишлоқ хўжалигида режалаштирилаётган тармоқлар ривожланишини чекловчи экологик омилларни аниқлаш ва уларнинг салбий таъсирини тугатиш йўлларини аниқлаш; 4. Қишлоқ хўжаликларида режалаштирилаётган экинларининг ҳар бир тури, нави ва дарахтларга нисбатан ҳудуднинг агроэкологик салоҳиятини баҳолаш; 5.У ёки бу экологик омилнинг бошқа омиллар томонидан қисман қопланиш (асосан антропоген) имкониятларини аниқлаш ва айрим омилларнинг ортиқчалигидан келиб чиқадиган салбий таъсирларни тугатиш ёки камайишини қоплашга қаратилган тадбирларни ишлаш[7]. Бу эса минтақанинг экологик ҳолатини яхшилашга ва узоқ муддатли ижтимоийиктисодий тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Худудда экологик мувозанатни яхшилашни таъминлаш кўп жиҳаттан мавжуд табиий ресурслардан айниқса ер-сув ресурсларидан фойдаланишда турли тоифадаги ердан фойдананувчилар ўртасида ўзаро келишилган чора тадбирлар комплексини амалга оширишни талаб этади. Бунда ердан фойдаланувчилар тизимли тарзда ерлардан самарали фойдаланишга таъсир этувчи юқоридаги омилларни бартараф этишлари, бошка стратегик йўналишлар билан бир қаторда янада ҳам устивор соҳа эканлигини, аҳолининг саломатлик даражасига, турмуш шароитига ижобий таъсир этишини инобатга олиб доимий эътиборларини каратишлари лозим деб ўйлаймиз[8]. Хулоса. Вилоятда сув танқислиги 2001, 2008 ва 2011 йилларда кузатилиб, лимитга нисбатан амалда ишлатилган сув миқдори мос равишда 2,0, 1,6 ва 1,5 мартага қисқарган. Сув танқис бўлган йилларда каналлар сувига дренаж тизими сувини маълум улушларда қўшиб ишлатиш тавсия этилган бўлсада, айрим ҳудудларда уни тўғридан тўғри исътемолга йўналтириш ҳолатлари кузатилган. Бу ерларнинг унумдорлиги ва шўрланиш даражасига салбий таъсир кўрсатиб, ерлар балл бонитетининг пасайиб кетиши ҳамда айрим мевали дарахтларнинг қуришига олиб келмокда. Вилоятда фойдаланилаётган сув ресурсларининг 97 фоизи қишлоқ хўжалиги, 2 фоизи коммунал хўжалик ва 1 фоизи бошқа мақсадларга сарф қилинмоқда. Сизот сувлари сатҳи энг юқори бўлган (1,0-1,5 метргача) экин майдонлари вилояти 123 минг гектардан ортиқни ташкил этади.
147 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 (Special issue) Бу умумий экин майдонларининг 46,4 фоизига тенгдир[9]. Амалга оширилаётган мелиорация тадбирлари натижасида бундай ер майдонларининг улуши 2007 йилга нисбатан 10 фоизга яқин қисқарган бўлсада республикада энг юқори кўрсаткичлигича қолмоқда. Вилоят сизот сувлари сатҳи энг юқори бўлган майдонлар улуши 2015 йилда 2022 йилга нисбатан барча туманларда ошган. Айниқса Гурлан, Хонка, Боғот, Хазорасп ва Янгибозор туманларида бундай ер майдонларининг улуши вилоят ўртача кўрсаткичидан ҳам юқоридир[10]. Айрим туманларда сизот сувлари сатҳи энг юқори бўлган ер майдонларининг улуши 30 фоиздан ортиққа ўсганлиги бу борадаги ишлар талаб даражасида эмаслигидан далолат беради. 5-sho‘ba. References 1. Ўзбекистон O‘zbekiston Respublikasi “Yer kodeksi”. T.: Adolat, 2022 2. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019 yil 17 iyundagi “Qishloq xo‘jaligida yer va suv resurslaridan samarali foydalanish chora tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-5742 sonli farmoni. shshsh.lex.uz 3. O‘zbekiston Respublikasining Yer fondi (2015-2022 yillar holatiga) 4. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 28 yanvardagi PF-60 son “2022-2026 yillarga mo‘ljallangan yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasi to‘g‘risida”gi Farmoni.. T., O‘zbekiston, 2022. «Gazeta.uz». 5. Avezbaev S., Volkov S.N. S.Sharipov «Er tuzishni loyihalash» T.: TIQXMMI MTU , 2022.-180b. 6. O‘zbekiston Respublikasi Yer resurslarining holati to‘g‘risida milliy hisobot. T.: 2022. 736. 7. Xorazm viloyatini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish strategiyasi. T.IFMR nashriyoti. 20151996. 8. Avezbaev S. Rasional'noe ispol'zovanie zemel' v nizov'yax Amudar'i. T., Mexnat, 1990 9. Sharipov S.R. “Yer cheklangan resurs, u muhofazaga muhtoj” “O‘zbekiston zamini” ilmiy-amaliy va innovasion jurnali. 2019.№1-son.36-38b. 10. S.Avezbaev, S.R.Sharipov Xorazm viloyatidagi mavjud ekologik holat va uning yerdan foydalanishga ta'siri. “Yer resurslarini barqaror boshqarishda innovasion texnologiyalarni qo‘llash” –Respublika ilmiy-amaliy semenar maqolalar to‘plami.-2018-66-68b.