«ОЗИҚ ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ» ТУШУНЧАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ
Full text
39 УДК 574 (575, 172) «ОЗИҚ ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ» ТУШУНЧАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ Байжанов Қ. Қ. Бердақ номидаги ҚДУ, мустақил изланувчиси Байжанова Н.Қ. Ўзбекистон экологик партияси DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17744817 Abstract: The article examines various perspectives on the concept of food security. The authors believe that studying these issues is a pressing issue today. Key words: FAO - Food and Agriculture Organization, UN – United Nations, Rome Declaration, SCO - Shanghai Cooperation Organization, Grain crisis, WHO – World Health Organization, UNICEF, Physiological needs. Аннотация: В статье рассмотрены различные точки зрения об понятие продовольственной безопасности. Авторы, считают, что изучение по этим вопросам является актуальными задачами сегодняшнего дня Ключевые слова: ФАО – Продовольственная и сельскохозяйственная организация, ООН – Организация объединенных наций, Римская декларация, ШОС – Шанхайская организация сотрудничества, Зерновой кризис, ВОЗ – Всемирная организация здравоохранения, ЮНИСЕФ, Физиологические потребности человека. Қисқача мазмуни: Мақолада озиқ-овқат хавфсизлиги тушунчасини таърифлашда турли ёндашувларнинг мавжудлиги ва бу борада тадқиқотлар олиб борилишини муаллифлар, бугуннинг долзарб масаласи эканлигини илгари суради Таянч сўзлар: ФАО, БМТ, Рим декларацияси, ШҲТ, Дон инқирози, ВОЗ, Юнисеф, Физиологик эҳтиёжлар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг Самарқанд Саммитида иштирокчилар эътиборини мамлакатлар қишлоқ хўжалиги ва озиқовқат хавфсизлиги масалалари бўйича глобаль даражада ҳал қилишга қаратганди. БМТ – маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунёнинг 1 млрд 100 мингдан ортиқ аҳолиси камбағал ва очарчиликда ҳаёт кечиради. Шундай бир пайтда, ҳар йили дунё аҳолиси томонидан 1 млрд тоннадан ортиқ озиқ-овқатлар ташлаб юборилмоқда. Озиқ-овқат хавфсизлиги ва унинг таркибий қисмларини талқин қилиш ва аниқлаш бўйича турли ёндашувлар ўтган асрнинг бошлари ва иккинчи жаҳон уруши йилларида жаҳон миқиёсида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муаммосининг кескинлашганлиги туфайли кўлами кенгайди. Ушбу
40 муаммони ҳал этиш мақсадида БМТ доирасида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилот тузишга ҳаракат бошланди. 1943 йили 18 майдан 3 июнгача бўлган вақт оралиғида АҚШнинг ХотСпрингс шаҳрида дунёнинг 46 мамлакати вакиллари иштирокида озиқ-овқат ва қишлоқ хужалиги масалалари бўйича халқаро ташкилот тузиш бўйича конференция ташкил этилган. Конференцияда давлатларга миллий қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларига божхона божларини пасайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, янги ташкилотнинг номини Бирлашган Миллатларнинг «Озиқовқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти» (ФАО) деб номлаш таклиф қилинган [3]. Лекин, «Озик-овқат хавфсизлиги» атамаси халқаро муамолага1972-1973 йилларда юз берган «Дон инқирози»дан кейин кириб келган ва бу даврда ривожланган мамлакатларда ортиқча озиқ-овқат ишлаб чиқариш юзага келган ҳолатда ривожланаётган дунё мамлакатларида аҳоли ўртасида очарчилик вужудга келиб бу муаммо жаҳон ҳамжамиятида муҳокама қилина бошлаган. Ушбу муҳокамалар замирида 1974 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясида ФАО томонидан ишлаб чиқилган «Жаҳонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Халқаро мажбуриятлар» маъқулланган. Аммо бу ҳужжатда «озиқ-овқат» хавфсизлиги» атамасига таъриф берилмаган. «Озиқовқат хавфсизлиги» бўйича тушунча дастлаб БМТнинг 1994 йилдаги Ривожланиш дастурига кўра, яъни озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ва уларга эркин эришиш, бунинг учун етарли тўлов қобилиятига эгалик маъносида баён қилинган. 1996 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган Олий даражадаги Рим Халқаро учрашувида «Бутун дунё озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Рим декларацияси» қабул қилинади [1]. Ушбу декларацияда «ҳар кимнинг яшаш ва муносиб овқатланиш ҳуқуқига мувофиқ саломатлиги учун хавфсиз ва тўлақонли озиқ-овқат маҳсулотларига эришиш ҳуқуқига эга» эканлиги тасдиқланган. Тадқиқотлар қўрсатишича илмий адабиётларда «озиқ-овқат хавфсизлиги» тушунчасининг мазмунини таърифлашга турли ёндашувлар мавжуд. Энг кўп тарқалган таърифга кўра, озиқ-овқат хавфсизлиги шундай ҳалотки, бунда барча инсонлар вақтнинг ҳар қандай лаҳзасида фаол ва соғлом турмуш кечириш учун зарур бўлган хавфсиз овқатга етарли миқдорда жисмоний ва иқтисодий жиҳатдан эришишдир. Ушбу таърифга кўра, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мамлакат иқтисодиёти ва агросаноат мажмуасинининг ривожланиш даражасига боғлиқлиги ҳамда аҳолининг соғлиги учун хавфсиз бўлган экологик соф маҳсулотлар билан унинг тўлов қобилиятига мос нархларда ҳамда илмий
41 асосланган истеъмол меъёрларни таъминлашга имкон берадиган ҳажмларда олиш имкониятига эга бўлиш шартлиги қайд этилади. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда фақат қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуасигина иштирок этади дейиш унчалик тўғри эмас. Ушбу тармоқ ва соҳаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги улкан роли ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳалари иштирок этади. Шунингдек, давлатнинг аграр саноат бюджет-солиқ, пул кретид каби сиёсий дастаклардан оқилана фойдаланиш ҳамда институционал, ижтимоий-иқтисодий шароитларни вужудга келтириши муҳим аҳамиятга эга. Озиқ-овқат хавфсизлиги тушунчаси тизимининг муҳим элементлари қуйидагилардан иборат бўлиб: I. Озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли даражадаги таъминатига эришиш ва импортга боғлиқлик даражасини кескин камайтириш: а) ўртача 70 фоизгача, б) асосий маҳсулотлар бўйича 90 фоизгача II. Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳарид қилишда аҳолининг барча қатламлари учун тенг имкониятлар яратиш; Бунда: а) етарли ва самарали логистик тизим шакллантириш, б) маҳаллаларда савдо шаҳобчаларини ташкил қилиш. III. Озиқ-овқат маҳсулотларининг бозордаги баҳоси аҳолининг барча қатламлари учун ҳарид қилиш қобилиятидан ошиб кетмаслигини таъминлаш. Бунда: а) тадбиркорларни қуллаб-қувватлаш б) кам даромадли аҳоли қатламларини ҳимоя қилиш (иш ўринлари, манзилли ҳимоя) IV. Таркиби бўйича инсон соғлиги учун хавфсиз ҳамда озуқавий аҳамияти бўйича сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотини йўлга қуйиш. Бунда: реал ишлайдиган тизимни шакллантириш талаб этилади, жумладан: а) сифат устидан давлат назорати, б) сифат устидан жамоатчилик назорати. Бундан кўриниб тўрибдики озиқ-овқат хавфсизлиги тушунчасининг дарҳақиқат муҳим элементлари сифатида озиқ-овқатга ҳам миқдор жиҳатидан ҳам иқтисодий жиҳатдан эришиш ишончлилик ва барқарорлик каби хусусиятлари асос қилиб олинади. Бунда, озиқ-овқатга жисмоний эришиш деганда хавфсиз ва туйимли озиқ-овқат маҳсулотлари билан етарли миқдорда таъминланиш имкониятига эга бўлиши тушунилади. Хулоса қилиб айтганда, озиқ-овқат хавфсизлиги жуда кенг тушунча бўлиб, у энг аввало, аҳоли эҳтиёжини физиологик меъёрларга мос равишда истеъмол товарлари билан таъминлашни назарда тутади.
42 Адабиётлар 1. Римская декларация по всемирной продовольственной безопасности АПК экономика, управление – Москва, 1997, №2 стр 3-7. ФАО ООН. 2. ФАО/ВОЗ. Устойчивое здоровое питание – Руководящие принципы – 2020, - 44с 3. Эгамбердиева Н.М., Атаниязова Р.А., Исакова Л.И. Оилада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – соғлом турмуш асоси. Маҳалла ва оила Тошкент – 2023. 5-12 бетлар 4. UNICEF. Болалар озиқ-овқат ва овқатланиш. Дунё болаларининг ҳолати. 2019. 24-бет