КОРРУПЦИЯГА ОИД ЖИНОЯТЛАРНИ ТАСНИФЛАШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Abstract
Ушбу мақолада коррупцияга оид жиноятларни таснифлашнинг назарий-ҳуқуқий асослари, жиноят таркибининг элементларини аниқ белгилашнинг аҳамияти ҳамда миллий ва халқаро ёндашувлар ўртасидаги фарқлар таҳлил қилинган. Жиноят объектининг тўғри идентификацияси — коррупцион жиноятларни тўғри квалификация қилиш, ҳуқуқий аниқликни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши самарали кураш механизмларини шакллантиришда ҳал қилувчи омил сифатида баҳоланган. Халқаро стандартлар, хусусан БМТ ва Европа Кенгаши Конвенцияларидаги объектга оид мезонлар миллий ҳуқуқ билан қиёсий ўрганилган. Мақолада маъмурий, квазикоррупцион ва оммавий коррупция жиноятларининг фарқлаш белгилари ҳам ёритилган.
Full text
ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 697 КОРРУПЦИЯГА ОИД ЖИНОЯТЛАРНИ ТАСНИФЛАШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ Нурмуҳаммедова Гўзалхон Баҳодировна Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети Жиноий-ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. https://doi.org/10.5281/zenodo.17727913 Аннотация. Ушбу мақолада коррупцияга оид жиноятларни таснифлашнинг назарий-ҳуқуқий асослари, жиноят таркибининг элементларини аниқ белгилашнинг аҳамияти ҳамда миллий ва халқаро ёндашувлар ўртасидаги фарқлар таҳлил қилинган. Жиноят объектининг тўғри идентификацияси — коррупцион жиноятларни тўғри квалификация қилиш, ҳуқуқий аниқликни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши самарали кураш механизмларини шакллантиришда ҳал қилувчи омил сифатида баҳоланган. Халқаро стандартлар, хусусан БМТ ва Европа Кенгаши Конвенцияларидаги объектга оид мезонлар миллий ҳуқуқ билан қиёсий ўрганилган. Мақолада маъмурий, квазикоррупцион ва оммавий коррупция жиноятларининг фарқлаш белгилари ҳам ёритилган. Калит сўзлар: коррупция, жиноят таркиби, объект, квалификация, халқаро стандартлар, суиистеъмол, манфаатдорлик, квазикоррупция, порахўрлик, давлат хизмати. ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ КЛАССИФИКАЦИИ КОРРУПЦИОННЫХ ПРЕСТУПЛЕНИЙ Аннотация. В статье рассматриваются теоретико-правовые основы классификации коррупционных преступлений, подчёркивается значение правильного определения объекта преступления для квалификации и правоприменения. Анализируются международные стандарты, включая Конвенцию ООН против коррупции и документы Совета Европы, где объект коррупционных преступлений трактуется как совокупность отношений, обеспечивающих целостность публичной службы и доверие общества. Сравнительно изучены национальные подходы, особенности разграничения коррупционных, квазикоррупционных и дисциплинарных правонарушений. Особое внимание уделено влиянию ошибочного определения объекта на судебную практику, санкции и жиноят-ҳуқуқий барқарорликни таъминлаш. Ключевые слова: коррупция, объект преступления, состав преступления, квалификация, международные нормы, злоупотребление, конфликт интересов, квазикоррупция, взяточничество, публичная служба. THE THEORETICAL FOUNDATIONS OF CLASSIFYING CORRUPTION-RELATED CRIMES Abstract. This article examines the theoretical and legal foundations for classifying corruption-related crimes, emphasizing the role of accurately defining the object of the offense in ensuring correct legal qualification and consistent application of criminal law. International standards — particularly the UN Convention against Corruption and the Council of Europe instruments — are analyzed to show how the protected object is linked to public service integrity and societal trust.
ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 698 The study compares national and international approaches, distinguishes corruption, quasi-corruption, and disciplinary violations, and highlights how misidentifying the object may lead to errors in prosecution, sanctions, and legal certainty. Keywords: corruption, criminal elements, object of crime, qualification, international standards, abuse of office, conflict of interest, quasi-corruption, bribery, public service. Коррупцияга оид жиноятларни таснифлашда жиноят таркибини ташкил этувчи элементларнинг алоҳида ўрни мавжуд бўлиб, уларнинг тўғри ва аниқ белгиланиши жиноят-ҳуқуқий квалификация жараёнида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Жиноятнинг объектини илмий асосда таҳлил қилиш коррупциявий хусусга эга бўлган тажовузкор хатти-ҳаракатларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий моҳиятини очиб бериш, жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини тўғри белгиллаш ҳамда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш соҳасида самарали механизмларни шакллантириш учун муҳим назарий ва амалий асос ҳисобланади. Объектни аниқ идентификация қилиш эса жиноийлаштиришнинг доирасини белгилаш, нормаларни тегишли тарзда татбиқ этиш ва ҳуқуқий аниқликни таъминлашга хизмат қилади. Амалиётда коррупцион жиноятларнинг кўпқиррали ва мураккаб моҳияти, уларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, давлат ва жамият ҳаётига таъсири ушбу турдаги жиноятларни таснифлашда ҳар бир элемент — жиноят объекти, объектив томони, субъектив томони ва субъектининг тўғри таҳлил этилишини талаб қилади. Жиноят-ҳуқуқий таҳлил нуқтаи назаридан жиноят таркибининг тузилмасида объект асосий элементлардан бири сифатида қаралади. Унинг мазмуни, тоифаси ва иерархияси жиноятларни тўғри таснифлаш ҳамда ҳуқуқий квалификациясини амалга оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Коррупцияга оид жиноятлар бундан мустасно эмас, балки, аксинча, ушбу турдаги жиноятлар жиноий ҳуқуқдаги объектнинг кўп қиррали ва кўп босқичли табиати билан боғлиқ жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Коррупцияга оид жиноятларни тўғри таснифлашда жиноятнинг тўғридан-тўғри объектини аниқлаш ҳуқуқий баҳолашнинг узвий қисми ҳисобланади. Бу элемент жиноятҳуқуқий муаммоларни илмий жиҳатдан очиб беришда, уларни квалификация қилишда ва оқибатда жиноятчи шахсга нисбатан муносиб жазо тайинлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Жиноят объекти – жиноий хатти-ҳаракат натижасида қонун ҳимоя қилаётган қайси ижтимоий муносабатга зарар етказилганини аниқловчи назарий ва амалий мезондир. Ушбу тушунча жиноятларни классификация қилишда, уларни айрим ҳуқуқий тоифаларга ажратишда асосий нуқта бўлиб хизмат қилади. Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноят объекти – бу жиноий ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик) орқали жабр кўрадиган, давлат томонидан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар мажмуи сифатида қаралади. Бу нуқтаи назардан коррупцияга оид жиноятларнинг ижтимоий хавфлилигини баҳолашда ва уларни таснифлашда объектнинг тури, даражаси ва хусусиятини аниқлаш асосий мезонлардан бири ҳисобланади. Халқаро амалиётда, жумладан, БМТнинг 2003 йилда қабул қилинган Коррупцияга қарши конвенциясида жиноятлар классификациясида объект белгисини белгилашда функционал ёндашув қўлланилади.
ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 699 Масалан, "жамоат хизматининг бутунлиги", "давлат мулкини қонун доирасида бошқариш", "одил судловга бўлган ишонч" каби аниқ ва моҳиятан фаолат функциясига бағишланган объект тоифалари назарда тутилган. Халқаро стандартларда коррупция жиноятлари объекти кенг талқин этилиб, у давлат ва бошқа органларнинг фаолиятига ишончни таъминловчи муносабатлар тизимини ифодалайди. Хусусан, БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси (2003) Муқаддима ва II боб (1–5-моддалар)да объект "жамоат манфаатлари ва давлат функцияларининг адолатли бажарилиши" сифатида кўрсатилади, жумладан: суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқарув тизимлари; жамиятнинг ҳокимият органларига бўлган ишончи ва ҳуқуқ устуворлиги руҳини сақлаш. Конвенциянинг 15-моддаси эса, давлатлар томонидан барча коррупция шакллари (пора олиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, таъсир савдоси, ноқонуний даромадларни легализация қилиш) жиноий жавобгарликка тортилиши лозимлиги белгиланган. Европа Кенгашининг коррупцияга қарши конвенцияси (1999)га кўра, мазкур турдаги жиноятларнинг объекти "ҳуқуқ томонидан муҳофаза қилинадиган жамоат манфаатлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ҳалоллиги" саналади. GRECO тавсиялар тўплами давлат бошқарувида шаффофлик ва бюджет маблағларидан фойдаланиш ишончлилигини ҳимоя қилишни объект сифатида белгиласа, ЕИ OECDнинг 1997 йилдаги хорижий пора олишга қарши тавсияларида объект "халқаро тижорат алоқаларида ҳалоллик ва тенг рақобат" деб эътироф этилган. Хулоса қилиб, халқаро ҳужжатлар коррупция жиноятлари объекти сифатида давлат, маъмурий ва тижорат муносабатларининг бутун тизимини кўриб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этиш борасидаги Асосий Қомус ҳисобланади. Конституция нормаларидан келиб чиқиб, коррупцияга оид жиноятларнинг объектини қуйидагича ажратишимиз мумкин. Хусусан, коррупция Конституциямиз Муқаддимасида мустаҳкамланган “демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат” тамойилини бузиб, ижтимоий тенгсизлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ва ҳокимият суиистеъмолини келтириб чиқаради. Ҳозирги вақтда илмий ва ўқув-методик адабиётларда жиноят объекти масаласига оид қарашлар ичида уни умумий, махсус ва бевосита турларга ажратиш каби нуқтаи назарлар ҳам мавжуд [1]. Коррупция билан боғлиқ жиноятларда умумий объект — бу жиноят қонуни билан муҳофаза қилинадиган ижтимоий муносабатлар мажмуасидир. Ушбу жиноятларнинг махсус объекти — бу давлат ҳокимияти, бошқарув органлари ва жамоат бирлашмалари фаолиятини тартибга солувчи ижтимоий муносабатлардир. Жиноятнинг бевосита объекти эса — жиноий қилмишга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган ва қонун билан муҳофаза қилинадиган муайян турдаги ижтимоий муносабатлардир. У — давлат аппаратининг давлат, жамоат ва бошқарув муносабатлари билан боғлиқ муътадил фаолияти, ҳамда мазкур ижтимоий муносабатлар доирасидаги айрим фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларидир [2].
ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 700 Илмий доирада бу масала юзасидан турлича қарашлар мавжуд. Масалан, профессор М.Х.Рустамбаев коррупцион жиноятларни давлат хизматининг функционал бутунлиги ва жамоатчилик ишончига қарши йўналтирилган жиноятлар сифатида баҳолаш лозимлигини таъкидлайди [3]. Унга кўра, объект давлат ва жамият бошқарув тизимининг институционал тамойиллари билан белгиланиши керак. Амалиёт нуқтаи назаридан, агар жиноят объекти нотўғри белгиланса, унда квалификация жараёнида хато йўл қўйилиши, жиноятчи шахсга нисбатан нотўғри модда қўлланилиши ва оқибатда жазо қонунийлик ва адолат талабларига мос келмаслиги мумкин. Шунингдек, суд амалиётида бир хил жиноят турлари бўйича турлича ёндашувлар вужудга келиб, ҳуқуқий аниқлик ва барқарорликка жиддий зарар етказилиши эҳтимолдан холи эмас. Амалий фаолиятда коррупцияга оид жиноятларни нотўғри классификация қилиш ҳолатларига кўп учраб турилади. Бу эса биринчи навбатда, жиноят объектининг ноаниқ белгиланиши билан боғлиқ. Масалан, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш (205модда) билан боғлиқ жиноятларда баъзан асосий объект сифатида фақат шахснинг ҳуқуқлари кўрилади, ҳолбуки давлат хизматининг манфаатлари биринчи навбатда жабрланувчи ҳисобланади. В.Е.Мельникова коррупциявий жиноятларнинг объекти сифатида «давлат ва жамоат аппарати тартибга солувчи ижтимоий муносабатлар» [3]ни кўрсатади. Унга кўра, бундай муносабатлар давлат органларининг тўғри фаолиятини таъминлашга, уларнинг ички тартиби ва бошқарув механизмларига тааллуқли. Бу ёндашув институционал ёндашувга яқин бўлиб, коррупция давлат механизмлари ишлаш тизимига тааллуқли муносабатларни издан чиқаришига урғу беради. А.Х.Саттаров эса, «давлат ёки жамоат аппарати фаолиятини ташкил этувчи ва жамият талабларига мос келувчи бир тоифали ижтимоий муносабатлар гуруҳи тушунилади» [2], дейди. Унга кўра, коррупция жамиятнинг давлатга бўлган эҳтиёж ва ишончини таъминлашга қаратилган муносабатларни бузади. Бу ерда эътибор марказида фақат давлат ичидаги муносабатлар эмас, балки давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги алоқалар тизими ҳам турибди. Бу ёндашув кенг қамровли ижтимоий-функционал характери билан ажралиб туради. Аслида, икки олимнинг фикрлари ўзаро қарама-қарши эмас, балки турли назарий мактабларга мансуб эканлиги қайд этилади. К.Е.Мельниковнинг позицияси жиноят ҳуқуқи доирасидаги аниқ институтларга таянади, А.Х.Саттаров эса социология ва ҳуқуқ назарияси нуқтаи назаридан объект тушунчасини кенгроқ ифода этади. Шунингдек, А.Х.Саттаровнинг таърифи коррупцияга қарши курашда ҳуқуқий механизмлар билан бирга ахлоқий, мафкуравий ва ижтимоий таъсир воситаларини ҳам ҳисобга олиш кераклигини кўрсатади. Бу эса замонавий ҳуқуқий ислоҳотлар, хусусан, “Янги Ўзбекистон” стратегияси доирасидаги ёндашувларга мос келади. А.А.Отажонов мазкур турдаги жинояларнинг турдош объекти сифатида давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг нормал фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар ҳамда шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари [4] деб кўрсатган. Юридик фанлар доктори Р.А.Зуфаровнинг таъкидлашича, порахўрлик жиноятининг асосий (бевосита) объекти — бу давлат ва жамоат аппаратининг тўғри
ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 701 фаолиятидир. Унинг таърифига кўра: “…объект сифатида фақат қонунга асосланган, вазифалар ва мақсадлар билан белгиланган, давлат томонидан амалга оширилаётган фаолият тушунилади”[5]. Бу таърифдан кўринадики, Р.А.Зуфаров назарий жиҳатдан давлат аппаратининг институционал тузилмасини, яъни давлатнинг ҳуқуқий фаолият юритиш қобилиятини ҳимоя қилишни назарда тутади. Пора олиш билан бевосита бу фаолиятга путур етади. С.В.Максимов эса жиноят таркибининг объект сифатида қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларнинг кенг доирасини, жумладан: давлат хизмати обрўси, фаолиятнинг қонунийлиги, хизмат манфаатларига зид равишда шахсий манфаатларни кўзлаш ҳолатларини белгилаб ўтади. Максимов фикрида объект фақат давлат эмас, балки жамоат ва хусусий сектордаги хизмат фаолияти ҳам бўлиши мумкин[6]. Р.А.Зуфаровнинг қараши амалда давлат хизматини ислоҳ қилиш, хизматчилар масъулиятини ошириш ва порахўрликка қарши институтционал ислоҳотларни асослаш учун муҳим назарий пойдевор ҳисобланса, С.В.Максимовнинг кенг қамровли концепцияси коррупциянинг турли соҳалардаги кўринишларини чуқурроқ тадқиқ қилиш, мултисектор стратегиялар ишлаб чиқиш учун амалий жиҳатдан фойдали бўлади. Коррупциявий жиноятларни ҳуқуқий жиҳатдан таснифлаш уларга қарши курашишнинг тизимли ва самарали стратегиясини ишлаб чиқиш учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада рус олими А.В.Онуфриенко ўзининг концептуал ёндашувида коррупция билан боғлиқ жиноятларни уч тоифага ажратади: фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз этувчи қилмишлар; тижорат ва бошқа ташкилотлар фаолияти доирасида юзага келадиган иқтисодий муносабатларга тааллуқли жиноятлар; давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий муносабатларга даҳл этувчи жиноятлар[7]. Бундаш ташқари, бошқа бир қатор олимлар, коррупцияга оид жиноятларнинг объектини - давлат бошқарув тизими ва унинг авторитети; жамият манфаатлари ва ҳуқуқий тартибот; иқтисодий ва сиёсий институтлар[8]; давлат ёки жамият манфаатларига зиён етказилиши[9] кабилар дея ажратишганлигини кўришимиз мумкин. А.А.Отажонов коррупцияга оид жиноятларни содир этиш субъектининг хусусиятига кўра уларни қуйидаги гуруҳларга ажратган: 1) давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахси томонидан содир этиладиган жиноятлар: ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 205-м); ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш қилиш (ЖК 206-м); ҳокимият ҳаракатсизлиги (ЖК 208-м); мансаб сохтакорлиги (ЖК 209-м); пора олиш (ЖК 210-м); 2) давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчиси томонидан содир этиладиган жиноятлар: давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши (ЖК 214-м); 3) ҳар қандай шахс томонидан содир этиладиган жиноятлар: пора бериш (ЖК 211м); пора олиш-беришда воситачилик қилиш (ЖК 212-м); давлат органининг, давлат
ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 702 иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш (ЖК 213-м)[4]. И.С.Паршин ўзининг илмий тадқиқотларида коррупциявий жиноятларни классификация қилишни коррупцияга қарши кураш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи муҳим восита сифатида эътироф этади. Унинг фикрича, бундай классификация муайян турдаги жиноятларни алоҳида гуруҳларга ажратиш имконини беради, бу эса ҳуқуқий масъулият чораларини мақсадга мувофиқ белгилашга, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга ҳамда ҳуқуқий тартибни тизимли асосда таъминлашга кўмаклашади [10]. Муаллифнинг таклиф этишига кўра, коррупциявий жиноятларни қуйидаги мезонлар асосида гуруҳлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади: жиноят содир этувчи шахснинг ҳуқуқий мақомига қараб: – Давлат ва мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятлар, – Тижорат ва бошқа нодавлат ташкилотларда бошқарув функцияларини амалга оширувчи шахслар томонидан содир этилган жиноятлар; коррупциявий жиноятларнинг ижтимоий соҳаларга таъсир даражасига кўра: – Иқтисодий соҳадаги фаолиятни бузувчи жиноятлар, – Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи жиноятлар [10]. Б.В.Сидоров, А.Е.Комиссаровлар ўз мақоласида коррупцион жиноятларни қонунчиликдаги таърифлашда асос бўлиши лозим бўлган қуйидаги белгиларни ажратиб кўрсатган: биринчидан, субъект — коррупция ва унга оид ҳуқуқбузарликлар (жиноятлар)нинг субъекти, албатта, мансабдор шахс ҳисобланади. Бу шахс ўз ваколатлари ва хизмат лавозимидан фойдаланиш имкониятларига эга бўлган шахс бўлиши лозим; иккинчидан, объектив томон — коррупциянинг ижтимоий ҳодиса ва ҳуқуқбузарлик сифатидаги объектив томони жамиятда эгаллаган мавқе ва мансабдор шахснинг ўз ваколатларидан тор шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишидан иборатдир. Бу ҳаракатлар жамият ва давлат манфаатларига зид келади ва "ўз ҳуқуқ ва имкониятларидан ноқонуний, жиноий фойдаланиш" билан ифодаланади. Ушбу фаолият зўравонликсиз хизмат ваколатидан суиистеъмол қилиш сифатида баҳоланиши лозим [11]; учинчидан, келишув — коррупция ва унга оид жиноятлар ўз табиатига кўра, икки томонлама келишув орқали амалга ошириладиган ғаразли фаолиятдир. Бу ерда шахслар ўртасидаги яширин келишув ва ўзаро манфаатдорлик механизми коррупцион алоқаларнинг асосини ташкил этади тўртинчидан, манфаатдорлик ва ғаразли мақсадлар — мансабдор шахс ўз ваколатларидан шахсий бойлик орттириш, пора олиш, мансабий оғир жиноятлар содир этиш мақсадида фойдаланади. Ушбу ҳолатлар ўз моҳиятига кўра коррупцион ҳуқуқбузарликларнинг алоҳида тоифалари сифатида тан олиниши лозим[12]. И.А.Савенконинг таъкидлашича, коррупцион жиноятларни икки асосий гуруҳга — оммавий (публичные) ва хусусий (непубличные) коррупцион жиноятларга ажратиш мақсадга мувофиқдир. Биринчи гуруҳ — оммавий коррупцион жиноятларга қуйидагилар киради: мансаб ваколатларидан суиистеъмол қилиш; тадбиркорлик фаолиятида ноқонуний иштирок этиш; пора олиш; пора бериш; мансаб сохтакорлиги; пора олишга провакация қилиш; гувоҳ, жабрланувчи, эксперт ёки таржимонни пора эвазига оғдириш; шунингдек, сайлов комиссиялари ёки референдум ўтказиш комиссиялари фаолиятига
ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 703 тўсиқ қўйиш ва бу ҳаракатларга пора элементларини қўшиш ҳолати (141-модда, 2-қисм, «а» банди). Шу билан бирга, манфаатдорлик ёки шахсий қизиқиш мавжуд бўлган ҳолларда, мансаб ваколатларидан четга чиқиш (286-модда) ҳам коррупцион жиноят сифатида баҳоланади[13]. А.И.Мизерия томонидан коррупция турларини жамият учун хавф даражасига қараб қуйидагича таснифлаш таклиф этилган: а) Коррупция — ҳуқуқбузарлик (проступок). Бу шаклдаги коррупцион ҳаракатлар маъмурий, интизомий ёки ахлоқий меъёрларни бузиш билан чекланади ва жиноий жавобгарликка эмас, балки фақат интизомий ёки маъмурий чораларга асос бўлади. Масалан, манфаатлар тўқнашувини ёпиш, хизмат доирасидан ташқарида хизмат автоуловидан фойдаланиш, ахлоқий этикага зид совғаларни қабул қилиш каби ҳолатлар. б) Коррупция — жиноят ёки коррупциявий жиноятчилик. Бу ҳолатда коррупцион хатти-ҳаракатлар жиноий хусусият касб этади ва жиноят кодексида махсус нормалар билан назарда тутилган. Бундай ҳаракатлар давлат ҳокимияти, давлат хизмати, жамоатчилик ишончи ва қонун устуворлигига жиддий зарар етказади. Масалан, пора олиш (ЖК 290-модда), пора бериш (291-модда), ваколатлардан суиистеъмол қилиш, мансаб ваколатларини ошириш ва бошқа шунга ўхшаш оғир жиноятлар[14]. Бу тасниф, биринчи навбатда, ҳуқуқий квалификацияда аниқликни таъминлаш, иккинчидан эса — коррупциянинг профилактикаси ва унга қарши кураш чораларини турлича ёндашув билан белгилаш учун амалий аҳамиятга эга. Жамият учун хавф даражаси коррупцион фаолиятга нисбатан қўлланиладиган санкцияларнинг тури ва қатъийлигини белгилашда ҳал қилувчи мезон ҳисобланади. И.А.Савенко ўзининг илмий тадқиқотларида коррупциявий жиноятларнинг самарали ҳуқуқий таҳлилини таъминлаш мақсадида уларни турли асослар бўйича классификация қилиш зарурлигини таъкидлайди. И.А.Савенконинг таъкидлашича, илмий тадқиқотларда коррупцияга оид жиноятларни қуйидагича таснифлаш таклиф этилади: субъектига кўра — давлат хизматидаги шахслар ва бошқарув функцияларини бажараётган шахслар; қасд қилинган объектнинг хусусиятига кўра — давлат хизмати, фуқаролар манфаатлари, давлат ҳокимияти органларининг фаолият юритиш тартиби; содир этиш усулига кўра — актив (масалан, пора бериш) ёки пассив (масалан, ноқонуний манфаат олиш); ижтимоий хавфлилик даражасига кўра — масалан, пора олиш, мансаб сохтакорлиги, тадбиркорликда ноқонуний иштирок ва бошқалар[13]. Бизнингча, ушбу классификация коррупциявий жиноятларни янги шакллари ва тенденцияларини назарий жиҳатдан ўрганиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида аниқ ва тизимли ёндашувни таъминлаш, шунингдек превентив чоралар самарадорлигини ошириш учун муҳим назарий ва амалий асос вазифасини ўтайди. У ҳар бир жиноятни унинг ҳуқуқий, ижтимоий ва криминологик хусусиятларига кўра таҳлил қилишга имконият яратади. Х.А.Умаровнинг таъкидлашича эса, коррупцион жиноятларнинг классификацияси асосан қуйидаги мезонларга таяниш керак: мотив (ғаразгўйлик ниятида), объект хусусиятига кўра (мансабдор шахс) ва субъекти (мансабдор шахс)[15].
ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 704 Бундан ташқари, коррупцияга оид жиноятларни бевосита (асосий – мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, порахўрлик) ва факультатив (ҳамроҳ - далилларни сохталаштириш, компьютер ахборотига ноқонуний кириш каби жиноятлар киради, агар улар моддий ёки бошқа турдаги шахсий манфаат кўзланган ҳолда содир этилган бўлса) каби тоифаларга ажратиш тарафдорлари [14] ҳам мавжуд. И.С.Паршин ЖК моддаларини қуйидаги асосларга биноан туркумлашни таклиф этган: мансабдорлик билан боғлиқ коррупцион жиноятлар; пора олиш ёки пора бериш шаклида содир этиладиган коррупцион жиноятлар; коррупцион жиноятларни содир этиш учун шароит яратиб берувчи жиноятлар: а) коррупцион жиноятларга кўмаклашувчи ва махсус субъект ҳисобланмайдиган шахслар томонидан содир этиладиган жиноятлар; б) коррупцион жиноятларга асос бўлиб хизмат қилувчи ёки уларни яширувчи, шунингдек, мансабдор шахслар, давлат хизматчилари ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари хизматчилари томонидан содир этиладиган жиноятлар; бошқа мансабдор шахслар томонидан содир этиладиган “коррупцияга яқин” жиноятлар[10]. М.А.Багмет ўзининг полиция ходимлари фаолиятида коррупцион жиноятларнинг объектив аломатларини тадқиқ этишга бағишланган илмий ишида коррупциявий хаттиҳаракатларни яширин ва мураккаб схемаларни кўрсатиб берган: пул маблағларини мансабдор шахсга бевосита ёки воситачи орқали бериш. — Бу ҳолатда пул бериш жараёни оддий тижорат келишуви ёки расмий хизмат муносабати деб кўрсатилади; пора бериш шаклида мулк, мулкий табиатдаги хизматлар ёки мулкий ҳуқуқларни бериш, кейинчалик уларни пулга қайта баҳолаш; бақарор бўлмаган ёлғон қарзни “ўтказиб юбориш” орқали моддий қийматларни бериш. — Масалан, гўёки мавжуд бўлмаган қарзни қайтариш тарзида пул ёки моддий бойлик бериш; мулкни фуқаро-ҳуқуқий битимлар орқали яширин тарзда бериш схемалари: қимматбаҳо буюмларни баҳосидан анча паст нархда сотиш; мулкни сунъий равишда баланд нархда сотиб олиш; қимор ўйинлари (масалан, карта ўйинлари) орқали ғолибни имитация қилиш ва пора сифатида ютқазиш; ёлғон меҳнат шартномалари тузиш ва улар асосида пора олувчи, унинг қариндошлари ёки ишончли шахсларига “иш ҳақи” тўлаш; техник ёрдам кўрсатиш деб кўрсатилиб, аслида амалга оширилмаган хизматлар учун пул тўлаш; лекциялар, адабий ишлар ва бошқа интеллектуал хизматлар учун сунъий равишда юқори гонорар белгилаш. — Бу тўловлар аслида “расмий” кўринишдаги пора шаклида амалга оширилади; пудрат шартномаларини мансабдор шахс манфаатида, жуда паст ҳақ эвазига тузиш; мансабдор шахс манфаатини кўзлаб, бажарилмаган ишлар ёки хизматлар учун ҳақ тўлаш [16]. М.А.Багмет томонидан таклиф этилган ушбу схемалар коррупцион жиноятларнинг аниқлаш ва квалификация қилиш жараёнида катта назарий ва амалий аҳамиятга эга. Улар мансабдор шахслар томонидан коррупцияни ҳуқуқий форида яширин тарзда амалга оширишнинг кўп қиррали ва мураккаб усулларини очиб беради. Ушбу ҳолатлар Жиноят кодексидаги коррупцион жиноятлар таркиби ва уларни исботлаш механизмларини таҳлил этишда асос бўлиб хизмат қилади. И.А.Мамедов барча коррупцион жиноят таркибларининг классификацияси, яъни коррупцияга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий воситалари сифатидаги шакллари қонун чиқарувчи томонидан уларнинг жиноят-ҳуқуқий муҳофаза объектига қараб амалга
ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 11 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 705 оширилиши тўғрисидаги қарашларига биноан, қуйидаги таснифини келтиради: бошқарув тартибига қарши жиноятлар ҳамда иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар[17]. Юқоридаги барча фикрларни инобатга олган ҳолда, бизнинг фикримизча, коррупциявий йўналишдаги жиноятлар тизимини тузишнинг энг содда ва мантиқий усули – бу жиноятларнинг бевосита объектига (яъни тажовуз қилинаётган умумий ижтимоий муносабатларга) асосланган ҳолда, Жиноят кодекси бўлимлари (боблари)га мувофиқ равишда тизимлаштириш мақсадга мувофиқ: иқтисодиёт соҳасидаги коррупцияга оид жиноятлар – ЖК 167-моддаси учинчи қисмининг «д» банди, 168-моддаси учинчи қисмининг «в» банди, 1929, 19210-моддалари, 19211-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди; бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид жиноятлар - ЖК 205-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди, 206-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди, 208-моддасининг иккинчи қисми, 209-моддаси иккинчи қисмининг «в» банди; порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар - ЖК 210, 211, 212, 213, 214-моддалари, 21412142-моддалари; ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ коррупцияга оид жиноятлар – ЖК 301-модда. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳлар. 3 томлик. Махсус қисм. Т.2. – Тошкент: Yuridik adabiyotlar publish, 2024. 2. Саттаров А.Х. Борьба с должностными злоупотреблениями в подсобных сельских хозяйствах предприятий и организации. Автореф. ... канд. юрид. наук. – Т., 1990. – 10 стр. 3. Мельникова К.Е. Должностные преступления. Вопросы уголовно-правовой квалификации. – М.: ВЮЗИ, 1985. –С. 6. 4. Отажонов А.А. «Бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик»: Ўқув қўлланма. – ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. – 7-б. 5. Зуфаров Р. А. Уголовная ответственность за получение взятки (уголовно-правовые аспекты): автореф. дис. ... канд. юрид. наук: 12.00.08 / Акад. наук Респ. Узбекистан, Ин-т философии и права им. И. М. Муминова. – Ташкент, 1994. – 27 с. 6. Максимов С.В. Коррупция. Закон. Ответственность. М. Учебно-консультационный центр «ЮрИнфоР», 2000. Стр.17 7. Онуфриенко А. В. Система преступлений коррупционной направленности: дис. … канд. юрид. наук. М., 2015. 234 с. 8. Малышева Ю.Ю. Понятие коррупционного преступления по уголовному законодательству современной России // Угрозы и безопасность. 2012. № 36 (177). 9. Ваулина Т.И. Ответственность за коррупционные преступления: международный и уголовно-правовой аспекты // Российское право: образование, практика, наука. 2016. № 6. С. 37–40.; Рахметов С.М. О ходе имплементации норм международных конвенций по вопросам борьбы с коррупцией в уголовное законодательство Республики Казахстан // Вестник Института законодательства Республики Казахстан.