МЕҲНАТ СОҲАСИДА ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Abstract
Мақола меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонликни олдини олишда милллий меҳнат қонйнчилигини такомиллаштириш муаммоларига бағишланган. Мақолада муаллиф бу соҳадаги асосий масалаларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, ўзининг аниқ таклифларини берган.
Full text
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 50 МЕҲНАТ СОҲАСИДА ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКНИ ОЛДИНИ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ Турдибоева Раъно Эшовна Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари, юридик фанлар номзоди, доцент https://doi.org/10.5281/zenodo.17785215 Аннотация. Мақола меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонликни олдини олишда милллий меҳнат қонйнчилигини такомиллаштириш муаммоларига бағишланган. Мақолада муаллиф бу соҳадаги асосий масалаларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, ўзининг аниқ таклифларини берган. Калит сўзлар: тазйиқ, таъқиб этиш, зўравонлик, меҳнат қонунчилиги, имплементация, халқаро конвенциялар. Аннотация. Статья посвящена проблемам совершенствования национального трудового законодательства в части предупреждения домогательств и насилия в сфере труда. В статье автор подробно проанализировал основные проблемы в этой сфере и дал конкретные предложения. Ключевые слова: притеснение, домогательство, насилие, трудовое законодательство,имплементация, международные конвенции. Abstract. The article is devoted to the problems of improving national labor legislation in terms of preventing harassment and violence in the workplace. The author provides a detailed analysis of the main issues in this field and offers specific recommendations. Keywords: harassment, discrimination, violence, labor legislation, implementation, international conventions. Охирги йилларда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик масаласига жиддий эътибор қаратилди, қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилди, вояга етмаганлар ва хотин-қизларга нисбатан зўравонликларга жавобгарлик кучайтирилди. Энг эътиборли жиҳатлардан яна бири, хорижий ташкилотлар, хотин-қизлар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъул вазирлик ва идоралар ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланди. Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ зўравонликни олдини олиш борасида кўплаб норматив ҳужжатлар қабул қилинди, аммо биз эътиборингизни меҳнат соҳасидаги тазйиқ ва зўравонликни олиш борасидаги масалаларга қаратмоқчимиз. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда меҳнат жараёнида бошқа ходимга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиб тазйиқ ва зўравонлик содир этиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали унинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик) қилиш тақиқланиши аниқ белгиланмаган. Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида Меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонликин
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 51 тақиқловчи нормалар мавжуд, аммо ушбу қонунда фақат хотин-қизларга нисбатан таъқиқланиши кўрсатилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида асосий тушунчаларга таъриф берилган бўлиб, унга кўра: зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик); тазйиқ — содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилмаган, хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик), шилқимлик, таъқиб этиш; таъқиб этиш — жабрланувчининг хоҳиш-иродасига қарши, унинг икки ёки ундан ортиқ марта қаршилик кўрсатганлигига ёхуд огоҳлантирганлигига қарамай содир этиладиган, жабрланувчини қидиришда, у билан оғзаки, телекоммуникация тармоқлари воситасида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ёки бошқа усулларни қўллаш йўли билан мулоқотга киришишда, унинг иш, ўқиш ва (ёки) яшаш жойига боришда ифодаланган ҳамда жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотирлик қўзғатадиган ҳаракатлар ҳисобланади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Меҳнат кодекси; Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари ва қонун ҳужжатларида тазйиқ ва зўравонликни тақиқловчи ва жавобгарлик чоралари белгиловчи нормалар мавжуд. Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш борасида охирги йилларда қатор норматив ҳужжатлар қабул қилинган бўлсада, ҳали ечимини кутаётган масалалар ҳам бор. Жумладан, иш жойларида тазйиқ ва зўравонликларни аниқлаш, уни содир этган шахсларга тегишли чоралар қўллаш, жабрланган шахсларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий асос мавжуд эмаслиги сабабли айрим ҳолатларда ушбу салбий ҳолатлар учраб туради ва бу ҳақида статистик маълумотлар ҳам мавжуд эмас. Шу боис, бу борада меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш зарур деб ҳисоблаймиз. Бунда, меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари иш берувчиларнинг мажбурияти сифатида белгиланиб, қуйидаги нормаларни киритиш лозим: меҳнат ва машғулотлар соҳасида тазйиқ ва зўравонлик содир этиш тақиқланиши алоҳида принцип сифатида киритиш; меҳнат ва машғулотлар соҳасида тазйиқ ва зўравонликка таъриф бериш ва тақиқлаш; тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ҳамда уларнинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олиш; тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган самарали ишлаш тизимини йўлга қўйиш; ходимларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик чораларини кўриш;
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 52 ташкилотнинг ички ҳужжатларида ходимларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва унинг ҳар қандай шаклда намоён бўлишининг олдини олишга қаратилган тартиблар белгилаш; меҳнат ва машғулотлар соҳасида тазйиқ ва зўравонликка йўл қўймаслик ва олдини олиш бўйича ходим ва иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш. Шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида”ги (2019-йил 10-июндаги 190-сон) конвенциясига асосан, халқаро стандартлар ва нормаларни миллий қонунчиликка имплементaция қилиш чораларини кўриш зарур. Унга кўра, меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонликни тақиқлаш ва олдини олиш чоралари, оилавий аҳволи каби жиҳатларга қараб чекловлар белгилаш ва имтиёзларни беришни камситиш сифатида баҳолаш; эркакларни касбий ва оилавий мажбуриятларини уйғун тарзда амалга ошириши учун боласи туғилганда отасига таътил бериш (масалан: 3-5 кунлик); тазйиқ ва зўравонликдан жабрланиб, ҳимоя ордеридан фойдаланган ходимга ўзининг руҳий-эмоционал ҳолатини тиклаш учун календар йили давомида асосий меҳнат таътили билан биргаликда ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда таътил бериш (Масалан: 5-10 кунлик) назарда тутилиши лозим. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ушбу таклифлар тайёрланиб, ўрнатилган тартибда тегишли давлат органларига киритилган. Шу каби нормаларни миллий қонунчилигимизга киритганимиздан кейин Халқаро меҳнат ташкилотининг “Меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида”ги конвенциясини ратификация қилиш чоралари кўрилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Фикримиз хулосасида, шуни айтмоқчимизки, Зўравонлик, тазйиқ – инсониятнинг йиллар давомида курашиб келаётган салбий хатти-ҳаракатлари комплекси. Дунёни қамраб олган интернетни ҳам, қуёш батареяларини ҳам инсон яратди, унинг онги мислсиз кашфиётларни, тилсиз механизмларни бошқара олган бир даврда, наҳот инсонларнинг агрессиясини бошқара олишини имкони бўлмаса?! Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, бугун шу соҳада фаолият юритаётган барча масъуллар, олимлар, мутахассислар зўравонликни олдини олиш учун унинг илдизи билан, келиб чиқиш сабабларию, содир этаётган шахслар билан индивидуал ишлаш орқали масалага ечим топишимиз керак, деб ўйлаймиз. Бу эса жамиятда зўравонликка муросасизлик муҳитини пайдо қилиш имконини беради. Фойдаланилган адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Ҳужжат матни ушбу ҳаволада: https://lex.uz/ru/docs/6415145 2. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни. Ҳужжат матни ушбу ҳаволада: https://lex.uz/ru/docs/4494849 3. Ўзбекистон Республикасининг Maъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. Ҳужжат матни ушбу ҳаволада: https://lex.uz/ru/docs/97664 4. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. Ҳужжат матни ушбу ҳаволада: https://lex.uz/ru/docs/111453
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 53 5. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси. Ҳужжат матни ушбу ҳаволада: https://lex.uz/ru/docs/6257288 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сон қарори; https://lex.uz/ru/ 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган «ЎЗБЕКИСТОН — 2030» СТРАТЕГИЯСИ» 8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сон қарори; https://lex.uz/ru/ 9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотинқизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарори; https://lex.uz/ru/ 10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарори; https://lex.uz/ru/ 11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 6 октябрдаги 625-сон қарори; 12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарори. https://lex.uz/ru/