БЕНТОНИТ ГИЛЛАРИНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ НАВЛАРИ ҚИШЛАБ ЧИҚИШИГА ТАЪСИРИ
Full text
548 УДК: 633.5; 633.1; 631.675.2. БЕНТОНИТ ГИЛЛАРИНИНГ КУЗГИ БУҒДОЙ НАВЛАРИ ҚИШЛАБ ЧИҚИШИГА ТАЪСИРИ Ёдгоров Нормумин Ғуломович Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим Қарши давлат техника университети ORCID: 0000-0003-4716-9981 Тоғаева Холида Ражабовна Илмий тадқиқотчи Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ORCID: 0000-0002-4052-5800 DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17753417 Аннотация: Мақолада Қашқадарё вилояти оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойнинг «Шукрона» ва «Турон» навлари уруғларини бентонит гилларининг 30 кг/т; 40 кг/т ва 50 кг/т (уруғ қобиқлаш) меъёрлари билан қобиқлашнинг, кўчатларни кишлаш даражаси ва қишлаб чиққан кўчатлар сонига таъсири таҳлил қилинган ва ўрганилган. Калит сўзлар: Кузги буғдой, қишлаш даражаси, бентонит гиллари, меъёр, қобиқлаш, Турон, Шукрона, термостат, қишлаб чиққан кўчатлар сони. Аннотация: В статье проанализировано и изучено влияние покрытия семян озимой пшеницы сортов «Шукрона» и «Турон» бентонитовыми глинами из расчета 30 кг/т; 40 кг/т и 50 кг/т (покрытие семян) на степень перезимовки всходов и количество всходов, появившихся после перезимовки на светлых сероземах Кашкадарьинской области. Ключевые слова: Озимая пшеница, степень перезимовки, бентонитовая глина, норма, Турон, Шукрона, термостат, количество перезимовавших сеянцев. Annotation: The article analyzes and studies the effect of covering winter wheat seeds of the Shukrona and Turon varieties with bentonite clays at a rate of 30 kg/t; 40 kg/t and 50 kg/t (seed coating) on the degree of overwintering of seedlings and the number of seedlings that appeared after overwintering on light gray soils of the Kashkadarya region. Key words: Winter wheat, degree of overwintering, bentonite clay, norm, Turon, Shukrona, thermostat, number of overwintered seedlings. Кириш. Кузги бошоқли дон экинларидан юқори ва сифатли дон ҳосил олиш учун, энг аввало дала майдонини етарли миқдордаги кўчат сони билан таъминлаш ўта муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бунинг учун эса, кузги дон экинларини ўз вақтида ва меъёрида экиш, етарли меъёрда минерал ўғитлар билан озиқлантириш орқали уруғларни мақбул сонда ундириб олиш ва ҳосил бўлган кўчатларни қишга чиниққан ҳолга киришини ҳамда қишдан нобудгарчиликсиз чиқишини таъминлаш мақсадга мувофиқдир.
549 Кузги буғдой туп қалинлигини ошиб бориши билан алоҳида олинган ўсимликнинг маҳсулдорлиги пасайиб боради, аммо ҳосилдорлик маълум даражагача ошиб боради. Бунда маълум бирликдаги майдонда ўсимликлар сони мақбуллашади, ҳосилдорлик энг юқори бўлади, кейинчалик ҳосилдорликни секинлик билан пасайиб бориши кузатилади. Адабиётлар шарҳи. Р.Орипов, Н.Халилов ва бошқаларнинг тадқиқотларига кўра, қишга чидамлилик ва совуққа бардош бериш ирсиятга ва ташқи омилларга боғлиқ бўлиб, ўсимликнинг мураккаб физиологик хусусиятидир. Ўсимликларнинг қишга чидамлилиги - совуққа чидамлилик, ноқулай шароитга чидамлилик, қишда илдизнинг бўғизидан узилиши, тупланиш тугунининг очилиб қолиши, муз қатламининг ҳосил бўлишига, қишда намликнинг етишмаслигига ва бошқа ноқулай шароитларга чидамлилик сингари ҳолатларни ўз ичига олади [1-2]. Ҳ.Атабаева, О.Қодирхўжаевларнинг таъкидлашича, кузги экинларни қишга ва совуққа чидамлилигини оширишда агротехника тадбирларининг аҳамияти ниҳоятда катта бўлиб, экиш муддатини тўғри танлаш, экиш меъёри ва чуқурлиги шароитга, тупроқ турига мос бўлиши ҳамда озуқа элементлари тўғри танланган бўлишини тақозо этади [3-5]. Материал ва ва услублар. Илмий тадқиқотлар Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароити, Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг Қарши тумани Собир Раҳимов ҳудудидаги марказий тажриба майдонида олиб борилди. Тажрибаларда назорат ишлов берилмаган; NPK: 180:90:60 кг/га-ФОН; ФОН + 30 кг/т бентонит (уруғ қобиқлаш); ФОН + 40 кг/т бентонит (уруғ қобиқлаш); ФОН + 50 кг/т бентонит (уруғ қобиқлаш) меъёрлари ва суғоришнинг ЧДНСнинг 70-75-60% ва 75-80-70% тартибларининг кузги буғдой «Шукрона» ва «Турон» навларининг қишлаш даражаси ва қишлаб чиққан кўчатлар сонига таъсири ўрганилди. Натижалар ва мунозара. Тадқиқотларда кузги буғдой навларининг қишгача ва қишдан кейинги кўчат сонига навлар ва минерал ўғитлар кесимида уруғларни бентонит гиллари билан қобиқлашнинг таъсири сезиларли бўлгани маълум бўлди. Шунинг учун ҳам биз ўз изланишларимизда кузги буғдой навларининг қишлашгача кўчат сони, қишлаб чиққан ўсимликлар, қишлашда нобуд бўлган ўсимликлар ва қишлаб чиқиш даражасига уруғларни бентонит гиллари билан қобиқлаш меъёрининг таъсири бўйича тадқиқотлар олиб бордик. Кузги
550 буғдойнинг қишлаш даражаси ва кўчат қалинлиги бўйича олинган маълумотларни таҳлил қилсак. Кузги буғдойнинг «Шукрона» навида олинган дастлабки кузатувларни ўзида вариантлар орасида бир-биридан кескин фарқ қилмаган ҳолда, уруғларга бентонит гилларини қобиқлаш меъёрининг ортиб бориши билан ўсимликларнинг унувчанлиги ва қишлаб чиқиши ҳам ортиб борди. Бунда, ЧДНСнинг 75-80-70% суғориш тартибида назорат (ишлов берилмаган) 1 - вариантда қишлашгача кўчат сони 346,7 дона/м2, қишлаб чиққан ўсимликлар 285,3 дона/м2, қишлашда нобуд бўлган ўсимликлар 17,7%, қишлаб чиқиш даражаси 82,3% бўлган бўлса, маъдан ўғитлар меъёри NPK:180-90-60-ФОН қўлланилган анъанавий 2 - вариантда кўрсаткичларга мутаносиб равишда 357,1 дона/м2, 304,5 дона/м2, 14,7% ва 85,3% ни, 3 - вариантда (ФОН + 30 кг/т бентонит уруғ қобиқлаш) 361 дона/м2, 310,1 дона/м2, 14,1% ва 85,9% ни, 4 - вариант (ФОН + 40 кг/т бентонит уруғ қобиқлаш) 383,2 дона/м2, 332,7 дона/м2, 13,2% ва 86,8% ни, 5 - вариант (ФОН + 50 кг/т бентонит уруғ қобиқлаш) 375,2 дона/м2, 328,4 дона/м2, 12,5% ва 87,5% ни ташкил этди (1 - жадвал). Фенологик кузатувларнинг кейинги даврида суғоришнинг ЧДНСнинг 75-80-70% тартибида ҳам вариантлар орасида сезиларли фарқ бўлиб, 6 - вариантда қишлашгача кўчат сони 345 дона/м2, қишлаб чиққан ўсимликлар 280,1 дона/м2, қишлашда нобуд бўлган ўсимликлар 18,8%, қишлаб чиқиш даражаси 81,2% бўлган бўлса, маъдан ўғитлар меъёри NPK:180-90-60-ФОН қўлланилган анъанавий 7 - вариантда кўрсаткичларга мутаносиб равишда 355,7 дона/м2, 298,9 дона/м2, 16% ва 84% ни, 8 - вариантда (ФОН + 30 кг/т бентонит уруғ қобиқлаш) 359,7 дона/м2, 304,3 дона/м2, 15,4% ва 84,6% ни, 9 - вариант (ФОН + 40 кг/т бентонит уруғ қобиқлаш) 384,6 дона/м2, 338,7 дона/м2, 11,9% ва 88,1% ни, 10 - вариант (ФОН + 50 кг/т бентонит уруғ қобиқлаш) 373,4 дона/м2, 322,9 дона/м2, 13,5% ва 86,5%, ўрганилган кўрсаткичлар уруғ қобиқлаш меъёрига нисбатан сезиларли фарқ қилганлиги аниқланди. 1-жадвал. Кузги буғдой навларининг дала шароитида қишлаб чиқиши. Ва р. № Кузги буғдой навлари Суғориш тартиблар и ЧДНСга нисбатан, % Бентонит гилини қўллаш меъёри, кг/т Қишлашгач а кўчат сони, 1 м2/дона Қишлаб чиққан ўсимликлар , 1 м2/дона Қишлашда нобуд бўлган ўсимликлар , % Қишлаб чиқиш даражаси, % 1 “Шукро на” ЧДНСнинг 70-75-60 Назорат (ишлов берилмаган) 346,7 285,3 17,7 82,3 2 NPK:180-90-60-ФОН 357,1 304,5 14,7 85,3
551 3 ФОН + 30 кг/т бентонит (Уруғ қобиқлаш) 361 310,1 14,1 85,9 4 ФОН + 40 кг/т бентонит (Уруғ қобиқлаш) 383,2 332,7 13,2 86,8 5 ФОН + 50 кг/т бентонит (Уруғ қобиқлаш) 375,2 328,4 12,5 87,5 6 ЧДНСнинг 75-80-70 Назорат (ишлов берилмаган) 345 280,1 18,8 81,2 7 NPK:180-90-60-ФОН 355,7 298,9 16,0 84,0 8 ФОН + 30 кг/т бентонит (Уруғ қобиқлаш) 359,7 304,3 15,4 84,6 9 ФОН + 40 кг/т бентонит (Уруғ қобиқлаш) 384,6 338,7 11,9 88,1 10 ФОН + 50 кг/т бентонит (Уруғ қобиқлаш) 373,4 322,9 13,5 86,5 11 “Турон” ЧДНСнинг 70-75-60 Назорат (ишлов берилмаган) 372,3 310,2 16,7 83,3 12 NPK:180-90-60-ФОН 381,5 330,9 13,3 86,7 13 ФОН + 30 кг/т бентонит (Уруғ қобиқлаш) 382,3 331,6 13,3 86,7 14 ФОН + 40 кг/т бентонит (Уруғ қобиқлаш) 403,1 356,1 11,7 88,3 15 ФОН + 50 кг/т бентонит (Уруғ қобиқлаш) 396,4 353,3 10,9 89,1 16 ЧДНСнинг 75-80-70 Назорат (ишлов берилмаган) 373,3 316,5 15,2 84,8 17 NPK:180-90-60-ФОН 379,4 326,9 13,8 86,2 18 ФОН + 30 кг/т бентонит (Уруғ қобиқлаш) 384,3 335,7 12,6 87,4 19 ФОН + 40 кг/т бентонит (Уруғ қобиқлаш) 404,7 362,4 10,5 89,5 20 ФОН + 50 кг/т бентонит (Уруғ қобиқлаш) 395,2 346,9 12,2 87,8 Ушбу қонуният кузги буғдойнинг «Турон» навида ҳам кузатилиб унинг қишлаб чиқишига уруғларни бентонит гиллари билан қобиқлашнинг сезиларли таъсири сақланиб қолиб, вариантлар ичида уруғларни бентонит гиллари билан қобиқлаш ФОН + 40 кг/т бентонит (уруғ қобиқлаш) меъёри қўлланилган 19 вариантда қишлашгача кўчат сони 404,7 дона/м2, қишлаб чиққан ўсимликлар 362,4 дона/м2, қишлашда нобуд бўлган ўсимликлар 10,5%, қишлаб чиқиш даражаси 89,5% бўлган бўлса, уруғларни ФОН + 50 кг/т бентонит (уруғ қобиқлаш) гиллари билан қобиқланган 20 - вариантда қишлашгача кўчат сони 395,2 дона/м2, қишлаб чиққан ўсимликлар 346,9 дона/м2, қишлашда нобуд бўлган ўсимликлар 12,2%, қишлаб чиқиш даражаси 87,8% ни ташкил этди. Яъни, уруғларни бентонит гиллари билан қобиқлашни 10 кг/т га оширилиши сезиларли ўзгаришларга олиб келмади. Тажрибада энг паст кўрсаткич кузги буғдойнинг «Шукрона» навида кузатилиб қишлашгача кўчат сони 345,0 дона/м2, қишлаб чиққан ўсимликлар 280,1 дона/м2, қишлашда нобуд бўлган ўсимликлар 18,8%, қишлаб чиқиш даражаси 81,2% бўлиб, ушбу маълумотлар назорат (ишлов берилмаган) 6вариантга таъллуқли бўлса, анъанавий NPK:180-90-60-ФОН маъдан ўғитлар
552 қўлланилган 7-вариантда эса паст кўрсаткичга нисбатан қишлашгача кўчат сони 10,7 дона/м2, қишлаб чиққан ўсимликлар 18,8 дона/м2, қишлашда нобуд бўлган ўсимликлар 2,8%, қишлаб чиқиш даражаси 2,8% га кўпроқ тўпланди. Хулоса. Умуман олганда, ушбу бўлим юзасидан қисқача шундай хулосага келиш мумкинки, тадқиқотларда кузги буғдой уруғларни бентонит гиллари билан ФОН + 40 кг/т бентонит (уруғ қобиқлаш) меъёри қўлланилганда назорат (ишлов берилмаган) вариантга нисбатан қишлашгача кўчат сони 39,6 дона/м2, қишлаб чиққан ўсимликлар 58,6 дона/м2, қишлашда нобуд бўлган ўсимликлар 6,9%, қишлаб чиқиш даражаси 6,9% га юқори бўлди. Ушбу келтириб ўтилган фикрларни дон ҳосилдорлик кўрсаткичлари билан боғлиқ бўлган кейинги бўлимларда тўлиқроқ натижалар билан таҳлил қилинади. Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати. 1. Орипов Р.О., Халилов Н.Х. “Ўсимликшунослик”. – Тошкент. «Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти». 2007 – Б. 384. 2. Сиддиқов Р. “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали”. 2015 № 9. – Б. 9–10. 3. Атабаева Ҳ.Н., Худайқулов Ж.В, “Ўсимликшунослик” // –Тошкент 2018 – Б. 407. 4. Атабаева Ҳ., Қодирхўжаев О. “Ўсимликшунослик” // Тошкент. «Янги аср авлоди» 2006. – Б. 298. 5. О.Якубжонов, С.Турсунов, Ж.Муқимов “Дончилик” Тошкент 2009 й.– Б. 27 – 34.