scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

СОЯНИНГ ЎСИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА ЭКИШ МЕЪЁРЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ

Ҳолиқулов Омонқул Ахрорович; Мамиров Нурбек Воитқул ўғли; Норбутаева Бегойим Хусан қизи

Full text

339 УЎТ:633.11.655. СОЯНИНГ ЎСИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА ЭКИШ МЕЪЁРЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ Ҳолиқулов Омонқул Ахрорович: ДДЭИТИ Сирдарё ИТС Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари. ORCID ID: 0009-0000-2122-8328 Мамиров Нурбек Воитқул ўғли Агротеҳнология ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлим бошлиғи. ORCID ID:0009-006-2956-0038 Норбутаева Бегойим Хусан қизи қ.х.ф.ф.д.к.и.х. ДДЭИТИ Сирдарё илмий-тажриба станцияси ORCID ID: 0009-0002-5066-7818 DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17752416 Аннотация:Мазкур мақолада соянинг махаллий нав ва хорижий навини ҳосил эълментларини шаклланиишига маъдани ўғит муъёрлани таъсирини аниқлаш тўғрисидаги маълумотлар ўрин олган. Тадқиқотнинг объекти сифатида соя ўсимлигини махаллий Тўмарис ман-60 нави,экиш,пишиш фазалар кесимда ўзгаришни олинган.Тадқиқот натижасида бир туп ўсимликдаги барглар сони ,кўчат қалинлиглари ўрганилаган. Калит сўзлар: соя, нав, вариянт барг юза сатхи, гуллаш, дуккаклаш ,пишиш.грамм. Аннотация: В статье представлены сведения по определению влияния минеральных удобрений на формирование элементов урожайности местных и зарубежных сортов сои. В качестве объекта исследования взято растение местного сорта сои Томарис МАН-60, а также изменение его фаз посадки и созревания. Ключевые слова: тень, сорт, вариант уровня листовой поверхности, цветение, образование стручков, созревание. грам. Abstract: This article contains information on determining the effect of mineral fertilizers on the formation of yield elements of local and foreign varieties of soybeans. As an object of the study, the local Tomaris man-60 variety of soybean plant, the changes in planting and ripening phases were taken. Keywords: skin, variety, variant level of leaf surface, flowering, formation of pods, ripening. gram. Кириш:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853–сонли “Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда алмашлаб навбатлаб экиш тизимига соя экинини асосий экин сифатида қўшиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ҳамда ошириш мақсадида асосий майдонларда тупроқ унумдорлигини оширувчи соя экинини етиштириш 340 технологиясини такомиллаштириш, мақбул ўғитлаш меъёрларини белгилаш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришиш каби белгиланган вазифаларни бажаришда асос бўлади. Дунё деҳқончилигида соя экини буғдой, шоли, маккажўхоридан кейинги ўринни эгаллайди. Соя ўсимлиги дони ва оқсилидан тўрт юздан зиёд турли хил маҳсулотлар тайёрланади ва улар ҳалқ хўжалигининг барча соҳаларида ишлатилади. Дуккакли экинлардан ҳисобланган соя ўсимлигининг бутун дунё деҳқончилигида кундан-кунга экин майдонлари кенгайиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ2832-сонли “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиқарори қабул қилинди.Мазкур қарорда 2017-2021 йилларда соя ўсимлигини экиш майдонлари ҳажмини босқичма-босқич кенгайтириш ва мой ишлаб чиқариш миқдорини ошириш вазифаси юкланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3144-сонли қарор билан 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сонли “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича қабул қилинган қарорда “20172021 йиллар давомида республикада юқори ҳосилли соя навларини яратиш, бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш, етиштириш ва майдонини кенгайтириш соянинг юқори оқсилли ва мойли навларини танлаш, етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш топшириғи берилган. Ҳозирда Республикада суғориладиган турли тупроқ иқлим шароитлари учун экишга тавсия этилган соя навларининг маъдан ўғитлар билан озиқлантириш меъёрлари тўла илмий асосда ишлаб чиқилмаганлиги сабабли етиштирилаётган соя дони саноат талабларига тўла жавоб бермаяпти, шу жихатдан бугунги кунда Республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида соя навларини маъдан ўғитлар билан озиқлантириш меъёрлари ва муддатларини белгилаш, суғориш режимларини ўрганиш, факторларни соянинг ўсиш ривожланишига, ҳосилдорлик ва дон сифат кўрсаткичларига таъсирини илмий асослаш, биологик хусусиятларини хисобга олиб жойлаштиришни ҳамда етиштириш агртехнологиясини ишлаб чиқиш зарурияти туғилмоқда Натижалар ва мунозара.Экиш меъёри ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки ўсимлик учун оптимал экиш меъёрини аниқлаш унинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади. Муҳими, ўсимлик сув, озуқа, ёруғлик нуридан самарали фойдаланиб 341 ҳосил миқдори ва унинг сифатли бўлишини кафолатлайди. Соянинг Тўмарис – Ман нави билан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, дала шаротида унувчанлик 97.4-97,5 % ни ташкил этди. Ушбу маълумотлардан унувчанлик бўйича вариантлар ўртасида фарқ қайд этилмади. Буни мазкур рақамларнинг статистик кўрсаткичлардан ҳам кўриш мумкин. Айнан шундай натижа унувчанлик учун сарфланган кун бўйича ҳам қайд этилди. Барча вариантларда соч уруғи 10 кунда униб чиқди. Учинчи барг ҳосил бўлиш фазаси гектарига 222 минг экилган вариантда8.33 кунда содир бўлган бўлса 277минг вариантда -8.32 кунни ва 377 минг вариантда -8.33 кунни ташкил этди. Шоналаш фази 3 та барг ҳосил бўлгандан кейин 11 кунда бошланди. Барча вариантларда айнан ушбу кўрсаткич қайд этилди. Гуллаш фазасида вариантлар ўртасида фарқ қайд этилди. Гектарига 222 минг соя экилган варианда гуллаш фазасининг давомийлиги 10 кунни ташкил этган бўлса 277 мингли вариантда11 кунни ва 377мингли вариантда -12 кунни ташкил этди. Дуккклаш фазасининг давомийлиги барча вариантларда 10-11 кунни ташкил этди. Пиши фазасининг давомийлиги вариантлар кесимида 86.33,86.0 ва 85.66 кунни ташкил этди. Ўсув даври биринчи варианда 126 кунни, 2варианда(277 минг) 127 кунни ва 3-варианда 128 кунни ташкил этди. Ушбу маълумотлардан қалин экилган вариантда ўсув даври сийрак экилган вариантга нисбатан бир кунга ошганлиги қайд этилди. Экиш меъёрлари соянинг ривожланиш фазаларининг давомийлиги таъсирини 1-расмдаги маълумотлардан ҳам кўриш мумкин. Пишиш фазасидан ташқари қолган барча фазаларнинг улиши 10% атрофида бўлди. Ушбу фазалар давомийлиги бўйича вариантлар ўртасида кескин фарқ кузатилмади. Пишиш фазаси бошқа фазаларга нисбатан узоқ давом этди. Мазкур фаза вегетация даврининг 60 % дан ортиғини қамраб олди. 0,00 10,00 20,00 30,00 40,00 50,00 60,00 70,00 1 2 3 4 5 6 % Фазалар 342 1-расм. Экиш меъёрларининг ўсиш ва ривожланиш фазаларига таъсири Изох: 1-униб чиқиш фазаси; 23 та барг ҳосил қилиш фазаси; 3шоналаш фазаси; 4-гуллаш фазаси; 5-дуккалаш фазаси ; 6-пишиш фазаси. Ҳулоса:Экиш меъёри ўсимликда шаклланган барглар сони таъсир этди. Буни 2-расмдаги маълумотлардан кўриш мумкин. Экиш меъёри гектарига 222 минг донани ташкил этган ҳолатда битта ўсимликдаги барглар сони 21 тани ташкил этган бўлса , гектарига 277 минг экилганида -20 тани ва 377 та экилганида -18.9 тани ташкил этди. Бу ўз навбатида битта ўсимликдаги барг юза сатҳига ҳам таъсир кўрсатди. 2-расм. Барглар сонининг экиш меъёрига боғлиқлиги Тажрибанинг биринчи вариантида(222 минг дона) битта ўсимликда шаклланган барг юза сатҳи 3898.0 см2 , иккинчи вариантда -3680.0 см2 ва 3вариантда 3402.66 см тенг бўлди. Ушбу маълумотлардан қалин экилган вариантларда барг юзасатҳи камайганлигини кўриш мумкин. Буни битта ўсимликда барглар сонини камайши билан изоҳлаш мумкин. Шу билан бирга қалин экилган вариантда соянинг ўсиш ва ривожланишига маълум бир миқдорда ноқулай шароит яратилган (озуқа майдони ва унинг миқдорини камайиши ҳисобидан) бўлиши мумкин. Натижада барглар сони ва барг юза сатҳи камайган. Фойдаланилган адабиётлар руйхати 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 − 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ−5853−сон Фармони. 2. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Тошкент, Ўзбекистон нашриёти, 2017. 17,5000 18,0000 18,5000 19,0000 19,5000 20,0000 20,5000 21,0000 21,5000 1 2 3 Барглар сони,дона Экиш 343 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сонли “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сонли қарор. 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3144-сонли “ПҚ2832-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” қарори. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3144-сонли қарори 5. Х.Н.Атабоева, И.А.Исроилов Такрорий экилган соя навларининг ўсиши, ритвожланиши ва ҳосилдорлигига минерал ўғитларнинг таъсири. Шоличилик ва дуккакли дон экинларини ривожлантиришнинг истиқболлари.// Халқаро симпозиум материаллари. Тошкент. 1998. –Б. 27-28. 6. И.Анорбоев, М.Саттаров “Соя сердаромад экин”. Ўзб. қ/х. журнали. 2012. № 5. -Б. 1112. 7. Х.Атабаева, М.Саттаров “Соя ўсимлигининг ўсиш ва ривожланишга минерал ўғитлар ва олтингугуртнинг таъсири”. Агро Илм, 2019 йил, №4, 36-37 бетлар 8. Норбутаева Б, А.Мўминов “ Турли экиш муддаталри ва уруғ экиш меъёрларининг соя навларининг кўчат қалинлигига таьсири ” Агро кимё ҳимоя ва ўсимликлар карантини 2024йил №1, 98 бет 1-жадвал Экиш муддатининг соя навлари ўсиши ва ривожланишига таъсири(ўртача 3 йиллик)