scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР ИНТЕЛЛЕКТУАЛ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ОМИЛЛАРИ

Termiz davlat pedagogika instituti, Maktabgacha ta'lim kafedrasi professori Berdiyeva Muhabbat Meyliyevna

Abstract

Мактабгача таълим ёшдаги болаларга бериладиган таълим-тарбия,уларнинг мураккаб ҳаракатларини ўзлаштириш, элементар гигиена, маданийва меҳнат малакаларини шакллантириш, нутқини ривожлантириш ҳамдаижтимоий ахлоқ ва эстетик дидининг дастлабки кўринишларини ҳосил қилишасосида интеллектуал ривожлантириш давридир

Full text

MAKTABGACHA TA’LIMDA SIFAT VA SAMARADORLIK, RIVOJLANISH ISTIQBOLLARI: MUAMMO VA YECHIMLAR 45 МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАР ИНТЕЛЛЕКТУАЛ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ОМИЛЛАРИ Termiz davlat pedagogika instituti, Maktabgacha ta’lim kafedrasi professori Berdiyeva Muhabbat Meyliyevna Мактабгача таълим ёшдаги болаларга бериладиган таълим-тарбия, уларнинг мураккаб ҳаракатларини ўзлаштириш, элементар гигиена, маданий ва меҳнат малакаларини шакллантириш, нутқини ривожлантириш ҳамда ижтимоий ахлоқ ва эстетик дидининг дастлабки кўринишларини ҳосил қилиш асосида интеллектуал ривожлантириш давридир. Бола интеллектуал ривожланиш жараёнида ўз аждодлари томонидан яратилган ижтимоий тажрибани ўзлаштиради, атроф-муҳитдаги нарсалар ва ҳодисалар билан мулоқотга киришади. Бу болада фаолият майлларининг ривожланиши ёрдамида амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар, тил бойликлари, одамлар орасидаги муносабатларни эгаллаб олиши, қобилиятларнинг ўсишида намоён бўлади. Бу жараёнда уларга оила аъзолари ва тарбиячилар яқиндан ёрдам берадилар. Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг кўзга ташланиб турувчи хусусиятларидан бири, уларнинг ҳаракатчанлиги ва тақлидчанлигидир. Бола табиатининг асосий қонунини шундай ифодалаш мумкин: бола узлуксиз фаолият кўрсатишни талаб қилади, лекин у фаолият натижасидан эмас, балки фаолиятнинг бир хиллиги ва сурункалилигидан толиқади. Катталар ва тенгдошлари билан бўлган мулоқот орқали бола ахлоқ меъёрлари, кишилар орасидаги меъёрларни англайди, шунингдек, ижобий ва салбий муносабатлар билан таниша бошлайди. Бу даврда боланинг нутқи жадал ривожланади. У янгиликларни эгаллашга нисбатан ўзи билганларини MAKTABGACHA TA’LIMDA SIFAT VA SAMARADORLIK, RIVOJLANISH ISTIQBOLLARI: MUAMMO VA YECHIMLAR 46 мустаҳкамлашга эҳтиёж сезади. Ўзи билган эртагини қайта-қайта эшитиш ва бундан зерикмаслик, шу ёшдаги болаларга хос хусусиятдир. Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишлари жадал равишда ортиб боради. Бу аввало кенг доирага чиқиш эҳтиёжи, мулоқотга киришиш, ўзлигини намоён қилиш, ўйнаш эҳтиёжларининг мавжудлигидир. Мактабгача таълим ёшидаги болалар нутқни бир мунча тўла ўзлаштирганлари ва ҳаддан ташқари ҳаракатчанликлари туфайли, уларда ўзларига яқин бўлган катта одамлар ва тенгдошлари билан мулоқотга киришиш эҳтиёжи кучаяди. Улар тор доирадан кенгроқ доирадаги муносабатларга интила бошлайдилар. Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг интеллектуал ривожланишида қизиқишлар катта аҳамиятга эга. У болани интеллектуал ривожланиш сари ундовчи омиллардан биридир. Мустақил ҳаракат қилиш имконияти ошган сари, қизиқувчанликлари туфайли атрофидаги нарса ва ҳодисаларга оид дунёқараши кенгайиб боради. Болаларнинг интеллектуал ривожланишида индивидуал хусусиятларини жамоавий ўйинлари орқали кузатиш қулайдир. Ўйин жараёнида болалар шахслараро муносабатларни акс эттирадилар. Бу эса, боладан ўзининг бутун қобилиятини ишга солишни талаб этади. Маълум ролларга бўлинган жамоавий уйин фаолияти болалардан қатъий қоидаларга бўйсунишни ва айрим вазифаларни талаб доирасида бажаришни тақозо қилади. Шунинг учун жамоавий ўйинлар болаларни интеллектуал жиҳатдан ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. Мактабга тайёрлаш жараёнида болаларни интеллектуал ривожлантиришда сюжетли-ролли ўйинлар муҳим аҳамият касб этади. Улар ўз мавзусининг бойлиги ва хилма-хиллиги билан бола дунёсини бойитади. Ўйинлар жараёнида болаларда сардорлик хусусияти юзага келади, ташкилотчилик кўникмалари ривожланади. MAKTABGACHA TA’LIMDA SIFAT VA SAMARADORLIK, RIVOJLANISH ISTIQBOLLARI: MUAMMO VA YECHIMLAR 47 Мактабгача таълим жараёнида болаларни интеллектуал ривожлантиришда тасвирий фаолият катта аҳамиятга эга. Бола тасаввурининг характерига кўра, унинг атроф-муҳитни қандай идрок этиши, хотира, тасаввур ва тафаккур хусусиятларига баҳо бериш мумкин. Мактабга тайёрлаш гуруҳи болалари чизган расмлар уларнинг ички кечинмалари, руҳий ҳолатлари, орзу, умид ва эҳтиёжларини ҳам акс эттиради. Бу ёшдаги болалар расм чизишга ниҳоятда қизиқадилар. Расм чизиш болалар учун интеллектуал ривожланишнинг ўзига хос бир шакли бўлиб ҳисобланади. Бола аввало кўраётган нарсаларини, кейинчалик эса ўзи биладиган, хотирасида сақлаган ва ўзи ўйлаб топган нарсаларни чизади. Мактабга тайёрлаш гуруҳи болаларининг интеллектуал ривожланишларида мусобақа катта аҳамиятга эга бўлиб, айнан шундай ўйинларда муваффақиятга эришиш уларга завқ-шавқ бағишлайди. Бу даврда конструкторлик ўйинлари аста-секинлик билан меҳнат фаолиятига айланиб боради. Ўйин жараёнида болалар оддий меҳнат кўникмаларини эгаллай бошлайдилар, нарсаларнинг хусусиятларини англашга ҳаракат қиладилар, уларда амалий тафаккур элементлари ривожланади. 3-6 ёшли болаларнинг руҳий-интеллектуал ривожланишида мусиқа ҳам катта аҳамиятга эга. Мусиқа орқали болалар ашула айтишга, мусиқа оҳангига мос ритмик ҳаракатлар қилишга ўрганадилар. 3-6 ёшлик даврида болаларнинг асосий фаолияти қуйидаги изчилликда кечади: – нарсаларнинг номини ўрганиш; – индивидуал предметли ўйинлар, жамоавий сюжетли-ролли ўйинлар; – индивидуал ва гуруҳли ижодий фаолият; – мусобақалар; – мулоқотлар; – шеърлар ёдлаш, эртакларни қайта сўзлаш шулар жумласидандир. Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ўйин фаолиятлари ҳақида фикр юритилганда, уларнинг ўйинчоқлар билан боғлиқ фаолиятини ҳам MAKTABGACHA TA’LIMDA SIFAT VA SAMARADORLIK, RIVOJLANISH ISTIQBOLLARI: MUAMMO VA YECHIMLAR 48 назарда тутиш лозим. Болаларга ўйинчоқларни беришда уларнинг ёш хусусиятлари, тараққиёт даражалари ва кўпроқ нималар қизиқтиришини ҳисобга олиш керак. Мактабгача таълим ёшидаги болалар катталарнинг ёрдами билан расмларни таҳлил қилиш асосида идрок қилиш қобилиятига эга бўладилар. Болалар расмларни идрок қилаётганларида тарбиячилар ва ота-оналар турли хил саволлар бериб уларни таҳлил қилишга ўргатишлари лозим. Бунда тарбиячилар болалар диққатини: 1. Расмларда ифодаланган ҳодисаларнинг мазмунини англашга; 2. Расмда акс эттирилган нарсаларнинг ўрнини идрок этишга; 3. Тасвирланган нарсалар ўртасидаги алоқадорликни фаҳмлашга жалб қилишлари лозим. Диққат ҳар қандай фаолиятнинг асосини ташкил қилади. Шунинг учун диққатнинг бола ҳаётидаги аҳамияти катта. Мактабгача таълим ёшидаги болалар диққати асосан ихтиёрсиз бўлади. Бу ёшда ихтиёрий диққатнинг таркиб топиши учун ўйиннинг роли жуда катта. Ўйин пайтида болалар диққатларини бир жойга тўплаб, ўз ташаббуслари билан маълум мақсадларини илгари сурадилар. Мақтабгача ёшдаги боланинг хотираси янги фаолиятлар ва унинг ўз олдига қуйган янги талаблари асосида такомиллаша боради. Болалар ўзлари учун аҳамиятли бўлган, кучли таассуротлар қолдирадиган ва қизиқтирадиган нарсаларни беихтиёр эслаб қоладилар. Болалар тафаккурининг ривожланиши ўзига хос характерга эга. Мактабгача ёшдаги болаларнинг тафаккури жадал ривожланади. Ижтимоий тажриба ортатиши, нутқининг самарали ривожланиши, эркин ва мустақил ҳаракатлар қилиш имкониятига эгаликлари унинг асосий сабабларидир. Мактабгача таълим ёшидаги болаларда турли соҳага доир саволларнинг туғилиши улар тафаккурининг фаоллашаётганлигидан дарак беради. Болалар MAKTABGACHA TA’LIMDA SIFAT VA SAMARADORLIK, RIVOJLANISH ISTIQBOLLARI: MUAMMO VA YECHIMLAR 49 саволларига ўз вақтида жавоб топа олмасликлари ёки катталарнинг саволига аҳамият бермасликлари туфайли қизиқувчанликлари сўна бошлайди. Одатда, ҳар қандай тафаккур жараёни бирор нарсадан таажжубланиш, ҳайратланишлари натижасида уларда турли саволларнинг туғилиши туфайли ҳосил бўлади. Кўпгина ота-оналар ва айрим тарбиячилар болалар ортиқча савол бериб юборсалар, «кўп маҳмадона бўлма», «сен буидай гапларни қаердан ўргандинг», деб койиб берадилар. Натижада бола ўксинади ва саволларига ўзи жавоб топишга ҳаракат қилади. Айрим тортинчоқ болалар эса мутлақо савол бермайдилар. Бундай болаларга машғулотлар ва саёҳатлар даврида тарбиячилар турли савол бериб, уларни фаоллаштиришлари лозим. Ҳар қандай тафаккур, одатда бирор нарсани таққослаш, таҳлил қилиш ва умулаштиришдан бошланади. Саёҳатлар болалардаги тафаккур жараёнини фаоллаштириш ва ривожлантиришга ёрдам беради. Болалар табиат бағрига қилинган саёҳатларда турли нарсаларни бир-бири билан таққослайдилар, таҳлил қиладилар ҳамда умумлаштирадилар. Агар 2 яшар боланинг сўз бойлиги тахминан 250 тадан 400 тагача бўлса, 3 яшар боланинг сўз бойлиги 1000 тадан 1200 тагача, 6 яшар боланинг сўз заҳираси эса 4000 тага етиши керак. Бу шундан далолат берадики, мактабга тайёлов жараёнида боланинг нутқи микдор ва сифат жиҳатдан ортади. Бу эса, унинг интеллектуал тараққиётини жадаллаштиради. Тарбиячилар болалар нутқини бойитиш билан шуғулланар эканлар, улар баъзи ҳолларда ўзлари қўллаган сўзларнинг маъносини тўлиқ англаб етмасликларини эътибордан четда қолдирмасликлари керак. Шу билан бир қаторда, болаларда мураккаб нутқ товушларини бир-биридан фарқ қилиш кўникмаси ҳам тўла такомиллашмаган бўлади. Бола нутқининг равон бўлишини таъминлаш учун у билан тўғри мулоқот ўрнатиш керак. Мактабгача таълим жараёнида болаларнинг интеллектуал ривожланиши қуйидаги кўринишларга эга: MAKTABGACHA TA’LIMDA SIFAT VA SAMARADORLIK, RIVOJLANISH ISTIQBOLLARI: MUAMMO VA YECHIMLAR 50 Интеллектуал ривожланишнинг дастлабки муҳим даври - 3-4 ёш орасида амалга ошиб, бу даврда бола ҳиссий жиҳатдан ўз-ўзини бошқаришнинг мустаҳкамланишига эришади; Иккинчи босқич 4-5 ёш орасида кечади. Бунда бола ахлоқий жиҳатдан ўз-ўзини бошқариш кўникмасига эга бўлади; Интеллектуал ривожланишнинг учинчи даври эса болаларда шахсий ишчанлик ва тадбиркорлик хусусиятининг шаклланиши билан характерланади. FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO’YXATI 1. Berdiyeva.M.M Maktabgacha yoshdagi bolalarga òzòziga hurmat ma'nosini shakllantirishda xalq oĝzaki ijodidan foydalanish – Conference on universal science research 2023 – 62-64 2. Berdiyeva.M.M Maktabgacha yoshdagi bolalarning ijodiy qobiliyatlarini shakllantirishda zamonaviy yondoshuvlardan foydalanish - KASB-HUNAR TA’LIMI Ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal 2023-yil, 6-son33-36 3. BerdiyevaM.M Ways to develop artistic and aesthetic competence in primary class students – Yangi O‘zbekistonda innovatsion tadqiqotlar xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya – 765-768 4. Berdiyeva.M.M Profession of Future Staff in the Higher Education System Problems of Competence Improvement – Journal of Pedagogical Inventions and Practices – 15-18 5. Berdiyeva.M.M Maktabgacha yoshdagi bolalarda intelektual-anglash malakalarini shakllantirishda ijodiy o'yinlardan foydalanish– Conference on universal science research 2023 – 65-68